Migratsiya agentligi
66K subscribers
499 photos
277 videos
241 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
⚠️ Корея Республикаси ҳудудида нолегал бўлиб турган фуқаролар диққатига!

🇰🇷 Корея Республикаси Адлия вазирлиги хабарига кўра, ушбу мамлакатда ноқонуний ҳолатда бўлиб турган хорижликлар 2025-йил 1-декабрдан 2026-йил 28-февралгача ихтиёрий равишда чиқиб кетса, катта миқдордаги жарималар қўлланилмайди ва қайта кириш бўйича чекловлар вақтинча бекор қилинади.
📄 Керакли ҳужжатлар:

🛂 Паспорт
📝 Ихтиёрий чиқиш аризаси
🎫 Авиа-чипта (чиқиш рейси учун)

🛫 Тартиб:

📌 Чиқишингиздан кўпи билан 15 кун (байрамлар билан) ёки камида 3 кун (байрамлардан ташқари) аввал яшаб турган манзилингиз бўйича иммиграция бўлимига шахсан бориб олдиндан хабар бериш, ёки www.hikorea.go.kr орқали онлайн рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

📌 Чиқиш куни:
Аэропортдаги иммиграция бўлимига парвоздан 4 соат олдин бориб, якуний тасдиқдан ўтиш талаб этилади.


📞 Қўшимча маълумот учун:

📌 Кореядаги ягона хорижийлар ахборот маркази: 1345
🌐 Веб-сайтлар: www.hikorea.go.kr, www.immigration.go.kr

🏢 Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонаси:
Сеул шаҳри, Жунг-гу, Жангчунгдан-ро, 213, 1003

📱 Телефонлар:
+82222851341, +82222851343, +821039871661
📤 Email: info@migration.uz

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
55👍50🤷‍♂6🤓4🫡4🙏2😎2👻1🎅1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🛡Қуролли можароларда иштирок этиш – жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

Фильмда хорижий давлатлардаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган Ўзбекистон фуқароларининг аянчли тақдирлари ҳақида ҳикоя қилинади. Кўринг ва хулоса қилинг!

🛑 Огоҳлантирамиз!

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154¹-моддасига мувофиқ, хорижий давлатларда ёлланма асосда ҳарбий хизмат ўташ 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

❗️Шубҳали таклиф ёки вазиятлар юзага келганда, дарҳол Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ёки Миграция агентликнинг ваколатхоналарига мурожаат қилинг.


Ҳаётингиз ва эркинлигингизни асранг.  Фақат қонун доирасида ҳаракат қилинг!

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
XORIJDA ISH
34👍16🤷‍♂6🫡5🕊4🎉3👻2🙏1👨‍💻1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ Иш жойини ташлаб кетиш қимматга тушди

Кореяда Е-7 ва Е-9 визалари билан ишлаётган баъзи фуқаролар иш жойини норасмий ишларга алмаштирмоқда. Бу эса оғир оқибатларга олиб келади.

🇰🇷 Эслатма:
▪️ Ишдан бўшатилсангиз — 1 ойда иш қидирувчи сифатида рўйхатдан ўтинг.
▪️ 3 ойда янги иш берувчи топиб, расмий шартнома тузиш шарт.

❗️Амал қилмасангиз: катта жарима, ноқонуний мақом, депортацияга олиб келади!

📑 Миграция агентлиги билан тузилган шартномада ҳам: “Иш жойини келишмасдан тарк этмаслик” — қатъий талаб! Бузилса — жавобгарлик муқаррар.
💸 Мисол учун: Жорий йилда 20 нафар фуқародан уч томонлама шартномани бузганлиги учун 660 млн сўм жарима ундирилди.


Депортация қилинганлар эса давлат берган барча имтиёзларни қайтариб бериши шарт.
Бундан ташқари — 1 йил давомида хорижга ташкилий тартибда юборилмайди.

🚫 SPAS базасида турганлар учун:
Агар шартнома олган бўлсангиз — сиз иш берувчи томонидан танлангансиз. Бирор шахс “танланишингга ёрдам бераман” деб пул талаб қилса — фирибгар! Дарҳол 1282 рақамига хабар беринг.

📞 Мурожаат ва маслаҳатлар учун:
Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонасига боғланинг: Сеул шаҳри, Жунг-гу, Жангчунгдан-ро, 213, 1003

📱 Телефонлар:
+82222851341, +82222851343, +821039871661
📤 Email: info@migration.uz

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
5510👻8🫡6👍3🙏2🤷2🎉1
“Европага малакали мутахассислар керак, Ўзбекистон эса уларни масъулият билан тайёрлашга тайёр. Бу бир томонлама жараён эмас — бу ўзаро ҳамкорликдир”, — Беҳзод Мусаев, Миграция агентлиги директори


🇪🇺🇺🇿 Euronews халқаро нашрида Беҳзод Мусаев билан суҳбат асосида тайёрланган эксклюзив мақола эълон қилинди.

📰 Мақолада:

▪️Ўзбекистоннинг тартибли ва хавфсиз меҳнат миграцияси бўйича янгиланган модели;

▪️хорижда ишлаётган ҳамюртларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

▪️малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ёндашуви;

▪️Европа давлатлари билан “ҳамкорликка асосланган миграция” концепцияси каби муҳим нуқталар қамраб олинган.


🔗 Тўлиқ мақолани бу ердан ўқишингиз мумкин:
https://www.euronews.com/business/2025/12/04/labour-mobility-reframed-uzbekistans-new-model-for-managed-migration

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5045👻6🤨4🤗4🥰3🤩3🏆2💊2🤷2
🇺🇿🇰🇷 KIA Auto билан ҳамкорлик — амалий босқичга ўтди!

Жорий йил сентябр ойида Сеул шаҳрида Миграция агентлиги ва Кореянинг “KIA Auto” компанияси раҳбарияти ўртасида ўтказилган учрашувдаги келишувларга кўра бугун компания раҳбарияти Миграция агентлигида бўлди.

🔧 KIA Auto Кореянинг етакчи автомобилларга хизмат кўрсатиш тармоғи бўлиб, мамлакат бўйлаб 600 га яқин сервис маркази бор. Йилига 1 миллиондан ортиқ автомобилларга техник хизмат кўрсатади ва малакали кадрларга эҳтиёж юқори.

🗓 Учрашув якунларига кўра, 2026-йил бошидан Миграция агентлиги томонидан KIA AUTO стандартларига мос махсус ўқув устахоналари очилади. 3 ойлик дастурда Корейс тили ва маданияти, техника хавфсизлиги, Корея методикаси асосида амалий автомобиль сервиси ўргатиладиган бўлди.

✈️ Ўқувни муваффақиятли тамомлаганлар E-7 визаси (малакали ишчи) билан Кореяга ишга жойлаштирилади. E-7 визасининг асосий талаби — Корейс тилини TOPIK 1 даражасида билиш.


📌Лойиҳанинг аҳамияти: Корея Адлия вазирлиги 2025-йилдан бошлаб автомобиль кузовини бўяш йўналишига хорижлик мутахассисларни жалб қилишга рухсат берди. Шу вақтга фақат маҳаллий аҳоли ишлаган.

🇺🇿🤝🇰🇷 Ўзбекистон ушбу лойиҳага биринчи бўлиб жалб этилмоқда!
Мақсад: Ўзбекистонлик мутахассисларнинг техник ривожи ва қайтиб келгач мамлакат автомобиль сервис саноатига ҳисса қўшиши учун узоқ муддатли ҳамкорлик платформасини яратиш.

📚Дастурнинг илк иштирокчисига айланиш учун бизни кузатиб боринг. Талаб этиладиган тил даражасини ўрганиш бўйича кенг имкониятлар таклиф қиламиз!

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
111👍58🥰8🤩7😐5🔥2👌2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Барча учун имконият: малака, тартиб ва катта маош сари!

🤝 Жорий йил май ойида Миграция агентлиги раҳбариятининг Японияга ташрифи чоғида, ушбу мамлакатнинг “Proud Partners” компанияси билан ҳайдовчиларни Ўзбекистонда япон тили ва касбга ўқитиб, юқори маошли ишларга жалб қилишга келишилган эди.

⌛️ Келишувлар доирасида сентябрь ойида Тошкент шаҳрида лойиҳанинг рамзий очилиши бўлиб ўтди ва куни кеча B–C тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси бор ва Японияда ишлаш истагини билдириб ариза қолдирган 200 дан ортиқ номзод учун танловлар ташкил этилди.

🏗 Қурилиш соҳасида ишлаш учун рўйхатдан ўтган 700 нафар номзодга 15-декабрдан бошлаб онлайн танловлар режалаштирилмоқда.

📚Танловдан ўтганлар — Ангрен шаҳар Ю. Гагарин кўчаси 1-уйда жойлашган Миграция агентлиги тасарруфидаги 2-сон техникумнинг Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларни тайёрлаш марказида 6–8 ойлик бепул ўқув курсларида таълим оладилар.
🏠Ўқиш даврда бепул ётоқхона билан таъминланадилар.

🇯🇵 Жараёнлар якунлангач, Японияда иш бошлайдилар.

📌 Бизни кузатишда давом этинг, танлов натижалари ва ўқиш бошланиш вақти ҳақида жорий йил 20-декабрга қадар XORIJDA ISH каналимизда эълон қилинади.
📌 Шунингдек, айнан ўқиш+иш дастури асосида яна эълонлар берамиз имкониятни қўлдан бой берманг, Япония меҳнат бозорига айнан сиз кераксиз!

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍94705🥰5🔥3😇2🤗21👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Конституциямиз 33 ёшда!

📕Бугун — давлатчилик, қонунийлик ва фуқаролик ҳуқуқларининг энг олий кафолати бўлган Конституциямизнинг қабул қилинган куни.

📌 Миграция агентлиги хорижда ишлаётган юртдошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга муносиб иш шароитларини яратишда айнан шу Асосий Қонунга таянади.

⚖️ Ҳамюртларимизнинг Конституцияда белгиланган ҳуқуқлари — мустаҳкам ишонч, эркин ҳаракат ва янги имкониятлар кафолатидир.

⭐️ Юртимиз равнақи ва фуқароларимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилиш — бизнинг устувор вазифамиз.


Байрам муборак, азиз юртдошлар!


@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
61👍21🤩7🤷6😴4🤗42👌2🕊2🍾2
Хорижда қийналиб қолганлар учун қулай ечим!

📌 Россия Федерациясида ишлаш даврида мураккаб молиявий аҳволда, турар жойсиз қолган, тазйиққа учраган, мажбурий меҳнат ёки зўравонлик қурбони бўлган ҳамюртларимизга моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилади.

🤝 Миграция агентлигининг Россиядаги Ваколатхонаси Москва ва Москва вилоятидаги 15 тага яқин хостел ва суткалик меҳмонхоналар билан шартнома имзолади.

🏨 Агар муракккаб молийявий аҳволда турар жойсиз қолган бўлсангиз — Миграция агентлигининг Москва шаҳри, 1-Казачий тор кўчаси, 11/2 уйда (метро Полянка) жойлашган ваколатхонасига мурожаат қилинг. Вазиятни ўрганган ҳолда Сизга, 30 кунгача бепул ётоқ жойда яшаш имконияти яратилади.
📍 Локация
📞 Алоқа: +7 (925) 045-47-44

🌍 Ҳозирда Шимоли-ғарбий, Урал, Сибир, Узоқ Шарқ ва Жанубий округларда ҳам шундай хостел ва меҳмонхоналар билан шартнома ишлари кетмоқда.

📘 Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 252-сонли қарори.

🫶 Хорижда ишлаётганлар учун ёрдам пакетлари билан ҳаволада тўлиқ танишинг!

📣 Илтимос, ушбу хабарни Россиядаги ҳамюртларимизга етказинг. Кимдир айнан ҳозир шу ёрдамга муҳтож бўлиши мумкин!

👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7741🔥8🙏3👻3🫡3🥰2🏆21🤷‍♂1🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🤔 Энди сизда "шунча пул қаерга кетти" деган савол туғилмайди!

📊 Бахром ва унинг маслаҳатчиси хорижда ишлаш даврингизда пулни қандай бошқаришда ёрдам беради
!

🤝 Халқаро Миграция Ташкилоти (IOM), Миграция агентлиги, Швейцариянинг Тараққиёт ва Ҳамкорлик Агентлиги ҳамда Марказий Банк ҳамкорлигида ишлаб чиқилган молиявий саводхонликни ривожлантирувчи анимацион роликлар қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади:

📈 Тўғри молиявий қарорлар қабул қилиш;

💰 Пулни қандай тежаш;

🛡Маблағларни хавфсиз ва ишончли юбoриш;

⚠️ Фирибгарлик ва алдовлардан ҳимояланиш;

🧮 Даромадни тўғри тақсимлаш ва назорат қилишни оддий қоидалари;

📱💳 Мобил банк, онлайн хавфсизлик ва карточкадан оқилона фойдаланиш;

🔖 Тўплаган маблағни тўғри йўналтириш ва келажак учун инвестиция қилиш;

🚀 Қайтиб келганлар учун грантлар, имтиёзлар, тадбиркорлик имкониятлари.


🎥 Барча қисмлар Миграция агентлигининг YouTube тармоғидаги саҳифасига жойлаштирилди👇

🇺🇿 Ўзбек тилида кўриш
🇷🇺 Рус тилида кўриш

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
53👍23🤩6🥰32🎉2🙏2
Migratsiya agentligi
“Hyundai” эшиклари очилди — калит эса Фарғонада! “Фарғонада “Hyundai” учун мутахассислар тайёрлаш маркази очилди”,- дейиш осон. Лекин бу лойиҳа ортида ойлаб давом этган музокаралар, юзлаб ҳужжатлар, ҳар бир тафсилотга эътибор, энг муҳими — Ўзбекистон ёшларининг…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇷 Кореяда 2026-йил учун энг кам иш ҳақи тасдиқланди

✈️ “Улсан шаҳрига малакали кадрлар тайёрлаш" лойиҳаси иштирокчилари ҳамда SPAS электрон базасидан Корея иш берувчилари томонидан танланган яна бир гуруҳ юртдошларимиз ушбу мамлакатнинг кемасозлик ва ишлаб чиқариш соҳаларида фаолият бошладилар.

🇺🇿🤝🇰🇷 Кузатиш жараёнида Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги “EPS” маркази раҳбари Kim Hyun Sung ҳам иштирок этиб, йигитларимизга омад тилади!

Шунингдек, Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги 2026-йил, 1 январдан амал қиладиган энг кам иш ҳақи миқдорини расман эълон қилди.

💰 Янги ставка:

⏱️ Соатига — 10 320 вон = 7,01$
🗓 Ҳафтасига 40 соат иш режими (주휴수당) бўйича: ойлик - 2 156 880 вон = 1 464,64 $ (209 соат) бугунги кундаги курс бўйича 17 615 627,20 сўм
📈 Фарқлар: 2025-йилга нисбатан +290 вон = 20 сент (2.9% ўсиш)


🔗 Манбаа

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8851😐8🤩6🤨5🤗42🥰2🤷‍♂1🔥1
Migratsiya agentligi
Photo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇶🇦 Келишув ишлаяпти: Қатарда ўзбекистонлик мутахассисларга талаб юқори

✒️ 2025 йил бошида Миграция агентлиги ва Қатарнинг йирик давлат рекрутинг компанияси “Jusour” ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланган эди.

📍Келишув ижроси доирасида “Jusour” компанияси бош директори Абдулхади Бахит Баркан Ўзбекистонга келди ва Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев билан Қатарга Ўзбекистондан малакали кадрларни жалб қилиш жараёнларини янада соддалаштиришга оид масалалар муҳокама қилинди.


Учрашувда Қатарда:
— ҳамширалик, қурилиш, IT ва телекомуникация соҳаларига юқори талаб мавжудлиги,
— жарроҳ мутахассисларга “Golden Visa” тақдим этилиши алоҳида қайд этилди.

🔗 Шунингдек, Қатарнинг “Tawzeef” рақамли платформасини Миграция агентлигининг xorijdaish.uz платформасига интеграциялаштириш масаласи кўриб чиқилди.

Жорий йилда DUTY-FREE савдо тармоғи ҳамда Qatar Airways компаниясидаги бўш иш ўринлари бўйича Миграция агентлиги томонидан эълонлар жойлаштирилиб, номзодлар резюмелари “Tawzeef” платформасига юкланди. Иш берувчилар танлаган номзодлар ҳозирда суҳбат босқичида.

📌 Меҳмонлар Миграция агентлигининг мутахассисларни хорижда ишлашга тайёрлаш бўйича амалдаги тажрибасини юқори баҳолаб, ушбу ёндашув Қатар учун ҳам самарали бўлишини таъкидлади.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
76👍36🔥10😴3👨‍💻1🤗1🫡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧🔥 Англия ҳақида гапирилмайдиган гаплар: мавсумий ишнинг рост-ёлғони

🎙 Энг муҳими:
Англия мавсумий иш дастурининг реал шароити
— Плюс ва минуслар
— Қандай алданмаслик керак
— Тўғри стратегияни қандай танлаш керак
— Хорижда ишлаш давридаги хатолар нималарган олиб келади барчаси очиқ, ойдин ва фильтрсиз айтилди.


👤 Қаҳрамонимиз — Англия мавсумий иш дастурида ишлаб, реал натижа билан қайтган блогер. Ҳозир Ўзбекистонда спортзал очишни режалаяпти, Instagram’да эса 100 мингга яқин обуначиси бор.

📌 Агар Англияга мавсумий ишга боришни режалаштираётган бўлсангиз — YouTube саҳифамиздаги тўлиқ видеони АЛБАТТА кўринг.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6660🤷‍♂18🤩11🤨75🎅3🎉2🫡2🔥1
🇺🇿🇧🇪 Европа давлатларининг Ўзбекистон билан миграция соҳасидаги ҳамкорликка қизиқиши ортиб бормоқда

✒️ Миграция агентлиги ҳамда Бельгия Қироллиги Ички ишлар федерал хизматининг Иммиграция идораси ўртасида икки томонлама муносабатлар тарихида биринчи келишув ҳужжати имзоланди.

🏢 Бельгиянинг марказий миграция органи ҳисобланадиган Иммиграция идораси — мамлакатга кириш, яшаш, рухсатномалар бериш ва халқаро ҳимоя масалалари бўйича қарор қабул қилувчи асосий тузилмадир.

🤝 Томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар:

▪️Бельгияда Ўзбекистон фуқаролари учун қонуний меҳнат имкониятларини кенгайтириш;
▪️Миллий миграция бошқарув тизимига Европа стандартларини жорий этиш;
▪️Бельгия тажрибаси асосида ўқув дастурларини Ўзбекистонда амалга ошириш;
▪️Миграция жараёнларининг шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида икки идора ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12397🥰11🍾9🤨5🫡5😐4😴4🤩3🤗2🐳1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#promo_video

🇰🇷 КОРЕЯДА ИШЛАЙМАН ДЕЙСИЗМИ? УНДА БУ ДАРСЛАР СИЗ УЧУН!

📌 Кореяга ишга боришдан олдин билиш керак бўлган энг муҳим 6 та видео дарс тайёр!

Дарсларда сиз:

💰 пулни оқилона бошқариш
📱 Кореяда ҳаётни осонлаштирадиган иловалар
☎️ муаммо бўлса, кимга ва қаерга мурожаат қилиш
🤝 корейс маданияти ва иш муҳитини тўғри тушуниш
🛡 суғурта орқали ўзингизни ҳимоя қилиш
🗣 корейс тилини ўрганишда муҳим йўл-йўриқлар
🫶 Миграция агентлиги томонидан бериладиган амалий ёрдам турлари ҳақида билиб оласиз.


⚠️ Бу билимлар — жарима, муаммо ва ноқонуний ҳолатлардан сизни асрайди.

📱 Миграция агентлиги YouTube каналида ҳозироқ кўринг https://www.youtube.com/playlist?list=PLzY114w12jvxLyQxPSYVCcUQeiHMkBylL

📢 Сақлаб қўйинг, ишга бормоқчи бўлган яқинларингиз билан ҳам улашинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
47👍28🤩4💔32😴2🕊1🐳1🏆1😎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😄🇺🇿🇰🇷
Жанубий Корея полиция ходими ўзбекча гапириб, правасиз машина ҳайдаш ҳақида огоҳлантиряпти.

Кулдик, аммо хулоса чиқарайлик 👀

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
👍316🤓44🤩2725💯9😎6🔥5👻4🫡4🥰2👌2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌍 18 декабрь — Халқаро мигрантлар куни

Ушбу сана 2000 йилда БМТ Бош Ассамблеяси қарорига мувофиқ жорий этилган.

⚖️ Куннинг асосий мақсади — юртидан ташқарида бўлганлар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, меҳнат миграцияси масалаларига жамоатчилик эътиборини кучайтиришдир.

📌 Бугунги кунда миграция иқтисодий ривожланиш, меҳнат бозорлари ҳамкорлиги ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муҳим глобал жараёндир.
🌟 Зеро, энг олий мезон — меҳнат қилиш мезонидир!

📌 Миграция агентлиги фуқароларимизнинг чет элда қонуний, хавфсиз ва ҳимояланган меҳнат фаолиятини таъминлашни устувор вазифа деб билади.

🌍 Хорижда ишлаш даврингизда муаммолар юзага келса, албатта бизга мурожаат қилинг!

☎️ Сутка давомида бепул ишлайдиган телефон рақамлар ➡️ бу ерда
🏢 Миграция агентлигининг хорижий ваколатхоналари билан боғланиш ушбу ➡️ ҳаволада
🫶 Хорижда ишлаётганлар учун ёрдам пакетлари билан ҳаволада тўлиқ танишинг!


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3921🎉7🥰3😐3🍾3🤷‍♂1🙏1🤗1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇭🇷🇷🇸 Хорватия ва Сербияда ишлаётган ва ишлашни режалаштираётган ҳамюртларимиз диққатига!

🇺🇿 Ўзбекистоннинг Венгриядаги Элчихонасига кўра , 2025 йилда Хорватия ва Сербияда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларидан меҳнат ҳуқуқи масаласида мурожаатлар кўпайган.

⚠️ Таҳлиллар натижасига кўра инсофсиз иш берувчилар энг кўп содир этган қоидабузарликлар:

▪️иш ҳақининг тўланмаслиги ёки кечиктирилиши;
▪️вақтинчалик яшаш ва ишлаш учун рухсатномалар олишдаги муаммолар;
▪️ҳужжатлар учун асоссиз такрорий йиғимлар;
▪️қўшимча тўлов талаблари ва депортация билан таҳдидлар;
▪️ноқонуний ишлаётган фуқароларни ўйлаб топилган баҳоналар билан тўсатдан ишдан бўшатиш ва кейинчалик ишлаб топилган маблағларни тўлашдан бош тортиш.

⚖️ Элчихона томонидан фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича иш берувчилар ва Хорватия ваколатли органлари билан тегишли чоралар кўрилган.

❗️Муаммоларнинг асосий сабаби — ноқонуний воситачилар орқали ишга чиқиш.


🔹 Фуқароларимизга қуйидагилар тавсия этилади:

▪️хорижга ишлаш учун фақат Миграцияси агентлиги ёки амалдаги лицензиясига эга Хусусий бандлик агентликлари орқали чиқиш;
▪️ лицензияси йўқ шахс ва ташкилотларга пул ўтказмаслик;
▪️ ишлаш мақсадида туристик ёки меҳмон визалари билан чиқмаслик;
▪️меҳнат шартномасини имзолашдан олдин уни тўлиқ ўрганиш.

Муаммолар юзага келганда дарҳол Венгриядаги Элчихона консуллик бўлимига мурожаат қилиш:
📞 +36 304 362 636
🌐 hungary.mfa.uz


🔖 ЛИЦЕНЗИЯГА ЭГА ХУСУСИЙ БАНДЛИК АГЕНТЛИКЛАРИ РЎЙХАТИ ҚУЙИДАГИ ҲАВОЛАДА👇
https://gov.uz/oz/migration/activity_page/xususiy-bandlik-agentliklari_

манбаа: https://t.me/iadunyo_uz/47052

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
57👍22🫡4🔥3👌2😴2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇭🇷🇷🇸 Вниманию соотечественников, работающих и планирующих работать в Хорватии и Сербии!

🇺🇿 По информации Посольства Республики Узбекистан в Венгрии, в 2025 году увеличилось количество обращений граждан Узбекистана, работающих в Хорватии и Сербии, по вопросам нарушения трудовых прав.

⚠️ По результатам анализа установлено, что наиболее распространёнными нарушениями со стороны недобросовестных работодателей являются:

▪️ невыплата или задержка заработной платы;
▪️ проблемы с оформлением разрешений на временное проживание и работу;
▪️ необоснованное взимание повторных сборов за оформление документов;
▪️ требования дополнительных платежей и угрозы депортацией;
▪️ внезапное увольнение граждан, работающих нелегально, под надуманными предлогами, с последующим отказом в выплате заработанных средств.

⚖️ Со стороны Посольства принимаются соответствующие меры по защите прав граждан во взаимодействии с работодателями и компетентными органами Хорватии.

❗️ Основной причиной возникновения указанных проблем является трудоустройство через нелегальных посредников.

🔹 Гражданам рекомендуется:

▪️ выезжать за границу с целью трудоустройства исключительно через Агентство по миграции или Частные агентства занятости, имеющие действующую лицензию
▪️ не переводить денежные средства физическим лицам и организациям, не имеющим лицензии;
▪️ не выезжать с туристическими или гостевыми визами с целью осуществления трудовой деятельности;
▪️ внимательно и полностью изучать условия трудового договора до его подписания.

При возникновении проблем незамедлительно обращаться в консульский отдел Посольства Республики Узбекистан в Венгрии:

📞 +36 304 362 636

🌐 hungary.mfa.uz


🔖 СПИСОК ЛИЦЕНЗИРОВАННЫХ ЧАСТНЫХ АГЕНТСТВ ЗАНЯТОСТИ ДОСТУПЕН ПО ССЫЛКЕ НИЖЕ 👇
https://gov.uz/oz/migration/activity_page/xususiy-bandlik-agentliklari

Источник:
https://t.me/iadunyo/56483

📢 Распространите информацию!
👉 За последними новостями следите в — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
36👍20🤷‍♂5🫡4🙏1
Migratsiya agentligi
#келишувлар_амалда 🇯🇵🇺🇿 Япония компанияси Ўзбекистонда ошпазлик ва тил курсларини йўлга қўйди 📚Япониянинг Onodera User Run ташкилоти Миграция агентлигининг Халқаро тил ва кўникмалар мактаби базасида ўқув курсини ишга туширди. Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎬 Live

🇺🇿 🇯🇵 Миграция агентлиги раҳбари билан тўғридан-тўғри: Япония иш муҳитига сайр


📌 Бугун Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Тошкент шаҳрида жойлашган “OUR” академиясида таълим олаётган ўзбекистонлик тингловчилар келгусида иш бошлайдиган Япониядаги иш муҳити билан танишди.

Ушбу ташрифда Япониянинг “Onodera User Run” компанияси президенти Jun Kato ҳамроҳлик қилди.


👩‍🍳 Лойиҳа доирасида ҳозирда ошпазлик йўналиши бўйича ўқиётган ёшлар Япония меҳнат бозори талабларига мос равишда тайёрланмоқда.

⌛️ Улар 6–8 ой давомида япон тили ва кулинария сирларини ўрганиб, келаси йил май ойидан бошлаб Японияда меҳнат фаолиятини бошлаш имкониятига эга бўладилар.

🎥 Эксклюзив видеода — аниқ иш жойи, реал шароит ва келажакда ўзбекистонлик кадрларни кутаётган жамоа акс этган.

Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
76👍42🔥6🤩6😍3🤷‍♂2🎉2👻2🥰1👌1