Migratsiya agentligi
86.8K subscribers
778 photos
444 videos
353 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
🇺🇿🇱🇻 Латвияга ишга кетувчи ҳайдовчилар учун янги тизим

🤝 Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев Латвиянинг Ўзбекистондаги Элчиси Гиртс Яунземс ҳамда мингдан ортиқ ўзбекистонлик фаолият юритаётган Латвиянинг йирик транспорт-логистика компанияларидан бири — Kreiss раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Латвия томони ҳайдовчиларни ушбу мамлакатга жўнатишдан аввал уларни латвиялик мутахассислар иштирокида Ўзбекистонда тайёрлаш ҳамда Латвия ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун зарур синовларни шу ернинг ўзида ташкил этиш учун Миграция агентлигидан ўқув полигони, синф хоналари ҳамда зарур инфратузилмани яратишда амалий кўмак сўради.

Бу орқали ҳайдовчилар Латвияга боргач бир ойдан ортиқ давом этадиган мажбурий тайёргарлик курсларини ўташ эҳтиёжи камаяди. Натижада ишни тезроқ бошлаш, ортиқча харажат ва вақт йўқотишнинг олди олинади.


Шунингдек, компания мақсадли тайёрланган мутахассисларнинг меҳнат шартномасига қатъий риоя қилиши муҳимлигини таъкидлади. Қайд этилишича, айрим ҳолларда ходимларни тайёрлашга сарфланган маблағларга қарамасдан, уларнинг бошқа иш берувчиларга ўтиб кетиши ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси тизимига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Учрашув якунига кўра — Kreiss компанияси ўқув-синов маркази учун техник талабларни тақдим этади, Миграция агентлиги Тошкент вилоятида полигон ва зарур инфратузилмани жойлаштириш имкониятларини ишлаб чиқади. Шунингдек, меҳнат миграцияси соҳасида ҳукуматлараро келишув лойиҳаси тайёрланади.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍7772🤨14👌6😇3😍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ МИГРАЦИЯ АГЕНТЛИГИ ОГОҲЛАНТИРАДИ!

🇰🇷 Корея Республикасида E-9 визаси асосида вақтинча ишлаётган юртдошларимизга мурожаат!

▪️Нима сабабдан аксарият фуқаролар Кореяда ишсиз қолмоқда?

▪️Нолегал мақомга ўтишнинг оқибатлари қандай?

▪️Кореядан "депортация" бўлишга нималар асос бўлади?

▪️Уч томонлама шартнома (Фуқаро – Кафил – Агентлик) талабларига амал қилиш шартми?

🎬 Видеода юқоридаги саволларнинг барчасига Миграция агентлиги масъулидан жавоб оламиз

📌Қўшимча савол ва маслаҳатлар учун - Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонаси манзили: Сеул шаҳри, Жунг-гу, Жангчунгдан-ро, 213. 10-қават, 1003.
📞02-2285-1341, 02-2285-1343
📍Локация

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
46👍16😴9💯5👻3👨‍💻3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия Федерациясининг Нижегород вилоятидаги ҳолат юзасидан расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясининг Нижегород вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этган ҳолатлар акс этган видеолавҳалар эълон қилинди.

Мазкур ҳолат Миграция агентлиги томонидан зудлик билан назоратга олинди. Агентликнинг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Россиянинг тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда воқеа юзасидан барча ҳолатларга аниқлик киритиш, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Видеолавҳада иштирок этган Ўзбекистон Республикаси фуқароси М.С. билан алоқа ўрнатилган. Унга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шунингдек, Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан фуқаронинг Ўзбекистонга қайтиши учун авиачипта расмийлаштирилди. Унинг жорий йил 6 август куни Ўзбекистонга қайтиши режалаштирилган.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍25977🙏11😐10🔥9🤗6🤩5👌3😍2😇2💯1
🇺🇿👏 Юртдошларимиз яна бир бор ўз маҳоратини намоён қилди!

🇬🇧 Буюк Британияда мавсумий ишларда меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз - Мамуров Хожиакбар Маллажонович (Наманган вилояти Косонсой тумани, Корасув МФЙ)
Акилбек Избасаровлар (Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар, Теле орай МФЙ) йиғим-терим натижаларига кўра иш берувчи томонидан ўтказилган танловда «Энг яхши ишчи» ва «Энг тезкор ишчи» номинациялари бўйича ғолибликни қўлга киритди.

💪 Бу эътироф уларнинг меҳнатсеварлиги, масъулияти ва касбий маҳоратининг яна бир тасдиғи бўлди.

👏 Ғолибларни самимий табриклаймиз ва барча юртдошларимизга янги ютуқлар тилаймиз! 🇺🇿

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍23346🔥14😐12🤨8🎉6😴4🤷‍♂3👌2🥰1🙏1
#молиявий_саводхонлик

💰 Хорижда ишлаш муҳим, аммо топган маблағни тўғри бошқариш ундан ҳам муҳим.

🧮 Ойлик қаерга сарфланаётганини назорат қилиш, пулни хавфсиз юбориш, фирибгарлардан ҳимояланиш, жамғариш ва келажак учун инвестиция қилиш бўйича амалий тавсияларни бизнинг қисқа анимацион роликлар орқали билиб олинг.

🎥 Барча роликлар Миграция агентлигининг YouTube саҳифасида мавжуд.

🇺🇿 Ўзбек тилида кўриш
🇷🇺 Рус тилида кўриш

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3725🔥4🙏21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ Алданиш хорижда эмас, йўлга чиқишдан олдин бошланган

Кунига 2,5 минг лира "маош" ваъда қилинган эди...

Аммо ҳақиқат бутунлай бошқача чиқди.

7 нафар ҳамюртимиз Туркияда оғир аҳволда қолиб, Ватанга қайтиш учун Миграция агентлигига мурожаат қилди.

🎥 Бу воқеани албатта кўринг. Балки айнан шу видео сизни ёки яқинларингизни фирибгарлар тузоғидан асраб қолар.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
👍4228😐12💯73🤓31😴1👻1👀1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🤝🇯🇵 Ўзбекистон–Япония ҳамкорлиги япон оммавий ахборот воситалари диққат марказида


📺 Япония оммавий ахборот воситаларида Миграция агентлиги ва Япониянинг Proud Partners компанияси ҳамкорлигида амалга оширилаётган кадрлар тайёрлаш лойиҳаси кенг ёритилмоқда.

🚛 Лойиҳа доирасида юк ташиш соҳаси учун ҳайдовчилар Япония меҳнат бозори талаблари асосида Ўзбекистоннинг ўзида тайёрланмоқда.

📚 Номзодлар 6–8 ой давомида япон тили, касбий кўникмалар ва Япония стандартлари бўйича бепул таълим олади, ўқиш даврида бепул ётоқхона билан таъминланади. Тайёргарликни муваффақиятли якунлаганлар эса кун чиқар мамлакатда юқори маошли ишларга жойлаштирилади.

🇯🇵 Япон томони мазкур ташаббусни икки давлат ўртасида малакали кадрлар тайёрлашга қаратилган самарали ҳамкорлик модели сифатида баҳолаб, лойиҳанинг амалий натижалари ҳақида мунтазам ахборот бериб келмоқда.

Хусусан, Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги ушбу ёндашувни транспорт соҳаси учун илғор тажрибалардан бири сифатида эътироф этган.

❗️Сиз ҳам Японияда ишламоқчи бўлсангиз лойиҳани кейинги босқичида иштирок этиш учун ҳавола орқали ариза қолдиринг!


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍3630🤷‍♂5🎉3😴31🤗1
📌📌📌📌📌

🚨 Диққат!


Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев номи ва суратидан фойдаланилган ҳолда Telegram мессенжерида сохта аккаунтлар орқали турли хабарлар юборилмоқда.

❗️Маълум қиламизки, Миграция агентлиги раҳбари ходимлар, фуқаролар ёки бошқа шахслар билан хизмат масалалари юзасидан Telegram мессенжери орқали мулоқот қилмайди ҳамда бундай тарзда топшириқ ёки кўрсатмалар бермайди.

📢 Ҳушёр бўлинг! Сохта аккаунтлар орқали тарқатилаётган хабарларга алданманг.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2518🤨17🤓8🤷‍♂3😐2😎2😴1
🇺🇿🤝🇸🇰 Жаҳон бозорида энг талабгир касблардан бири — пайвандчилик! Наманганда ҳам халқаро пайвандлаш мактаби ташкил этилади.

Миграция агентлиги ҳамда Словакиянинг нуфузли Welding Research Institute (VÚZ) институти ўртасида амалий ҳамкорлик келишуви имзоланди.

VÚZ — 75 йиллик тажрибага эга, пайвандлаш соҳасида Европа ва халқаро даражада тан олинган Словакиянинг етакчи илмий-тадқиқот институти бўлиб, IIW ва EWF тизимлари бўйича халқаро сертификатлаш ваколатига эга.


📍Келишувга кўра, эндиликда Наманганда ҳам замонавий халқаро пайвандлаш мактаби очилади.

Унда:
🔹 Словакия ва Европа мамлакатларидан малакали мутахассисларни жалб қилган холда халқаро стандартлар асосида пайвандлаш йўналишлари ўқитилади;
🔹 битирувчилар IIW/EWF халқаро сертификатини олади ва ривожланган мамлакатларда юқори даромадли иш ўринлари билан таъминланади.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
53👍30🔥8👌65🤷‍♂2🤩1👨‍💻1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ваколатхона_Фаолияти

📊 Миграция агентлигининг Москва шаҳридаги Ваколатхонаси фаолияти: июль ойи сарҳисоби

Жорий йил июль ойида Миграция агентлигининг Москва шаҳридаги Ваколатхонаси томонидан Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимизга ижтимоий, ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилди.

🔹 774 нафар юртдошимиз қўллаб-қувватланди:
▪️ 597 нафари (110 нафар аёл ва 228 нафар вояга етмаган фарзанди билан) Ватанга қайтарилди;
▪️ 91 нафарга бир марталик моддий ёрдам ажратилди;
▪️ 83 нафар бошпанасиз қолган юртдошимиз 1 ойлик бепул хостелга жойлаштирилди;
▪️ 3 нафар оғир касалликка чалинган ҳамюртимизнинг даволаниш харажатлари қисман қоплаб берилди.

⚖️ 860 нафар мурожаатчига ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилди:
▪️ 64 нафарнинг 4 млн рубль миқдоридаги иш ҳақи ундирилди;
▪️ 53 нафарга Ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилди;
▪️ 31 нафарнинг иш берувчи томонидан олиб қўйилган шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари қайтарилди;
▪️ 712 нафарга ҳуқуқий маслаҳат берилди.

💼 Шунингдек, ишсиз қолган 220 нафар юртдошимиз 7 та корхонага ишга жойлаштирилди.


📌 Эслатма: Россия Федерациясида иш ҳақининг тўланмаслиги, ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар, иш берувчи билан низо ёки бошқа ҳуқуқий масалаларга дуч келсангиз, Миграция агентлигининг Москва шаҳридаги Ваколатхонасига мурожаат қилинг.

📍 Манзил: Москва шаҳри, 1-Казачий тор кўчаси, 11/2-уй (м. «Полянка»)
📍 Локация

📞 +7 (925) 045-47-44
📞 +7 (499) 230-00-32

📢 Хабарни Россиядаги юртдошларимизга ҳам улашинг!
👉 Сўнгги янгиликлар — @uzmigration
29👍20😴9😐31🎉1🤗1🤷1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Рус тилини бепул ўрганинг — хориждаги иш имкониятларингизни кенгайтиринг!

🎥 Миграция агентлиги томонидан 35 та бепул онлайн рус тили дарси тайёрланиб YouTube саҳифасида жойлаштирилган.

📚 Дарслар орқали:
кундалик мулоқот учун зарур иборалар;
иш жараёнида энг кўп қўлланиладиган сўз ва жумлалар;
рус тили асосларини осон ва босқичма-босқич ўрганишингиз мумкин.

📲 Дарсларни исталган вақтда томоша қилинг ва хорижда ишлашга тайёргарлигингизни бугундан бошланг.

🔗 YouTube ҳаволаси: https://www.youtube.com/playlist?list=PLzY114w12jvxtxtrrmC6MZokFKQAfKgar

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍2513😴6🤩2🤓1
🇺🇿🇺🇸 АҚШ билан қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик кенгаймоқда

🤝 Миграция агентлиги АҚШнинг мазкур йўналишдаги яна бир йирик рекрутинг компанияси билан ҳамкорлик тўғрисидаги Келишувни имзолади.

🌾 Томонлар Ўзбекистон фуқароларини H-2A дастури орқали АҚШнинг мавсумий ишларига тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича келишиб олди.

📚 Лойиҳа доирасида:

🔹 иш берувчилар эҳтиёжига мос ўқув дастурлари ишлаб чиқилади;
🔹 инглиз тили ва касбий тайёргарлик ташкил этилади;
🔹 номзодларнинг амалий кўникмалари баҳоланиб, қўшма сертификатлаш тизими жорий қилинади;
🔹 саралаш ва ишга юборишнинг шаффоф механизмлари йўлга қўйилади.

Миграция агентлиги номзодларни саралаш, АҚШ меҳнат қонунчилиги ва меҳнат шароитлари бўйича тайёрлаш ҳамда мавсумий ишлар якунлангач ҳамюртларимизнинг Ватанга ўз вақтида қайтишини таъминлайди.

🇺🇸 АҚШда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича иш берувчиларнинг дастлабки талаблари ва рўйхатдан ўтиш тартиби "XORIJDA ISH" Telegram каналида эълон қилинади.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍6523😐8👻6🤷‍♂5🤨52💊2😎2🤗1🎅1