Migratsiya agentligi
66K subscribers
499 photos
276 videos
240 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
атанга қайтариш акцияси

🔰 “Ватанга қайтариш” хайрия акцияси доирасида —Давлат хавфсизлик хизмати, Миграция агентлиги ва Туркиядаги мамлакатимиз элчихонаси ҳамкорлигида олиб борилган тадбирлар натижасида Туркияда оғир шароитда қолган хотин-қизлар юртга қайтарилмоқда.

☑️ Бу ташаббус уларга нафақат Ватанга қайтиш, балки янги ҳаёт бошлаш умидини уйғотмоқда. Видеолавҳада ана шундай аёллардан бири билан суҳбат қилинган. У иш излаб бегона юртга кетиб, ёлғон ваъдалар қурбони бўлган.

❗️Суҳбатда у юртга қайтиш имкони учун миннатдорлик билдирди...

@migratsiyaagentligi
👍4235🥰8🤷‍♂7🔥64🙏3😍3👻3😐2🐳1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хорижда қийин аҳволда қолган фуқаролар Ватанга қайтарилмоқда

🔰 Хабарингиз бор, Миграция агентлиги томонидан жорий йилнинг 30 июлидан 30 августгача «Ватанга қайтариш» хайрия акцияси ўтказилмоқда.

📎 Мазкур инфографикада aкция доирасида 30 июлдан — 18 август кунигача амалга оширилган ишлар хусусида маълумотга эга бўласиз.

@uzmigration
46👍18🥰16🤷‍♂4👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✍️ Хориж давлатларида оғир шароитда қолган фуқаролар юртга олиб келинмоқда.

🕰 Тошкент халқаро аэропортида Россия Федерациясида оғир шароитда ва ҳуқуқий ҳимоясиз қолган бир гуруҳ юртдошларимиз мамлакатга олиб келинди.

–Мен Россияда ишсиз, пулсиз ва ёрдамсиз қолдим. Ватанга қайтишни истардим, аммо имкониятим йўқ эди. Шунда хайрия акцияни эшитиб, Миграция агентлигининг ваколатхонасига мурожаат қилдим. Улар мен билан дарҳол боғланишди, ҳолатимни ўрганишди ва қайтишимга ёрдам беришди, – дейди Самарқандлик Салоҳиддин Бекмурзаев.

Яна бир ҳамюртимиз Малика Асилова ҳам оиласи билан Санкт-Петербург шаҳрида қийин аҳволда қолганини айтади:

–Ҳеч қандай имкониятим қолмаган бир пайтда хайрия акция ҳақида эшитдим ва Миграция агентлигининг Санкт-Петербургдаги ваколатхонасига мурожаат қилдим. Ҳолатимни ўрганиб чиқишди ва тез орада Ватанга қайтиш учун чипта олиб бердилар. Бу ёрдам учун чуқур миннатдорчилик билдираман, – дейди у.

@uzmigration
👍3728🥰7🙏4🤷‍♂32🫡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Корея Осиёнинг етакчи иқтисодиёти, дунёдаги энг барқарор меҳнат бозорларидан бири сифатида юртдошларимиз учун кенг йўл очмоқда.

💼 Бу ерда ишлаган ҳар бир инсон:

🔹 юқори даромадга,
🔹 бой тажрибага,
🔹 келажакка ишончли қадамга эга бўлади.

🇺🇿 Яна бир гуруҳ юртдошларимиз Миграция агентлиги орқали расмий тарзда Корея ишлаб чиқариш соҳасида вақтинча меҳнат фаолиятини бошлаш учун йўл олди.

Расмий миграция — бу ишонч ва кафолат!

Хавфсиз ва қонуний йўл
Рaсмий шартнома ва ҳуқуқий ҳимоя
Келажак учун мустаҳкам замин

🚀 Юқори марраларга қадам қўйиш — айнан тўғри танловдан бошланади!

@uzmigration
173👍72🤷‍♂7💔75🤨5🔥2🥰2🐳2👌1😐1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Муаммони эмас, уни ҳал қилиш йўлини излашимиз керак"

Германияда ҳам таълим олиб ҳам ишлаётган ёшларимиз ўз соҳасида юқори малакали мутахассис сифатида тан олинган. Қолаверса, бир нечта хорижий тилларда сўзлаша олишади.

Улар Миграция агентлиги орқали Германияга бориб янги тажрибалар билан келажак сари дадил қадам ташлашмоқда.

🎬 Лавҳамизда тўлиқ томоша қилинг.

@uzmigration
1👍7046🔥3🥰3🤷‍♂2😇2😍1💔1🤗1🤷1
📣 МИГРАЦИЯ АГЕНТЛИГИ ОГОҲЛАНТИРАДИ!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сонли қарорига мувофиқ, фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш фаолияти билан Миграция агентлиги шуғулланади.

Шунингдек, “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, фақат Миграция агентлиги томонидан лицензия берилган хусусий бандлик агентликлари ушбу фаолият билан шуғулланишга ҳақли.

⚠️ Миграция агентлиги томонидан ўтказилган назорат тадбирларда "баъзи бир ишбилармонлар"нинг ижтимоий тармоқлардаги эълонлар орқали консалтинг ёки ахборот хизмати ниқоби остида фуқаролардан пул йиғиб хизмат кўрсатмаганликлари ҳамда лицензиясиз хорижга ишга жўнатиш билан шуғулланаётганлари аниқланган. Ушбу жамиятларга нисбатан қуйидаги таъсир чоралари қўлланилган:

🔴 “WORLDVISA” MCHJда 09.04.2025 йилда текширув ўтказилган 11.04.2025 йилда 112.500.000 сўм жарима қўлланилган ва Тошкент туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси киритилган;

🔴 “Everyone Consult” MCHJда 09.04.2025 йилда текширув ўтказилган, 11.04.2025 йилда 112.500.000 сўм жарима қўлланилган, Тошкент туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси киритилган;

🔴 “Adworld Group” MCHJда 24.04.2025 йилда текширув ўтказилган, 28.04.2025 йилда 112.500.000 сўм жарима қўлланилган, Урганч туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси киритилган;

🔴 "RICH RESULT" MCHJда 15.05.2025 йилда текширув ўтказилган, 21.05.2025 йилда 112.500.000 сўм жарима қўлланилган, Тошкент туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси киритилган;

🔴 "RAVON CONSULT GROUP" MCHJ XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGIда 15.05.2025 йилда текширув ўтказилган, 26.05.2025 йилда 112.500.000 сўм жарима қўлланилган, Бекобод туманлараро иқтисодий судга даъво ариза киритилган.


🆘 Лицензиясиз ташкилотлар орқали хорижда ишга жойлашишга уриниш молиявий ва ҳуқуқий хавф-хатарга дучор бўлишига олиб келади.

🔒 Хавфсизлигингиз ўз қўлингизда:
▪️ Расмий рўйхатдаги агентликлар билан ҳамкорлик қилинг.
▪️ Ҳар қандай шартномани имзолашдан олдин уни синчиклаб ўқиб чиқинг.
▪️Шубҳали тўловларни амалга оширманг.

Постни улашинг — яқинларингиз алданиб қолмасин!

@uzmigration
59👍59🤷‍♂2🤨2🔥1🎅1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биз ёрдамга тайёрмиз...

Танишларининг таклифи билан узроқ муддатга Туркия Республикасига кетган фарғоналик ҳамюртимиз афсуски, касаллик туфайли жорий йил 10 июнь куни Коня шаҳридаги шифохонага ётқизилган.

Бемор — яқинларининг аризасига кўра "Ватанга қайтариш" акцияси доирасида Миграция агентлиги томонидан врач назорати остида Тошкентга олиб келинди.

Хорижда ишлаш даврингизда мушкул вазиятга тушиб қолсангиз албатта Миграция агентлигининг хориждаги ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги ваколатхоналари ҳамда консуллик муассасаларига мурожаат қилинг, @huquqiy_yordam_uzbot га ёзинг ёки 12-82 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.


Маълумот учун: Миграция агентлиги ёрдамида йил бошидан буён хорижий давлатларда оғир касаллик ва бахтсиз ҳодисаларга учраган 35 нафар фуқаро ётган ҳолда ватанга қайтарилган.

@uzmigration
64👍15👌5🫡3😘3🥰2🤗2
Ставрополда юртдошларимиз билан самимий суҳбат: қонуний иш — тинч ҳаёт гарови

Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миграция агентлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, ва “Ватандошлар” нодавлат ташкилоти ҳамкорлигида Россиянинг Ставрополь ўлкасида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамюртларимиз билан иш жойларида учрашувлар ўтказилди.

Суҳбат давомида хорижда ишлаётган юртдошларимиз учун яратилаётган шароит ва имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, Қонуний меҳнат фаолиятининг афзалликлари ва ноқонуний ишлашнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

@uzmigration
30👍15🔥4🤷‍♂2🥰1🤗1
Эслатма!

📣Хорижда ишлаш орзусидамисиз?

📢Юқори даромадли, кафолатланган иш излаяпсизми?

Унда сиз учун !

Хабарингиз бор, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Миграция агентлиги ва Хусусий бандлик агентликлари уюшмаси ҳамкорлигида “ХОРИЖДА ИШ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ” ташкил қилинишини эълон қилган эдик. Табдирни ўтказиб юборманг ва хорижда ишлаш учун ажойиб имкониятларга эга бўлинг!

Қатнашувчилар:

JOB BRIDGE | WORKMALL | HORIZON WORK | NAIMIX | GETWORK | YOUTH GLOBE | INTERNATION MIGRATION LINE | MIGO | MIRSHODJON POWER | THE BEST-SHTAFF | REIWA хусусий бандлик агентликлари ва Хорижий иш берувчилар.

Дастур қуйидагиларни қамраб олади:

▪️Болгария, Германия, Жанубий Корея, Монголиа, Словакия, Туркия, Хорватия, БАА давлатларига қонуний меҳнат миграциясини амалга ошириш тартиби;
▪️Ҳар бир мамлакатдаги иш ҳақи ва шартлар;
▪️Талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни тайёрлаш жараёни;
▪️Хусусий бандлик агентликлари томонидан тақдим этиладиган сервис ва ёрдам;
▪️Меҳнат шартномалари ва ҳуқуқий кафолатлар;
▪️Хорижда ишлаётган ватандошлар тажрибаси;
▪️ Ишончли ва хавфсиз агентликларни танлаш.


Тадбир жадвали:

2025 йил 26-август |Термиз шаҳри
Манзил: Термиз Санъат саройи
🕰Вақти: 10:00 да

2025 йил 27-август |Денов шаҳри
Манзил: Эко боғ (Дендро парк)
🕰Вақти: 10:00 да

📲 Рўйхатдан ўтиш:
XORIJDA ISH 2025

👉Ўзингиз билан дўстларингизни ҳам олиб келинг!

Migratsiya agentligi “Xorijda ish” e’lonlar kanali.
@uzmigration
59🔥8🥰4🤨4👍1🎉1👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

🔰Бугун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Хусусий бандлик агентликлари уюшмаси ҳамкорлигида Термиз шаҳарида Санъат саройида “Хорижда иш” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада Болгария, Германия, Жанубий Корея, Мўғулистон, Словакия, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатларга қонуний меҳнат миграциясини амалга ошириш тартиб-таомиллари, талаб этиладиган ҳужжатлар, расмий меҳнат шартномалари ва давлатлараро келишувлар ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди.


📌Тадбирда 20 га яқин хусусий агентликлар ва хорижий иш берувчи компаниялар иштирок этмоқда. Улар Германия, Словакия, Болгария, Латвия, Литва, Полша, Япония, Жанубий Корея каби давлатлардаги 12 000 га яқин бўш иш ўринлари бўйича таклифлар тақдим этди.

💢Эслатиб ўтамиз “Хорижда иш” меҳнат ярмаркаси жорий йилнинг 27 август куни соат 10:00да Денов шаҳридаги Эко боғда (Dendro park) ҳам ўтказилади.

@uzmigration
👍5234🤷‍♂7🤓1
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг айрим ходимлари пул эвазига Корея Республикасига ишга юбориш билан шуғуллангани ҳамда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги ПФ–162-сонли Фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги қайта ташкил этилгандан сўнг, бугунги кунгача Кореяга E–9 визаси учун ҳеч қандай имтиҳонлар ўтказилмаган.

Айрим ходимлар томонидан йўл қўйилган қоидабузарликлардан кейин, Миграция агентлиги фаолиятида Жанубий Кореяга юбориш билан боғлиқ кадрлар, шу жумладан, Сеул шаҳридаги ваколатхонасида фаолият юритган барча ходимлар тўлиқ ўзгартирилди.

Агентлик ходимлари орасида ўз касбига хиёнат қилган, фуқароларнинг ишончи ва ҳақ-ҳуқуқларини суиистеъмол қилган шахсларнинг ҳаракатлари кескин қораланади.

Миграция агентлиги фуқароларни яна бир бор огоҳлантиради:

Агар фаолиятимиз билан боғлиқ шубҳали ҳолатлар ёки қоидабузарликларга гувоҳ бўлсангиз, Миграция агентлигининг Комплаенс хизматига дарҳол, 71–202–44–11 телефон орқали ёки 12-82 қисқа рақам орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз.

@uzmigration
👍6530🤨19🤷‍♂5👻5😴3👀3🤗3💔2🤷2🍾1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Хорижда иш” ярмаркаси: 12 000 та иш ўрни фуқароларга тақдим этилди

🔰 Бугун Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридаги Санъат саройида Миграция агентлиги ва Хусусий бандлик агентликлари уюшмаси ҳамкорлигида “Хорижда иш” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда Болгария, Германия, Жанубий Корея, Мўғулистон, Словакия, Туркия ва БАА каби давлатлардаги 12 000 га яқин бўш иш ўринлари хусусий бандлик агентликлари орқали тақдим этилди.

📌Ярмаркада иштирок этган фуқаролар мавжуд иш таклифлари билан танишиб, касби ва қизиқишига мос давлатларни танлаш имкониятига эга бўлдилар. Тадбир хорижда ишлаш истагида бўлган юртдошлар учун амалий кўмак бўлди.

@uzmigration
👍5529🤷‍♂18😴4🎉3🔥2🥰2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⭕️Live

“Хорижда иш” ярмаркаси: Европанинг 10 дан ортиқ давлатларида ишлаш учун 2000 га яқин фуқаролар рўйхатдан ўтди.

💢Айни пайтда Миграция агентлиги, Хусусий бандлик агентликлари билан ҳамкорликда Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги Экобоғда — “Хорижда иш” меҳнат ярмаркаси ўтказилмоқда.

📌Ярмаркада меҳнат бозорида талаб кучли бўлган ҳайдовчилар,  пайвандчи, хизмат кўрсатиш ва сервис, электр ва техник механик, слесар каби 30 дан ортиқ йўналишларда бўш иш ўринлари таклиф қилинди.

⚡️Тадбир иштирокчилари ўз касб ва тажрибаларига мос таклифлар билан яқиндан танишиш, меҳнат шартлари ва талаблар ҳақида тўғридан-тўғри маълумот олиш имкониятига эга бўлмоқда.

Шунингдек, улар ўз қизиқиши ва малакаларига мувофиқ иш берувчилар билан бевосита мулоқот қилиб, рўйхатдан ўтмоқда.

@uzmigration
👍6548🤷‍♂9😴8🔥4🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Хорижда иш" меҳнат ярмаркаси: 1250 нафар фуқаро хорижда ишлаш учун илк қадамини қўйди

🌠Денов туманидаги Экобоғда ўтказилган “Хорижда иш” меҳнат ярмаркасида 2000 мингга яқин фуқаролар иштирок этди. Меҳнат ярмаркада хусусий бандлик агентликлари томонидан фуқароларга Германия, Словакия, Болгария, Латвия, Литва, Польша, Хорватия, Черногория, Сербия, Туркия, Япония, Жанубий Корея, Монголия каби давлатлардаги 12,5 мингга яқин иш ўринлари таклиф этилди.
Таклиф этилган иш ўринларига 2000 нафар фуқаролар қизиқиш билдириб, 1250 нафар фуқаролар рўйхатдан ўтказилди.
📺 Ушбу лавҳада ярмарканинг қизғин иш жараёни ва иштирокчиларнинг самимий мулоҳазалари билан танишишингиз мумкин.

@uzmigration
64👍21🤷‍♂17🥰4🫡4💊4🔥3🤨2
ЭЪЛОН!

🇺🇿🇰🇷Давлат хизматчиси сифатида масъулиятли ва шарафли вазифада ишлашга нима дейсиз?


💼 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Корея йўналиши бўйича ўзига ишонган, ватанпарвар, музокаралар олиб бора оладиган, дунёқараши кенг, инглиз ва корейс тилларини мукаммал ўзлаштирган тажрибали мутахассислар зарур.

📩Агар Сиз, Кореянинг топ олийгоҳларида таҳсил олиб, халқаро муносабатлар, юриспруденция, иқтисодиёт, молия ва менеджмент каби йўналишларни битирган бўлсангиз ҳозироқ пастдаги ҳавола орқали маълумотларингизни бизга юборинг.

Қўлингиздан нималар келишини эса cover letterга ёзинг.

Ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг, талабларга мос келсангиз сиз билан албатта боғланамиз!


@uzmigration
75👍46🤨24😐11🔥3💔3🎉2👌2🐳2😇1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Озарбайжон мутахассислари Ўзбекистондаги меҳнат миграцияси моделини ўрганишмоқда.

Озарбайжон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ишчи гуруҳи Ўзбекистонда йўлга қўйилган хавфсиз, қонуний ва ташкилий меҳнат миграцияси тизимидаги тажрибани ўрганиш мақсадида Миграция агентлигига ташриф буюрди.
🟢 Учрашувда меҳнат миграциясини бошқариш, чет элда ишлаётган фуқароларни ҳуқуқий ва ижтимоий  ҳимоясини таъминлаш, хорижий иш берувчилар билан ҳамкорлик механизмлари атрофлича муҳокама қилинди.

🤝 Учрашув якунига кўра, томонлар тажриба алмашиш ва доимий мулоқотни йўлга қўйишга келишиб олдилар.

@uzmigration
👍30😴2117🥰4🔥3🤷‍♂2🤨2🍾2🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌍 Миграция агентлиги, Германиянинг “SBH West GmbH”
ва “Ватанпарвар” ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган махсус дастур орқали юртимиз ҳайдовчилари 2500 евро маошли иш ўринларига йўл олмоқда.
🎥 Видеода уларнинг орзуси қандай амалга ошганини кўрасиз.

⚡️ Энг муҳими — кейинги қатновда сиз ҳам бўлишингиз мумкин! 🚀

Танлов эълонларини ўтказиб юбормаслик учун XORIJDA ISH каналимизни кузатиб боринг.

@uzmigration
👍9430🤨12🔥6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ватан учун, миллат учун, халқ учун!”

🔰 Миграция агентлиги ва Ўзбекистон Республикасининг хориж давлатларидаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида юртдошларимиз учун мустақиллик байрами тадбирларини катта шодиёна билан ўтказмоқда. 

💢 Куни кеча Россия федерациясининг Ленинград вилояти, Кингисепп туманида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида "Rencons Heavy Industries" корхонасида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамюртларимиз учун байрам тадбири ташкил қилинди. Унда 600 дан ортиқ қурилиш компаниясида фаолият кўрсатаётган юртдошларимиз иштирок этди.


💢Тадбир дастуридан олдин футбол ва стол тенниси, арқон тортиш бўйича спорт мусобақалари ташкил этилди.

Мазкур видео лавҳада байрам тадбирида иштирок этган  юртдошларимизнинг хурсандчилигига гувоҳ бўласиз.

@uzmigration
👍4036🤷‍♂6🔥3👌3🏆2🎉1🤩1🫡1🎅1💊1
🇺🇿“Ватан учун, миллат учун, халқ учун!


🎉Туркиянинг Анқара шаҳрида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимиз билан биргаликда Мустақиллигимизни 34 йиллик байрамини нишонлаяпмиз!

Байрам тадбирларидан жонли эфирларни инстаграм саҳифамизда кузатиб боринг!

@uzmigration
45👌9👍7🤩7🎉4🥰2👻1