Migratsiya agentligi
67.5K subscribers
508 photos
292 videos
249 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
🌟 Хорижда меҳнат қилаётганлар оилалари — эътибор марказида!

👨‍👩‍👧‍👦 Чет элда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ота-оналар учун энг қимматли туйғу — фарзандларининг қувончи ва шодлиги.

🤗 Ана шу бахтли лаҳзларни улашиш мақсадида Миграция агентлиги томонидан мамлакатимизнинг навбатдаги ҳудудлари учун байрам тадбири ташкил этилди.


🎈 Самимий табассумлар — тадбирнинг энг чиройли манзарасига айланди.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
40👍19🤷‍♂7🤗4🎉3🎄1
🇺🇿Миграция агентлиги мурожаати!

Ижтимоий тармоқларда хорижда бўлиб турган вақтида вафот этган ватандошларимизнинг жасадларини юртимизга олиб келиш учун ижтимоий тармоқ фаоллари турли пластик карта рақамларига пул йиғиш акцияларини ўтказаётгани кузатилмоқда.

❗️ Эътибор беринг:
Айрим ҳолатларда эски ёки нотўғри маълумотлар асосида одамларнинг ҳис-туйғуларидан фойдаланиб, фирибгарлик қилувчи шахслар кўпаймоқда.

🔔 Бу каби хабарларни кўрсангиз, ҳеч қандай пул ўтказманг. Қонуний ва ишончли йўл — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига мурожаат қилишдир.


❗️ Эслатиб ўтамиз:
Агар Ўзбекистон фуқароси хорижда вафот этган бўлса, Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобига юртга олиб келинади.

📞 Мурожаат учун расмий алоқалар: (71) 202 33 55, қисқа рақам: 1282

Телеграм бот: @huquqiy_yordam_uzbot

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍74476💔6🫡5😐4🔥3💊2🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хорижга ишлашга бориш — масъулиятли қарор.

Бу — қонун-қоидаларни билиш, иш шароитига тайёр бўлиш ва ўз ҳуқуқларингни англаш демакдир.

📚 Миграция агентлиги хорижий иш берувчилар танловидан ўтган ҳар бир номзодни ишга кетишдан олдин қуйидаги мавзуларда тайёргарликдан ўтказади:

✔️ Бориладиган давлатнинг меҳнат қонунчилиги
✔️ Иш берувчи билан муносабатлар
✔️ Хавфсизлик қоидалари
✔️ Кундалик ҳаёт ва маданий мослашув
✔️ Тил билмларини такрорлаш


🎥 Видеода — Е9 визаси асосида Кореяда ишлашга кўниктириш жараёнлари. Бундай курслар учун Самарқанд, Наманган, Қашқадарё, Хоразм вилоятларида замонавий ўқув марказлари ташкил этилган.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
48👍14🤩3💔3🤷‍♂2😴2💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тинч осмон, осойишта ҳаёт — Ватан ҳимоячиларининг жасорати самарасидир.

📌 Миграция агентлиги жамоаси номидан барча Ватан ҳимоячиларини байрам билан самимий табриклаймиз!

🇺🇿 Ватанга садоқат, халққа хизмат — барчамиз учун ибрат!

👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍80279🎉3🤨3🤗3🔥21🤩1🙏1😇1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ МЕҲНАТ ХАВФСИЗЛИГИ — ИНСОН ҲАЁТИНИНГ КАФОЛАТИ

Ҳеч қандай ҳимоя воситаларисиз, музлаган том устида иш олиб бориш ҳаёт учун ўта хавфли ҳисобланади. Афсуски, бундай ҳолатлар оғир оқибатларга олиб келмоқда.

Очиқ манбалар таҳлилига кўра:

🔵 Россияда иш жойидаги ўлим ҳолатларининг салмоқли қисми баландликдан йиқилиш билан боғлиқ.
🔵 Ҳар йили юзлаб инсонлар хавфсизлик қоидаларига амал қилмасдан, ҳимоя воситаларисиз ишлаш оқибатида ҳаётдан кўз юммоқда.
🔵 Қурбонларнинг катта қисми — хорижий давлатлардан келиб ишлаётганлар.

❗️ Эсда тутинг: ҳеч қандай даромад инсон ҳаётидан устун эмас.
Иш берувчидан хавфсизлик воситалари билан таъминлашни талаб қилинг ва қоидаларга қатъий амал қилинг.

📌Хорижда ишлаш даврингизда меҳнат ҳуқуқларингиз бузилса ёки кўнгилсиз ҳодисалар юз берса Миграция агентлигига мурожаат қилинг:

📞 Қисқа рақам: 1282
💬 Telegram бот: @huquqiy_yordam_uzbot — 24/7 режимда.

📹 Видео очиқ интернет манбааларидан олинган бўлиб, ундаги ҳолатлар мисол тариқасида келтирилган.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
🙏4835👍7🤷‍♂63😐3💔2🫡2😎1
Россияда хорижий ишчиларнинг пул ўтказмалари чекланмайди

🏛 Россия Давлат Думасининг Молия бозори қўмитаси хорижий ишчиларнинг чет элга жўнатадиган пул миқдорини фақат расмий даромадлари билан чеклаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда рад этишни тавсия қилди.

• Комитет лойиҳани камчиликларига кўра фрагментар ва механизмларсиз деб топди (масалан, пулнинг текширилиши ва жазо чоралари белгиланмаган).

• Ҳукумат ҳам уни қўллаб-қувватламади ва қонун лойиҳаси аниқ механизмларсиз деб айтилди.

• Шунга кўра пул ўтказмаларига янги чекловлар ҳозирча киритилмайди — мавжуд қоидалар қолади.


🔗 Манба

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👌52👍4839🤷‍♂3🥰3🫡3🤷‍♀2🤩2👨‍💻21🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ташқи меҳнат миграцияси бўйича аниқ вазифалар

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда хориждаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ташқи меҳнат миграциясини тизимли йўлга қўйиш, фуқароларимизни хорижда юқори даромадли ва қонуний иш ўринларига йўналтириш бўйича ишлаш ҳудуд раҳбарлари ва Ўзбекистоннинг чет мамлакатлардаги диполоматик ваколатхоналарининг асосий вазифалардан этиб белгиланди:

1. Хорижда иш ўринларини кенгайтириш

Бугунги кунда Ўзбекистон фуқаролари ташкилий миграция асосида 30 дан ортиқ давлатда меҳнат фаолиятини олиб бормоқда.
Эндиликда, Швеция, Дания ва Норвегия билан ҳамкорликни кенгайтириш орқали фуқароларимизни юқори даромадли иш ўринларига йўналтириш, шунингдек, АҚШ билан мавсумий ишлар бўйича ҳамкорликни ривожлантириш топширилди.

2. Касб ва тилга тайёрлашни кучайтириш

Бугунги кунда Германия, Япония ва Жанубий Корея компаниялари томонидан мамлакатимизда касб ва тилга ўқитиш бўйича ўқув курслари ташкил этилмоқда.
Бундан буён, элчилар хорижий иш берувчилар талабига кўра касб ва тилга ўқитишга ҳам масъул бўлиши белгиланди.

3. Хориждаги фуқаролар билан бевосита ишлаш

Элчилар ва консулларга хориждаги фуқаролар билан жойига чиқиб ишлаш, консуллик хизматларини соддалаштириш, келиб тушаётган мурожаатларни тезкор кўриб чиқиш, бепул колл-марказ ташкил этиш, ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш вазифаси юклатилди.


Президент Шавкат Мирзиёев хориждаги фуқароларимизнинг ҳуқуқий мақомини таъминлаш масаласига алоҳида тўхталиб ўтди:

“Хорижда ноқонуний бўлиб турган фуқароларимиз борлиги бизни ташвишга солади”,

деди давлатимиз раҳбари.

Ўтган йил Россияда 150 мингдан зиёд фуқарога «миграция амнистияси»ни қўллашга эришилди.
Бошқа мамлакатларда ҳам фуқароларимизга қонуний асосда ишлашларига кўмаклашиш, шу билан бирга фуқароларимиз ҳам ўзлари бўлиб турган давлат қонунчилиги талабларига риоя қилишлари лозимлиги таъкидланди.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
1👍12947🤩76👻32🔥2💔2🤨2👨‍💻1