Migratsiya agentligi
66K subscribers
499 photos
276 videos
240 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
💼 Миланда ўзбек салоҳияти! Пилот лойиҳа бошланди!

🇺🇿 🇮🇹 Илк бор Миграция агентлигининг пилот лойиҳаси доирасида Тошкент ва Самарқанддан танлаб олинган 10 нафар ўрта тиббиёт ходимлари тилга тайёргарликсиз, 3 ойлик юқори маошли иш фаолиятини Милан шаҳрининг етакчи клиникаларида бошладилар.

🩺 Лойиҳанинг асосий мақсади — Ўзбекистон ва Италия тиббиёт тизимлари ўртасидаги фарқларни аниқлаш, иш усулларини таққослаш ва келгусида самарали интеграцияни таъминлашдан иборат. Шунингдек, италян тилига кўникма ва ишга мослашиш даврини белгилаш имконияти ҳам туғилади.

Италиялик мутахассислар ҳам ўз навбатида ўзбекистонлик тиббиёт ходимларини малакасини баҳолайди. Синов тариқасида юборилган илк гуруҳ Ўзбекистонга қайтганидан сўнг, ҳамкорликда махсус ўқув дастури ишлаб чиқилади ва кейинчалик Италияда ишлаш истагида бўлган 3500 нафар ўрта тиббиёт ходимлари шу дастур асосида Ўзбекистонда ўқитилиб, Италияга ишга жойлаштирилади.

📰 Италиянинг етакчи нашрлари бу ташаббусни “ҳамкорлик ва инсон салоҳиятини ривожлантириш модели” сифатида эътироф этмоқда .

Батафсил ўқиш...

📢 Хабарни улашинг!
👉 Янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
87👍29🔥10🤷‍♂9😴3💔2🤗21🫡1
Олий таълим битирувчилари! Сизлар учун яхши янгилик!

🇺🇿🇰🇷 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев бошчилигидаги делегация Кореянинг Геонгсангбук-до провинцияси губернатори Ли Чол Ву билан учрашув ўтказди.

🏭 Геонгсангбук-до (Gyeongsangbuk-do) —Кореянинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган йирик провинция бўлиб, у 22 та шаҳар ва округни ўз ичига олади.
Иқтисодий йўналишлари — саноат (машинасозлик, электроника, кемасозлик), қишлоқ хўжалиги ва туризм.

💬 Мулоқотда томонлар малакали кадрларни Ўзбекистонда тайёрлаб, Геонгсангбук-до ҳудудидаги корхоналарда E-7 (малакали ишчи) визаси асосида ишга жойлаштириш масалаларини келишиб олдилар.

Провинция ҳукумати томонидан амалга оширилаётган “Ҳудудий E-7 виза синов дастури” — хорижий, жумладан, Ўзбекистондан келган малакали мутахассисларни Кореянинг етакчи саноат компанияларига ишга жалб этишни назарда тутади.

🤝 Музокаралар доирасида Корея ёки Ўзбекистондаги университетларда айнан:
“Ярим ўтказгичлар, Озиқ-овқат саноати, Тўқимачилик, Биотехнология, Сунъий интеллект (АI), Робототехника, Келажак мобил технологиялари, Энергетика каби йўналишларда таҳсил олган талабалар битиргандан сўнг, E-7 визасини соддалаштирилган тартибда олиш, Кореяга кириш ва ишлаш имкониятини яратишга келишилди.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:
▪️ Диплом (бакалавр ёки магистр) + 1 йиллик иш тажрибаси;
▪️Диплом (бакалавр ёки магистр) + TOPIK 2 + ёки КИИП сертификати;
▪️ Кёнгсангбук-до провинциясининг юқорида қайд этилган йўналишларида камида 3 йиллик расмий иш тажрибасига эга бўлган + TOPIK 3 сертификатига эга номзодлар;
▪️Кўрсатилган йўналишларда бакалавр ёки магистрлик даражасини тугатаётганлар + TOPIK 2 + ёки КИИП сертификатига эга бўлганлар лойиҳада иштирок этиши мумкин.


Шунингдек, ҳамкорлар билан ўзбекистонликлар учун махсус ўқув курсларини ташкил этиш, иш берувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш тизимини жорий этиш ва виза жараёнларини соддалаштиришга келишилди.

📝 Геонгсангбук-до провинцияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ўртасида малакали кадрларни тайёрлаш ва уларни Кореяда ишга жойлаштириш юзасидан уч томонлама ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
489👍19🎉4🔥21🤷1
🇺🇿🇰🇷 Ўзбекистонликлар Кореянинг “KIA AUTO” компаниясида ишлашлари мумкин

💼 Сеул шаҳрида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва Кореянинг “KIA AUTOкомпанияси раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

🔧“KIA AUTO” компаниясининг Корея бўйлаб 580 та автомобилларга хизмат кўрсатиш марказлари бўлиб, йил давомида “KIA” томонидан ишлаб чиқарилган 1 миллиондан ортиқ автомобилларга техник хизмат кўрсатади.

🤝 Малакали кадрларга эҳтиёж катта бўлган бу соҳага ҳозиргача Ўзбекистондан ишчи кучи жалб қилинмаган.
Миграция агентлиги томонидан — Корея билан ҳамкорликда мамлакатимизда “KIA AUTO” стандартларига мос устахоналар очиш, автокузов усталари ва автотехникларни тил ҳамда касб кўникмаларига тайёрлаб, Е-7 визаси асосида ишга жойлаштириш таклиф қилинди.


🗓 Ҳамкорлар таклифларни қўллаб - қувватлаган ҳолда, ўқув марказларини ташкил этиш бўйича амалий ишларга киришиш масаласини муҳокама қилиш учун жорий йил ноябрь ойида Ўзбекистонга ташриф буюришини билдирдилар.

📢 Хабарни улашинг!
👉 Янгиликлар учун — @uzmigration
1👍10653🔥6🥰2🤗2🎉1🤨1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Меҳнат орқали тажриба, тажриба орқали тараққиёт!

✈️ Миграция агентлиги орқали навбатдаги гуруҳ Кореяда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бориш учун кузатилди.

Бу йигитларимиз ишлаб чиқариш соҳасида қимматли тажриба орттириб, янги билим ва кўникмалар билан Ватанга қайтишади.

🇺🇿🤝🇰🇷 Кузатиш маросимида Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги “EPS” маркази раҳбари Kim Hyun Sung ҳам иштирок этди. Шунингдек, у меҳнат шартномасига қатъий амал қилиш ва тартиб-қоидаларга риоя этиш муҳимлигини таъкидлади.

📊 Маълумот учун: 2025-йил январ ойидан 2025-йил 13-октябр кунига қадар Жанубий Корея Республикасига Е-9 визаси (ишчи визаси) йўналиши бўйича Корея томонидан жами 3 марта танлов ўтказилган.
Натижада:
1187 та меҳнат шартномаси Миграция агентлиги томонидан қабул қилинган.
Бугунги кунгача, 1087 нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнаб кетган.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
51👍25🔥5🤩2
🇰🇷 Узоқ кутилган янгилик: Кореяда мавсумий ишчилар дастури қайта тикланди!

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев бошчилигидаги делегация Корея Республикасининг Геонгсангнам-до (Gyeongsangnam-do) провинцияси губернатори Pak Wansu билан музокаралар ўтказди.

🤝 Учрашувда томонлар E-8 мавсумий ишчи визаси асосида Тошкент вилояти аҳолисидан ишчиларни танлаб олиш ва уларни провинциянинг Ҳапчон, Чонгнянг округлари ҳамда Мирянг шаҳрида 8 ой (5+3) муддатга қишлоқ хўжалиги соҳасида ишга жалб этиш бўйича келишиб олди.

📝 Миграция агентлиги ва Геонгсангнам-до провинцияси ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида мавсумий ишчи кучини жалб қилиш бўйича икки томонлама ҳамкорлик келишуви имзоланди.

🔖Аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Корея Адлия вазирлиги ўртасида ўтган музокараларда фуқароларимизни E-8 мавсумий меҳнат дастурига қайта жалб этиш бўйича келишувга эришилган эди. Бугун имзоланган ҳужжат эса ушбу келишувнинг амалий босқичидир.

📃 Корея Адлия вазирлиги талабига кўра, бундай келишувларда ишчи кучини юборувчи ва қабул қилувчи ҳудудлар аниқ белгиланиши шарт.

🗓 Жорий йил 23–25 сентябрь кунлари Геонгсангнам-до провинцияси губернаторининг Тошкент вилоятига амалий ташрифи доирасида икки ҳудуд ўртасида дўстлик меморандуми имзоланган эди.
14 октябрда Миграция агентлиги билан имзоланган ҳамкорлик келишувида юқорида қайд этилган ҳудудлардаги мавсумий ишларга айнан Тошкент вилояти аҳолисидан ишчиларни танлаш белгиланган.

📌 Пилот тарзда провинциянинг 3 та ҳудудидан ишчи кучига бўлган талабнома олиш ва 2026 йилдан бошлаб ўзбекистонлик ишчиларнинг интизоми ва самарадорлигига қараб, ҳамкорликни бошқа ҳудудларга ҳам кенгайтириш режалаштирилган.

🌾 Маълумки, 2021 йилда Ўзбекистон Кореяга E-8 визаси орқали ишчи юборган илк давлат бўлган ва 420 нафар фуқаро пилот лойиҳа асосида ишлаган эди. Бироқ, айрим ишчилар 5 ойлик шартнома муддати якунлангач ҳам ватанга қайтмагани сабабли, ушбу виза дастури Корея томонидан тўхтатилган эди.

🤝 Кўп сонли фуқароларимизнинг мурожаатларига кўра, икки давлат масъул ташкилотларнинг бир неча йилдан буён олиб борган музокаралари натижасида Корея ҳукумати мазкур имкониятни яна қайта очишга қарор қилди ва бундан унумли фойдаланишни сўраб қоламиз!


⚠️Фуқароларимиздан меҳнат шартномаси ва Корея қонунчилигига қатъий амал қилиш, белгиланган муддатда ватанга қайтиш сўралади. Бу – келгусида бошқа фуқаролар учун ҳам ишлаш имкониятларини кенгайтириш ёки аксинча, чеклаш билан боғлиқ муҳим омил ҳисобланади.

🕓 Жорий йил ноябрь–декабрь ойларида Кореянинг иш берувчи округ ҳокимликларидан бўш иш ўринлари юзасидан талабнома ва номзодларни олишга келишилди. Миграция агентлигининг XORIJDA ISH телеграм каналида бу ҳақида алоҳида эълон берилади.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
👍10878🤨28🤷‍♂7🔥7🥰3💔3🙏2
📌 Амур вилояти ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган

Жорий йилнинг 16 октябрь куни Россия Федерациясининг Амур вилояти ҳудудидаги Благовещенск — Свободный йўлининг 19-чақириғида енгил автомобил ва “Ямата” номли турк қурилиш компаниясига тегишли бўлган йўловчи автобус иштирокида автоҳалокат содир бўлган.

Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан ҳодиса юзасидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилди.
Расмий маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида 1 нафар автобус йўловчиси ҳалок бўлган, 14 нафари турли даражада тан жароҳати олган. Ушбу автобусда, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2421🙏11💔4😴4👀1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хорижий иш берувчилардан ўзбекистонликларни қарийб 2 миллион доллар иш ҳақи ва бошқа пуллари ундирилди

📌Миграция агентлиги хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамюртларимизни моддий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди!
Бу борада жорий йилнинг 9 ойи мобайнида олиб борилган ишлар билан видеода танишинг.


📲Хориждаги юртдошларимиз учун 24/7 режимда бепул ишлайдиган телефон рақамлар ➡️бу ерда⬅️

Миграция агентлигининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари билан боғланиш учун ➡️ ҳавола ⬅️ сўзини устига босинг.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4831🤷6🔥4🥰3🎉1🙏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Britaniya telekanalida Oʻzbekiston haqidagi film premyerasi

Strategik islohotlar agentligi va Turizm qoʻmitasi tashabbusi bilan “UZBEKISTAN THE GOLDEN ROAD” (O‘zbekiston – oltin yo‘l) nomli hujjatli film yaratildi. Kartina britaniyalik mashhur olima, yozuvchi va teleboshlovchi Bettany Xyuz tomonidan “TREASURES OF THE WORLD” (Jahon xazinalari) seriali doirasida suratga olingan. Unda mamlakatimiz tarixi va tabiati zamonaviy kinoeffektlar orqali yoritilgan.


❗️Film premyerasi bugun, 18-oktabr kuni London vaqti bilan 19:00 da Britaniyaning “Channel 4” telekanalida boʻladi.

Uni tez kunlarda O'zbekistonda ham namoyish etish rejalashtirilgan.

📢 Xabarni tarqating!
👉 So‘nggi yangiliklar uchun — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11154🔥26😴7🐳6🤩2🫡2🎉1🤓1