Migratsiya agentligi
66K subscribers
499 photos
277 videos
241 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миграция агентлиги орқали Германияда иш бошлаган тиббиётчилар сони ортмоқда

Миграция агентлиги томонидан "Globogate" дастури асосида навбатдаги ҳамшира ва тиббиёт оғалари (медбрат) Германияга кузатилди. Ушбу тиббиётчилар Гёттинген шаҳридаги “Asklepios” тиббиёт марказида юқори маошли иш ўринларига жойлаштирилади.


@uzmigration
71👍45🥰7😐3
Ёшлар учун янги имконият — Круиз кемасида иш, дунё бўйлаб саёҳат!

🇺🇿 🇲🇰Миграция агентлиги раҳбарияти ва Македониянинг “Kouzon Corporation” компанияси ижрочи директори Зоран Кочоски ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда, круиз компаниялари ҳамкорликда меҳнат фаолиятини ташкиллаштириш бўйича англашув меморандуми имзоланди.

Эндиликда хорижда ишлаш истагида бўлган инглиз тилини биладиган юртдошларимизга туристик кемаларида ташкиллаштирилган тарзда ишга жойлаштириш имконияти яратилади.

🚢 “Kouzon Corporation” 28 йилдан буён дунё бўйлаб 18 та давлатда фаолият юритмоқда. Лайнерлар — Ўрта ер денгизи, Тинч океани, Скандинавия, Болтиқ, Кариб денгизи каби йўналишларда ҳаракатланади.

Компания ушбу лайнерларга малакали кадрларни тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича катта тажрибага эга. Йилига дунё бўйлаб 20.000 – 25.000 гача мутахассисларни иш билан таъминлайди.

Кемалардаги ойлик маошлар дастлабки 6 ойлик шартномада 1200 АҚШ доллардан бошланади, сўнгра икки ой таътил берилади ва кейинги олти ойлик янги шартномада тажрибага қараб маош кўтарилиб боради ҳамда 4000 АҚШ долларигача етади. Яшаш билан боғлиқ харажатлар компания ҳисобидан қопланади.
🤝Томонлар келишувига кўра, ишлаш учун зарур бўлган C1/D транзит визасини олиш жараёнлари соддалаштирилади ва иш берувчи томонидан 45 - 90 кун оралиғида расмийлаштирилади.


Учрашув якунига кўра, мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича Йўл харитаси ишлаб чиқилади.

Бизни кузатишда давом этинг!


@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3358👍257🔥32🤩25🤨15🐳12🤗9🎉8🫡8😍5🥰2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Улсан шаҳрида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази”нинг биринчи қалдирғочлари Кореяга етиб борди.

Миграция агентлиги, Кореянинг Улсан шаҳар ҳокимлиги ва Фарғона вилоят ҳокимлиги кўмагида ташкил этилган марказ битирувчилари эндиликда, Hyundai кемасозлик саноатида – юқори маош, замонавий иш шароити ва тўлиқ ҳуқуқий ҳимоя билан таъминланган иш ўринларида фаолият юритади.

Бу лойиҳа — билимли, салоҳиятли ва жаҳон талабларига жавоб бера оладиган минглаб ёшларимизга халқаро меҳнат бозорида ўз ўрнини топишга имкон беради.

@uzmigration
76👍45🔥13🤷‍♂7🤨6🥰5👀2🤩1👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Москвада вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошимиз ўз тажрибаси билан бўлишди.

Наманганлик Адхамжон Хошимов "амнистия" доирасида Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бориш учун ҳужжатларни қандай тарзда расмийлаштиргани ва легал равишда қолишни қандай уддалаганини тушунтирди!


@uzmigration
🤨3123👍12👀8🤷‍♂7🍾3💊3🐳1💔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 68 ёшни қарши олди.

Юртимиз тараққиётига беқиёс ҳисса қўшаётган, халқ фаровонлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилаётган Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевни таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз!

Ҳурмат билан,
Миграция агентлиги жамоаси

@uzmigration
👍16544🤨34🔥9😴9😍8🫡7🤗5🥰4🎅4🕊3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷 Туркияда легал меҳнат фаолияти — ҳуқуқий мақомни қандай расмийлаштириш мумкин?

Туркияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиз ўз тажрибаси билан бўлишди.

▪️ Ҳуқуқий мақомни қандай қилиб қонунийлаштириш мумкин?
▪️ Қандай ҳужжатлар талаб қилинади?
▪️ Жараён қанчалик содда ва очиқ?


🎥 Видеолавҳа орқали барчасига жавоб оласиз — ҳаётий тажриба, оддий тушунтириш ва амалий йўл-йўриқлар!

Кўринг, ўрганинг ва ўз ҳуқуқий мақомингизни қонуний тарзда расмийлаштиринг!

📌 Қўшимча маълумот ва ёрдам учун: Миграция агентлигининг Туркиядаги ваколатхонаси, 06550, Анқара шаҳри, Yıldız-Chankaya тумани, Sanjak маҳалласи, 549-кўча, 3-уй.
📍Lokatsiya

📱+90 312 441-17-46
📥 avtm.ankara@mail.ru

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
176👍22🤷‍♀5🥰1🐳1
Нима сабаб Сизга Польшада вақтинчалик яшаш гувоҳномаси (Карта побыта) чиқмаслиги мумкин?

Уни олишда кўпчилик нималарда хато қилади? Blue card нинг афзалликлари.


Ушбу мавзудаги масалаларда мутахассислар фикрини билиш ва амалий маслаҳатлар олишни хоҳласангиз, Сизни жорий йил 30 июль куни соат 15:00да экспертлар иштирокида ташкил этилаётган онлайн учрашувга таклиф этамиз.

Батафсил маълумот олиш.

Ушбу муҳим маълумотни яқинларингиз улашинг — уларга ҳам жуда фойдали бўлади!

@uzmigration
👍5842🎉7🫡4🤷‍♂3😍3👌1
Янги ташкил этилган хусусий бандлик агентликларига лицензиялар берилди

Миграция агентлиги томонидан 12 та янги хусусий бандлик агентлигига (ХБА) лицензиялар топширилди. Шу билан улар хорижий давлатларда меҳнат қилиш истагида бўлган фуқароларни қонуний тарзда ишга жойлаштириш ҳуқуқига эга бўлди.

Бугунги кунгача 23 та хусусий бандлик агентлиги фаолият юритиб келаётган эди. Жами лицензия олган агентликлар сони энди 35 тага етди.


➡️ Лицензига эга ХБАлар рўйхати

➡️ Лицензига эга ХБАларнинг телеграм каналлари

@uzmigration
👍7854🤷‍♂14👌4🔥32🤓2🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#инсонпарварлик_акцияси

"Ватанга қайтариш" хайрия акциясига старт берилди


30 июль Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда жорий йил 30 июлдан 30 августгача «Ватанга қайтариш» номли хайрия акцияси ўтказилади.


Акция доирасида хориж давлатларида оғир шароитда қолган Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш ва уларни самарали реинтеграция қилиш мақсад қилинган.

Мурожаат учун: Миграция агентлигининг хориждаги ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги ваколатхоналари ҳамда консуллик муассасалари, @huquqiy_yordam_uzbot ёки 12-82 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

@uzmigration
48👍24🤷‍♂6🔥6👌3
🛑 ЭЪЛОН!
ТЕЗКОР ЁРДАМ КЕРАК!


🇪🇺 Шенген визасига эга бўлган, мутахассис ДОКТОР қидирилмоқда!

Миграция агентлиги томонидан ташкил этилаётган махсус тиббий эвакуацияда иштирок этиши учун шенген визасига эга, тажрибали, ихтисослашган тиббиёт ходими (невролог, реаниматолог ёки умумий амалиёт шифокори) керак.

📌 Вазифа:
Инсульт касаллигига чалинган ҳамюртимизни Германиянинг Франкфурт шаҳридан Ўзбекистонга қайтариш жараёнида, махсус тиббий ускуналар остида кузатувчи шифокор сифатида қатнашиш.


🛫 Барча йўл харажатлари, расмийлаштириш ишлари ва тиббий шарт-шароитлар таъминланади, шунингдек, ойлик иш ҳаққи ҳам сақланади.

‼️ Илтимос, агар ўзингиз ёки танишларингиз шундай имкониятга эга бўлса, зудлик билан боғланинг.
Вақт оз, жуда муҳим!

📞 Боғланиш учун: 712023355 (365 ёки 318)
Telegram/WhatsApp: 959853355

@uzmigration
👍10664🤷‍♂12🔥6🤩4💊3🐳2🤨2
🇺🇿"Ватанга қайтариш" акцияси юзасидан муҳим йиғилиш бўлиб ўтди

Ташқи ишлар вазирлиги, Миграция агентлиги ва мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги 30 дан ортиқ дипломатик ваколатхоналари масъуллари иштирокидаги онлайн мулоқотда “Ватанга қайтариш” хайрия акциясини самарали ташкил қилиш бўйича қадамма-қадам вазифалар белгилаб олинди:

▪️Элчихона ва консулликлар — 7 августга қадар, хорижий давлатларнинг Депортация марказларидаги ўзбекистонлик фуқароларни аниқлайдилар ва рўйхатни Миграция агентлигига тақдим этадилар.
15 августгача шахсий маълумотлари етарли бўлмаганлар учун зарур ҳужжатларни тайёрлаб, иккинчи рўйхатни агентликка юборадилар.

▪️Миграция агентлиги — тақдим этилган рўйхат асосида 1-3 иш куни ичида авиа чипталарни харид қилади.

▪️Фуқаро миграция агентлигига тўғридан -тўғри мурожаат қилса агентлик ходимлари 1-2 соат ичида боғланади ва ҳужжатларни масофавий қабул қилади. Аризани 1 кун ичида кўриб чиқиб, 2 кун муддатда йўл чипта билан таъминлайди.

▪️Маҳаллий ҳокимликлар, Бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмиталари, ватанга қайтарилган фуқароларни руҳий, ижтимоий ва иқтисодий мослаштириш ишларини амалга оширади.

Акция жорий йил 30 июлдан 30 августгача давом этади. Биринчи навбатда Туркия, Россия, Қозоғистон, БАА, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, АҚШ ва Жанубий Кореяда депортация марказларида сақланаётган аёллар ва болалар қайтарилади.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
191👍31🙏10🤨10🤷‍♂7🔥2🥰2🤩2🤷2😐1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Хорижда ишлайдиганлар йўл қўядиган 7 та хато ва 7 та ечим!

Видеода чет элда ишлаш жараёнида йўл қўйиладиган 7 та асосий хато ва уларнинг 7 та ечими ҳақида маълумотлар келтирилган.

Муаммоларга доим ечим бор - ҳаракат сиздан, қўллаб-қувватлаш биздан!


Миграция агентлиги билан боғланиш: 71 202 33 55, (12-82 қисқа рақам)
Хориждан боғланиш учун 24/7 режимида бепул ишлайдиган телефон рақамлар
бу ерда ⬅️

Agentlikning e’lonlar kanali
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4239🤷‍♂4🔥3🫡2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✍️Хориж давлатларида оғир шароитда қолган фуқаролар юртга олиб келинмоқда

Миграция агентлиги томонидан эълон қилинган “Ватанга қайтариш” хайрия акцияси бошланди.

🕰2025 йил 4 август. Соат 23:30. Тошкент халқаро аэропортида Туркия Республикасида оғир шароитда қолган ва ҳуқуқий ҳимоядан маҳрум бўлган бир гуруҳ юртдошларимиз мамлакатга олиб келинди.

“Мен Туркияда ишсиз, пулсиз ва ёрдамсиз қолдим. Ватанга қайтишни истардим, аммо имкониятим йўқ эди. Шунда хайрия акцияни эшитиб, Миграция агентлигининг Туркиядаги ваколатхонасига мурожаат қилдим. Улар мен билан дарҳол боғланишди, ҳолатимни ўрганишди ва қайтишимга ёрдам беришди”, - дейди Фарғона вилоятида истиқомат қилган Азизбек Ҳожиматов кўзларида миннатдорлик ёши билан.
☑️Ўзбекистонга қайтарилган фуқароларни қабул қилиш жараёнида уларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати махсус мутахассислар томонидан кўздан кечирилди. Давлат томонидан бепул тиббий хизматлар, ҳуқуқий маслаҳат ва психологик ёрдамлар кўрсатилмоқда.

@uzmigration
👍5346🔥6🤨5🤗3🥰2🙏2🤷‍♂1😍1😇1
🇺🇿🇰🇷 АНДИЖОНЛИК ҲОЖИАКБАР — КОРЕЯДА ЎТКАЗИЛГАН ХАЛҚАРО ТАНЛОВ ҒОЛИБИ!

🥇Кореянинг Сеул шаҳрида бўлиб ўтган нуфузли 2025 EPS Conference in Seoul — Кореяда ишлаётган хорижликлар орасида ўтказилган танловида юртимиз вакили, Андижонлик 26 ёшли Ҳожиакбар Акбаров ғолибликни қўлга киритди!

🇺🇿 Ҳожиакбар — 2023 йилда Миграция агентлиги орқали HD Hyundai Samho компаниясига ишга жойлашган ва пайвандчилик соҳасида самарали меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. У ўзининг интилиши, масъулияти ва фидойилиги билан танлов ҳакамлари ва қатнашчилар эътиборини қозонди!

🏆Танлов — Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRDK — Human Resources Development Service of Korea) томонидан ташкил этилган бўлиб, унда EPS тизими орқали 17 та давлатдан келган ишчилар орасида энг яхши тажриба ва ибратли меҳнат фаолияти намоён этилди.

Мусобақанинг мақсади — EPS тизими орқали Кореяда ишлаётган хорижий ишчиларни юборувчи мамлакатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва меҳнат миграцияси соҳасидаги барқарор тараққиётни таъминлашга қаратилган.

🤝 Ғалабадан сўнг, юртдошимизга совринни тантанали равишда Корея Республикаси меҳнат вазири Kim Yong Hun жанобларининг шахсан ўзи топширди.
Тадбирда Ўзбекистондаги EPS маркази фаолияти ва Миграция агентлиги билан йўлга қўйилган яқин ҳамкорлиги юқори баҳоланди. Шунингдек, “Улсан лойиҳаси”ни EPS доирасидаги энг яхши лойиҳалардан бири сифатида эътироф этилди.

🎉 Ҳамюртимизнинг ютуғи шунчаки тан олиниш эмас — бу ҳар бир юртдошимиз учун чет элда ҳам юксалиш имконияти борлигининг ёрқин исботидир!

📢 Агар сиз ҳам хорижда ишламоқчи бўлсангиз — Миграция агентлиги орқали қонуний ва хавфсиз имкониятлардан фойдаланинг!

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13381🎉14🤓6🤷‍♂3🤨3🔥2🥰2🤩2😴1