Migratsiya agentligi
66K subscribers
499 photos
276 videos
240 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Хорижда иш" меҳнат ярмаркаси: 1250 нафар фуқаро хорижда ишлаш учун илк қадамини қўйди

🌠Денов туманидаги Экобоғда ўтказилган “Хорижда иш” меҳнат ярмаркасида 2000 мингга яқин фуқаролар иштирок этди. Меҳнат ярмаркада хусусий бандлик агентликлари томонидан фуқароларга Германия, Словакия, Болгария, Латвия, Литва, Польша, Хорватия, Черногория, Сербия, Туркия, Япония, Жанубий Корея, Монголия каби давлатлардаги 12,5 мингга яқин иш ўринлари таклиф этилди.
Таклиф этилган иш ўринларига 2000 нафар фуқаролар қизиқиш билдириб, 1250 нафар фуқаролар рўйхатдан ўтказилди.
📺 Ушбу лавҳада ярмарканинг қизғин иш жараёни ва иштирокчиларнинг самимий мулоҳазалари билан танишишингиз мумкин.

@uzmigration
64👍21🤷‍♂17🥰4🫡4💊4🔥3🤨2
ЭЪЛОН!

🇺🇿🇰🇷Давлат хизматчиси сифатида масъулиятли ва шарафли вазифада ишлашга нима дейсиз?


💼 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Корея йўналиши бўйича ўзига ишонган, ватанпарвар, музокаралар олиб бора оладиган, дунёқараши кенг, инглиз ва корейс тилларини мукаммал ўзлаштирган тажрибали мутахассислар зарур.

📩Агар Сиз, Кореянинг топ олийгоҳларида таҳсил олиб, халқаро муносабатлар, юриспруденция, иқтисодиёт, молия ва менеджмент каби йўналишларни битирган бўлсангиз ҳозироқ пастдаги ҳавола орқали маълумотларингизни бизга юборинг.

Қўлингиздан нималар келишини эса cover letterга ёзинг.

Ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг, талабларга мос келсангиз сиз билан албатта боғланамиз!


@uzmigration
75👍46🤨24😐11🔥3💔3🎉2👌2🐳2😇1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Озарбайжон мутахассислари Ўзбекистондаги меҳнат миграцияси моделини ўрганишмоқда.

Озарбайжон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ишчи гуруҳи Ўзбекистонда йўлга қўйилган хавфсиз, қонуний ва ташкилий меҳнат миграцияси тизимидаги тажрибани ўрганиш мақсадида Миграция агентлигига ташриф буюрди.
🟢 Учрашувда меҳнат миграциясини бошқариш, чет элда ишлаётган фуқароларни ҳуқуқий ва ижтимоий  ҳимоясини таъминлаш, хорижий иш берувчилар билан ҳамкорлик механизмлари атрофлича муҳокама қилинди.

🤝 Учрашув якунига кўра, томонлар тажриба алмашиш ва доимий мулоқотни йўлга қўйишга келишиб олдилар.

@uzmigration
👍30😴2117🥰4🔥3🤷‍♂2🤨2🍾2🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌍 Миграция агентлиги, Германиянинг “SBH West GmbH”
ва “Ватанпарвар” ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган махсус дастур орқали юртимиз ҳайдовчилари 2500 евро маошли иш ўринларига йўл олмоқда.
🎥 Видеода уларнинг орзуси қандай амалга ошганини кўрасиз.

⚡️ Энг муҳими — кейинги қатновда сиз ҳам бўлишингиз мумкин! 🚀

Танлов эълонларини ўтказиб юбормаслик учун XORIJDA ISH каналимизни кузатиб боринг.

@uzmigration
👍9430🤨12🔥6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ватан учун, миллат учун, халқ учун!”

🔰 Миграция агентлиги ва Ўзбекистон Республикасининг хориж давлатларидаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида юртдошларимиз учун мустақиллик байрами тадбирларини катта шодиёна билан ўтказмоқда. 

💢 Куни кеча Россия федерациясининг Ленинград вилояти, Кингисепп туманида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида "Rencons Heavy Industries" корхонасида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамюртларимиз учун байрам тадбири ташкил қилинди. Унда 600 дан ортиқ қурилиш компаниясида фаолият кўрсатаётган юртдошларимиз иштирок этди.


💢Тадбир дастуридан олдин футбол ва стол тенниси, арқон тортиш бўйича спорт мусобақалари ташкил этилди.

Мазкур видео лавҳада байрам тадбирида иштирок этган  юртдошларимизнинг хурсандчилигига гувоҳ бўласиз.

@uzmigration
👍4036🤷‍♂6🔥3👌3🏆2🎉1🤩1🫡1🎅1💊1
🇺🇿“Ватан учун, миллат учун, халқ учун!


🎉Туркиянинг Анқара шаҳрида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимиз билан биргаликда Мустақиллигимизни 34 йиллик байрамини нишонлаяпмиз!

Байрам тадбирларидан жонли эфирларни инстаграм саҳифамизда кузатиб боринг!

@uzmigration
45👌9👍7🤩7🎉4🥰2👻1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ватан учун, миллат учун, халқ учун!”

Анқарада Истиқлолимизнинг 34 йиллиги нишонланди

🔰Энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги нафақат юртимиз бўйлаб, балки дунёнинг турли нуқталарида ҳам катта тантана билан нишонланмоқда.

Ана шундай байрам тадбирларидан бири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси ҳамкорлигида Анқара шаҳрида вақтинча меҳнат қилаётган бир гуруҳ ватандошларимиз учун ташкил этилди. 

Мазкур видео лавҳада байрам тадбирида иштирок этган юртдошларимизнинг хурсандчилигига гувоҳ бўласиз.

@uzmigration
35👍26😍5🤷‍♂3🤗3🔥1🎉1🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇩🇪 Термизда ҳамширалар учун бепул немис тили курслари бошланди.

Миграция агентлиги ва Германиянинг “RekruitMed GmbH” компанияси ҳамкорлигида Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш мақсадида бепул немис тили курслари ташкил этилди.

📌 Иш берувчилар танлови асосида сараланган 20 нафар иқтидорли ҳамширалар халқаро стандартларга мос B2 даражадаги курсларда иштирок этмоқда.

Лойиҳанинг асосий мақсади:

▪️ҳамшираларнинг тил билимини ошириш;
▪️касбий салоҳиятини кучайтириш;
▪️Германия каби ривожланган давлатларда қонуний ишлаш имкониятларини яратиш.

🗓 Лойиҳа 2025 йил 26 август куни расман фаолиятини бошлади ва келгусида мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам амалга оширилиши режалаштирилган.

Очилиш маросимида Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев ҳамда “RekruitMed GmbH” компаниясининг Ўзбекистондаги вакиллари иштирок этди.

Бу ташаббус тиббиёт соҳасида халқаро тажрибага эга кадрлар захирасини шакллантиришда муҳим қадам ҳисобланади.

@uzmigration
👍6146🤷‍♂10👌7😴2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизда 5 кун вақт бор!

🇷🇺 Россиядаги Ўзбекистон фуқароларига эслатма!

Россияда ҳуқуқий мақомингизни тартибга солишингиз учун амалдаги тартибга кўра жорий йил 10 сентябрь куни муддат тугайди.

Қонунбузарликка йўл қўймаслик учун муддатни ўтказиб юбормаслигингизни сўраймиз!

Бунинг учун нима қилиш керак?
⏺️“Назорат қилинадиган шахслар реестири"дан ҳолатингизни текширинг
⏺️Мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ва жарималарни текширинг
⏺️ Россиядаги ҳудудий миграция бўлимларининг манзиллари билан танишинг ва мурожаат қилинг.

❗️Миграция агентлиги Россияда ишлаб юрган, аммо, ҳужжатларида камчилиги бор барча юртдошларимизга ҳуқуқий, амалий ёрдам кўрсатишга тайёр.

Легализацияга доир саволлар билан қуйидаги телефон рақамлари ва телеграм орқали
@huquqiy_yordam_uzbot га мурожаат қилинг:

☎️ (95) 985 33 55, (95) 983 33 55
☎️ +79250454744
💬 WhatsApp: +79 250454744

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
51👍17🫡4🤷‍♂32🥰2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🛫 Юртдошларимиз Корея меҳнат бозорига йўл олди

🇰🇷 Корея иш берувчилари томонидан танлаб олинган навбатдаги гуруҳ Миграция агентлиги орқали мазкур давлатга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун йўлга чиқди.

Кузатиш жараёнида Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Won Do Yeon иштирок этиб, юртдошларимизга самарали меҳнат жараёни ва соғлик-саломатлик тилади.

Шунингдек, элчи жаноблари икки давлат ўртасидаги меҳнат соҳасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлаган ҳолда, бугунги кунда Корея меҳнат бозоридаги вазият юзасидан гапириб ўтди.


🎥 Видеода тўлиқ кўринг!

@uzmigration
2👍5249🤷‍♂5🥰3🤷3👻2🤩1💔1💋1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Меҳнат миграциясида янги босқич: Ўзбекистон - Япония ҳамкорлиги
#5sep

@uzmigration
👍8519🤷‍♂14🔥7🤨6🤷1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори остидаги тадбирлар
9 сентябр

@uzmigration
28🤷‍♂12🎉8🔥7👍4🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧 Буюк Британияда ишлашни режалаштираётганлар учун муҳим қўлланма


2022-йилдан буён мамлакатимиз фуқаролари Мавсумий Ишчилар Схемаси (SWS) дастури орқали Англияда 6 ой муддатга қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш имкониятига эга бўлиб келмоқдалар.

🔹 Иш жараёни қандай кечади?
🔹 Яшаш ва меҳнат шартлари қандай?
🔹 Иш ҳақи, солиқ ва ҳуқуқлар борасида нималарни билиш керак?

📹 Бу саволларга жавоб олиш учун Миграция бўйича халқаро ташкилот билан ҳамкорликда махсус видео-қўлланмалар тайёрлаган.

👉 Қўлланмаларни Миграция агентлигининг YouTube канали орқали кўришингиз мумкин

@uzmigration
👍12753🤨12🤷‍♂11😴8🔥6💊5🎅4👀1
🇰🇷Корея Республикаси ҳукумати чет эллик ишчиларга нисбатан камситиш ва шахсий ҳуқуқларни поймол қилиш каби ноўрин муомалаларни тақиқлайди!

📄 Меҳнат шартномасида белгиланганидан ташқари мажбурият юклаш;

🛑 Ҳақорат ва зўравонлик;

🏥 Иш жараёнида жароҳат олганда хабар бериш ёки компенсация олиш аризасини беришга тўсқинлик;

🏠 Ноқонуний турар жойга жойлаштириш (иссиқхоналар, контейнерлар), шахсий ҳужжатлар ва банк картасини олиб қўйиш Корея қонунчилигида ТАҚИҚЛАНАДИ!


📌Адолатсиз муносабатга дуч келсангиз қуйидаги тартибда шикоят қилинг:

Кореядаги Хорижий ишчи кучи маслаҳати маркази орқали 09:00 ~ 18:00 гача ўзбек тилида маслаҳат олиш ва шикоят қилиш мумкин.

☎️ 1577-0071 + (10)
🌐 hugkorea.or.kr

Марказдан ташқари ўзбек тилида маслаҳат олиш мумкин бўлган Корея бўйлаб меҳнат идоралари:

▪️Марказий бошқарма 📞032-460-7135
▪️Кёнги ҳудудий бошқармаси 📞 031-290-0879
▪️Бусан шимолий ҳудудий бошқармаси 📞 051-330-9925
▪️Чангвон ҳудудий бошқармаси 📞 055-239-3551
▪️Улсан ҳудудий бошқармаси 📞 052-228-1913

@uzmigration
👍6354🫡5🔥4👌2🥰1🎉1🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ватан учун, миллат учун, халқ учун”

🔰Миграция агентлиги, мамлакатимизнинг Кореядаги элчихонаси, Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда Кореянинг Улсан шаҳрида Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” деган эзгу ғоя асосида байрам тадбири ўтказилди.


🌠Мазкур репортажда байрам тадбирида иштирок этган юртдошларимизнинг хурсандчилигига шерик бўласиз.

@uzmigration
35👍17🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
WAPES – Жаҳон Ассоциацияси Ўзбекистонда!

Бутунжаҳон бандлик хизматлари ассоциацияси – WAPES президенти, Словения Республикаси Бандлик хизмати раҳбари Greta Metka Barbo Shkerbinc хоним ва Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

📌Музокараларда давлатимиз раҳбарининг Словенияга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш ва ҳамюртларимиз учун Европа меҳнат бозорида янги имкониятларни очиш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувда меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, адолатли ва хавфсиз шартлар яратиш, мамлакатимизда словен тили курслари ҳамда касбий тайёргарлик дастурларини йўлга қўйиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Словениянинг 10 дан ортиқ йирик компанияси билан шартнома имзоланди. Улар юртдошларимизни 1200 евродан маош, турар жой, овқат ва тиббий суғурта билан таъминлашга тайёр.

@uzmigration
377👍48🫡6🤨3👌2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Хорижий давлатларда қийин вазиятда қолган 1 минг 300 нафар фуқаро ватанга қайтарилди

🔰Хабарингиз бор, 30 июль Бутун жаҳон одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 30 июлдан 30 августгача «Ватанга қайтариш» номли хайрия акцияси ўтказилди.


💢Ўтказилган брифингда хайрия акция доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумотга эга бўласиз.

@uzmigration
49👍22😴6🤷‍♂3🤨3🍾3🎉2
#расмий_муносабат

2025-йил 11-сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Олмаота вилояти Или тумани Байсерке қишлоғида жойлашган «LGN Metal» корхонасида юз берган портлаш натижасида уч нафар Ўзбекистон фуқаролари — ҳалок бўлгани юзасидан чуқур қайғу билан маълум қиламиз.

Ҳодиса юзасидан Или тумани полицияси томонидан инсон ўлимига олиб келган меҳнат муҳофазаси қоидаларини бузиш бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Миграция агентлиги томонидан марҳумларнинг жасадларини ватанга қайтариш учун зарур расмийлаштириш ишлари ташкил этилди.
Марҳумларнинг яқинларига керакли амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳудудий Миграция агентликлари масъул ходимлари бириктирилган.
Қозоғистон томони билан тергов жараёнида доимий ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Миграция агентлиги марҳумларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.

@uzmigration
1🙏10157👍18🫡15💔6😴6👌2🕊2😐2🆒2🎉1
🗓 Дайжест: 15 август — 15 сентябрь

❗️Энг муҳим янгиликлар:

1️⃣ Навбатдаги ҳамширалар ва тиббиёт оғалари Германияга кузатилди. Батафсил

2️⃣ Хориждаги Ўзбекистон фуқаролари диққатига! Батафсил

3️⃣ Лицензиясиз хорижга ишга жўнатувчиларга чора кўрилмоқда. Батафсил

4️⃣ Миграция агентлиги инглиз ва корейс тилларини биладиган малакали ходимларни ишга таклиф қилади. Батафсил

5️⃣ Яна бир гуруҳ юртдошларимиз Германияга 2500 евро маошли иш ўринларига йўл олди. Батафсил

6️⃣ “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди. 👉Россия, Туркия, Корея

7️⃣ Буюк Британияда ишлашни режалаштираётганлар учун муҳим қўлланма. Батафсил.

8️⃣
Меҳнат миграциясида янги босқич: Ўзбекистон - Япония ҳамкорлиги. Батафсил

9️⃣ WAPES – Жаҳон Ассоциацияси Ўзбекистонда. Батафсил

🔟 Брифинг: «Ватанга қайтариш» хайрия акциясининг якуний натижалари. Батафсил

@uzmigration
102👍22🔥5👌2😴2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юридик клиника

🔰Хорижда қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида меҳнат ва бошқа ҳуқуқингиз бузилдими?

❗️Иш берувчи ёки бошқа шахслар томонидан ҳуқуқларингиз поймол этилдими?

Бузилган ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш учун имкониятингиз чекланганми?

👉Унда Миграция агентлигига мурожаат қилинг.

☎️Маълумот учун телефонлар: (+99871) 202-33-55 ёки 12-82 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

@uzmigration
50👍13🤷‍♂8😴3🎅2🏆1
#Бу муҳим

QR-кодни сканерланг ва хорижда ишлаш вақтингизда дуч келган муаммоларингизга ечим топинг!


📕Миграция агентлиги томонидан тайёрланган қўлланма орқали қуйидаги йўналишлар бўйича батафсил маълумот оласиз:


🩺 тиббий ёрдам харажатларини тўлаш бўйича мурожаат қилиш тартиби;

🏠вақтинча турар жой (хостел)га жойлашиш имкониятлари;

ватанга қайтиш чипталари ва улар билан боғлиқ харажатлар;

📊 ҳуқуқий ёрдам олиш тартиблари;

⚖️ адвокатлик ва юридик хизматлар харажатларини қоплаш тартиби;

🪧муаммоларга дуч келган фуқароларни қайтариш механизмлари.


📘Қўлланма фойдаланишингиз учун жуда қулай, хорижда ишлаётган бўлсангиз ҳуқуқ ва манфаатларингизни ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Ҳаволада тўлиқ танишинг!

@uzmigration
58👍26😴3🎉2