Migratsiya agentligi
66K subscribers
499 photos
277 videos
241 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
Migratsiya agentligi
🇩🇪 ЎЗБЕК ҲАЙДОВЧИЛАРИ ГЕРМАНИЯ ЙЎЛЛАРИДА! Миграция агентлиги, SBH West GmbH ва "Ватанпарвар" ҳамкорлигида оғир юк машина ҳайдовчиларини Германияда ишлашга тайёрлаш бошланди. ▪️“BC” тоифали ҳайдовчилар ▪️Немис тили A2/B1 сертификати ▪️Германия ўқитувчилари…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#жараён

Германияда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб боришни мақсад қилган юртдошларимизнинг ҳужжатларини расмийлаштириш жараёни.

Улар жорий йил август ойида автобус ҳайдовчиси сифатида ушбу мамлакатда иш бошлашади.

Сизда ҳам Германияда ишлаш истаги бўлса бўш иш ўринлари билан танишиш учун ҳавола сўзини устига босинг.

@uzmigration
👍7943🥰6🔥5😍4👌2
🇸🇰 Словакия – сизнинг касбий ривожланишингиз учун янги манзил!

💼 Миграция агентлиги ишчи гуруҳи Словакияда меҳнат бозори имкониятларини ўрганиб, иш берувчи ташкилотлар билан кенг кўламли учрашувлар ўтказди.

Учрашувларда асосан автомобилсозлик, логистика, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш соҳаларида Ўзбекистон фуқароларини меҳнат фаолиятига жалб қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Словакиялик иш берувчилар томонидан муносиб маош ва яхши иш шароитлари таклиф этилмоқда.

Жумладан:

✔️ Крушовце шаҳридаги етакчи автомобилсозлик корхоналари ишлаб чиқариш линияси операторлари ва карачиларни ишга жалб қилишни режалаштирган.
✔️ Тирана шаҳридаги йирик автомобилсозлик заводи ҳам жорий йилнинг тўртинчи чорагида карачилар учун танловлар ташкил этмоқчи. Бугунги кунда 120 нафар ўзбекистонлик мутахассислар бу компанияда фаолият олиб бормоқда.
✔️ Братислава шаҳридаги рекрутинг агентликлари жорий йилида автомобилсозлик, қурилиш, кран операторлиги соҳаларидаги ишларга ҳамюртларимизни жалб қилишга тайёр.
✔️ Санец ва Бардеёв шаҳарларидаги йирик логистика компаниялари ҳайдовчиларни қабул қиляпти.


Хорижда ишлаш истагидаги ҳамюртларимиз учун муносиб ва юқори маошли иш имкониятларини кенгайтириш – бизинг асосий мақсадимиз.

XORIJDA ISH каналида Словакияга иш таклифи билан танишинг!

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
121👍71🤷12🥰3🤩3😍3😴2🔥1
#Live
🇰🇷Кореяга йўл — билим ва малака орқали

Айни дақиқаларда Фарғона шаҳридаги Касбий кўникмалар минтақавий марказида фаолият олиб бораётган “Улсан шаҳрига малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази”нинг 1-босқич битирувчиларига сертификатлар топшириш маросими ўтказилмоқда.

Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров, Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев, Жанубий Корея Республикасидан Улсан шаҳри ҳокими Ким Ду Гём бошчилигидаги делегация ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.

Сўзга чиққанлар Касбий кўникмалар минтақавий маркази — Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги самарали ва стратегик ҳамкорликнинг ёрқин ифодаси эканлигини эътироф этдилар.

Ушбу марказ жорий йилнинг 18 март куни ўз фаолиятини бошлаган эди. Орадан 3 ой ўтиб, лойиҳанинг дастлабки босқичи муваффақиятли якунланди. Бу ерда таҳсил олган ўқувчилар тўғридан-тўғри Кореянинг Улсан шаҳрига кемасозлик йўналиши бўйича ишга жалб этилади.

@uzmigration
117👍48🔥6🤷‍♂3👀3🥰2🎉21🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Кореянинг “Seoul Broadcasting System” (SBS) телерадикомпаниясида Фарғона вилоятидаги Касбий кўникмалар минтақавий марказида фаолият юритаётган “Улсан шаҳрига малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази”нинг 1-босқич битирувчиларига сертификатлар топшириш маросими кенг ёритилди.


@uzmigration
54👍43🤷‍♂5🔥4🎅2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада Корея стандарти асосида ўқувчиларга сертификатлар топширилди

Фарғона вилоятидаги “Улсан шаҳрида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази”нинг биринчи босқич битирувчиларига тантанали равишда сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров, Улсан шаҳри ҳокими Ким Ду Гём ҳамда Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев иштирок этиб, 104 нафар дастлабки битирувчига сертификатларни тантанали равишда топширдилар.

Уч ой давомида курс иштирокчилари корейс тили, кемасозлик ва ишлаб чиқариш соҳалари бўйича замонавий касбий малака ва билимларга эга бўлдилар.

Эндиликда марказ битирувчиларига Улсан шаҳар ҳокимлиги томонидан тўғридан-тўғри ишчи визалари берилиб, улар “Hyundai” кемасозлик компаниясида юқори маошли ва ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ ҳимояланган иш ўринларига жойлаштирилади.

@uzmigration
👍10339🔥4👀4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⏱️ Мақомингизни расмийлаштириш учун фақат 60 кун қолди — вақт узоқ эмас!

Россия Федерацияси Президентининг тегишли фармонига кўра — Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамюртларимизни ҳуқуқий мақомларини қонунийлаштиришга чақирамиз.

⚠️ 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб, ҳуқуқий ва амалий тартибга солмаган хорижликларга нисбатан чиқариб юбориш ва келажакда Россияга киришни тақиқлаш каби чоралар қўлланилади.

“Назорат қилинадиган шахслар реестири"дан ҳолатингизни текширинг
Мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ва жарималарни текширинг
Россиядаги ҳудудий миграция бўлимларининг манзиллари билан танишинг ва мурожаат қилинг.

❗️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги Россияда ишлаб юрган, аммо, ҳужжатларида камчилиги мавжуд бўлган барча юртдошларимизга ҳуқуқий, амалий ёрдам кўрсатишга тайёр.

Легализацияга доир саволлар билан қуйидаги телефон рақамларга ва телеграм орқали
@huquqiy_yordam_uzbot
га мурожаат қилинг:

☎️ (95) 985 33 55, (95) 983 33 55
☎️ +79250454744
🇷🇺
😎 @pomoshrussia
migrant
💬 WhatsApp: +79
250454744

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
42👍23🤨3🫡3💊2🥰1💔1👻1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪 Германияда ҳамширалар учун қулай имконият!

Миграция агентлиги ишчи гуруҳи Германияда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимизнинг ишлаш ва яшаш шароитлари билан яқиндан танишди, шунингдек, меҳнат бозоридаги иш имкониятлари ҳамда иш берувчилар таклифларини ўрганди.


Бугунги лавҳамиз қаҳрамонлари – Германиянинг нуфузли “Asklepios” тиббиёт марказида фаолият олиб бораётган билимдон, тажрибали, масъулиятли ва меҳнатсевар йигит-қизларимиз!

Улар Миграция агентлиги орқали тил ва касбий тайёргарлик курсларини муваффақиятли тамомлаб, Германия клиникасида фаолият олиб бормоқда.

🌍 Сиз ҳам шундай имкониятни қўлга киритишни истайсизми?

👩‍⚕️👨‍⚕️Касбингиз ҳамшира ёки тиббиёт оғасими (медбрат)

У ҳолда қуйидаги ҳаволалар орқали муносиб иш ўринлари билан танишинг ва истагингиз бўлса рўйхатдан ўтинг:

👉Рўйхатдан ўтиш

📢 Янги имкониятлардан хабардор бўлиб боринг!
Каналимизни кузатинг – тез орада яна бир муҳим янгиликни эълон қиламиз!

@uzmigration
"xorijda ish" e’lonlar kanali
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
69👍10🔥8🎉4🤗4😍3😴1💊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Расмий муносабат

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясидаги Санкт-Петербург шаҳридаги миграция марказларида фуқароларимиз юзма-юз келаётган қийинчиликлар ҳақида видеомурожаат ва хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасининг маъсул ходимлари юқорида қайд этилган манзилда жойлашган миграция марказида юзага келган вазиятни ўрганди.

Мазкур марказда Россия Федерацияси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги ПФ 1126-сонли "Россия Федерациясида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг айрим тоифаларининг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони доирасида ишлаш рухсатномасини (патент) расмийлаштириш жараёнлари амалга оширилмоқда.

Марказ ходимлари тўлиқ иш режимида фаолият олиб бормоқда ҳамда ҳужжатлар расмийлаштириш белгиланган тартиб ва талаблар асосида ташкил этилган. Шу билан бирга чет эл фуқаролари учун миграция марказининг иш вақти ҳақида маълумот тақдим этилган.

Видеопостдаги ҳолатнинг келиб чиқиши фуқароларнинг навбатда туришга риоя қилмаслиги сабабли содир бўлган. Шу боис хавфсизликни таъминлаш мақсадида темир панжаралар ўрнатилган. Бундан ташқари фуқаролар томонидан патент олиш бўйича белгиланган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган.

Шунингдек, видеомурожаатда иштирок этган фуқаролар билан бевосита суҳбат ўтказилиб, уларга ҳужжатларни қонуний расмийлаштириш тартиб-таомиллари ва миграция марказининг ишлаш механизми ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

Миграция агентлиги фуқароларимизнинг ҳуқуқлари, хавфсизлиги ва қонуний мақомда бўлиши доимий равишда назоратда эканлигини маълум қилади.

@uzmigration
78🤨57😴17👍15🤷‍♂13🤓6🍾4👻3🆒31💊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇷 Расмий ва хавфсиз миграция – юртдошларимиз Кореяга йўл олмоқда!

Миграция агентлиги томонидан махсус тайёргарлик курсларини муваффақиятли тугатган ёшлар Кореяга қонуний ва хавфсиз меҳнат фаолияти учун кузатилди.

📹 Кузатув жараёнидан лавҳаларни видеоролик орқали томоша қилинг!

@uzmigration
1👍6842🔥8😴75🤩5😍2💯1🤨1😇1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪 Германиядаги Аусбилдунг орқали ҳаётини ўзгартирган ёшлар билан танишинг!

Видеороликда Германияда Аусбилдунг (касб-ҳунар таълими) тизимида ўқиб, ишлаб, тажриба орттираётган ўзбекистонлик ёшларнинг реал ҳаётини кўрасиз.

▪️Аусбилдунг нима?
▪️Қандай кетиш мумкин?
▪️Ишлаб стипендия олиш қандай кечади?
▪️Қийинчиликлар ва имкониятлар?

📤 Дўстларингиз билан бўлишинг — бу кимнингдир ҳаётини ўзгартира олади.

📌Агар сизда ҳам Германияда ишлаш истаги бўлса, биз немис тилини бепул ўрганиш имконини таклиф этамиз!

Ҳозироқ яшаш манзилингизга қулай бўлган Миграция агентлигининг ҳудудий филиалига мурожаат қилинг.
👇

📍Манзиллар

#Аусбилдунг #Германия #Миграция #ЎзбекистонЁшлари #КасбҲунар #StudyAndWork

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9356😍7🔥6👌3💔3🤷‍♂2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Лоқайд бўлманг - лойиҳаларда иштирок этинг!

🌍 Дунё ўзгараяпти. Меҳнат бозори глобаллашмоқда.
Бугун жаҳонда тил билиш ва касбий кўникма — энг муҳим сармоя!

Миграция агентлиги ташаббуси билан эндиликда юртимиз ёшлари дунё меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича бепул ўқитилмоқда.

🏗Тиббиётчилар, пайвандчи, электромонтажчи, қурилиш мутахассиси, автобус ва юк машиналари ҳайдовчиси, хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари — бугунги кунда халқаро меҳнат бозорида энг талаб юқори касблар сирасида!

🌐 Аммо фақат касбнинг ўзи етарли эмас — чет тилларини билиш ҳам асосий калитлардан бири ҳисобланади. Шу боис, тайёрлов курсларида япон, корейс, немис, рус тиллари ҳам бепул ўргатилмоқда.


📚 Бепул таълим, амалий тажриба, халқаро стандартларга мос дастурлар!

✈️ Дунё бўйлаб ишлаш имконияти — энди сиз учун ҳам очиқ! Минглаб ёшлар бу имкониятдан фойдаланмоқда. Навбат сизда, фақат қадам ташлаш қолди!

📌Ҳозироқ яшаш манзилингизга қулай бўлган Миграция агентлигининг ҳудудий филиалига мурожаат қилинг.

Курсларга ёзилинг, касб эгалланг, тил ўрганинг - ҚИММАТ КАДРГА АЙЛАНИНГ
👇

📍Манзиллар

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6854🔥7🥰7😍3🫡2🤷‍♀1