Migratsiya agentligi
68.8K subscribers
519 photos
300 videos
255 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар йили минглаб ҳамюртларимиз Мавсумий ишчилар дастури орқали Буюк Британияга ишлаш учун боришади.

❗️Бироқ миграция хавфсиз ва муаммоларсиз бўлиши учун дастур қоидаларини яхши билиш жуда муҳим.

Белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилиш, маълум тўлов эвазига қоидаларни четлаб ўтишни “ҳал қилиб бераман” дея ваъда қилаётган шахсларга ишонманг.

🛬 Мавсумий ишчи визанинг 26 ҳафталик муддати тугагач, албатта ватанга қайтишингиз шарт эканини ёдда тутинг!


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12245💯15🤷‍♂6👨‍💻1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚨 Кореяга киришда қаттиқ назорат! Багажингизга эътибор беринг! 🇰🇷✈️

Корея Республикасига киришда карантин талаблари кучайтирилди. Айниқса, E-9 визаси билан бораётган ишчиларнинг юк ва багажи қатъий текширилади.

⚠️ ОГОҲЛАНТИРИШ:
Қоидалар бузилса, 10 миллион вонгача (тахминан 6 441 доллар) жарима солиниши мумкин.

📌 Олиб кириш мумкин бўлмаган маҳсулотлар билан видеода танишиб чиқинг!

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
58👍13🤩6🫡6😐3👻3🔥2😍2
1,9 МИЛЛИОН ДОЛЛАР — ЮРТДОШЛАРИМИЗ ФОЙДАСИГА УНДИРИБ БЕРИЛДИ

📌 2025 йил давомида Миграция агентлиги томонидан хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг — ойлик иш ҳақи, ҳужжатлар ва иш масаласида юзага келган минглаб муаммоларга аниқ ечимлар берилди.

💼 Ойлик иш ҳақлари ва компенсациялар бўйича:

— 3 089 нафар фуқаронинг мурожаатлари кўриб чиқилиб,
— жами 1,9 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар чет эллик иш берувчилардан ҳамюртларимиз фойдасига ундириб берилди.

🪪 406 нафар фуқаромизнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари иш берувчилар ва воситачилардан қайтариб олинди.

⚖️ 8 743 нафар мурожаатчига ҳуқуқий ва консультатив маслаҳатлар кўрсатилди.

👷‍♂️хорижий давлатларда ишсиз қолган 9 249 нафар юртдошимизнинг бандлиги таъминланди.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8335🤷‍♂14🔥3🤗3🫡2
Migratsiya agentligi
#Бу муҳим QR-кодни сканерланг ва хорижда ишлаш вақтингизда дуч келган муаммоларингизга ечим топинг! 📕Миграция агентлиги томонидан тайёрланган қўлланма орқали қуйидаги йўналишлар бўйича батафсил маълумот оласиз: 🩺 тиббий ёрдам харажатларини тўлаш бўйича…
15 МИЛЛИАРД 900 МИЛЛИОН СЎМ: МИГРАЦИЯ АГЕНТЛИГИ ҲИСОБОТИ

2025 йил давомида Миграция агентлиги томонидан хорижда мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган 3709 нафар юртдошимиз 22 та хорижий давлатдан Ватанга қайтарилди.

💰 Ушбу гуманитар тадбирлар учун Миграция жамғармасидан 15,9 млрд сўм ажратилди.

Жумладан:

🗓 30 июль — Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан 30 июль – 30 август кунлари илк бор “Ватанга қайтариш” хайрия акцияси ўтказилди.

🔹 Акция доирасида хорижда оғир аҳволга тушиб қолган 1300 нафар юртдошимиз Ватанга олиб келинди.

🚑 Тиббий ҳолатларга Алоҳида эътибор қаратилди:
66 нафар фуқаро бахтсиз ҳодиса ёки оғир касалликдан сўнг қайтарилди;
Бундан:
45 нафар фуқаро махсус тиббий ташиш (ётқизилган ҳолда) орқали;
21 нафар фуқаро эса Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорлари назорати остида олиб келинди.

📌 Барча транспорт, тиббий, ташкилий ва бошқа харажатлар тўлиқ Миграция жамғармаси ҳисобидан қопланди.


📌 Чет элда ишлаш даврингизда мураккаб вазиятда қолсангиз бизга мурожаат қилиш тартиби ва ёрдам турлари бу ҳаволада.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
48🤷‍♂38🤨106🔥6👍4🙏3🕊2🐳1😴1🤗1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
НАРКОЖИНОЯТ КЕЧИРИЛМАЙДИ.

Хорижда ҳалол ишлаб юрган ҳамюртларимиз, эҳтиёт бўлинг!

❗️Бир дақиқалик ишонч — йилларча қамоққа айланиши мумкин.
Наркотик билан боғлиқ ҳар қандай “хизмат” ҳаётингизни бутунлай ўзгартиради.

🛡“Билмадим”, “илтимос қилишди” деган баҳона қонун олдида ўтмайди.
📦 Шубҳали юкми?
🤝 Нотаниш одамми?
💸 “Осон пул” таклифими?

🛑 ҚАТЪИЙ РАД ЭТИНГ! Наркожиноят қурбони бўлманг.

📌 Миграция агентлиги сиздан қонунларга риоя қилиш, ўз ҳаётингизни асраш ва юртимиз обрўсини ҳимоя қилишни сўрайди.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5034🔥4😍3🎉1🤩1
🇺🇿🇮🇹 Ўзбекистон–Италия: миграция соҳасида янги босқич

📌 Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ва Италиянинг Тошкентдаги янги тайинланган Элчиси Гвидо Де Санктис ўртасида конструктив мулоқот бўлиб ўтди.

📄 Унда икки давлат ўртасида миграция соҳасида амалга оширилаётган мавжуд лойиҳаларнинг кейинги босқичлари ҳамда яқин истиқболда режалаштирилаётган ташаббуслар атрофлича кўриб чиқилди.

🤝 Элчи Гвидо Де Санктис — Италияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассисларни касбий ва тил жиҳатдан тайёрлаш мақсадида Италян мактабларини ишга туширишда ҳамкорликка тўлиқ тайёр эканликларини билдирди.

🌾 Шунингдек, учрашувда ҳамюртларимизни Италиядаги мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига қонуний ва тизимли равишда жалб этиш масаласи муҳокама қилиниб, ушбу йўналишда аниқ амалий режалар ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11258🎉7🤩5🔥4🥰1😴1😇1💊1
Кореяда мавсумий иш бўйича янги келишув!

🇺🇿🇰🇷Корея Республикасининг Jeollabuk-do вилояти, Buan округи ҳокимиятида округ ҳокими жаноб Kweon Ig-hyeon, Миграция агентлигининг Кореядаги Ваколатхонаси раҳбарияти ҳамда Андижон вилояти вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

🖋 Унда, Jeollabuk-do вилоятида (Buan) қишлоқ хўжалиги соҳасида мавсумий ишчи кучига бўлган эҳтиёжни қоплаш мақсадида Андижон вилояти билан келишув имзоланди.
(Корея Адлия вазирлиги талабига кўра, бундай келишувларда ишчи кучини юборувчи ва қабул қилувчи ҳудудлар аниқ белгиланиши шарт).

📌 Келишувда қуйидаги йўналишлар қамраб олинган:

▪️мавсумий ишчиларни жалб қилиш ва бошқаришда ҳамкорлик,
▪️ноқонуний қолиб кетиш ҳолатларининг олдини олиш,
▪️меҳнат шартлари ва миграция қоидаларига риоя этиш.


🗣 Корея томони таъкидлаганидек, ушбу келишув икки давлат ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаб, қишлоқ хўжалиги соҳасида қонуний ва барқарор меҳнат тизимини шакллантиришга хизмат қилади.

📰 Бу хабарнинг Корея оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилаётгани — Ўзбекистон билан меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликка бўлган ишонч ортиб бораётганини кўрсатади.

👷‍♂️Кореянинг етакчи нашрларида: "Айниқса, давлат томонидан бошқариладиган мавсумий меҳнат тизими иш берувчилар учун кадрлар билан боғлиқ ташкилий юкни камайтириб, ишчиларнинг меҳнат ва яшаш шароитларини барқарорлаштириш имконини беради", - дея ёзилмоқда.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
120👍94🤷11💊8👀6🍾5🎉4🆒3👌2👨‍💻1😇1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ ОГОҲ БЎЛИНГ! НОРАСМИЙ ИШ ТАКЛИФЛАРИГА АЛДАНМАНГ

«Европага иш», «кафолатли иш», «осон ҳужжатлар» каби жозибали таклифлар ортида кўпинча қонунбузарлик ва фирибгарлик бўлиши мумкин.

📌 Миграция агентлиги ноқонуний миграцияни ташкил этаётган ва бундай рекламаларни тарқатаётган шахсларга қарши қатъий чоралар кўрмоқда.

🛡 Ўрганишлар давомида “Euro Brand Consulting” МЧЖ томонидан юритилган “Visaconsult UZ” Telegram канали орқали турли давлатларга ишга жойлаштириш бўйича лицензиясиз реклама тарқатилгани аниқланди.

Батафсил видеода кўринг

⚠️ ЭСЛАТМА!
Хорижда ишлаш билан боғлиқ барча жараёнлар:
✔️ Давлат томонидан — Миграция агентлиги, хусусий секторда — фақат лицензияга эга Хусусий бандлик агентликлари орқали амалга оширилиши шарт.


🔎 Хорижда иш таклифи олдингизми?
Ишонч ҳосил қилиш учун ташкилотнинг лицензияси мавжудлигини бу ҳаволадан ёки 12-82 қисқа рақами орқали текширинг.

📣 Хабарни улашинг!
👉 Ҳеч ким алданиб қолмасин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍59564👌1
🇺🇿🇹🇷Туркияда қатор муҳим қарорлар: ўзбекистонликлар учун иш, ҳимоя ва қонунийлик

Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ва Туркия Республикасининг Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазири Ведат Ишикхан ўртасида қонуний ва ҳимояланган меҳнат миграциясини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган стратегик аҳамиятга эга учрашув бўлиб ўтди.

🤝 Муҳим келишувлар:

⚖️ Туркияда ноқонуний мақомда бўлган ўзбекистонликларни депортациясиз легаллаштириш амалиёти давом эттириш;

🛡Туркияда 3 йил доимий асосда яшаб келган ўзбекистонликларга шу йил 1 мартдан бошлаб, илк бор ишлаш хуқуқини берувчи рухсатнома бериш;

📃 Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги İŞKUR ташкилоти томонидан талаб юқори бўлган касбларни марказлаштириб, Миграция агентлигига талабнома тақдим қилиш каби масалалар бўйича Битим имзолашга келишиб олинди.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
70👍37👌8🔥5😐4🤷‍♂3😴2🤨1🤗1
🇺🇿🇹🇷 Туркияда барпо этилаётган иншоотларда — 2 мингдан ортиқ ўзбекистонликларга иш имкониятлари

🤝 Миграция агентлиги Туркиянинг “KSK Temizlik” компанияси билан Анқарада қурилаётган йирик қурилиш объектларга 2026 йил давомида 2,5 минг нафар ўзбекистонлик қурувчиларни жалб этишга келишди.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10846🤨16👌12🤗4😴2