Migratsiya agentligi
66K subscribers
499 photos
276 videos
240 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
"Немис тилида равон гапираётган ўзбекистонлик ёшлар билан танишар эканман, касб танлашда уларнинг кўзида кучли "шижоат"ни кўрдим. Германиядаги иш имкониятларига қизиқишлари катта, йўналиш беришда ҳамкорлик қилсак, юқори марраларга эришамиз", - Mohnssen-Hinrichs Bettina Германия Федерал меҳнат агентлиги вакили


Хабарни тарқатинг!

👉Сўнгги янгиликлардан @uzmigration канали орқали хабардор бўлиб туринг!
60👍40🤗11🍾5🔥4😍2🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️МИГРАЦИЯ АГЕНТЛИГИ ОГОҲЛАНТИРАДИ

Хорижга ишлашни режалаштираётган бўлсангиз:

фақат Миграция агентлиги ёки лицензияга эга хусусий бандлик агентликларига мурожаат қилинг;
иш таклиф қилаётган фирманинг лицензияси бор-йўқлигини реестрида текширинг;
ҳуқуқларингиз бузилса, 1282 қисқа рақами орқали Миграция агентлигига мурожаат қилинг.


Лицензиясиз ҳолда хорижда ишга жойлаштиришни ваъда қилаётган "консалтинг" фирмаларга алданманг!

Сизнинг хавфсиз миграция йўлингиз — қонуний ва ишончли манбалар орқали.

Хабарни тарқатинг!

👉Сўнгги янгиликлардан @uzmigration канали орқали хабардор бўлиб туринг!

#МиграцияАгентлиги #ҚонунийМиграция #1282#
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5438🤨9🕊4🔥21👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿✈️🇰🇷
Миграция агентлиги орқали Корея Республикасида вақтинча иш фаолиятини бошлаётган ҳамюртимизларни кузатдик.

Улар, масъулиятли ва янги тажрибаларга очиқ ёшлар! 💪

🌍Хорижда ишлашни режалаштираётган ҳар бир фуқаромиздан – аввалдан тайёргарлик кўриш, тил ўрганиш, хорижий давлат қонун-қоидаларига риоя қилишларини сўраймиз!

Агар меҳнат фаолияти давомида ҳуқуқларингиз бузилса ёки муаммога дуч келсангиз,
📞 Миграция агентлигининг 1282 қисқа рақами ёки телеграмдан @huquqiy_yordam_uzbot орқали 24/7 режимда боғланишингиз мумкин.


Эсда тутинг: Сиз Ватанимизнинг юзисиз, ҳар бир қадамингизда юртимиз шарафини ифода этасиз. 🤝

Хабарни тарқатинг!

👉Сўнгги янгиликлардан @uzmigration канали орқали хабардор бўлиб туринг!
👍7141🤨7🤷‍♂2🎉1🤩1👀1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎥 #LIVE | Варшава, Польша 🇵🇱

Айни дамда Варшава шаҳрида Ўзбекистоннинг миграция салоҳияти полшалик иш берувчиларга намойиш этилмоқда!

🌍 Тадбирда 10 дан ортиқ Польша компаниялари вакиллари иштирок этмоқда. Уларга Ўзбекистондаги меҳнат ресурсларининг малакаси, касбий тайёргарлик тизими ҳамда хорижда қонуний меҳнат фаолиятини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилаяпти.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
👍10046🔥22🤨6😍5😴2🎅2🎉1🤩1🙏1
Миграция - бу келажак учун тўсиқ девор эмас, бу - келажак учун имкониятлар кўприги!

Бу фикрни Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Европа Иттифоқи ташаббуси билан Варшавада бўлиб ўтган “Прага жараёни” (Prague Process)даги маърузасида таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, миграция — глобал ривожланишнинг асосий жараёнларидан бири бўлиб, миллатлараро билим, кўникма ва маданиятлар алмашинувини таъминлайди, иқтисодиётни юксалтиради ва жамиятларни боғлайди.


📘 2009 йилда Чехияда бошланган “Прага жараёни” — Европа, Марказий Осиё ва Шарқий ҳамкорлик мамлакатлари ўртасида миграция соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, ноқонуний миграцияни олдини олиш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган муҳим халқаро платформа.

🌍 Бу жараёнга 46 та мамлакат аъзо бўлиб, Ўзбекистон ҳам 2011 йилдан буён фаол иштирокчи ҳисобланади.

🤝 Форумда Европа Иттифоқи давлатлари вакиллари — Ўзбекистон билан меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик европада ўзбекистонлик мутахассислар учун хавфсиз ва қонуний меҳнат имкониятларини кенгайтираётганини қайд этдилар.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
46👍32🤨8🔥5👻5😴3🤓3👌2😍1👀1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нукусда “Хорижда иш” меҳнат ярмаркаси: 1800 дан ортиқ фуқаро учун янги имкониятлари яратилди!

Нукус шаҳрида бўлиб ўтган “Хорижда иш” меҳнат ярмаркасида 1 800 дан ортиқ ёшлар, меҳнат миграциясидан қайтганлар ҳамда иш излаётганлар учун Германия, Польша, Корея, Туркия, Болгария, Словакия, Япония ва бошқа давлатлардаги 12,5 мингга яқин иш ўринлари таклиф этилди.

Ярмарка доирасида - 980 нафар фуқаро хорижий компания вакиллари билан суҳбатлашиб рўйхатдан ўтди.

Тадбирда:

▪️549 та маҳаллий корхона 2 мингдан ортиқ бўш иш ўрнини таклиф қилди;
▪️147 нафар фуқаро республикадаги иш ўринларига жойлаштирилди;
▪️30 дан ортиқ ёшлар тил ва касбий тайёргарлик курсларига рўйхатга олинди.


Бундан ташқари, тижорат банклари томонидан хорижда ишлашни режалаштираётганлар учун имтиёзли кредитлар, суғурта ва молиявий маслаҳат хизматлари тақдим этилди.

Бу ярмарка нафақат иш топиш, балки фуқароларнинг меҳнат бозори тўғрисидаги хабардорлигини ошириш, қонуний миграция шартларини билиб олишда муҳим платформа бўлди.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3930🤨6🤷‍♂4🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✈️🇩🇪 Ўзбекистондан Германияга — янги касбий босқич!

Миграция агентлиги, Германиянинг SBH West GmbH ҳамда “Ватанпарвар” ташкилотлари ҳамкорлиги самараси — яна бир гуруҳ ҳайдовчиларимиз Германияга жўнаб кетишди!

Лойиҳа доирасида 100 нафар ҳамюртимиз — юк машинаси, автобус бошқарувчилари сифатида немис тилини ўрганиб, “Ватанпарвар”да касбий малакасини оширди ва энди Германия йўлларида иш бошлаяпти.

💶 Ойлик маош: 2400 — 2600 евро!
🚛 Бу фақат бошланиши — навбатдаги гуруҳлар ҳам тайёргарликни якунламоқда.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
👍18858🔥13🎉5🤗5🆒5😴3😘3🤩2🍾1🤓1
💼 Миланда ўзбек салоҳияти! Пилот лойиҳа бошланди!

🇺🇿 🇮🇹 Илк бор Миграция агентлигининг пилот лойиҳаси доирасида Тошкент ва Самарқанддан танлаб олинган 10 нафар ўрта тиббиёт ходимлари тилга тайёргарликсиз, 3 ойлик юқори маошли иш фаолиятини Милан шаҳрининг етакчи клиникаларида бошладилар.

🩺 Лойиҳанинг асосий мақсади — Ўзбекистон ва Италия тиббиёт тизимлари ўртасидаги фарқларни аниқлаш, иш усулларини таққослаш ва келгусида самарали интеграцияни таъминлашдан иборат. Шунингдек, италян тилига кўникма ва ишга мослашиш даврини белгилаш имконияти ҳам туғилади.

Италиялик мутахассислар ҳам ўз навбатида ўзбекистонлик тиббиёт ходимларини малакасини баҳолайди. Синов тариқасида юборилган илк гуруҳ Ўзбекистонга қайтганидан сўнг, ҳамкорликда махсус ўқув дастури ишлаб чиқилади ва кейинчалик Италияда ишлаш истагида бўлган 3500 нафар ўрта тиббиёт ходимлари шу дастур асосида Ўзбекистонда ўқитилиб, Италияга ишга жойлаштирилади.

📰 Италиянинг етакчи нашрлари бу ташаббусни “ҳамкорлик ва инсон салоҳиятини ривожлантириш модели” сифатида эътироф этмоқда .

Батафсил ўқиш...

📢 Хабарни улашинг!
👉 Янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
87👍29🔥10🤷‍♂9😴3💔2🤗21🫡1
Олий таълим битирувчилари! Сизлар учун яхши янгилик!

🇺🇿🇰🇷 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев бошчилигидаги делегация Кореянинг Геонгсангбук-до провинцияси губернатори Ли Чол Ву билан учрашув ўтказди.

🏭 Геонгсангбук-до (Gyeongsangbuk-do) —Кореянинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган йирик провинция бўлиб, у 22 та шаҳар ва округни ўз ичига олади.
Иқтисодий йўналишлари — саноат (машинасозлик, электроника, кемасозлик), қишлоқ хўжалиги ва туризм.

💬 Мулоқотда томонлар малакали кадрларни Ўзбекистонда тайёрлаб, Геонгсангбук-до ҳудудидаги корхоналарда E-7 (малакали ишчи) визаси асосида ишга жойлаштириш масалаларини келишиб олдилар.

Провинция ҳукумати томонидан амалга оширилаётган “Ҳудудий E-7 виза синов дастури” — хорижий, жумладан, Ўзбекистондан келган малакали мутахассисларни Кореянинг етакчи саноат компанияларига ишга жалб этишни назарда тутади.

🤝 Музокаралар доирасида Корея ёки Ўзбекистондаги университетларда айнан:
“Ярим ўтказгичлар, Озиқ-овқат саноати, Тўқимачилик, Биотехнология, Сунъий интеллект (АI), Робототехника, Келажак мобил технологиялари, Энергетика каби йўналишларда таҳсил олган талабалар битиргандан сўнг, E-7 визасини соддалаштирилган тартибда олиш, Кореяга кириш ва ишлаш имкониятини яратишга келишилди.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:
▪️ Диплом (бакалавр ёки магистр) + 1 йиллик иш тажрибаси;
▪️Диплом (бакалавр ёки магистр) + TOPIK 2 + ёки КИИП сертификати;
▪️ Кёнгсангбук-до провинциясининг юқорида қайд этилган йўналишларида камида 3 йиллик расмий иш тажрибасига эга бўлган + TOPIK 3 сертификатига эга номзодлар;
▪️Кўрсатилган йўналишларда бакалавр ёки магистрлик даражасини тугатаётганлар + TOPIK 2 + ёки КИИП сертификатига эга бўлганлар лойиҳада иштирок этиши мумкин.


Шунингдек, ҳамкорлар билан ўзбекистонликлар учун махсус ўқув курсларини ташкил этиш, иш берувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш тизимини жорий этиш ва виза жараёнларини соддалаштиришга келишилди.

📝 Геонгсангбук-до провинцияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ўртасида малакали кадрларни тайёрлаш ва уларни Кореяда ишга жойлаштириш юзасидан уч томонлама ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
489👍19🎉4🔥21🤷1
🇺🇿🇰🇷 Ўзбекистонликлар Кореянинг “KIA AUTO” компаниясида ишлашлари мумкин

💼 Сеул шаҳрида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва Кореянинг “KIA AUTOкомпанияси раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

🔧“KIA AUTO” компаниясининг Корея бўйлаб 580 та автомобилларга хизмат кўрсатиш марказлари бўлиб, йил давомида “KIA” томонидан ишлаб чиқарилган 1 миллиондан ортиқ автомобилларга техник хизмат кўрсатади.

🤝 Малакали кадрларга эҳтиёж катта бўлган бу соҳага ҳозиргача Ўзбекистондан ишчи кучи жалб қилинмаган.
Миграция агентлиги томонидан — Корея билан ҳамкорликда мамлакатимизда “KIA AUTO” стандартларига мос устахоналар очиш, автокузов усталари ва автотехникларни тил ҳамда касб кўникмаларига тайёрлаб, Е-7 визаси асосида ишга жойлаштириш таклиф қилинди.


🗓 Ҳамкорлар таклифларни қўллаб - қувватлаган ҳолда, ўқув марказларини ташкил этиш бўйича амалий ишларга киришиш масаласини муҳокама қилиш учун жорий йил ноябрь ойида Ўзбекистонга ташриф буюришини билдирдилар.

📢 Хабарни улашинг!
👉 Янгиликлар учун — @uzmigration
1👍10653🔥6🥰2🤗2🎉1🤨1