Migratsiya agentligi
66K subscribers
499 photos
277 videos
241 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
Ўзбекистон ва Сербия ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув Меморандуми имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич билан икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди.

🖋 Икки давлат етакчилари ҳузурида ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўплами имзоланди.

📄 Жумладан:

🤝 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва Сербия Республикаси Меҳнат, бандлик, фахрийлар ва ижтимоий масалалар вазирлиги ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув Меморандуми ҳам имзоланди.

📃 Ҳужжат қуйидаги йўналишларни қамраб олади:
– хорижий фуқароларнинг қонуний бандлигини таъминлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ;
– ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш;
– бандлик тизимидаги илғор тажрибалар билан ўзаро алмашиш.

📝 Шунингдек, келишув доирасида икки мамлакат мутахассислари меҳнат миграциясига оид қонунчиликни мониторинг қилиш, маълумот алмашиш ва қўшма маслаҳатлашувлар ўтказишни йўлга қўяди.

Томонлар ўзбекистонлик фуқароларни Сербияда ишга қабул қилиш тартибини мувофиқлаштириш учун алоҳида техник баённома ишлаб чиқишни ҳам режалаштирган.


🔗 Манба

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
👍7242😴7🔥6🤷‍♂4🫡3🥰2👌1😍1🤗1🤷1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан:

Хусанов Азимжон Нозимжонович — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги директори лавозимига тайинланди.

А. Хусанов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар, 2024 йилнинг октябрь ойидан буён Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори ўринбосари вазифасида самарали фаолият олиб бораётган эди.

Миграция агентлиги жамоаси номидан Азимжон Нозимжоновичга янги тайинланган масъулиятли лавозимида муваффақиятлар ва янги ютуқлар тилаймиз!

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
60👍37🔥5😍5🤨5🤷‍♂3🎉2🫡2🥰1👨‍💻1🎅1
Migratsiya agentligi
Ўзбекистон ва Сербия ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув Меморандуми имзоланди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Сербия Республикаси Президенти Александр…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Сербия ўртасида имзоланган меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Англашув Меморандуми Сербияда ишламоқчи бўлган юртдошларимизга қандай қулайликлар беради?


Батафсил лавҳада

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
👍5828🔥8🤷‍♂4🥰2😍2😴1🤗1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🤝 Миграция агентлиги ҳамда Япониянинг “Proud Partners” компанияси ҳамкорлигида мутахассисларни Японияда ишлаш учун тайёрлаш лойиҳасининг рамзий очилиши бўлиб ўтди.

🧑‍💻 Шу куннинг ўзида Японияда ишлаш истагини билдириб, Миграция агентлигининг XORIJDA ISH платформасида ариза қолдирган номзодлар билан иш берувчилар суҳбат ўтказиб, ўқиш учун танлаб олдилар.

📚 Янги лойиҳа доирасида фуқароларимиз 6-8 ой давомида Япония стандартларида бепул асосда япон тили, касбий малака ва амалиёт бўйича билимларни эгаллайдилар. Ўқув жараёнлари Ангрен шаҳрида ташкил этилади.

🚛 Дастлабки босқичда 300 нафар юк автомобили ҳайдовчиларини тайёрлаш ва Япония компанияларида юқори маошли иш ўринларига жойлаштириш режалаштирилган.


📌 Хорижда ишлаш истагингиз бўлса, бизни кузатиб боринг. Айнан ушбу лойиҳа учун яна танловлар эълон қилинади фаол бўлинг!

Батафсил лавҳада

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
41👍39🤨3🔥2🕊1😍1💔1👨‍💻1🤗1
“EPS” тизимидаги муҳим масалалар муҳокамада

Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ва Корея инсон ресурсларини ривожлантириш ташкилоти (HRDK) президенти Ли Ву Ёнг учрашганда бир нечта саволлар муҳокама қилинди.

🇺🇿 Ўзбекистон томони берган саволлар:

▪️ “SPAS” базасидаги 2023 йилда имтиҳонлардан ўтган, аммо базада туриш муддати тугаётган номзодлар учун муддатни узайтириш мумкинми?
▪️ Иш изловчилар базасида турган номзодларнинг танланиши сўнгги йилларда кескин камайган. Танловлар сонини кўпайтириш имкони борми?

🇰🇷 Корея томони берган жавоблар:

▪️ “SPAS” базасидаги барча давлатлар учун ягона тартиб қўлланади, 2023 йилда базага киритилганларни яна қўшимча муддатга узайтириш мумкин эмас.
▪️ “EPS” тизимида иштирок этувчи барча 17 давлат учун имконият ва талаблар бир хил бўлиб, танлов суратлари нафақат Ўзбекистонда, балки барча давлатларда пасайган.


Шунингдек, томонлар “EPS” тизимини янада шаффоф ва адолатли ташкил этиш, фуқаролар учун қулайлик яратиш борасида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
42👍33🤨8🤷‍♂7💔322🤷‍♀2😐2👨‍💻1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ташкиллаштирилган миграция нафақат хавфсиз, балки молиявий жиҳатдан ҳам фойдали!

🌍 Ривожланган мамлакатларда ишлаш учун, йўлга чиқишдан олдин харажатлар оғир тушиши табиий.
Лекин ҳозир бу — муаммо эмас!

💰 Агар сиз Миграция агентлиги ёки лицензияланган хусусий бандлик агентликлари орқали, хорижга ишга кетган бўлсангиз — айрим харажатларингиз Миграция жамғармаси томонидан қоплаб берилади!

📊 Миграция жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилган харажатлар (2025 йилнинг 10 ойи ҳолатига):

🛂 “Ишчи виза”ни расмийлаштириш харажатлари — 350 нафар фуқарога 645,5 млн сўм.
✈️ Йўл чиптаси учун компенсация — 247 нафар фуқарога 185,1 млн сўм.
📚 Хорижий тил ёки касб бўйича имтиҳон топшириш харажатлари — 5 нафар фуқарога 5,6 млн сўм.
🩺 Фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаётини суғурта қилиш бўйича субсидия — 3 118 нафар фуқарога 774 млн сўм.

👉Барча қадамлар видеойўриқномада
👉Хизмат ойнасига ўтиш

📌 Расмий йўлни танланг имтиёзлардан
фойдаланинг, Миграция агентлиги — сизнинг манфаатингиз учун ишлаяпти!


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
73👍42🤷‍♂10👀4🤗3👻2😴1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

👨‍💻 Айни дамда Тошкент шаҳридаги Касбий кўникмалар марказида AirAsia авиакомпанияси учун борт кузатувчи лавозимига танлов бўлиб ўтмоқда!

🛫 Ёшларимиз ўз орзусидаги осмон сари биринчи қадамни қўйишмоқда.

Бизни кузатиб боринг — жараён тафсилотлари ва қизиқ лаҳзаларни каналимизда батафсил ёритамиз! 📸


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5745🎉8🤗3🤷‍♂1🫡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live

✈️ Хорижда ишлаш истагида бўлган юртдошларимизнинг хужжатларини расмийлаштириш жараёни

💼 Ташкиллаштирилган миграция — тўғри маълумот, тўғри қарор, қонуний йўл, молиявий кўмак, ҳуқуқларингиз кафолати.

👨‍👩‍👧‍👧 Сизнинг ва оилангизнинг тинчлиги!


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
44👍22🤨7🤷‍♂5😐5🔥3🥰1👨‍💻1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
TEXNIKUMLARDA FAOLIYAT OLIB BORAYOTGAN CHET TILI O'QITUVCHILARI DIQQATIGA!

🤑 50 MILLION SO'M SUBSIDIYA!

📚 Ingliz, nemis, koreys yoki yapon tilini o‘rgatasizmi?
O‘quvchilaringiz xalqaro B1 yoki undan yuqori darajadagi sertifikat olganmi?

📌 Migratsiya agentligi mehnatingizni qo‘llab-quvvatlaydi.
💰Sizda 50 MILLION SO‘M miqdorida mukofot olish imkoniyati bor!
📝 Tanlovda ishtirok eting va eng faol 50 nafar ustozlardan biriga aylaning!

📝 Nima qilish kerak?

✔️my.gov.uz orqali 25.11.2025ga qadar ro‘yxatdan o‘ting
✔️O‘quvchilaringiz haqida ma’lumot kiriting
✔️Reytingda ishtirok etib, subsidiya egasi bo‘ling!


❗️E’tibor bering: Bu imkoniyat texnikumlarda faoliyat yuritayotgan chet tili o‘qituvchilari uchun! (o‘quvchilaringizni faqatgina xalqaro sertifikatlarini yuklashingiz lozim)


🏆 Shogirdlaringiz yutuqlari — siz uchun mukofot!

🔗 Ariza yuborish

Subsidiya (lotincha: subsidium — yordam, nafaqa, qo‘llab-quvvatlash) davlat byudjeti, mahalliy byudjet yoki maxsus jamg‘armalardan beriladigan pul mablag‘i. Subsidiya davlat tomonidan qaytarib olmaslik sharti bilan ajratiladi.


Yaqinlaringizga tarqating!

So‘nggi yangiliklardan XORIJDA ISH kanali orqali xabardor bo‘lib turing!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
36💊4👍2🔥2
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 ноябрь куни Доха шаҳрида бўлиб ўтаётган Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари глобал ижтимоий адолат ва барқарор тараққиётни мустаҳкамлашга қаратилган қатор таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.

Жумладан, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини тизимли ҳимоя қилиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Халқаро меҳнат ташкилоти ва Халқаро миграция ташкилоти билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича халқаро форум ўтказиш, ҳамда бу йўналишда Глобал дастур қабул қилишга тайёр эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Манбаа

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
50👍21😴6🤷‍♂4🥰2🤗2💊21🤩1👌1🎅1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Job Fair 2025 — Ўзбек мутахассислари учун Европадаги янги имкониятлар майдони!

Ташқи ишлар вазирлиги, Миграция агентлиги ва Хусусий бандлик агентликлари уюшмаси ҳамкорлигида Европанинг Германия, Польша, Словакия, Болгария каби давлатларида юқори маошли муносиб иш ўринлари аниқлаш ва ўзбекистонлик мутахассислар солоҳиятини иш берувчиларга тарғиб қилиш мақсадида Job fare 2025 халқаро форуми ўтказилмоқда.


Германиянинг Франкфурт-Маин шаҳридаташкил қилинган форумда 20 га яқин Германия иш берувчилари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

Берлин шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбирда 80 дан ортиқ иш берувчилари билан учрашувлар режалаштирилган.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
1👍9439🥰5👨‍💻2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✈️ Янги парвозлар сари илк қадам!

AirAsia авиакомпанияси учун борт кузатувчи лавозимига бўлиб ўтган танлов янгича имконият эшикларини очди!

200 дан ортиқ ёшлар орасидан сараланган 30 нафар ҳамюртимиз энди авиация соҳасида халқаро даражада фаолият бошлаш арафасида.


🎥 Видео орқали жараённинг ёрқин дақиқаларини томоша қилинг.

🔔 Биз билан бўлинг! Авиакомпаниядаги бўш иш ўринлари учун бўлиб ўтадиган янги танловлар ҳақидаги эълонларни 👉 XORIJDA ISH телеграм каналимиз орқали кузатиб боринг.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
32👍23😍2😴2🤗2🤨1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Словакиянинг HUDOS s.r.o. компаниясида ўзбекистонлик ҳайдовчилар!

🚛 Ҳамюртларимиз Миграция агентлиги орқали қисқа муддатда тайёрланиб, Европа иттифоқи ҳудудида, хусусан, Словакиянинг йирик транспорт ва логистика компанияларида расмий меҳнат фаолиятини бошламоқдалар.

📄 Агар “СЕ” тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномангизни 2009 йил 10 сентябрга қадар олган бўлсангиз — Словакияда ишлаш имконияти сизда ҳам бор!

🇸🇰 Словакия ҳукуматининг 2023 йил 28 мартдаги 113/2023-сонли қарорига асосан (касб коди 8332006 бўлган) С ёки СЕ категориядаги халқаро катта юк машина ҳайдовчиларининг виза олиш жараёнлар тезлаштирилган ҳолда кўриб чиқилади.


📄 Ариза қолдириш учун
👉 https://xorijdaish.uz/vacancy?vacancy_id=964

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
27👍26🏆3🫡3🤨1
Биз уйга қайтдик!

✈️ Санкт-Петербург шаҳрида мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик кўп фарзандли оила Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси кўмаги билан Ватанга қайтарилди.

📌 Агар хорижда ишлаш даврингизда муаммога дуч келсангиз — албатта бизга мурожаат қилинг, Миграция агентлиги сиз учун ишлаяпти!


📞 Қисқа рақам: 1282
💬 Telegram бот: @huquqiy_yordam_uzbot — 24/7 режимда.

🌍 Хориждаги юртдошларимиз учун сутка давомида бепул ишлайдиган телефон рақамлар ➡️ бу ерда
🏢 Миграция агентлигининг хорижий ваколатхоналари билан боғланиш учун ➡️ ҳавола
🫶 Ёрдам турлари билан
қўлланмада танишинг.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11241🤷9🔥4🤷‍♂3🥰3🐳2😐1👀1