Migratsiya agentligi
86.6K subscribers
585 photos
357 videos
291 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
🫶 Яқин Шарқдаги вазият муносабати билан Қувайтда бўлиб турган 42 нафар юртдошимизни Ўзбекистонга олиб келиш чоралари кўрилди.

🩷Ҳамюртларимиз Миграция жамғармаси маблағлари Ар-Риёд – Жидда – Тошкент йўналиши орқали Ватанга қайтарилди.

Батафсил — тез орада.

Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
👍8544😴4🥰3😐3🔥2🎉21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан Кувайтда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган бир қатор юртдошларимиз Миграция агентлигига эвакуация масаласида мурожаат қилди.

👩‍👧‍👦 Аризачиларнинг асосий қисмини аёллар ташкил этиб, улар оила аъзоларини хавфсиз тарзда Ўзбекистонга қайтариш истагини билдирган.

📊 10 март ҳолатига кўра, Ватанга қайтиш истагини билдирганлар сони 42 нафарни (16 нафар ота-она ва 26 нафар вояга етмаган болалар) ташкил этди.

✈️ Бугун ҳамюртларимиз –Ташқи ишлар вазирлиги, Миграция агентлиги, Ўзбекистоннинг Кувайтдаги Элчихонаси ва Транспорт вазирлиги ҳамкорлигида Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ар-Риёд – Жидда – Тошкент йўналиши орқали Ватанга соғ-омон қайтарилди.


Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
👍7551🙏12🔥4🤗3🥰1
🇩🇪 Германияда иш бошлаган ҳайдовчиларимиз нима дейди?

🤝 Миграция агентлиги, Германиянинг “SBH West GmbH” компанияси
ва “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамкорлигидаги дастур орқали Германияда фаолиятини бошлаган ўзбекистонлик автобус ҳайдовчилари янги иш жойидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

📋 Иш берувчи ҳам ўзбекистонлик мутахассислар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

⁉️ Хўш, у ердаги иш шароитлари қандай?

🧮 Даромадларчи?

📹 Видеода томоша қилинг.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9970🔥7🥰4🎉3🙏3🐳2🤷‍♂1👌1👀1🤗1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌿 «Юрт ободлиги — маҳалладан бошланади» бугун ушбу шиор остида Республикамиз бўйлаб умумхалқ ҳашари ўтказилмоқда.

📌 Ушбу хайрли ташаббусда Миграция агентлиги жамоаси ҳам фаол иштирок этиб, ҳудудларни тозалаш ва тартибга келтириш ишларига ўз ҳиссасини қўшмоқда.

🫶 Ҳашар — бу нафақат тозалик, балки ҳамжиҳатлик, бирлик ва юртга бўлган меҳрнинг амалий ифодасидир.

🎥 Жараёндан лавҳаларни видеода томоша қилинг.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
36👍18🤩4🕊3🙏2😇2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Алимент ва миграция масаласида ўзгариш бўлиши кутилмоқда

📌Амалдаги қонунчиликка кўра, алимент мажбурияти бор фуқароларнинг ташкилий меҳнат миграцияси орқали хорижда ишлаш имкониятидан фойдаланишига ҳам айрим чекловлар бор.

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига мувофиқ, эндиликда бу муаммо ҳам хал этиладиган бўлди.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10723🔥11👻6🤨4👌3🤗3😇2
🌟 #Ёшлар_Билан_Учрашув

📌 Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев хорижда ишлашга тайёргарлик кўраётган фарғоналик ёшлар билан учрашди.

✍️ Фарғона шаҳри, KOICA касбий кўникмалар марказида Кореянинг "Hyundai" кемасозлик заводида ишлаш учун тайёргарлик кўраётган ёшлар
меҳнат шартномаси, виза жараёнлари, ўқув ва амалиёт масалаларидаги саволларига жавоб олдилар.

📚 Шунингдек, “Немис тиббиёт академияси”даги учрашувда талабаларнинг — дарсларни кичик гуруҳларда ўтказиш, Германияга малака ошириш учун юбориш каби муҳим таклифларини амалга ошириш бўйича мутасаддиларга зарур чоралар кўриш топширилди.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
31👍13😐8🥰2🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏪 Қонуний меҳнат — оила даромади ва янги иш ўринлари


🧮 Буюк Британияда мавсумий ишларда иштирок этган ҳамюртларимиз жамғарган маблағлари орқали юртимизга қайтгач, ўз бизнесларини йўлга қўймоқда.

🤝 Халқаро ҳамкорлик дастурлари доирасида ажратилган грантлар эса янги иш ўринлари яратиш ва оила даромадини оширишга хизмат қилмоқда.

📈 Видеода хориждаги қонуний меҳнат фаолияти орқали тўпланган тажриба ва имкониятларни тўғри йўналтиришнинг самарали намунасини кўрасиз.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
53👍43🔥6🤨4👨‍💻4🎉1👌1🤷1
🇬🇧 Buyuk Britaniyada mavsumiy ishchi dasturida qatnashganmisiz yoki qatnashishni rejalayapsizmi?

🌍 Migratsiya bo‘yicha xalqaro tashkilot (IOM) ushbu dastur doirasidagi faoliyat samaradorligini baholash uchun so‘rovnoma o‘tkazmoqda.

📊 Maqsad — kelgusida e’tibor qaratilishi lozim bo‘lgan yo‘nalishlarni belgilash.


✍️ Sizning fikringiz biz uchun muhim, javoblaringiz mavsumiy ishchilar uchun yanada xavfsiz va qulay sharoitlar yaratishga xizmat qiladi!

🌐 So‘rovnomani o‘zbek yoki rus tilida to‘ldirishingiz mumkin.

🔗 Ishtirok etish: https://ee.kobotoolbox.org/x/AzPbPb5k

🔒 Shaxsiy ma’lumotlaringiz maxfiyligi kafolatlanadi.

Yaqinlaringizga tarqating!
So‘nggi yangiliklardan XORIJDA ISH kanali orqali xabardor bo‘lib turing!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
98👍42👌8🔥7🤨6😴4🎉2🥰1
#ёшлар_билан_учрашув

📌 Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Германияда ишлашга тайёргарлик кўраётган марғилонлик ёшлар билан учрашди.

✍️ Марғилон шаҳридаги "Немис тиббиёт академияси" ҳамда "Марғилон шаҳар 4-сон техникум"да халқаро таълим дастури асосида таҳсил олаётган талабалар яратилган шароитлар ва Германияда тўғридан-тўғри иш бошлаш имкониятлари муҳокама қилинди.

👩‍💻 Ёшлар келгусидаги иш жойлари, меҳнат шароитлари ва сертификат имтиҳонлари бўйича саволларига жавоб олдилар.

📚Учрашув иштирокчиларга яна бир бор муҳим ҳақиқатни эслатди: имконият бор, натижа эса меҳнат ва билимга боғлиқ.

Хорижда юқори маошли иш ўринларида ишлашни мақсад қилган талабалар янада кўпроқ ҳаракат қилиб, рақобатбардош мутахассис бўлишга интилишларини айтдилар.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
58🥰8👍6😐4🙏2🤗2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Рамазон — меҳр-мурувват ва шукроналик ойи

📌 Муборак Рамазон ойи муносабати билан, барча вазирлик ва идоралар каби Миграция агентлиги ҳам Фарғона вилоятидаги Ўзбекистон, Фурқат ва Фарғона туманларида ифторлик дастурхонини ташкил қилди.


🫶 Тадбирда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва нуронийларга алоҳида эътибор берилди.

🤲 Якунда юртимиз тинчлиги, фаровонлиги ва осойишталиги учун дуо-фотиҳалар қилинди.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
37🙏6🔥4🕊3🤗2