Migratsiya agentligi
73K subscribers
528 photos
318 videos
270 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
Сертификат, иш ва ҳуқуқий ҳимоя: Туркияда ишламоқчи бўлганларга янги имкониятлар

📌Миграция агентлиги Туркиянинг “Arya” ташкилоти билан Битим имзолади.

🏗🛎 Энди Тошкент, Наманган ва Сирдарё вилоятларида 25 та касб бўйича мутахассислар турк стандарти асосида баҳоланади ва сертификат олади.

📌 Натижада:
2026 йилда 1 500 нафар сертификатга эга мутахассис Туркиянинг Мерсин вилоятидаги “Akkuyu” АЭСда юқори даромадли иш ўринларига жойлаштирилади.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍119587🔥7🤨4🥰3🎉1🐳1🤗1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#расмий_изоҳ

⚠️ МУҲИМ ТУШУНТИРИШ

📌 Туркияда депортация бекор қилингани йўқ!

Сўнгги учрашувлар юзасидан айрим каналларда тарқалаётганТуркияда ўзбекистонликлар депортация қилинмайди” деган талқинлар нотўғри.

📌 Гап қонуний асослар ва аниқ тартиблар доирасида легаллаштириш имконияти ҳақида кетмоқда.

⚖️ Ноқонуний мақомда юриш ва қонунбузарликлар учун жавобгарлик амалда қолади.


Видеода тўлиқ кўринг!


ℹ️ Аниқ ва ишончли маълумот — фақат расмий манбааларда.

Миграция агентлигининг Туркиядаги ваколатхонаси манзили: Истанбул шаҳри, Левент маҳалласи, Lale Sk. No8, Beşiktaş.

📞+(90553) 541-17-17 (Telegram, WhatsApp) (+90212) 323-20-37.


📍 Локация

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
479👍1812🤷‍♂4👌3🤗3🥰1💊1
Migratsiya agentligi
🇺🇿🇸🇮 Словения 2025-йил ҳолатига кўра, Словения рекорд даражадаги паст ишсизлик (тахминан 3.2–3.5%) ва юқори бандлик даражасига эга. Бу ҳолат маҳаллий меҳнат бозорида бўшлиқларни келтириб чиқаряпти. Қурилиш, соғлиқни сақлаш, меҳмонхона ва ресторанлар, ишлаб…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Илк бор! Ўзбекистонликлар Словенияда расман иш бошлаяпти

🇺🇿🇸🇮Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2025 йилдаги Словенияга ташрифи доирасида меҳнат миграцияси масаласида ҳам янги саҳифа очилган эди.

📌 Ташрифдан сўнг, амалий натижалар йўлга қўйилди. Форумлар, B2B учрашувлар ўтказилди, “Йўл харитаси” ва иш берувчилар билан тўғридан-тўғри келишувлар имзоланди.

📌 Натижа қандай?

🛫 Бугун танловдан муваффақиятли ўтган ҳамюртларимиз Словенияга вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бориш учун жўнаб кетмоқда.

Иш берувчи ҳисобидан:

🏠 турар жой;
🍽 овқатланиш;
🩺 тиббий суғурта;
📄 виза ва йўл харажатлари қоплаб берилди.

💶 Бошланғич маош - 1200 евродан 1600 еврогача (ойликдан ташқари бонуслар ҳам бор).
⌛️Бир ойда 180 соат иш.
📆 Йилига 22 кун расман дам олиш (отпуск)


🎬 Тафсилотлар — видеода.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍358115🔥18🤷‍♂12👌6👀5🤗3🥰2💊2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қимматга тушган қарор…

🇰🇷 E-9 визаси билан Кореяга ишлашга боришни кўпчилик хоҳлайди. Лекин бу жараён иш берувчининг танловига боғлиқ.

Айримлар эса… ўз омадини ҳам, имкониятини ҳам суистеъмол қилади.

Иш жойини сабабсиз ташлаб кетиб, нолегал мақомга ўтишади ва оқибатда:

👉 Ҳар бир нолегал ой учун — уларнинг яқинлари 2 000 АҚШ доллари жарима тўлашга мажбур бўлишади.

📊 Факт: 2025 йилда 3 томонлама шартномага мувофиқ, 33 нафар ҳамюртимизнинг кафилларидан Давлат фойдасига
1 771 349 000 сўм жарима ундирилган.


⚠️ Қонуний иш — ўзингиз, яқинларингиз ва Ватан обрўсидир.

📌 Шартномага шартларига риоя қилинг!

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11846🤷‍♂12🫡12🤨9👀5💯4💔4🤓4👌2😎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇰🇷 Яна 100 нафар юртдошимиз Корея сари ишонч билан қадам қўйди!

Улар эндиликда ушбу мамлакатнинг ишлаб чиқариш соҳасида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб борадилар.

📌 Муҳим янгилик: бизни кузатишда давом этинг, 2026 йил учун EPS TOPIK имтиҳонлари ҳақида яқин кунларда XORIJDA ISH каналимизда эълон берамиз.

Вақтни бой берманг — корейс тили кўникмаларингизни кучайтиринг, ўз устингизда ишланг.

📚Имтиҳонлар шаффоф ва адолатли ўтказилади — натижа фақат билим ва тайёргарликка боғлиқ, ҳеч қандай ноқонуний йўл йўқ!


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
98👍45🤨9🫡5🔥4🆒4🎉3👌3💔2🕊1🎄1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маркетологлар нима деяпти?

Бугун диплом бор. Эртага эса… иш йўқ бўлиши мумкин.

🤖Сунъий интелект тезлик билан бозорни ўзгартиряпти: айрим касблар тарихга айланяпти,
айримлари эса ҳақиқий олтинга💰

🌍 Дунё меҳнат бозори кимларни кутяпти?
🔥 Қандай соҳалар доим трендда?
📍Қайси давлатларда ишчи кучи етишмаяпти?


🚀 Бу саволларга жавоб олиш ва келажак меҳнат бозорида талабгир кадр бўлишни истасангиз видеони ўтказиб юборманг!

📌 Каналларимизни кузатишда давом этинг — ривожланган давлатлардаги айнан сизга мос бўш иш ўринлари ва тайёрлов курсларини тақдим қилиб борамиз.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
70💯14👍10💊21🔥1🤗1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хорижда ишлаб қайтганлар — юртимизда бизнес бошламоқда!

Аввал эълон қилинган грант танлови доирасида Англияда мавсумий ишларда ишлаб қайтган ҳамюртларимиз орасидан энг яхши бизнес режага эга ғолиблар аниқланди.

🤝 Xалқаро миграция ташкилоти ва Миграция агентлиги ҳамкорлигида 4 нафар иштирокчига 60 миллион сўмгача грант маблағлари топширилди.

🧮 Грантлар новвойхона, қулупнай етиштириш, тикувчилик каби кичик бизнесларни қўллаб-қувватлаш ҳамда янги иш ўринлари яратишга йўналтирилди.

📚 Шунингдек, совриндорлар ва уларнинг оила аъзолари учун муваффақиятли бизнес бошқаруви ва молиявий саводхонлик бўйича махсус тренинглар ташкил этилди.


💼 Лойиҳа хорижда ишлаб қайтганларни қўллаб-қувватлаш ва маҳаллий бандликни таъминлашга қаратилган халқаро ҳамкорлик ташаббусидир.

Бизни кузатиб боринг, бундай танловлар давом эттирилади ва навбатдаги грандлар сизники бўлиши мумкин!

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
66👍39😴7👀5💯3👌2🤨2😐2🤷2
#тайинлов

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан — Тоштемиров Элёр Дилшодович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Э. Тоштемиров 1985 йилда Фарғона вилоятида таваллуд топган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг халқаро иқтисодий муносабатлар йўналишини тамомлаган.

Миграция соҳасида 17 йиллик тажрибага эга.

Тайинловга қадар Элёр Дилшодович Миграция агентлиги Ташкилий ва ижро интизоми назорати, стратегик режалаштириш ва KPI билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
1👍12037🤨14😐5💔3💊3🤷3🔥2🏆2🤓2👀1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кореяда юқори маошли иш учун саралаш

Аввал эълон қилинганидек, “Улсан шаҳрига малакали кадрлар тайёрлаш маркази” да ўқиш учун 2026 йилининг 1 босқичига саралаш жараёнлари бўлиб ўтди.

⚓️ Hyundai кемасозлик компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган махсус ўқув курсларида таълим олиш ва Кореяда малакали мутахассис (E-7 визаси) сифатида ишлаш истагида бўлган номзодлар иш берувчилар вакиллари томонидан имтиҳондан ўтказилди.


📹 Репортажда танлов жараёнларини тўлиқ кўриш мумкин.

📄 Саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган иштирокчилар маълумотлари Корея томонидан тақдим этилганидан сўнг, XORIJDA ISH телеграм каналимизда эълон қилинади.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
54👍33🔥6😴6🤗3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Диққат!

Интернетда тарқалаётган “хориждаги осон иш” ва мавсумий ишлар ҳақидаги таклифларга ишонишдан аввал текширинг.

🚫 Кўп ҳолларда бу фирибгарлар томонидан тарқатилади.
⚠️Афсуски алданиб қолганлар жуда кўп.

💡 Қандай эҳтиёткор бўлиш керак:

Фақат лицензияга эга расмий агентликлар орқали иш топинг;

Шартнома имзолашдан олдин барча мажбурият ва ҳуқуқларни диққат билан текширинг;

Визанинг ўзи бу иш жойи бор дегани эмас, шартнома бандларида иш билан таъминланишингиз кафолатланиши шарт.

Ҳар қандай иш таклифини ишончли ёки ишончсиз эканлигини Миграция агентлигининг 1282 қисқа рақами орқали аниқланг.


⛔️ Хорижда ишга жойлаштириш ваколати бўлмаган консалтинг фирмалардан ўзингизни ҳимоя қилинг – вақтингиз ва маблағингизни асранг!

Лицензияга эга Хусусий бандлик агентликлари рўйхатини ➡️ ушбу ҳаволада ⬅️ кўринг.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍12562💯13🔥7🤨4🤓3
🚫 Битта боғлам… ва бир неча йиллик қамоқ?!

⚠️ Россия Федерациясида исириқ (ҳар қандай номдаги ва кўринишдаги турлари) расман наркотик моддалар қаторига киритилган.

❗️Ҳатто чемодандаги битта боғлам ҳам контрабанда сифатида баҳоланиши мумкин.

⚖️ “Оддий ўсимлик” деб қараш — оғир оқибатларга сабаб бўлиб қолмасин.


➡️Ушбу маълумотни яқинларингизга ҳам юборинг.

👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
54👍25🤓20👀19🙏6🤷6🫡5🥰1😐1👨‍💻1🤗1
🇵🇱 ЖОНЛИ ЭФИР: Польшада ишлаш тартиби ва имкониятлари

Азиз юртдошлар! Европа, жумладан Польшада ишлаш жараёнлари, қонуний талаблар, имкониятлар ва маошлар қизиқми?

Ундай бўлса, Migrant UZ ва Migratsiya Agentligi ютуб саҳифаларида Миграция агентлиги мутахассиси иштирокидаги жонли эфирни ўтказиб юборманг! Мулоқотда мавзуга доир ўзингизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олишингиз мумкин.

⌚️Вақти: 17.00 (Тошкент вақти билан)

🗓Санаси: 13.02.2026

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
👍8545👀12🔥7👌7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иш қидириб сарсон бўлиш даври тугади

🌎 Ҳалигача хориждан иш топиш қийин деб ўйлайсизми?
🤔 Балким сиз тўғри йўлдан бормаётгандирсиз.

🧑‍💻 Қаердан бошлашни билмайсизми?

👣3 та қадам етарли.


🎬 Видеони кўринг ва XORIJDAISH.UZ платформасидан унумли фойдаланинг!

🔥 Эҳтимол сиз кутаётган иш таклифи аллақачон бордир.
📌 Бугуннинг ўзида ҳаракатни бошланг!

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
102👍59🤨22🤷‍♂8🔥4🙏4😴4🥰3🆒21👀1
Migratsiya agentligi
✈️ Янги парвозлар сари илк қадам! AirAsia авиакомпанияси учун борт кузатувчи лавозимига бўлиб ўтган танлов янгича имконият эшикларини очди! 200 дан ортиқ ёшлар орасидан сараланган 30 нафар ҳамюртимиз энди авиация соҳасида халқаро даражада фаолият бошлаш…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тил билганга минг танга...

📚Тил билими ва тайёргарлик — халқаро танловларда ҳал қилувчи омил экани яна бир бор исботланди.

🇲🇾 Малайзиянинг AirAsia авиакомпанияси томонидан ўтказилган танловда касбий тайёргарлиги, мулоқот маданияти ва билим даражаси юқори баҳоланган 40 нафар ҳамюртимиз — энди халқаро авиация соҳасида юқори даромадли иш ўринларида фаолият олиб боради.


🔥 Бу — ёшларимиз салоҳиятига берилган юксак баҳо.
📊 Бу — меҳнат миграциясида янги сифат босқичи.
🤝 Бу — ишончли ҳамкорлик самараси.

🔔 Халқаро иш берувчилар иштирокида ўтказиладиган янги танловлар ҳақида XORIJDA ISH каналимизда хабардор бўлиб туринг!

👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
58👍41🔥39🤨4🤷‍♂3😐3🤗2🥰1🍾1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#болалар_контенти

🤔 Оддий фойдаланувчи бўлиб қоласанми?
🚀 Ёки яратувчи?

🤳 Телефонни шунчаки ишлатасанми, ёки ундан келажагингни қурасанми?

🔥 Танлов эртага эмас.
📚 Танлов — бугун.

👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
48👍25🔥9🤨7🤩1👻1👨‍💻1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ваколатхона_хабар_беради

Кореяда жароҳат олган юртдошимиз масаласи халқаро даражада кўтарилди

⚖️ Кореяда меҳнат қилаётган ҳамюртимизнинг иш жойида бахтсиз ҳодисага учраши билан боғлиқ мурожаати Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонаси томонидан тезкор ўрганилди.

✍️ Ваколатхона тегишли ташкилотга расмий мурожаат юбориб, масалани қонуний ва адолатли тарзда кўриб чиқишни сўради, юртдошимиз ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳамда Ватанга қайтаришда ёрдамни давом эттирмоқда.

📺 Ҳолат Кореянинг етакчи оммавий ахборот воситаларида ҳам ёритилиб, узоқ муддатли даволаниш зарурлигига қарамай, тўловларни чеклашга уриниш жамоатчилик танқидига сабаб бўлгани таъкидланмоқда.


❗️ Эслатиб ўтамиз:

📌 Хорижда ишлаш даврингизда меҳнат ҳуқуқларингиз билан боғлиқ муаммога дуч келсангиз — бизга албатта мурожаат қилинг.

🏢 Ваколатхоналар маълумотлари ➡️бу ерда

📞 Қисқа рақам: 1282
💬 Telegram бот:
@huquqiy_yordam_uzbot — 24/7 режимда осон ва тез.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
73👍27🙏11🔥3🥰2👌1💔1
⚖️ Италияда миграция ва адлия ислоҳотлари: баҳслар кучаяди

Италияда ҳукумат ва судлар ўртасида қарама‑қаршиликлар кучаймоқда. Бу эса 2026 йил мартда бўлиб ўтадиган адлия ислоҳоти референдуми аҳамиятини янада ошириб бормоқда.

🔹 Италия Бош вазири Жоржа Мелони судларни миграция қонунларини бажармасликда айблаяпти.
🔹 Судлар эса ўз қарорларида фақат қонунларни қўллаётганини таъкидламоқда.

📌 Бу воқеа Европа мамлакатларида миграция ва суд-ҳуқуқ тизимини қайта кўриб чиқишда муҳим босқич саналади.
Миграция масаласи нафақат хорижий ишчи кучи, балки давлатлар сиёсий ва ҳуқуқий қарорларига ҳам бевосита таъсир кўрсатмоқда.

✒️ Манбаа "Reuters" ахборот агентлиги

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
61🤨86👍5😐5🎉2😴1👨‍💻1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Расмий эълон

2023–2024 йилларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ҳамда 2025 йилда Миграция агентлигига хорижга ишга юбориш хизматлари учун тўлов амалга оширган, бироқ хорижий иш берувчи томонида юзага келган айрим ташкилий ёки бошқа ҳолатлар туфайли ишга жўнаб кетмаган фуқаролар манфаатларини таъминлаш мақсадида тўланган маблағлар қайтарилади.

🗓 Мурожаат муддати: 2026 йил 20 мартгача (1 ой ичида)

💻 Электрон ариза юбориш:
🔗 https://xorijdaish.uz/#services?key=refund-money

✔️ Ариза қолдириш қадамларини видеода кўринг.

📌 Мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида қарор қабул қилинади.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6843🤨9🔥6🤗4😴3🙏2
#Қаҳрамонлик

Санкт-Петербург шаҳрида юртдошимиз ҳақиқий мардлик намунасини кўрсатди.

🫶 Ўзбекистонлик Хайрулло Ибодуллаев Санкт-Петербург шаҳри Петрозаводская кўчасида 7-қаватдан йиқилиб тушаётган болани муқаррар ҳалокатдан сақлаб қолди.

🚑 Ҳодиса оқибатида бола шифохонага олиб кетилган, аҳволи барқарор.
💪 Қутқарувчининг ўзи ҳам жароҳат олганига қарамай, юксак инсонпарварлик ва жасорат соҳиби эканини намоён этди.

Юрт номи — инсонлари билан улуғ.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49777🔥37🫡16🤩6😐6🤷‍♂3💯3🤗21