Migratsiya agentligi
67.2K subscribers
507 photos
289 videos
247 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хорижда ишлаётганларнинг оила ва фарзандлари Ватан ардоғида!

📌 Миграция агентлиги республикамизнинг барча ҳудудларида 2000 мингга яқин болажонлар учун унутилмас байрам тадбирларини уюштирмоқда!


Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган байрам тадбирларини инстаграмда жонли эфирда кузатинг

www.instagram.com/migratsiya_agentligi

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун —
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
47🤨14🎉6👍4🍾3👻3👀3🤗3💊2🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#promo_video

Россияда ишлашни режалаштираётганлар диққатига!

Россияда қонуний, хавфсиз ва ишончли ишлаш учун 7 та муҳим мавзудаги видео дарслар YouTube саҳифамизга жойлаштирилди.

📚 Видео дарсларда СИЗНИ КУТАЁТГАН МАВЗУЛАР:

🗣 Рус тилини осон ўрганиш;
⚖️ Қонуний ишлаш учун нималарга эътибор бериш керак;
🪪 Патент олиш тартиби;
📱 Фойдали иловалар;
🚫 Ноқонуний мақомдан сақланиш;
🆘 Муаммоли вазиятларда кимга мурожаат қилиш керак?


⛔️ Хатоларга йўл қўйманг, видео дарсларни томоша қилинг ва яқинларингизга ҳам улашинг👇
🔗 https://www.youtube.com/playlist?list=PLzY114w12jvzeZ5uyxrmvY_uy623srxLb

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3228🤨10👌9🫡4🤷‍♂2👻1
🌟 Хорижда меҳнат қилаётганлар оилалари — эътибор марказида!

👨‍👩‍👧‍👦 Чет элда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ота-оналар учун энг қимматли туйғу — фарзандларининг қувончи ва шодлиги.

🤗 Ана шу бахтли лаҳзларни улашиш мақсадида Миграция агентлиги томонидан мамлакатимизнинг навбатдаги ҳудудлари учун байрам тадбири ташкил этилди.


🎈 Самимий табассумлар — тадбирнинг энг чиройли манзарасига айланди.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
37👍18🤷‍♂7🤗4🎉3🎄1
🇺🇿Миграция агентлиги мурожаати!

Ижтимоий тармоқларда хорижда бўлиб турган вақтида вафот этган ватандошларимизнинг жасадларини юртимизга олиб келиш учун ижтимоий тармоқ фаоллари турли пластик карта рақамларига пул йиғиш акцияларини ўтказаётгани кузатилмоқда.

❗️ Эътибор беринг:
Айрим ҳолатларда эски ёки нотўғри маълумотлар асосида одамларнинг ҳис-туйғуларидан фойдаланиб, фирибгарлик қилувчи шахслар кўпаймоқда.

🔔 Бу каби хабарларни кўрсангиз, ҳеч қандай пул ўтказманг. Қонуний ва ишончли йўл — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига мурожаат қилишдир.


❗️ Эслатиб ўтамиз:
Агар Ўзбекистон фуқароси хорижда вафот этган бўлса, Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобига юртга олиб келинади.

📞 Мурожаат учун расмий алоқалар: (71) 202 33 55, қисқа рақам: 1282

Телеграм бот: @huquqiy_yordam_uzbot

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍67456💔5🫡5😐4🔥2💊2🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хорижга ишлашга бориш — масъулиятли қарор.

Бу — қонун-қоидаларни билиш, иш шароитига тайёр бўлиш ва ўз ҳуқуқларингни англаш демакдир.

📚 Миграция агентлиги хорижий иш берувчилар танловидан ўтган ҳар бир номзодни ишга кетишдан олдин қуйидаги мавзуларда тайёргарликдан ўтказади:

✔️ Бориладиган давлатнинг меҳнат қонунчилиги
✔️ Иш берувчи билан муносабатлар
✔️ Хавфсизлик қоидалари
✔️ Кундалик ҳаёт ва маданий мослашув
✔️ Тил билмларини такрорлаш


🎥 Видеода — Е9 визаси асосида Кореяда ишлашга кўниктириш жараёнлари. Бундай курслар учун Самарқанд, Наманган, Қашқадарё, Хоразм вилоятларида замонавий ўқув марказлари ташкил этилган.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
38👍12🤩3🤷‍♂2💔2😴2👌1