Migratsiya agentligi
66K subscribers
499 photos
276 videos
240 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#инсонпарварлик_акцияси

"Ватанга қайтариш" хайрия акциясига старт берилди


30 июль Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда жорий йил 30 июлдан 30 августгача «Ватанга қайтариш» номли хайрия акцияси ўтказилади.


Акция доирасида хориж давлатларида оғир шароитда қолган Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш ва уларни самарали реинтеграция қилиш мақсад қилинган.

Мурожаат учун: Миграция агентлигининг хориждаги ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги ваколатхоналари ҳамда консуллик муассасалари, @huquqiy_yordam_uzbot ёки 12-82 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

@uzmigration
48👍24🤷‍♂6🔥6👌3
🛑 ЭЪЛОН!
ТЕЗКОР ЁРДАМ КЕРАК!


🇪🇺 Шенген визасига эга бўлган, мутахассис ДОКТОР қидирилмоқда!

Миграция агентлиги томонидан ташкил этилаётган махсус тиббий эвакуацияда иштирок этиши учун шенген визасига эга, тажрибали, ихтисослашган тиббиёт ходими (невролог, реаниматолог ёки умумий амалиёт шифокори) керак.

📌 Вазифа:
Инсульт касаллигига чалинган ҳамюртимизни Германиянинг Франкфурт шаҳридан Ўзбекистонга қайтариш жараёнида, махсус тиббий ускуналар остида кузатувчи шифокор сифатида қатнашиш.


🛫 Барча йўл харажатлари, расмийлаштириш ишлари ва тиббий шарт-шароитлар таъминланади, шунингдек, ойлик иш ҳаққи ҳам сақланади.

‼️ Илтимос, агар ўзингиз ёки танишларингиз шундай имкониятга эга бўлса, зудлик билан боғланинг.
Вақт оз, жуда муҳим!

📞 Боғланиш учун: 712023355 (365 ёки 318)
Telegram/WhatsApp: 959853355

@uzmigration
👍10664🤷‍♂12🔥6🤩4💊3🐳2🤨2
🇺🇿"Ватанга қайтариш" акцияси юзасидан муҳим йиғилиш бўлиб ўтди

Ташқи ишлар вазирлиги, Миграция агентлиги ва мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги 30 дан ортиқ дипломатик ваколатхоналари масъуллари иштирокидаги онлайн мулоқотда “Ватанга қайтариш” хайрия акциясини самарали ташкил қилиш бўйича қадамма-қадам вазифалар белгилаб олинди:

▪️Элчихона ва консулликлар — 7 августга қадар, хорижий давлатларнинг Депортация марказларидаги ўзбекистонлик фуқароларни аниқлайдилар ва рўйхатни Миграция агентлигига тақдим этадилар.
15 августгача шахсий маълумотлари етарли бўлмаганлар учун зарур ҳужжатларни тайёрлаб, иккинчи рўйхатни агентликка юборадилар.

▪️Миграция агентлиги — тақдим этилган рўйхат асосида 1-3 иш куни ичида авиа чипталарни харид қилади.

▪️Фуқаро миграция агентлигига тўғридан -тўғри мурожаат қилса агентлик ходимлари 1-2 соат ичида боғланади ва ҳужжатларни масофавий қабул қилади. Аризани 1 кун ичида кўриб чиқиб, 2 кун муддатда йўл чипта билан таъминлайди.

▪️Маҳаллий ҳокимликлар, Бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмиталари, ватанга қайтарилган фуқароларни руҳий, ижтимоий ва иқтисодий мослаштириш ишларини амалга оширади.

Акция жорий йил 30 июлдан 30 августгача давом этади. Биринчи навбатда Туркия, Россия, Қозоғистон, БАА, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, АҚШ ва Жанубий Кореяда депортация марказларида сақланаётган аёллар ва болалар қайтарилади.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
191👍31🙏10🤨10🤷‍♂7🔥2🥰2🤩2🤷2😐1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Хорижда ишлайдиганлар йўл қўядиган 7 та хато ва 7 та ечим!

Видеода чет элда ишлаш жараёнида йўл қўйиладиган 7 та асосий хато ва уларнинг 7 та ечими ҳақида маълумотлар келтирилган.

Муаммоларга доим ечим бор - ҳаракат сиздан, қўллаб-қувватлаш биздан!


Миграция агентлиги билан боғланиш: 71 202 33 55, (12-82 қисқа рақам)
Хориждан боғланиш учун 24/7 режимида бепул ишлайдиган телефон рақамлар
бу ерда ⬅️

Agentlikning e’lonlar kanali
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4239🤷‍♂4🔥3🫡2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✍️Хориж давлатларида оғир шароитда қолган фуқаролар юртга олиб келинмоқда

Миграция агентлиги томонидан эълон қилинган “Ватанга қайтариш” хайрия акцияси бошланди.

🕰2025 йил 4 август. Соат 23:30. Тошкент халқаро аэропортида Туркия Республикасида оғир шароитда қолган ва ҳуқуқий ҳимоядан маҳрум бўлган бир гуруҳ юртдошларимиз мамлакатга олиб келинди.

“Мен Туркияда ишсиз, пулсиз ва ёрдамсиз қолдим. Ватанга қайтишни истардим, аммо имкониятим йўқ эди. Шунда хайрия акцияни эшитиб, Миграция агентлигининг Туркиядаги ваколатхонасига мурожаат қилдим. Улар мен билан дарҳол боғланишди, ҳолатимни ўрганишди ва қайтишимга ёрдам беришди”, - дейди Фарғона вилоятида истиқомат қилган Азизбек Ҳожиматов кўзларида миннатдорлик ёши билан.
☑️Ўзбекистонга қайтарилган фуқароларни қабул қилиш жараёнида уларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати махсус мутахассислар томонидан кўздан кечирилди. Давлат томонидан бепул тиббий хизматлар, ҳуқуқий маслаҳат ва психологик ёрдамлар кўрсатилмоқда.

@uzmigration
👍5346🔥6🤨5🤗3🥰2🙏2🤷‍♂1😍1😇1
🇺🇿🇰🇷 АНДИЖОНЛИК ҲОЖИАКБАР — КОРЕЯДА ЎТКАЗИЛГАН ХАЛҚАРО ТАНЛОВ ҒОЛИБИ!

🥇Кореянинг Сеул шаҳрида бўлиб ўтган нуфузли 2025 EPS Conference in Seoul — Кореяда ишлаётган хорижликлар орасида ўтказилган танловида юртимиз вакили, Андижонлик 26 ёшли Ҳожиакбар Акбаров ғолибликни қўлга киритди!

🇺🇿 Ҳожиакбар — 2023 йилда Миграция агентлиги орқали HD Hyundai Samho компаниясига ишга жойлашган ва пайвандчилик соҳасида самарали меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. У ўзининг интилиши, масъулияти ва фидойилиги билан танлов ҳакамлари ва қатнашчилар эътиборини қозонди!

🏆Танлов — Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRDK — Human Resources Development Service of Korea) томонидан ташкил этилган бўлиб, унда EPS тизими орқали 17 та давлатдан келган ишчилар орасида энг яхши тажриба ва ибратли меҳнат фаолияти намоён этилди.

Мусобақанинг мақсади — EPS тизими орқали Кореяда ишлаётган хорижий ишчиларни юборувчи мамлакатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва меҳнат миграцияси соҳасидаги барқарор тараққиётни таъминлашга қаратилган.

🤝 Ғалабадан сўнг, юртдошимизга совринни тантанали равишда Корея Республикаси меҳнат вазири Kim Yong Hun жанобларининг шахсан ўзи топширди.
Тадбирда Ўзбекистондаги EPS маркази фаолияти ва Миграция агентлиги билан йўлга қўйилган яқин ҳамкорлиги юқори баҳоланди. Шунингдек, “Улсан лойиҳаси”ни EPS доирасидаги энг яхши лойиҳалардан бири сифатида эътироф этилди.

🎉 Ҳамюртимизнинг ютуғи шунчаки тан олиниш эмас — бу ҳар бир юртдошимиз учун чет элда ҳам юксалиш имконияти борлигининг ёрқин исботидир!

📢 Агар сиз ҳам хорижда ишламоқчи бўлсангиз — Миграция агентлиги орқали қонуний ва хавфсиз имкониятлардан фойдаланинг!

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13381🎉14🤓6🤷‍♂3🤨3🔥2🥰2🤩2😴1
🛑 РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан — фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш хизматларини лицензиясиз амалга оширган “Adworld Group” МЧЖ фаолияти юзасидан расмий текширув (мурожаатчи аризасига кўра) ўтказилиб, қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Текширув натижаларига кўра:
▪️ “Adworld Group” МЧЖ ижтимоий тармоқларда Черногория, Сербия, Англия, Литва, Норвегия, Уммон ва Япония каби давлатлардаги иш ўринларини реклама қилган;
▪️ Фуқароларга консалтинг баҳонасида, аслида хорижда ишга жойлаштириш хизматларини таклиф қилган;
▪️Бу фаолият “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги ЎРҚ-501-сон Қонун талабларига зид равишда, лицензиясиз амалга оширилган.

⚠️ АЛОҲИДА ОГОҲЛАНТИРИШ:

📲 Ушбу компаниянинг ноқонуний фаолиятини айрим кўп сонли кузатувчиларга эга бўлган блогерлар ҳам ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб қилган.

❗️Блогерлар орқали берилган нотўғри реклама одамларда ишонч уйғотиб, кўплаб фуқаролар компания хизматларидан фойдаланиш учун пул тўлашга рози бўлган ва оқибатда алданиб қолган.

ҚОНУНИЙ ЧОРА:

Миграция агентлиги томонидан “Adworld Group” МЧЖга нисбатан 112 500 000 сўм миқдорида жарима тайинланди. Жарима ихтиёрий равишда тўланмагани сабабли, маблағни суд орқали ундириш ишлари бошланган.


❗️ФУҚАРОЛАРГА МУРОЖААТ:

Хорижда ишлаш истагингиз бўлса Миграция агентлиги ёки фақат лицензияга эга, Хусусий бандлик агентликларига мурожаат қилинг!
Telegram ёки Instagram’даги ҳар қандай “Европага иш”, “Японияга чиқиш” каби эълонларга ишонманг.
Акс ҳолда, маблағингиз ва ҳуқуқларингиз ҳимоясиз қолади!

📞 Мурожаат учун:
71 202-33-55, 12-82 қисқа рақамлари

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9767🔥6👻3🎄3🤨2
📢 МИГРАЦИЯ АГЕНТЛИГИ ОГОҲЛАНТИРАДИ!

❗️Хорижда ишлаш учун шошма-шошар қарор қабул қилманг!

⚠️ Айрим блогерлар тарқатаётган ёлғон рекламалар орқали фуқаролар лицензиясиз фирмаларга ишониб, алданмоқда.

🛑 Миграция агентлиги бундай ҳолатларни қоралайди ва инфлюенсерлар, блогерларни жамоатчилик олдида масъулиятли бўлишга чақиради.

🔒Хорижда хавфсиз ишлаш учун:
Фақат лицензияга эга агентликларга мурожаат қилинг;
Шартномаларни диққат билан ўқинг;

👉Ишончли эълонлар фақатгина Миграция агентлигининг XORIJDA ISH телеграм канали ва лицензияга эга Хусусий бандлик агентликлари каналларида берилади.

📲 Постни улашинг — яқинларингизни ҳам огоҳлантиринг!

@uzmigration
👍9254🤨7🎉6🤷‍♂4👌4👨‍💻2😴1👀1🫡1🤷1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Fakt 24 | O‘zbekistonlik migrant Koreyadagi xalqaro tanlov g‘olibi bo‘ldi
#7aug

mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram
138👍29🤨5🍾5🆒2🤓1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#инсонпарварлик_акцияси

Хабарингиз бор, Миграция агентлиги томонидан жорий йилнинг 30 июлидан 30 августгача «Ватанга қайтариш» хайрия акцияси ўтказилмоқда.

Бугунги кунгача акция доирасида, турли сабабларга кўра хорижда қийналган ёки муаммоли вазиятга тушиб қолган 406 нафар ҳамюртимиз Ватанга қайтарилди.


@uzmigration
👍3314🤨2🔥1🎉1
🗓 Дайжест: 12 июль — 13 август

❗️Энг муҳим янгиликлар:


1️⃣ Россияда 10-сентябргача ҳуқуқий мақомингизни расмийлаштиринг, вақт оз қолди! Батафсил

2️⃣ Германияда ҳамширалар учун қулай имконият! Батафсил

3️⃣ "Ватанга қайтариш" номли хайрия акцияси Батафсил

4️⃣ Германияда касб, тил ўрганиб ҳаётини ўзгартирган ёшлар билан танишинг! Батафсил

5️⃣ Ёшлар хориж меҳнат бозори талабларига бепул тайёрланмоқда. Батафсил

6️⃣ Миграция агентлиги “Kouzon Corporation” компанияси билан меморандум имзолади. Батафсил

7️⃣ Москвада вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошимиз гапига қулоқ тутинг! Батафсил

8️⃣ Туркияда ҳуқуқий мақомни қандай расмийлаштириш мумкин? Батафсил

9️⃣ Хорижда ишлайдиганлар йўл қўядиган 7 та хато ва 7 та ечим! Батафсил

🔟 Миграция агентлиги огоҳлантиради! Батафсил

@uzmigration
42👍5🤨5👌21
📣 Хориждаги Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

❗️Қуролли можароларда иштирок этиш – жиноий жавобгарликка олиб келади


⚠️ Қатор давлатларда меҳнат мигрантларини қуролли ҳаракатларда иштирок этишга ёллаш ҳолатлари кўпаймоқда. Бу сизнинг ҳаётингизга, эркинлигингизга ва келажагингизга хавф солади.

🚫 Қатъий равишда тақиқланади:

▪️қуролли можаро ва жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларга яқинлашиш;
▪️ҳарбий операцияларда иштирок этиш;
▪️хорижий давлатларнинг қуролли кучлари, хавфсизлик хизматлари, ҳарбий адлияси ёки бошқа куч тузилмалари сафига қўшилиш;
▪️шубҳали шахслар, гуруҳлар ёки ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган ёллаш ёки жалб қилиш (вербовка) таклифларига розилик бериш.

📌 Муҳим маълумот:
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154¹-моддасига мувофиқ, хорижий давлатларда ёлланма асосда ҳарбий хизмат ўташ 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.


🛡 Хавф туғилганда нима қилиш керак?

Шубҳали таклиф ёки вазиятлар юзага келганда, дарҳол Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ёки Миграция агентликнинг ваколатхоналарига мурожаат қилинг.

Ҳаётингиз ва эркинлигингизни асранг. Фақат қонун доирасида ҳаракат қилинг!

@uzmigration
👍2927🤷‍♂3🎉2👌2🤨2😇2
📣 Внимание гражданам Узбекистана за рубежом!

❗️Участие в вооружённых конфликтах — уголовно наказуемо

⚠️ В ряде стран участились случаи вербовки мигрантов для участия в боевых действиях. Это угрожает вашей жизни, свободе и будущему.

🚫 Категорически запрещается:

▪️приближаться к зонам вооружённых конфликтов и боевых действий.
▪️участвовать в военных операциях.
▪️вступать в вооружённые силы, службы безопасности, военную юстицию или иные силовые структуры иностранных государств.
▪️поддаваться на вербовку со стороны подозрительных лиц, групп или организаций.


📌 Важно знать:
Согласно статье 154¹ Уголовного кодекса Республики Узбекистан, наём на военную службу иностранных государств наказывается лишением свободы на срок от 3 до 5 лет.


🛡 Что делать при угрозе:

При любых подозрительных предложениях или сомнительных ситуациях незамедлительно обратитесь в: представительство Агентства по миграции;
дипломатические представительства и консульства Республики Узбекистан.

Берегите свою жизнь и свободу. Действуйте только в рамках закона!

@uzmigration
👍2821🤨3👌21🤓1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизда 27 кун вақт бор!

🇷🇺 Россиядаги Ўзбекистон фуқароларига эслатма!

Россияда ҳуқуқий мақомингизни тартибга солишингиз учун амалдаги тартибга кўра жорий йил 10 сентябрь куни муддат тугайди.

Қонунбузарликка йўл қўймаслик учун муддатни ўтказиб юбормаслигингизни сўраймиз!

Бунинг учун нима қилиш керак?
“Назорат қилинадиган шахслар реестири"дан ҳолатингизни текширинг
Мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ва жарималарни текширинг
Россиядаги ҳудудий миграция бўлимларининг манзиллари билан танишинг ва мурожаат қилинг.

❗️Миграция агентлиги Россияда ишлаб юрган, аммо, ҳужжатларида камчилиги бор барча юртдошларимизга ҳуқуқий, амалий ёрдам кўрсатишга тайёр.

Легализацияга доир саволлар билан қуйидаги телефон рақамлари ва телеграм орқали
@huquqiy_yordam_uzbot га мурожаат қилинг:

☎️ (95) 985 33 55, (95) 983 33 55
☎️ +79250454744
😎 @pomoshrussia
migrant
💬 WhatsApp: +79 250454744

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
42👍14🤨5🤷‍♂2🔥2💔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юртдошларимиз яна бир маротаба танланди!

Яна бир гуруҳ ҳамюртларимиз Миграция агентлиги кўмагида Кореянинг ишлаб чиқариш соҳасида вақтинча меҳнат фаолитини олиб бориш учун кузатилди.

Тартибли меҳнат, тиришқоқлик, тажриба ва масъулият — ана шу фазилатлар иш берувчилар уларни иккинчи маротаба ҳам танлашига сабаб бўлди.

Батафсил видео лавҳада

@uzmigration
53👍25🔥10🥰4🤷‍♂3👌1🫡1