Migratsiya agentligi
66K subscribers
499 photos
277 videos
241 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇦 10 кунлик лойиҳа — катта қизиқиш!

10 кун аввал Миграция агентлиги Саудия Арабистонида ҳамширалик иши бўйича ишлашни истаганлар учун онлайн рўйхатга олишни бошлаган эди.

📌 Талаблар оддий:

🩺 тиббиёт бўйича ўрта-махсус ёки бакалавр дипломи
🗣 инглиз тилини мулоқот даражасида билиш

📊 Натижа кутилганидан ҳам юқори:

👉 700 дан ортиқ номзод рўйхатдан ўтди!

Аммо номзодларнинг катта қисмида инглиз тили даражаси етарли эмаслиги аниқланди. Шу боис Миграция агентлиги бутун республика бўйича бепул инглиз тили курсларини йўлга қўйди.
Қўшилмоқчи бўлсангиз — марҳамат: https://t.me/migratsiyaagentligi/16029

🎥 15 ноябрь — муҳим онлайн учрашув

Иш берувчилар билан суҳбатга тайёр деб топилган номзодлар иштирокида махсус видеомулоқот ўтказилди.
Унда, Ўзбекистоннинг Саудиядаги элчихонаси ходими ҳамда Саудияда тиббиёт соҳасида ишлаётган ватандошларимиз амалий маслаҳат ва тажрибалари билан ўртоқлашдилар.


📅 Олдинда нима кутиб турибди?

Жорий йил 1–4 декабрь кунлари Саудиялик иш берувчилар билан расмий суҳбатлар ўтказилади.
Тайёргарлик жараёнидаги ҳар бир қадам номзодлар учун жуда муҳим. Бизни кузатиб боринг, саҳифаларимизда барча жараён бўйича маълумот бериб борилади.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
59👍13🔥6🤗32🥰2🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#YurtdoshMuvaffaqiyati

🌍 Минтақалар, вақт фарқи, масофалар — буларнинг бари фақат рақамлар.

Юртдошларимиз қаерда бўлишларидан қатъи назар, бир нарса ўзгармайди: инсониятга фойда, юртига ифтихор олиб келиш истаги.
Биз уларнинг заҳматида — меҳрни,
🏆 ютуқларида эса — умидни кўрамиз.


🇺🇿 Хориждаги ҳар бир ютуқ — Ватанимиз байроғини янада баландларга кўтаради!

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
33👍13🤷‍♂5🔥4🤩2🤨2🤗1
Prezident Shavkat Mirziyoyevga tashqi mehnat migratsiyasi tizimini takomillashtirish va migratsiya jarayonlarini xalqaro standartlar asosida yo‘lga qo‘yish masalalari yuzasidan axborot berildi.

Президенту Шавкату Мирзиёеву доложено о совершенствовании системы внешней трудовой миграции и организации миграционных процессов на основе международных стандартов.

#Mirziyoyev #taqdimot #bandlik #migratsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
👍7740🔥10🤷‍♂8😴7🥰3👌3🤗3🤷2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ангрендаги “Пайвандчилар мактаби”нинг илк битирувчилари – халқаро ISO 9606 сертификатига эга бўлди!

📌 Миграция агентлиги ташаббуси билан ташкил қилинган касб мактабида ўқиб, малака имтиҳонларини муваффақиятли топширган йигитлар энди:
🇪🇪 Estoniya – Hansavest OU
🇱🇻 Latviya – Briggs LLD
каби компанияларда юқори маошли иш ўринларига жойлашмоқда.


💸 Бонус: малака сертификати, виза ва авиачипта харажатлари — Миграция жамғармаси томонидан қоплаб берилади!

👨‍🏭 Агар сиз ҳам пайвандчиликка қизиқсангиз ва барқарор даромадга эга бўлишни истасангиз — ҳаволага босинг!

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6336🔥4👌3🍾3😴3🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇰 🇯🇵 Навбатдаги қадам: Словакия ва Япония

🛫 Миграция агентлиги орқали Словакиянинг автомобилсозлик ва Япониянинг бинокорлик
соҳаларида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бориш ва тажриба орттириш учун ҳамюртларимизнинг навбатдаги гуруҳи жўнаб кетди.

🌏 Ўзбекистонлик мутахассисларнинг халқаро меҳнат бозорларидаги фаол иштироки — юртимизда юқори малака, иқтисодий имконият ва янги билимлар оқимини кучайтираётган муҳим қадамдир.


📈 Агентлик томонидан барча жараёнлар қонуний ва шаффоф тарзда ташкил этилган бўлиб, дастур иштирокчилари меҳнат шартлари, турар-жой ва кафолатланган маош билан таъминланади.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7758🔥8🤷‍♀6😴4🫡1🎄1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧 АНГЛИЯГА МАВСУМИЙ ИШ ДАСТУРИ: ЖАРАЁН ҚАНДАЙ КЕТАЯПТИ?

Кўпчиликни айнан шу саволлар қизиқтиряпти:

🔹 Неча нафар номзод мавсумий ишларда ишлаш истагини билдирган?

🔹 Шулардан қанчаси онлайн ўтказилган саралаш тестларига иш берувчидан таклифнома олган?

🔹 Офлайн танловга нечта юртдошимиз чақирилган?

🎥 Саволларнинг барчасига аниқ ва батафсил жавоблар — видеода.

❗️Муҳими — жараёнларнинг барчаси фақат расмий тартибда амалга оширилмоқда.

⚠️Фирибгарликдан огоҳ бўлинг - “тезлаштириб бераман”, “100% олиб кетаман”, “рўйхатдан ўтказиб қўяман” деган таклифлар ёлғон!

📌 Бизнинг мақсад — қонуний, хавфсиз ва шаффоф миграция имкониятларини тақдим этиш.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
112👍43😴33🤷‍♂17🤨16🔥14😍8🎉3🙏3👨‍💻3🤩2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

Бир оиланинг хориждаги янги ҳаётида Миграция агентлигининг роли


«Ўзбекистон–2030» стратегиясининг 95-мақсадида белгиланган — Ташқи меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш ва хорижда фаолият юритаётган юртдошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш вазифаларининг амалдаги ижроси «КУТИЛГАН ФУРСАТ» дастурида.


📱 YouTube каналимизда батафсил томоша қилинг!

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
54👍19😴15🤷‍♂6🤗5🤩4🔥2👨‍💻2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миграция соҳасида янги тартиб: масъулият кучайди

⚖️ Қонунчиликка (ЎРҚ–1095-сон, 11.11.2025 й.) киритилган ўзгаришларга мувофиқ: Миграция агентлигининг ваколатлари аниқлаштирилди, хусусий бандлик агентликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кенгайди.

📌 Эндиликда, Хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонунни бузиш ҳолатлари Миграция агентлиги томонидан кўриб чиқилади.
Маъмурий жарима солиш ҳуқуқи — Агентлик директори ва унинг ўринбосарларига берилди.

🔹 Хусусий бандлик агентликлари учун янги ҳуқуқлар:

✔️ иш изловчилар учун касбий тайёргарлик ва хорижий тил курсларини ташкил этиши мумкин;
✔️ чет эл иш берувчиларини ўзи жалб қилиш ҳуқуқига эга.

🔹 Хусусий бандлик агентликлари мажбуриятлари:

✔️ хорижга юборилган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини назорат қилишга мажбур;
✔️ агар меҳнат шароити ёки маош билан боғлиқ муаммо юзага келса — тезда янги иш берувчи топиши, ёки фуқарони Ўзбекистонга қайтаришни ташкил этиши шарт.

✈️ Фуқароларни қайтариш харажатлари — агентликнинг резерв маблағлари ҳисобидан қопланади.

🔹 Молиявий ҳуқуқлар кенгайтирилди:

Хусусий бандлик агентликлари захира маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштириб,
олинган фоиз даромадларини мустақил тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлди.

Батафсил ўқиш

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
70👍61🤨8🤗5🤩4🤷‍♂3🎉2🤷2🔥1
Audio
💼 Хусусий бандлик агентликлари учун янги қатъий талаблар!

Хорижда иш изловчи фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида агентликлар фаолияти энди кучайтирилган молиявий кафолатлар асосида амалга оширилади. (ЎРҚ–1095-сон, 11.11.2025 й.)

💰Агентликлар ишни бошлашдан олдин:

🏦 БҲМнинг 4 000 баробари миқдоридаги маблағни тижорат банкидаги махсус депозит ҳисобвараққа жойлаштириши шарт.

🔒 Маблағни Миграция агентлиги розилигисиз сарфлаш мумкин эмас. Aгар сарфланса — белгиланган муддатда маблағни тўлиқ тиклаш талаб этилади.

🛡 Бу маблағ нима учун?

✔️ агентликнинг қонунларга риоя қилишини таъминлайди;
✔️ фуқароларга етказилиши мумкин бўлган зарарни қоплаш манбаи бўлади;
✔️ фаолиятнинг молиявий кафолати ҳисобланади.

🤝 Маблағ — Банк + Миграция агентлиги + ХБА ўртасидаги махсус шартнома асосида сақланади.

🧾 Маблағларни Миграция жамғармасига ўтказиш тартиби:

Агар ХБА:
❗️ қонун бузса ёки фуқаролар манфаатларига зарар етказса, Миграция агентлиги асосланган талабнома киритади.
Банк депозитдан талаб қилинган суммани олиб, кейинги иш кунига қадар Миграция жамғармасига ўтказади.
(Агар агентлик талабномани ихтиёрий бажармаса.)

Янги механизм нима беради?

🛡 Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилади;
📈 Хусусий бандлик агентликларининг масъулиятини оширади;
🌍 Хорижда меҳнат фаолияти билан боғлиқ хавфларни камайтиради;
🔎 Хизмат кўрсатиш соҳасида шаффофликни таъминлайди.


🔊 Аудиода янада тўлиқроқ

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7764🤷‍♂7🙏4💊4😴3🔥2🥰2
Агар сиз чет элда ишлаётган ҳамюртларимиз учун “бир кунлик маслаҳат” бера олсангиз, у қандай бўларди?
Anonymous Poll
67%
💬 Доим қонуний йўлни танланг
31%
📚 Ўрганишни тўхтатманг
22%
🤝 Ватандошларингиз билан алоқада бўлинг
35%
💵 Маблағни тўғри бошқаринг
👍17134🤷‍♂159💯5🤷‍♀2🔥2💊1
🇺🇿🇸🇦 Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида меҳнат миграцияси бўйича янги ҳамкорлик келишуви имзоланди

✒️ Миграция агентлиги ва Саудия Арабистонининг “Health Resources Company” HRCO компанияси ўртасида муҳим Келишув имзоланди.

🤝 Икки томонлама манфаатли бўлган бу келишувнинг мақсади — Саудия Арабистонида ўрта тиббиёт ходими сифатида ишлаш истагида бўлган ҳамюртларимизни ушбу мамлакатга қонуний, хавфсиз ва шаффоф тартибда ишга жойлаштиришдан иборат.

🏥 HRCO (Health Resources Company) — Саудия Арабистонининг соғлиқни сақлаш тизимини марказлашган тарзда бошқариш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар доирасида ташкил этилган муҳим ташкилотдир. Компания — HR (инсон ресурслари) оператори сифатида, мамлакатдаги барча давлат тиббиёт муассасалари учун ягона кадрлар сиёсатини ишлаб чиқиш ва бошқариш билан шуғулланади.


📝 Шунингдек, Миграция агентлиги эълонларига кўра Саудияда ишлаш истагини билдириб ариза қолдирган 887 нафар номзодлардан суҳбатга тайёр деб баҳоланганлар учун иш берувчилар иштирокидаги танловлар ҳам бошланди.

📍Юртдошларимизга қулайлик яратиш мақсадида бундай суҳбатлар жорий йил 3-4 декабрь кунлари Андижон шаҳрида ҳам бўлиб ўтади.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
79👍32🤩6🤗4🤨1
⚠️ Корея Республикаси ҳудудида нолегал бўлиб турган фуқаролар диққатига!

🇰🇷 Корея Республикаси Адлия вазирлиги хабарига кўра, ушбу мамлакатда ноқонуний ҳолатда бўлиб турган хорижликлар 2025-йил 1-декабрдан 2026-йил 28-февралгача ихтиёрий равишда чиқиб кетса, катта миқдордаги жарималар қўлланилмайди ва қайта кириш бўйича чекловлар вақтинча бекор қилинади.
📄 Керакли ҳужжатлар:

🛂 Паспорт
📝 Ихтиёрий чиқиш аризаси
🎫 Авиа-чипта (чиқиш рейси учун)

🛫 Тартиб:

📌 Чиқишингиздан кўпи билан 15 кун (байрамлар билан) ёки камида 3 кун (байрамлардан ташқари) аввал яшаб турган манзилингиз бўйича иммиграция бўлимига шахсан бориб олдиндан хабар бериш, ёки www.hikorea.go.kr орқали онлайн рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

📌 Чиқиш куни:
Аэропортдаги иммиграция бўлимига парвоздан 4 соат олдин бориб, якуний тасдиқдан ўтиш талаб этилади.


📞 Қўшимча маълумот учун:

📌 Кореядаги ягона хорижийлар ахборот маркази: 1345
🌐 Веб-сайтлар: www.hikorea.go.kr, www.immigration.go.kr

🏢 Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонаси:
Сеул шаҳри, Жунг-гу, Жангчунгдан-ро, 213, 1003

📱 Телефонлар:
+82222851341, +82222851343, +821039871661
📤 Email: info@migration.uz

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
55👍50🤷‍♂6🤓4🫡4🙏2😎2👻1🎅1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🛡Қуролли можароларда иштирок этиш – жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

Фильмда хорижий давлатлардаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган Ўзбекистон фуқароларининг аянчли тақдирлари ҳақида ҳикоя қилинади. Кўринг ва хулоса қилинг!

🛑 Огоҳлантирамиз!

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154¹-моддасига мувофиқ, хорижий давлатларда ёлланма асосда ҳарбий хизмат ўташ 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

❗️Шубҳали таклиф ёки вазиятлар юзага келганда, дарҳол Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ёки Миграция агентликнинг ваколатхоналарига мурожаат қилинг.


Ҳаётингиз ва эркинлигингизни асранг.  Фақат қонун доирасида ҳаракат қилинг!

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
XORIJDA ISH
34👍16🤷‍♂6🫡5🕊4🎉3👻2🙏1👨‍💻1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ Иш жойини ташлаб кетиш қимматга тушди

Кореяда Е-7 ва Е-9 визалари билан ишлаётган баъзи фуқаролар иш жойини норасмий ишларга алмаштирмоқда. Бу эса оғир оқибатларга олиб келади.

🇰🇷 Эслатма:
▪️ Ишдан бўшатилсангиз — 1 ойда иш қидирувчи сифатида рўйхатдан ўтинг.
▪️ 3 ойда янги иш берувчи топиб, расмий шартнома тузиш шарт.

❗️Амал қилмасангиз: катта жарима, ноқонуний мақом, депортацияга олиб келади!

📑 Миграция агентлиги билан тузилган шартномада ҳам: “Иш жойини келишмасдан тарк этмаслик” — қатъий талаб! Бузилса — жавобгарлик муқаррар.
💸 Мисол учун: Жорий йилда 20 нафар фуқародан уч томонлама шартномани бузганлиги учун 660 млн сўм жарима ундирилди.


Депортация қилинганлар эса давлат берган барча имтиёзларни қайтариб бериши шарт.
Бундан ташқари — 1 йил давомида хорижга ташкилий тартибда юборилмайди.

🚫 SPAS базасида турганлар учун:
Агар шартнома олган бўлсангиз — сиз иш берувчи томонидан танлангансиз. Бирор шахс “танланишингга ёрдам бераман” деб пул талаб қилса — фирибгар! Дарҳол 1282 рақамига хабар беринг.

📞 Мурожаат ва маслаҳатлар учун:
Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонасига боғланинг: Сеул шаҳри, Жунг-гу, Жангчунгдан-ро, 213, 1003

📱 Телефонлар:
+82222851341, +82222851343, +821039871661
📤 Email: info@migration.uz

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
5510👻8🫡6👍3🙏2🤷2🎉1