🇺🇿 Миграция агентлиги хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун янги имконият яратди!
📚 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан — хорижда меҳнат қилишни мақсад қилган ҳамюртларимизни замонавий талаблар асосида тайёрлаш учун Халқаро тил ва кўникмалар мактаби фаолияти йўлга қўйилди.
🏫 Янги ташкил этилган таълим маскани Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган бўлиб, 320 ўринли ўқув биносида ўқув хоналари, тил лабораториялари ва амалиёт ўтиш учун ҳамма шароитлар яратилган.
🛏 Шунингдек, 350 ўринли барча қулайликларга эга ётоқхона ҳудудлардан келиб таҳсил олаётганлар учун хизмат қилади.
🎓 Лойиҳалар доирасида ҳар йили 1500 нафарга яқин юртдошларимизни халқаро стандартлар асосида хорижий тил ва касбий кўникмаларга тайёрлаш режалаштирилган.
🌍 Халқаро тил ва кўникмалар мактаби – бу фақат ўқув маркази эмас, балки ҳамюртларимизнинг хорижий давлатларда етук кадр сифатида муносиб меҳнат фаолиятини олиб бориш ва тажриба орттиришлари учун тайёргарлик платформасидир.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
📚 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан — хорижда меҳнат қилишни мақсад қилган ҳамюртларимизни замонавий талаблар асосида тайёрлаш учун Халқаро тил ва кўникмалар мактаби фаолияти йўлга қўйилди.
🏫 Янги ташкил этилган таълим маскани Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган бўлиб, 320 ўринли ўқув биносида ўқув хоналари, тил лабораториялари ва амалиёт ўтиш учун ҳамма шароитлар яратилган.
🛏 Шунингдек, 350 ўринли барча қулайликларга эга ётоқхона ҳудудлардан келиб таҳсил олаётганлар учун хизмат қилади.
🌍 Жорий йил ноябрь ойидан бошлаб, мактабда қуйидаги халқаро ҳамкорлик дастурлари бўйича танловлардан ўтган номзодлар учун бепул асосда дарслар бошланади:
🇩🇪 “Globogate Concept AG” лойиҳаси асосида — Германияда ишлашга тайёрланаётган ўрта тиббиёт ходимлари учун 9 ойлик махсус тайёрлов дастури;
🇯🇵 Япониянинг “Onodera User Run” компанияси билан ҳамкорликда — Японияда хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритишни истовчи фуқаролар учун тайёрлов курслари.
Ушбу лойиҳада 6 ой давомида муваффақиятли иштирок этган ёшлар тўғридан-тўғри Япония давлатининг корхоналарига ишга жойлашади.
🎓 Лойиҳалар доирасида ҳар йили 1500 нафарга яқин юртдошларимизни халқаро стандартлар асосида хорижий тил ва касбий кўникмаларга тайёрлаш режалаштирилган.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤66👍61🎉6🔥5💋2🤷♂1🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪 Германияга борган ўзбек ҳайдовчилари нима дейишяпти?
🤳 Навбатдаги гуруҳ ҳам Германия етиб борди. Шароитларни видеода ўзлари кўрсатишади!
📌 Сизда ҳам хорижда ишлаш нияти бўлса, Миграция агентлигининг лойиҳаларида фаол бўлинг, тилни ўзимиз бепул ўргатамиз.
🔗 XORIJDA ISH платформаси орқали рўйҳатдан ўтинг ва биринчи қадамни ташланг!
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
🚍 Агар – BC, D ёки CЕ тоифа ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда немис тилидан А2 ва ундан юқори даража халқаро тил сертификатингиз бўлса, 3000 евро маошли 300 та бўш иш ўрни сизни кутяпти!
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍89❤36🔥10🥰4😍3⚡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇮🇹 Ломбардия губернатори қабулида!
Аввал хабар берганимиздак, 10 нафар ўзбекистонлик ўрта тиббиёт ходимлари Италия соғлиқни сақлаш тизими тажрибасини ўрганишга кетган эди.
💼 Италиянинг Ломбардия вилояти губернатори Attilio Fontana Миграция агентлигининг пилот лойиҳаси доирасида Милан шаҳрида фаолият бошлаган ушбу тиббиётчиларимизнинг меҳнатини юқори баҳолади.
📍 Ломбардия — Италиянинг аҳолиси энг кўп ва иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган ҳудудларидан бири бўлиб, тиббий хизмат сифати билан мамлакатда етакчи ўринни эгаллайди.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Аввал хабар берганимиздак, 10 нафар ўзбекистонлик ўрта тиббиёт ходимлари Италия соғлиқни сақлаш тизими тажрибасини ўрганишга кетган эди.
💼 Италиянинг Ломбардия вилояти губернатори Attilio Fontana Миграция агентлигининг пилот лойиҳаси доирасида Милан шаҳрида фаолият бошлаган ушбу тиббиётчиларимизнинг меҳнатини юқори баҳолади.
🤝 Губернатор ўзбек шифокорларининг фидойилиги ва касбга садоқатини алоҳида эътироф этар экан, бу ташаббус Италия ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаётганини таъкидлади.
📍 Ломбардия — Италиянинг аҳолиси энг кўп ва иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган ҳудудларидан бири бўлиб, тиббий хизмат сифати билан мамлакатда етакчи ўринни эгаллайди.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
👍67❤55🎉6😴5🔥4👌3😍2🤨2
🇺🇿🇷🇺 Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида миграция соҳасидаги масалалар муҳокама қилинди
Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ҳамда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алексей Ерхов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
💬 Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасида меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration!
Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ҳамда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алексей Ерхов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
📝 Россия Федерацияси корхоналарида ташкилий ва қонуний тартибда ишлаш истагида бўлган номзодлар учун миграциягача бўлган жараёнларни Ўзбекистон ҳудудида ташкил қилиш бўйича аниқ таклифлар берилди.
🤝 Томонлар бу соҳадаги мавжуд муаммоларни муҳокама қилиб, икки давлат қонунчилигидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқишга келишиб олдилар.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤨77❤43👍26🤷♂13😴10🤗4🤷3✍1👨💻1🎄1
📢 “Mirai Recruitment agency xususiy bandlik agentligi"нинг фаолияти тугатилди!
“Mirai Recruitment agency xususiy bandlik agentligi"га Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2019-йил 11-февралда берилган 0034-сонли лицензия ушбу хусусий бандлик агентлигининг 2025-йил 9-сентябрдаги 1769954-сонли аризасига асосан тугатилди.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration!
“Mirai Recruitment agency xususiy bandlik agentligi"га Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2019-йил 11-февралда берилган 0034-сонли лицензия ушбу хусусий бандлик агентлигининг 2025-йил 9-сентябрдаги 1769954-сонли аризасига асосан тугатилди.
❗️“Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, ушбу агентликка фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш таъқиқланади.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration!
👍49❤26😐6🙏5🤨3🍾1
📢 “Westbridge xususiy bandlik agentligi" МЧЖнинг фаолияти тугатилди!
“Westbridge xususiy bandlik agentligi"га Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2025-йил 10-сентябрда берилган 1035407-сонли лицензия ушбу хусусий бандлик агентлигининг 2025-йил 21-октябрдаги 1901564-сонли аризасига асосан тугатилди.
📌 Ҳурматли фуқаролар!
Агар "Westbridge" билан боғлиқ мурожаат ёки шикоятларингиз бўлса, уларни жорий йил 13 ноябрга қадар Миграция агентлигига тақдим этишингизни сўраймиз.
☎️ Мурожаат учун: 71 202 33 55 (қисқа рақам 711)
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration!
“Westbridge xususiy bandlik agentligi"га Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2025-йил 10-сентябрда берилган 1035407-сонли лицензия ушбу хусусий бандлик агентлигининг 2025-йил 21-октябрдаги 1901564-сонли аризасига асосан тугатилди.
❗️“Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, ушбу МЧЖга фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш таъқиқланади.
Агар "Westbridge" билан боғлиқ мурожаат ёки шикоятларингиз бўлса, уларни жорий йил 13 ноябрга қадар Миграция агентлигига тақдим этишингизни сўраймиз.
☎️ Мурожаат учун: 71 202 33 55 (қисқа рақам 711)
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37❤31🤷♀3💔3🤨3🫡3🥰1👌1🍾1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Корея иш берувчилари нега яна ўзбекистонликларни танлади?
✈️ Миграция агентлиги орқали навбатдаги гуруҳ ишлаб чиқариш соҳасида фаолият бошлаш учун Кореяга жўнаб кетди.
💪 Энг қувонарлиси — уларни иш берувчилар иккинчи марта ҳам танлади!
Қайси давлатда ишласангиз ҳам маҳаллий урф-одат, маданият ва анъаналарга ҳурмат кўрсатиш, қонунлар ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш, маҳаллий аҳоли билан дўстона муносабатда бўлиш – сиздан кейин бориб ишлайдиганлар учун муҳим аҳамиятга эга.
Ҳуқуқларингиз бузилса Миграция агентлиги ҳимоя қилади➡️ @huquqiy_yordam_uzbot
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍62❤50🤨8🥰5🔥3💊3
🇰🇷 КОРЕЯДА НОҚОНУНИЙ МАҚОМДАГИ ХОРИЖЛИКЛАРГА ҚАРШИ КЕНГ КЎЛАМЛИ РЕЙД!
👮♂️ Корея Адлия вазирлиги, Полиция, Денгиз полицияси, Бандлик вазирлиги ҳамда Транспорт вазирликлари ҳамкорлигида жорий йил 12-декабргача давом этадиган қўшма рейдлар ўтказилмоқда.
⚖️ Рейдлар — ноқонуний яшовчилар, маҳаллий аҳолининг иш ўринларини эгаллаётган хорижликлар, воситачилар ҳамда ахлоқ меъёрларига зид фаолият юритувчиларни аниқлашга қаратилган.
🚨 APEC 2025 KOREA саммити арафасида Гёнжу шаҳри ва унга яқин ҳудудларда назорат янада кучайтирилмоқда.
🛑 Қонунбузарлик аниқланса:
💰Жарима
✈️ Депортация
🚫 Кореяга кириш таъқиқи қўлланади.
🤝 Шу билан бирга, Адлия вазирлиги рейдлар давомида чет элликларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳам эътибор қаратишини маълум қилди.
📍 Эслатма: ихтиёрий равишда ноқонуний ҳолатни бартараф этиш — келгусидаги ҳуқуқий муаммоларнинг олдини олади.
Манбаа
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration!
🚨 APEC 2025 KOREA саммити арафасида Гёнжу шаҳри ва унга яқин ҳудудларда назорат янада кучайтирилмоқда.
🛑 Қонунбузарлик аниқланса:
💰Жарима
✈️ Депортация
🚫 Кореяга кириш таъқиқи қўлланади.
🤝 Шу билан бирга, Адлия вазирлиги рейдлар давомида чет элликларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳам эътибор қаратишини маълум қилди.
📍 Эслатма: ихтиёрий равишда ноқонуний ҳолатни бартараф этиш — келгусидаги ҳуқуқий муаммоларнинг олдини олади.
Манбаа
⚠️ Маълумот учун:
жорий йилнинг шу даврига қадар Корея Республикасида E-9 визаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида қонунчилик талабларини бузиб, ноқонуний мақомга тушган 26 нафар Ўзбекистон фуқаросига нисбатан Миграция агентлиги томонидан уч томонлама шартнома асосида (ноқонуний юрган ҳар бир ой учун 2000 АҚШ доллари миқдорида) жарима чоралари қўлланилди.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤71👍24🤨6🍾2👌1👨💻1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Меҳнат миграцияси соҳасида ноқонуний фаолият ҳолати аниқланди
👨💻 Хорижга ишга юборишни таклиф қилаётган турли фирмалар кўпаймоқда.
Аммо “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, бундай фаолият билан фақат Миграция агентлиги томонидан лицензия берилган хусусий бандлик агентликлари шуғулланишга ҳақли.
⚠️ Айрим ташкилотлар лицензиясиз равишда хорижда ишга жойлаштириш хизматларини таклиф этиб, ижтимоий тармоқларда реклама тарқатиш ҳолатлари кузатилмоқда.
📝 Эслатиб ўтамиз, “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасига кўра, агар реклама қилинаётган фаолият лицензияланадиган бўлса, реклама тайёрловчи ёки тарқатувчи томон буюртмачидан тегишли лицензия ёки рухсатнома нусхасини талаб қилиши шарт.
🔍 Хорижда ишга жойлаштириш бўйича ҳар қандай таклифга ишонишдан аввал, ташкилотнинг лицензияга эгалигини қуйидаги ҳаволалар орқали текшириб кўринг:
📄 Хусусий бандлик агентликлари реестри
📱 Telegram каналлари рўйхати
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
👨💻 Хорижга ишга юборишни таклиф қилаётган турли фирмалар кўпаймоқда.
Аммо “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, бундай фаолият билан фақат Миграция агентлиги томонидан лицензия берилган хусусий бандлик агентликлари шуғулланишга ҳақли.
⚠️ Айрим ташкилотлар лицензиясиз равишда хорижда ишга жойлаштириш хизматларини таклиф этиб, ижтимоий тармоқларда реклама тарқатиш ҳолатлари кузатилмоқда.
📌 Миграция агентлиги томонидан ўтказилган текширув натижасида “Compony B2B” МЧЖ томонидан хорижга ишга жўнатиш бўйича лицензиясиз фаолият юритилгани ва реклама тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилгани аниқланди.
🗓 Шу сабабли, 2025 йил 24 сентябрь куни мазкур ташкилотга нисбатан қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари қўлланилди.
📝 Эслатиб ўтамиз, “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасига кўра, агар реклама қилинаётган фаолият лицензияланадиган бўлса, реклама тайёрловчи ёки тарқатувчи томон буюртмачидан тегишли лицензия ёки рухсатнома нусхасини талаб қилиши шарт.
🔍 Хорижда ишга жойлаштириш бўйича ҳар қандай таклифга ишонишдан аввал, ташкилотнинг лицензияга эгалигини қуйидаги ҳаволалар орқали текшириб кўринг:
📄 Хусусий бандлик агентликлари реестри
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49❤43😐8🔥5⚡2🤷♀1✍1🍾1💊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✈️ #ФуқароТажрибаси
Миграция агентлиги орқали Словакия Республикасида вақтинчалик ишлаш учун жўнаб кетаётган юртдошларимиз ҳужжатларни расмийлаштириш ва сафарга тайёргарлик жараёнларини муваффақиятли якунлашди.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Миграция агентлиги орқали Словакия Республикасида вақтинчалик ишлаш учун жўнаб кетаётган юртдошларимиз ҳужжатларни расмийлаштириш ва сафарга тайёргарлик жараёнларини муваффақиятли якунлашди.
Ташкиллаштирилган миграция —
🧳 Қонунийлик ва хавфсизлик, муносиб иш ўринлари, юқори маош, кафолатлар ҳамда касбий тайёргарлик.🤝 Ҳаётингиз ва соғлигингизни давлат томонидан суғурталаниши, молиявий имтиёзлар, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш.
💬 Хорижда ишлаш ниятингиз борми?
Фақат ташкиллаштирилган миграцияни танланг — бу орқали ҳаётингиз, соғлигингиз ва меҳнатингиз давлат ҳимоясида бўлади!
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49❤33🫡4😐2🤗2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли юртдошлар!
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги тизимида қонунбузарлик ёки коррупциявий хатти-ҳаракатларга гувоҳ бўлсангиз, @anticor_migrationbot телеграм боти ёки anticorruption@migration.uz электрон почтаси орқали бизга хабар беринг.
❗️Мурожаатингиз ўз вақтида кўриб чиқилиши ва шахсингиз сир тутилишини кафолатлаймиз.
Шунингдек, 71-202-44-11 ишонч телефонига (иш кунларида 9-00 дан 18-00 гача) қўнғироқ қилишингиз мумкин.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги тизимида қонунбузарлик ёки коррупциявий хатти-ҳаракатларга гувоҳ бўлсангиз, @anticor_migrationbot телеграм боти ёки anticorruption@migration.uz электрон почтаси орқали бизга хабар беринг.
❗️Мурожаатингиз ўз вақтида кўриб чиқилиши ва шахсингиз сир тутилишини кафолатлаймиз.
Шунингдек, 71-202-44-11 ишонч телефонига (иш кунларида 9-00 дан 18-00 гача) қўнғироқ қилишингиз мумкин.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
❤25👍20🫡7🤗3👌2🐳1🤓1😇1
Ўзбекистон ва Сербия ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув Меморандуми имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич билан икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди.
🖋 Икки давлат етакчилари ҳузурида ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўплами имзоланди.
🔗 Манба
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич билан икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди.
🖋 Икки давлат етакчилари ҳузурида ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўплами имзоланди.
📄 Жумладан:
🤝 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва Сербия Республикаси Меҳнат, бандлик, фахрийлар ва ижтимоий масалалар вазирлиги ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув Меморандуми ҳам имзоланди.
📃 Ҳужжат қуйидаги йўналишларни қамраб олади:
– хорижий фуқароларнинг қонуний бандлигини таъминлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ;
– ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш;
– бандлик тизимидаги илғор тажрибалар билан ўзаро алмашиш.
📝 Шунингдек, келишув доирасида икки мамлакат мутахассислари меҳнат миграциясига оид қонунчиликни мониторинг қилиш, маълумот алмашиш ва қўшма маслаҳатлашувлар ўтказишни йўлга қўяди.
Томонлар ўзбекистонлик фуқароларни Сербияда ишга қабул қилиш тартибини мувофиқлаштириш учун алоҳида техник баённома ишлаб чиқишни ҳам режалаштирган.
🔗 Манба
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
👍72❤42😴7🔥6🤷♂4🫡3🥰2👌1😍1🤗1🤷1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан:
Хусанов Азимжон Нозимжонович — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги директори лавозимига тайинланди.
А. Хусанов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар, 2024 йилнинг октябрь ойидан буён Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори ўринбосари вазифасида самарали фаолият олиб бораётган эди.
Миграция агентлиги жамоаси номидан Азимжон Нозимжоновичга янги тайинланган масъулиятли лавозимида муваффақиятлар ва янги ютуқлар тилаймиз!

❤60👍37🔥5😍5🤨5🤷♂3🎉2🫡2🥰1👨💻1🎅1