Migratsiya agentligi
73.4K subscribers
543 photos
328 videos
279 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
Болгарияда иш ва малака ошириш учун пилот лойиҳа бошланмоқда

✒️ Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Болгария автотранспортчи палатаси (CBRH) бошқарув кенгаши раиси Петко Ангелов билан учрашув ўтказди.

📃 Унда ҳамюртларимизни Болгарияда ташкилий тартибда ишга жойлаштириш, тайёргарлик жараёнлари ва лицензияга эга Хусусий бандлик агентликлари билан ҳамкорлик механизмлари муҳокама қилинди.

🚛 Болгария томони транспорт ва логистика соҳасида кадрларга эҳтиёж борлигини билдирди.

🛠 Диагностик ускуналар ва электрон тизимлар билан қисқа адаптациядан сўнг иш бошлай оладиган механиклар ва техник мутахассислар малака ва вазифага қараб 2500 еврогача маош олишлари мумкинлиги айтиб ўтилди.

🚚 Ҳайдовчилар учун эса Европа Иттифоқи қоидалари асосида тайёргарлик муҳим.


✍️ Юқоридагилардан келиб чиқиб томонлар амалий ҳамкорликни ривожлантириш, пилот лойиҳани йўлга қўйиш ва махсус ўқув курсларини яратиш бўйича келишув имзоладилар.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
73👍33🔥14👌3🎉1🤨1😴1
“Бу бизнинг ишимиз албатта ҳал қилиб берамиз…”

Бугун Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Халқаро тил ва кўникмалар мактабида хорижда ишлашга тайёргарлик кўраётган ёшлар билан учрашди.

📌 Самимий ва очиқ мулоқотда ёшлар таълим, яшаш шароитлари ва тайёргарлик жараёнларини такомиллаштириш бўйича фикр ва таклифларини баён қилди.
✍️ Директор эса ҳар бир масалага диққат билан муносабат билдириб, муаммоларни жойида ҳал этиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берди.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
57👍14🥰5🤗4🙏32👀2
Ўзбекистон – Чехия: меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик кенгаймоқда

🇺🇿🇨🇿 Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев Чехия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Лубомир Фрэборт билан учрашди.

✔️ Унда Чехия меҳнат бозори учун Ўзбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш ва ташкилий меҳнат миграциясини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

📌 Айниқса, тиббиёт соҳаси мутахассислари — ҳамширалар ва қарияларни парваришлаш бўйича ходимлар тайёрлаш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

🪪 Маълум қилинишича, Чехияда Ўзбекистон фуқаролари учун ҳар йили 150 та меҳнат визаси квотаси ажратади.


📋 Чехия томони тиббиёт кадрларини хорижда ишлашга тайёрлаш бўйича Тошкентдаги ўқув курслари фаолияти билан танишишга қизиқиш билдирди.

🤝 Томонлар ушбу йўналишда амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
57👍37🔥4🤷4😴3🥰2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Азиз ва мўътабар аёллар!

📌 Сизларни 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни билан Миграция агентлиги жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз.

🌷Сизлар оила фаровонлиги, фарзандлар тарбияси ва юртимиз тараққиётида беқиёс ўрин тутиб келмоқдасиз.

Хорижда меҳнат қилаётган ватандошларимиз учун ҳам оналар, рафиқалар ва опа-сингилларининг дуоси ҳамда қўллаб-қувватлаши энг катта таянч бўлиб хизмат қилади.

🩷 Барчангизга соғлиқ, бахт-саодат ва оилавий хотиржамлик тилаймиз. Юртимиздаги ҳар бир хонадон сизларнинг меҳрингиз билан янада нурли бўлиб турсин.

Байрамингиз муборак бўлсин!

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
73👍15🙏8🤗8😇3🔥2🎉1👌1💊1
Forwarded from XORIJDA ISH
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧 Buyuk Britaniyada ishlaganlar uchun muhim ma’lumot!

Agar siz Buyuk Britaniyada mavsumiy ishchi sifatida ishlagan bo‘lsangiz, to‘lagan soliqlaringizning bir qismini qaytarib olishingiz mumkin.

✔️ Buyuk Britaniyada soliq yili qancha davom etadi?

✔️ Starter Checklist nima va nega uni to‘ldirish muhim?

✔️ P45 shakli nima?

✔️ Ortiqcha to‘langan soliqni qaytarib olish tartibi qanday?

✔️ P85 shaklini to‘g‘ri to‘ldirish uchun nima qilish kerak?

🎥 Videoda yuqoridagi savollarga javob olasiz!


❗️Agar ish davomida ortiqcha soliq to‘langan bo‘lsa, uni qaytarib olish qonuniy jarayon hisoblanadi. Muhimi — zarur hujjatlar va tartibni bilish.

Yaqinlaringizga tarqating!
So‘nggi yangiliklardan XORIJDA ISH kanali orqali xabardor bo‘lib turing!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
22👀7😴64👍2🤷1