📢 Ульсандаги ҳамюртларимиз диққатига!
Бугун, 27 август куни соат 19:00 да Hyundai Heavy Industries корхонасида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиз учун Миграция агентлиги томонидан сайёр қабул ўтказилади.
Қабул давомида фуқароларнинг меҳнат фаолияти, ҳуқуқий ҳимояси, иш ва яшаш шароитлари билан боғлиқ мурожаатлари ўрганилиб, зарур амалий чоралар кўрилиши режалаштирилган.
📍 Манзил: Ульсан шаҳри, Донг-гу тумани, Донгбу-донг 180-4, Hyundai Heavy Industries техник таълим маркази
울산 동구 동부동 180-4
현대중공업 기술교육원
🕖 Бошланиш вақти: 19:00
Барча ҳамюртларимизни сайёр қабулда фаол иштирок этишга таклиф қиламиз!
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration

❤42😴10👍5👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси қандай ишлаяпти?
Россияда оғир вазиятга тушиб қолган юртдошларимизга қай тартибда ёрдам кўрсатилмоқда?
🎥 Тафсилотлар видеода.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Россияда оғир вазиятга тушиб қолган юртдошларимизга қай тартибда ёрдам кўрсатилмоқда?
Бу ҳақда Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев батафсил тушунтириб берди.
🎥 Тафсилотлар видеода.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍34❤26😴22🤨12🔥7🤷♂6🤩1🍾1😇1🤷1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мурожаатлар, муҳокамалар, ечимлар…
Миграция агентлиги ва Агентликнинг Корея Республикасидаги ваколатхонаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Улсан шаҳридаги Hyundai Heavy Industries корхонасида меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз билан сайёр учрашув ўтказди.
Учрашувда фуқароларимизнинг меҳнат шароитлари, ҳужжатларни расмийлаштириш, иш жойи виза турини ўзгартириш билан боғлиқ саволларига жавоб берилди.
Кўтарилган масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий чоралар белгиланди.
Иш жойини ўзгартиришга оид янгиликлар батафсил эълон қилинади.

❤37🤨11👍9✍3🔥3🤗2🎉1👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇰🇷 Уч томонлама шартнома тегишли ташкилотлар иштирокида кўриб чиқилди
Корея Республикасининг Улсан шаҳрида шаҳар ҳокимлиги, Касаба уюшмалари, Улсан мигрантлар маркази, нодавлат ташкилотлар, хорижлик ишчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи тузилмалар ҳамда Hyundai корхонаси раҳбарияти вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.
Учрашувларда Миграция агентлиги орқали Кореяга ишга жойлаштирилаётган фуқаро, унинг кафили ва Агентлик ўртасида тузиладиган уч томонлама шартноманинг барча бандлари бирма-бир кўриб чиқилди.
Асосий мақсад — фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатларида тушунмовчиликларнинг олдини олиш ва шартнома шартларининг барча томонлар учун аниқ ҳамда шаффоф бўлишини таъминлаш.

Муҳокамаларда ҳар бир томоннинг фикр ва таклифлари эшитилиб, шартноманинг айрим қоидаларини аниқлаштириш, батафсил ифодалаш ҳамда тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича тавсиялар берилди.
Асосий мақсад — фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатларида тушунмовчиликларнинг олдини олиш ва шартнома шартларининг барча томонлар учун аниқ ҳамда шаффоф бўлишини таъминлаш.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
❤42👍22🤷♂5🥰2🤩2😍2😴2🔥1🤨1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ТИЛ БИЛГАНГА — МИНГ ТАНГА! 🇩🇪
👩⚕️ БУХОРОЛИК 56 НАФАР ҲАМШИРА НЕМИС ТИЛИ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО СЕРТИФИКАТГА ЭГА БЎЛДИ!
Миграция агентлигининг Бухоро ҳудудий филиалининг, Германиянинг Klett EDU ташкилоти ҳамда BASE33 ўқув маркази ҳамкорлигида ҳамшираларни Германияда ишлашга тайёрлаш лойиҳаси давом этмоқда.
📢 Лойиҳанинг кейинги босқичларига қабул давом этмоқда!
Мурожаат учун:
Миграция агентлигининг Бухоро ҳудудий филиали
📞 Телефон:+998652265699
📍 Манзил: Бухоро шаҳри, Пиридасгир кўчаси, 13-уй (Касбий кўникмалар маркази биноси)
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👩⚕️ БУХОРОЛИК 56 НАФАР ҲАМШИРА НЕМИС ТИЛИ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО СЕРТИФИКАТГА ЭГА БЎЛДИ!
Миграция агентлигининг Бухоро ҳудудий филиалининг, Германиянинг Klett EDU ташкилоти ҳамда BASE33 ўқув маркази ҳамкорлигида ҳамшираларни Германияда ишлашга тайёрлаш лойиҳаси давом этмоқда.
🎓 Лойиҳа доирасида шу кунга қадар:
🔹 56 нафар ҳамшира — халқаро сертификатга эга бўлди;
🔹 44 нафар ҳамшира — сертификат олиш арафасида;
💼 12 нафар номзод Германияда иш билан таъминланди.
📚 Энг муҳими — барча жараёнлар БЕПУЛ!
📢 Лойиҳанинг кейинги босқичларига қабул давом этмоқда!
Мурожаат учун:
Миграция агентлигининг Бухоро ҳудудий филиали
📞 Телефон:+998652265699
📍 Манзил: Бухоро шаҳри, Пиридасгир кўчаси, 13-уй (Касбий кўникмалар маркази биноси)
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
3❤33👍27🤨6🎉2🙏2🫡2👌1🐳1💊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия Федерациясида қийин вазиятга тушиб қолдингизми? Иш ўрнингизни йўқотдингиз ёки хавф юқори бўлган ҳудудда ишлаяпсизми? Бошқа ҳудуддан расмий иш топишда ёрдам керакми?
Шунингдек, меҳнат ҳуқуқингиз ва бошқа миграция масалалари бўйича саволларингиз бўлса, Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси колл-марказига мурожаат қилинг.
Колл-марказ сизга 24/7 хизмат кўрсатади.
☎️ Ишонч телефони:
+7 (495) 803-40-00
📲 Қуйидаги мессенжерлар орқали ҳам мурожаат йўллашингиз мумкин.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤52👍15👀8🔥5😐4💊3🤨1🫡1🆒1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Корея Республикаси, Германия, Словакия, Япония, Франция ва Буюк Британияда меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимизни ягона туйғу — Ватанга муҳаббат бирлаштирди.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤93👍38😐12🎉6🤷♂3🤗3🔥2🤓2👀2🤷2🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ҳамюртларимиз муаммолари жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда
Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Россия Федерациясининг Калуга ва Рязань вилоятларида иш фаолиятини олиб бораётган юртдошларимиз билан сайёр қабул ўтказди ва муаммоларини ўрганди.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Россия Федерациясининг Калуга ва Рязань вилоятларида иш фаолиятини олиб бораётган юртдошларимиз билан сайёр қабул ўтказди ва муаммоларини ўрганди.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
❤37😴26👍22🤷♂9🤨8✍2👌1💔1👻1
🇺🇿 Ишсиз қолдингизми? Сизга иккита таклифимиз бор!
Россия Федерациясида ишсиз қолган юртдошларимизга Миграция агентлиги қуйидаги йўналишларда амалий ёрдам кўрсатади:
1. Хавф бўлмаган ҳудуддаги хамкор ташкилотларнинг юқори даромадли бўш иш ўринларини таклиф этади.
2. Ватанга қайтишни истаган фуқароларга кўмаклашади.
📞 Мурожаат учун:
+7 495 803-40-00 — колл-марказ (24/7)
📲 Қуйидаги ишонч рақами орқали
мессенжерлардан мурожаат йўллашингиз мумкин:
📞 +7 925 045 47 44 Ишонч рақам
1.😎 Telegram
2.😎 WhatsApp
3.📲 MAX
🌐 Агар мессенжерлар орқали мурожаат қилиш имкони бўлмаса,👉 ҳавола 👈 сўзини устига босиб, онлайн ариза қолдиришингиз мумкин.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Россия Федерациясида ишсиз қолган юртдошларимизга Миграция агентлиги қуйидаги йўналишларда амалий ёрдам кўрсатади:
1. Хавф бўлмаган ҳудуддаги хамкор ташкилотларнинг юқори даромадли бўш иш ўринларини таклиф этади.
2. Ватанга қайтишни истаган фуқароларга кўмаклашади.
📞 Мурожаат учун:
+7 495 803-40-00 — колл-марказ (24/7)
📲 Қуйидаги ишонч рақами орқали
мессенжерлардан мурожаат йўллашингиз мумкин:
📞 +7 925 045 47 44 Ишонч рақам
1.
2.
3.
🌐 Агар мессенжерлар орқали мурожаат қилиш имкони бўлмаса,
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍47❤38😐7🤨4👌2🤷♂1💯1🫡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇷🇴 Руминияда ўзбек ҳайдовчилари
Руминиянинг “VOS LOGISTICS CARGO SA” компаниясида ўзбекистонлик CE тоифали юк автомобили ҳайдовчилари иш бошлади.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Руминиянинг “VOS LOGISTICS CARGO SA” компаниясида ўзбекистонлик CE тоифали юк автомобили ҳайдовчилари иш бошлади.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍63❤36👌7✍5🤨3🤗2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇩🇪Германия гўшт саноатида - ўзбекистонликлар
Миграция агентлиги ва “Best Will” Хусусий бандлик агентлиги томонидан яна 22 нафар ҳамюртимиз гўштни қайта ишлаш йўналишида Германияга ишга жойлаштирилди.
📈 Германия билан келгуси 5 йил давомида юк ташувчи транспорт ҳайдовчилари, омборхона ходимлари, гўшт маҳсулотлари сотувчилари ва электриклар йўналишлари бўйича умумий квотани 6 000 нафарга етказиш режалаштирилган.
🇩🇪 Сиз ҳам Германия меҳнат бозорида ўз ўрнингизни топишни истасангиз немис тилини ўрганинг!
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Миграция агентлиги ва “Best Will” Хусусий бандлик агентлиги томонидан яна 22 нафар ҳамюртимиз гўштни қайта ишлаш йўналишида Германияга ишга жойлаштирилди.
📊 Лойиҳа доирасида бугунги кунда Миграция агентлиги томонидан:
📚 300 дан ортиқ номзод немис тили курсларига жалб қилинган;
👥 150 нафардан ортиқ ҳамюртимиз Германияга ишга жойлаштирилган ва 11 нафар номзоднинг визалари расмийлаштирилмоқда.
📈 Германия билан келгуси 5 йил давомида юк ташувчи транспорт ҳайдовчилари, омборхона ходимлари, гўшт маҳсулотлари сотувчилари ва электриклар йўналишлари бўйича умумий квотани 6 000 нафарга етказиш режалаштирилган.
🇩🇪 Сиз ҳам Германия меҳнат бозорида ўз ўрнингизни топишни истасангиз немис тилини ўрганинг!
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍91❤46😴9🔥6💯5🎉2🥰1💔1
E-9 шартнома (1).docx
40.7 KB
#E9_МуҳимЭълон
🇰🇷 E-9 ВИЗАСИ БЎЙИЧА УЧ ТОМОНЛАМА ШАРТНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИЛДИ
Миграция агентлиги E-9 визаси асосида Корея Республикасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун бораётган фуқаролар билан тузиладиган уч томонлама шартноманинг айрим бандларини қайта кўриб чиқди.
Аввалги шартномада фуқаро иш жойини ўзгартиришдан олдин Миграция агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси розилигини олиши ҳамда белгиланган талабларга риоя этилмаган ҳолатларда жарима қўлланилиши назарда тутилган эди.
Ушбу талаблар фуқароларнинг Корея Республикасида ноқонуний мақомга ўтиб кетишининг олдини олиш, улар билан доимий алоқани таъминлаш ҳамда зарур ҳолатларда ижтимоий, ҳуқуқий ва моддий кўмак кўрсатиш мақсадида киритилган эди.
Корея Республикасидаги иш берувчилар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўтказилган музокаралар, шунингдек, фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида мазкур талаблар қайта кўриб чиқилди.
Натижада уч томонлама шартномадан иш жойини ўзгартириш учун Агентлик ваколатхонасининг олдиндан розилигини олиш ҳамда ушбу талабга риоя этилмаган ҳолатда жарима қўллашни назарда тутувчи бандлар чиқариб ташланди.
Эндиликда фуқаролар иш жойини ўзгартириш учун Миграция агентлигининг алоҳида розилигини олиши шарт эмас. Улар амалдаги тартиблар ва қонунчилик асосида иш берувчи билан меҳнат шартномасини бекор қилиши ва янги иш берувчи билан меҳнат муносабатларига киришиши мумкин.
❗️Муҳим: мазкур ўзгариш Корея Республикасининг E-9 визаси бўйича белгиланган қонунчилик талабларини ўзгартирмайди.
E-9 визаси асосида ишлаётган фуқаро иш берувчи билан меҳнат шартномасини бекор қилганидан сўнг 1 ой ичида иш изловчи сифатида давлат рўйхатидан ўтиши ва 90 кун ичида янги ишга жойлашиши лозим. Акс ҳолда Корея Республикаси ҳудудини тарк этиши талаб этилади.
Белгиланган муддатда ишга жойлашмаган ва мамлакат ҳудудини тарк этмаган фуқаро ноқонуний мақомга ўтиши мумкин. Бундай ҳолатда Корея Республикаси қонунчилигига мувофиқ жарима, депортация ҳамда мамлакатга қайта киришга тақиқ қўйилиши мумкин.
Шу боис, Агентлик томонидан хизмат кўрсатиш шартномаси қайта кўриб чиқилган бўлса-да, фуқаролардан иш жойини ўзгартиришда Корея Республикаси қонунчилигида белгиланган тартиб ва муддатларга қатъий риоя қилиш сўралади.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤62👍12🔥6👌5✍3🤩2🤗2🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇷🇴 Руминия йўлларига кимлар йўл олади?
СЕ тоифали ҳайдовчиликка талабгор 58 нафар номзод Руминиялик иш берувчилар билан юзма-юз суҳбатда қатнашди.
💶 Танловдан ўтганларга 3 150 евро соф иш ҳақи, ётоқхона, ижтимоий пакет ва тўғридан-тўғри меҳнат шартномаси таклиф этилмоқда.
Компания ўзбекистонлик диспетчер ва техник қўллаб-қувватлаш мутахассисларини ҳам жамоасига таклиф қилмоқда.
🎥 Танлов қандай ўтди? Видеода кўринг!

👍45❤8🤩5✍3😍1