Ўзбекистон ва Швеция ўртасида миграция соҳасидаги муҳим келишув!
🇺🇿🇸🇪 Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ва Швеция Миграция вазири Johan Forssell ўртасида Ўзбекистон ва Швеция миграция соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Конструктив мулоқотда, ноқонуний миграцияни олдини олиш, инсон ҳуқуқларни ҳимояловчи, қулай, шаффоф ташкиллаштирилган миграция механизмларини яратиш масаласи муҳокама қилинди.
Бугунги кунда Швециядаги демографик жараёнлар туфайли транспорт, қурилиш, саноат, тиббиёт, таълим ва хизмат кўрсатиш соҳаларида кадрлар етишмовчилиги кузатиляпти. Ўзбекистон ушбу мамлакат меҳнат бозорига малакали мутахассисларни тайёрлаш ва олиб кириш учун етарли салоҳиятга эга.
Томонлар қуйидаги асосий ташаббусларни илгари суришди:
▪️ икки мамлакат ўртасида марказлаштирилган рақамли платформа яратиш;
▪️ қурилиш, логистика ва тиббий хизматлар йўналишларига иш берувчилар талаби асосида ўзбекистонлик юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва Швецияда бандлигини таъминлашга қаратилган пилот лойиҳаларини бошлаш.
✍️ Шунингдек, учрашув доирасида миграция ва меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик ҳақида қўшма декларация имзоланди, бу ҳамкорлик нолегал миграцияга чек қўйиш, ахборот алмашиш ва консуллик қўллаб-қувватлаш механизмларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
- деди Швеция Миграция вазири Johan Forssell.
@uzmigration
🇺🇿🇸🇪 Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ва Швеция Миграция вазири Johan Forssell ўртасида Ўзбекистон ва Швеция миграция соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Конструктив мулоқотда, ноқонуний миграцияни олдини олиш, инсон ҳуқуқларни ҳимояловчи, қулай, шаффоф ташкиллаштирилган миграция механизмларини яратиш масаласи муҳокама қилинди.
Бугунги кунда Швециядаги демографик жараёнлар туфайли транспорт, қурилиш, саноат, тиббиёт, таълим ва хизмат кўрсатиш соҳаларида кадрлар етишмовчилиги кузатиляпти. Ўзбекистон ушбу мамлакат меҳнат бозорига малакали мутахассисларни тайёрлаш ва олиб кириш учун етарли салоҳиятга эга.
Томонлар қуйидаги асосий ташаббусларни илгари суришди:
✍️ Шунингдек, учрашув доирасида миграция ва меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик ҳақида қўшма декларация имзоланди, бу ҳамкорлик нолегал миграцияга чек қўйиш, ахборот алмашиш ва консуллик қўллаб-қувватлаш механизмларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
“Ишончим комилки бугун имзоланган тарихий ҳужжат, Ўзбекистон – Швеция муносабатларини янги босқичга кўтариш, ва келажакдаги фаол ҳамкорлигимиз учун муҳим қадам бўлди. Мамлакатингизга илк бор келган бўлсамда, жадал ривожланаётган иқтисодиёт, қолаверса барча соҳалардаги ижобий имкониятлар менда жуда ижобий хиссиётлар қолдирди”,
- деди Швеция Миграция вазири Johan Forssell.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍205❤98🍾16🎉8😴6🥰5🤩5🔥4🤓4⚡2🏆2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика Касбий кўникмалар марказида Миграция агентлиги раҳбарияти ҳамда Уммон султонлиги Меҳнат вазири Махад Саид Баавайн бошчилигидаги делегация ўртасида музокарлар бўлиб ўтди.
Мулоқотда икки давлатнинг миграция йўналишидаги мавжуд имкониятлари таҳлил қилинди.
Уммон ўз аҳолиси сонига нисбатан катта ҳажмда чет эллик ишчиларни қабул қилади, ва бу борада ҳукумат аниқ қоидалар билан иш олиб боради. Мамлакат меҳнат бозорида қурилиш, логистика, маиший соҳа, ҳайдовчилар, шифокорлар ва техник мутахассисларга талаб юқори.
"Давлатимиз меҳнат бозорида йилига 240 минг иш ўрни очилади, шундан 200 минги хорижликлар учун, асосий масала — мутахассисларни малака ва кўникмаси. Меҳнат ҳуқуқларига риоя қилишда жиддий ёндашамиз, лекин буни назорат қилиш учун икки томонлама келишувлар муҳим аҳамиятга эга",
- деди Уммон султонлиги Меҳнат вазири Махад Саид Баавайн.
Учрашув якунида икки мамлакат ўртасида ҳамкорлик меморандумини ишлаб чиқишга келишилди.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤76👍56🤨9🤷♂3🤩3🥰2🤗2👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🛫 Меҳнат миграцияси — масъулиятли танлов. Биз билан тайёргарлик кўринг!
🇧🇬 Болгария — шенген ҳудудидаги иш тажрибасига йўл очувчи муҳим нуқта!
📈 Европанинг юрагида жойлашган бу мамлакатда меҳнат бозори тез ўсмоқда — демографик танқислик ва жадал ривожланаётган иқтисод туфайли қурилиш, саноат, логистика, хизмат кўрсатиш соҳаларида доимий ишчи кучи етишмайди.
🎥 Миграция агентлиги орқали Болгариянинг “United Busness Clubs” компаниясига хизмат кўрсатиш ва қурилиш соҳаларида вақтинча ишлашга кетаётган юртдошларимизни кузатдик, фикрлари билан видеода танишинг.
📲 Қўшимча маълумот учун xorijda ish расмий каналини кузатиб боринг ва яқинларингизга улашинг!

👷♂️ Сиз ҳам фаол, билимли ва меҳнатсеварлар қаторида Европа бозорида ўз ўрнингизни эгалланг! Миграция агентлиги орқали расмий шартномалар билан ишончли иш жойларига юбориласиз. Бизда тил, ҳуқуқ ва маданият бўйича махсус ўқув дастурлар ҳамда харажатлар учун имтиёзлар ҳам бор.
📲 Қўшимча маълумот учун xorijda ish расмий каналини кузатиб боринг ва яқинларингизга улашинг!
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤63👍21😍5👌4🥰2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Японияда ишни "Tokutei Ginou" визаси билан бошланг!
Аввалроқ Япониядаги 10 000 иш ўрни бўйича шартнома тузиш жараёни бошланганини эълон қилган эдик. Лойиҳа доирасидаги янги дастурни кутиб олинг!
🇯🇵 "Tokutei Ginou" — махсус малакали ишчи визасига тайёргарлик кўриш учун мўлжалланган дастурнинг афзалликлари хақида видеода батафсил билиб олинг!
Ўқув марказилари қуйидаги манзилларда:
📍 Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, А.Қаҳҳор кўчаси, 9-уй;
📍 Самарқанд шаҳри, Расадхона МФЙ, Тошкент кўчаси, 45-А уй;
📍 Наманган шаҳри, Байналминал МФЙ, Нодира кўчаси, 1-уй;
📌 Pўйхатдан ўтиш учун ҳавола сўзини устига босинг
📞 Алоқа маркази: +998 (93) 184-81-11
@uzmigration
Аввалроқ Япониядаги 10 000 иш ўрни бўйича шартнома тузиш жараёни бошланганини эълон қилган эдик. Лойиҳа доирасидаги янги дастурни кутиб олинг!
🇯🇵 "Tokutei Ginou" — махсус малакали ишчи визасига тайёргарлик кўриш учун мўлжалланган дастурнинг афзалликлари хақида видеода батафсил билиб олинг!
Иштирок этиш учун талаблар:▪️ 18–50 ёш оралиғида бўлиш;▪️ Жисмонан соғлом ва жавобгарликка тортилмаган;▪️ Япониядан илгари депорт бўлмаганлик.
Ўқув марказилари қуйидаги манзилларда:
📍 Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, А.Қаҳҳор кўчаси, 9-уй;
📍 Самарқанд шаҳри, Расадхона МФЙ, Тошкент кўчаси, 45-А уй;
📍 Наманган шаҳри, Байналминал МФЙ, Нодира кўчаси, 1-уй;
📌 Pўйхатдан ўтиш учун ҳавола сўзини устига босинг
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤45👍43🥰5⚡4🔥2👨💻2😍1🤗1
ЯНГИ ТАРТИБ
2025 йил 30 июндан бошлаб, Россияга вақтинча ёки меҳнат фаолияти мақсадида киришни режалаштираётган хорижий фуқаролар учун “ruID” иловаси орқали электрон рўйхатдан ўтиш ва ариза топшириш имконияти яратилди.
Илованинг афзалликлари:
▪️ Ички ишлар (МВД РФ) томонидан тақиқлар бор-йўқлиги ҳақида олдиндан билиш;
▪️ рўйхатга олингандан сўнг, кейинчалик электрон шаклда давлат хизматларидан фойдаланиш, шу жумладан ихтиёрий тиббий суғурта полисини (ВҲИ) рўйхатдан ўтказиш учун чет эл фуқаросининг рақамли профили яратилади;
▪️ ушбу маълумотларга асосланиб, чет эл фуқаросига автоматик равишда алоқа шартномасини тузиш (СИМ картани сотиб олиш) учун зарур бўлган СНИЛС берилади.
📲 Иловани юклаб олинг👇
• ANDROID
• iOS
@uzmigration
2025 йил 30 июндан бошлаб, Россияга вақтинча ёки меҳнат фаолияти мақсадида киришни режалаштираётган хорижий фуқаролар учун “ruID” иловаси орқали электрон рўйхатдан ўтиш ва ариза топшириш имконияти яратилди.
‼️ ЭЪТИБОР БЕРИНГ: Россия томони маълум қилишича, ушбу аризани тўлдириш ихтиёрий ҳисобланади. Агар сиз илова орқали рўйхатдан ўтмасангиз, бу ҳолат чегара назоратига таъсир қилмайди ва Россияга киришни рад этиш учун асос бўлмайди.
Илованинг афзалликлари:
📌Россияга киришнинг янги қоидалари ҳақида видео қўлланмани ўзбек тилида кўриш учун ҳавола сўзини устига босинг
📲 Иловани юклаб олинг👇
• ANDROID
• iOS
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤93👍30🤨11👌6🔥1🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇷 Кореяда — меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун расмий кузатув
🛫 Миграция агентлиги орқали Кореяда ишлаб чиқариш соҳасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун йўл олган юртдошларимиз белгиланган тартибда тайёргарлик курсларини якунлади, касбий малака ва энг муҳими — корейс тилини етарли даражада ўзлаштирди.
📚 Чет элда самарали меҳнат фаолиятини юритиш учун хорижий тилини билиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бу фақат иш топиш эмас, балки ҳуқуқий ҳимоя, хавфсизлик ва янги жамиятга мослашишда асосий омил ҳисобланади.
🎥 Видеодаги юртдошларимиз намунаси - меҳнат, билим ва интилиш орқали ҳар қандай режани амалга ошириш мумкин эканлигини кўрсатмоқда. Улар мақсадларига қонуний, хавфсиз ва расмий йўл билан қадам ташлади.

❤74👍31👌3🤷♂2🥰2😍2🎉1
🇺🇿🇹🇷 Туркиянинг депортация марказларида бўлиб турган 50 нафар ўзбекистонлик аёллар ватанга қайтарилди.
Миграция агентлиги ҳамда Туркия Республикаси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги масъуллари ўртасида Туркияда ноқонуний мақомда бўлиб турган фуқароларимизни легаллаштириш бўйида музокаралар ўтказилди.
📌 Барча фуқароларимизни қонуний ишлашга чақирамиз. Бизни кузатиб боринг навбатдаги постларимизда Туркияда нолегал мақомда бўлган Ўзбекистон фуқароларини легаллаштириш бўйича йўриқнома билан таништирамиз!

Эришилган муҳим натижалар:▪️ Туркияда ноқонуний мақомда бўлиб турган ҳамюртларимизни маъмурий жазосиз рўйхатдан ўтказиш, яшаш ва ишлаш рухсатномаларини бериш (легаллаштириш) таклифи Туркия расмийлари томонидан маъқулланди;▪️ Қариялар ва болаларни парваришлаш, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ноқонуний фаолият юритаётган юртдошларимизга ҳуқуқий мақом беришга келишилди;
✈️ Туркия депортация марказларидаги 50 нафар аёлларимизга ватанга қайтиш учун Миграция жамғармаси ҳисобидан авиачипталар харид қилинди;▪️ 28 нафарига “ватанга қайтиш гувоҳномаси” расмийлаштирилиб, репатриация жараёни бошланди;▪️ Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида “Ижтимоий ҳимоя тўғрисида”ги янги битим ишлаб чиқишга келишилди.
📌 Барча фуқароларимизни қонуний ишлашга чақирамиз. Бизни кузатиб боринг навбатдаги постларимизда Туркияда нолегал мақомда бўлган Ўзбекистон фуқароларини легаллаштириш бўйича йўриқнома билан таништирамиз!
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍39❤38🤨6🙏4👨💻4🎉2👌1💊1
Migratsiya agentligi
🇺🇿🇹🇷 Туркиянинг депортация марказларида бўлиб турган 50 нафар ўзбекистонлик аёллар ватанга қайтарилди. Миграция агентлиги ҳамда Туркия Республикаси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги масъуллари ўртасида Туркияда ноқонуний мақомда бўлиб турган фуқароларимизни…
Muhim xabar!
⚠️Turkiya Respublikasida ishlashni rejalashtirayotgan yoki noqonuniy maqomda ishlayotgan O‘zbekiston fuqarolarini huquqiy maqomlarini qonuniylashtirishga chaqiramiz!
Turkiya hukumati noqonuniy migratsiyaga qarshi qat’iy choralar ko‘rmoqda va ayrim sohalarda (uy xizmatlari, bola va qariya parvarishi, chorvachilik) legallashtirish uchun maxsus imtiyozlar taqdim etilmoqda.
❗️Lekin, bunday imtiyozlar hukumatning rasmiy hujjatlari bilan tasdiqlanmagan va faqat yuqoridagi infografikadagi shartlarga mos kelgan shaxslarga beriladi:
Agar siz ushbu talablarga javob bersangiz, legallashtirish uchun migratsiya boshqarmasiga murojaat qiling, va vaqtinchalik yashash guvohnomasi olish imkoniyatiga ega bo‘ling.
⚠️ Noqonuniy migratsiya bilan bog‘liq barcha muammolardan saqlaning, o‘z huquqingizni himoya qiling! Rasmiy yo‘ldan boring – qonun doirasida legallashing!
📌 Qo‘shimcha ma’lumot va yordam uchun Migratsiya agentligining Turkiyadagi vakolatxonasi: 06550, Anqara shahri, Yıldız-Chankaya tumani, Sanjak mahallasi, 549-ko‘cha, 3-uy.
+90 312 441-17-46
avtm.ankara@mail.ru
📍Lokatsiya

❤65👍14😴5💊2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌍 Хорижда ишлаш учун кўниктириш курслари: аҳамияти ва дунё тажрибаси
Чет элда ишлаш истаги — инсон ҳаётидаги катта ўзгариш бўлиб, янгича муҳит, тил, маданият ва қонунларга мослашувни талаб қилади. Шу боис, хорижда муваффақиятли ишлаш учун олдиндан тайёргарлик муҳим.
Бошқа мамлакатда нафақат мутахассис, балки жамиятнинг фаол ва интеграциялашган аъзоси сифатида ҳам муваффақият қозониш лозим.
Бу курслар самарали ишчи кучини шакллантиришга ёрдам беради ва иш берувчилар учун ишончли кадрлар тайёрлайди. Кетиш олди тайёргарлик юқори даражада ташкил қилинган мамлакатлардан ишчи кучи кўпроқ талаб қилинади ҳамда уларнинг салоҳияти тўғри йўналтирилади.
📚 Миграция агентлиги томонидан Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё, Хоразм вилоятларида кўниктириш ва мослаштириш тадбирлари учун замонавий ўқув марказлари ташкил этилган.
🎥 Лавҳада Самарқанддаги Кореяга кетиш олди тайёргарлик курси фаолияти билан танишасиз.

🌐 Дунёдаги амалиётлар
Жанубий Корея, Германия, Канада, Япония ва Сингапур каби давлатларда хорижий кадрлар учун ташкил қилинган тайёрлов курслари қуйидагиларни ўз ичига олади:▪️ Меҳнат қонунчилиги ва хавфсизлик▪️ Тил ва маданий мослашув▪️ Руҳий, жисмоний ва молиявий тайёргарлик
Бу курслар самарали ишчи кучини шакллантиришга ёрдам беради ва иш берувчилар учун ишончли кадрлар тайёрлайди. Кетиш олди тайёргарлик юқори даражада ташкил қилинган мамлакатлардан ишчи кучи кўпроқ талаб қилинади ҳамда уларнинг салоҳияти тўғри йўналтирилади.
📚 Миграция агентлиги томонидан Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё, Хоразм вилоятларида кўниктириш ва мослаштириш тадбирлари учун замонавий ўқув марказлари ташкил этилган.
🎥 Лавҳада Самарқанддаги Кореяга кетиш олди тайёргарлик курси фаолияти билан танишасиз.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤54👍22🤷5😍2💯2🫡2💔1
Migratsiya agentligi
🇩🇪 ЎЗБЕК ҲАЙДОВЧИЛАРИ ГЕРМАНИЯ ЙЎЛЛАРИДА! Миграция агентлиги, SBH West GmbH ва "Ватанпарвар" ҳамкорлигида оғир юк машина ҳайдовчиларини Германияда ишлашга тайёрлаш бошланди. ▪️ “BC” тоифали ҳайдовчилар ▪️ Немис тили A2/B1 сертификати ▪️ Германия ўқитувчилари…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#жараён
Германияда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб боришни мақсад қилган юртдошларимизнинг ҳужжатларини расмийлаштириш жараёни.
Улар жорий йил август ойида автобус ҳайдовчиси сифатида ушбу мамлакатда иш бошлашади.
Сизда ҳам Германияда ишлаш истаги бўлса бўш иш ўринлари билан танишиш учун ҳавола сўзини устига босинг.

👍79❤43🥰6🔥5😍4👌2
🇸🇰 Словакия – сизнинг касбий ривожланишингиз учун янги манзил!
💼 Миграция агентлиги ишчи гуруҳи Словакияда меҳнат бозори имкониятларини ўрганиб, иш берувчи ташкилотлар билан кенг кўламли учрашувлар ўтказди.
Учрашувларда асосан автомобилсозлик, логистика, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш соҳаларида Ўзбекистон фуқароларини меҳнат фаолиятига жалб қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Словакиялик иш берувчилар томонидан муносиб маош ва яхши иш шароитлари таклиф этилмоқда.
Хорижда ишлаш истагидаги ҳамюртларимиз учун муносиб ва юқори маошли иш имкониятларини кенгайтириш – бизинг асосий мақсадимиз.
XORIJDA ISH каналида Словакияга иш таклифи билан танишинг!

Жумладан:
✔️ Крушовце шаҳридаги етакчи автомобилсозлик корхоналари ишлаб чиқариш линияси операторлари ва карачиларни ишга жалб қилишни режалаштирган.
✔️ Тирана шаҳридаги йирик автомобилсозлик заводи ҳам жорий йилнинг тўртинчи чорагида карачилар учун танловлар ташкил этмоқчи. Бугунги кунда 120 нафар ўзбекистонлик мутахассислар бу компанияда фаолият олиб бормоқда.
✔️ Братислава шаҳридаги рекрутинг агентликлари жорий йилида автомобилсозлик, қурилиш, кран операторлиги соҳаларидаги ишларга ҳамюртларимизни жалб қилишга тайёр.
✔️ Санец ва Бардеёв шаҳарларидаги йирик логистика компаниялари ҳайдовчиларни қабул қиляпти.
Хорижда ишлаш истагидаги ҳамюртларимиз учун муносиб ва юқори маошли иш имкониятларини кенгайтириш – бизинг асосий мақсадимиз.
XORIJDA ISH каналида Словакияга иш таклифи билан танишинг!
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤121👍71🤷12🥰3🤩3😍3😴2🔥1
#Live
🇰🇷Кореяга йўл — билим ва малака орқали
Айни дақиқаларда Фарғона шаҳридаги Касбий кўникмалар минтақавий марказида фаолият олиб бораётган “Улсан шаҳрига малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази”нинг 1-босқич битирувчиларига сертификатлар топшириш маросими ўтказилмоқда.
Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров, Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев, Жанубий Корея Республикасидан Улсан шаҳри ҳокими Ким Ду Гём бошчилигидаги делегация ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.
Сўзга чиққанлар Касбий кўникмалар минтақавий маркази — Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги самарали ва стратегик ҳамкорликнинг ёрқин ифодаси эканлигини эътироф этдилар.
Ушбу марказ жорий йилнинг 18 март куни ўз фаолиятини бошлаган эди. Орадан 3 ой ўтиб, лойиҳанинг дастлабки босқичи муваффақиятли якунланди. Бу ерда таҳсил олган ўқувчилар тўғридан-тўғри Кореянинг Улсан шаҳрига кемасозлик йўналиши бўйича ишга жалб этилади.

❤117👍48🔥6🤷♂3👀3🥰2🎉2⚡1🤩1