Migratsiya agentligi
86.9K subscribers
767 photos
433 videos
346 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
🇰🇷 Skill Test: Кореяда ишлаш сари муҳим босқич

Жанубий Кореянинг EPS дастури доирасида жорий йилнинг апрель ойида ўтказилган EPS-TOPIK назарий имтиҳонидан муваффақиятли ўтган 1 878 нафар номзод учун бугундан Skill Test (малака имтиҳони) бошланди.

Мазкур босқичда номзодларнинг касбий кўникмалари, амалий маҳорати ва ишга тайёрлик даражаси баҳоланади.

📌 Эслатиб ўтамиз, Skill Test'дан муваффақиятли ўтишнинг ўзи Корея Республикасида ишга жойлашишни кафолатламайди. Номзодлар натижаларига кўра Кореянинг SPAS электрон иш изловчилар базасига киритилади ва икки йил давомида кореялик иш берувчилар томонидан ўтказиладиган танловларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
36👍24🤨8😴5👨‍💻4🤗4👻3🤷‍♂1😇1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☎️ Бир қўнғироқ — кўплаб саволларга ечим!

📞 Хорижда ишлаш, меҳнат ҳуқуқлари, вакансиялар, ҳужжатлар ёки бошқа миграция масалалари бўйича саволингиз борми?

📌 Миграция агентлигининг 1282 Колл-маркази сизга 24 соат, ҳафтасининг 7 куни хизмат кўрсатади.

📊 Колл-марказ операторлари ҳар куни ўртача 400 тага яқин қўнғироқ қабул қилиб, фуқароларнинг мурожаатларига тезкор ва малакали жавоб бермоқда.

🌍 Энг муҳими, хорижий давлатларда бўлиб турган ватандошларимиз ҳам Колл-марказга бепул қўнғироқ қилиб, зарур маслаҳат ва ҳуқуқий тушунтиришлар олишлари мумкин. Рақамлар видеода кўрсатилган.


🤝 Қайси давлатда бўлишингиздан қатъи назар, Миграция агентлиги сиз билан доимий алоқада.

📞 71 200-00-61 ва 1282 — рақамлари ишончли ахборот ва тезкор ёрдам манбаи.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5626😴7🤷6🔥5😐3👨‍💻1
Москва шаҳридаги назорат тадбирлари юзасидан расмий ахборот

Оммавий ахборот воситаларида 2026 йил 27 июль куни Москва шаҳри, Очаково-Матвеевский туманидаги қурилиш объектларидан бирида ўтказилган назорат тадбирлари акс этган видеолар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ходимлари зудлик билан воқеа жойига чиқиб, вазиятни ўрганмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур объектда 320 нафардан ортиқ хорижий фуқаро, жумладан Ўзбекистон фуқаролари ҳам меҳнат фаолиятини амалга ошириб келган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси билан ҳамкорликда вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш ишлари олиб борилмоқда якунлари бўйича қўшимча маълумот берилади.


Миграция агентлиги хориждаги ҳамюртларимизнинг меҳнат ва қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ваколатли давлат органидир.

Агар рейдлар ёки бошқа ҳолатлар давомида меҳнат ва бошқа қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, Миграция агентлигига мурожаат қилинг. Зарурат туғилганда Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3 000 АҚШ долларигача адвокат хизматлари харажатлари қоплаб берилади.

Агентликнинг Россия Федерациясида 15 дан ортиқ адвокатлик компаниялари билан ҳамкорлиги йўлга қўйилган.

Мурожаат учун:

📞 Қисқа рақам: 1282
💬 24/7 ҳуқуқий ёрдам боти: @huquqiy_yordam_uzbot

Москва шаҳридаги Миграция агентлиги ваколатхонаси:

📍 Манзил: Москва шаҳри, 1-Казачий тор кўчаси, 11/2-уй (м. «Полянка»)
📍 Локация
📞 +7 (925) 045-47-44
Заруратга қараб фуқароларга 30 кунгача бепул вақтинча яшаш жойи ҳам тақдим этилади.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍6438🤨10😴9🫡7🔥3👌3👨‍💻2🤷‍♂11😇1
🇺🇿🇱🇻 Латвияга ишга кетувчи ҳайдовчилар учун янги тизим

🤝 Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев Латвиянинг Ўзбекистондаги Элчиси Гиртс Яунземс ҳамда мингдан ортиқ ўзбекистонлик фаолият юритаётган Латвиянинг йирик транспорт-логистика компанияларидан бири — Kreiss раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Латвия томони ҳайдовчиларни ушбу мамлакатга жўнатишдан аввал уларни латвиялик мутахассислар иштирокида Ўзбекистонда тайёрлаш ҳамда Латвия ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун зарур синовларни шу ернинг ўзида ташкил этиш учун Миграция агентлигидан ўқув полигони, синф хоналари ҳамда зарур инфратузилмани яратишда амалий кўмак сўради.

Бу орқали ҳайдовчилар Латвияга боргач бир ойдан ортиқ давом этадиган мажбурий тайёргарлик курсларини ўташ эҳтиёжи камаяди. Натижада ишни тезроқ бошлаш, ортиқча харажат ва вақт йўқотишнинг олди олинади.


Шунингдек, компания мақсадли тайёрланган мутахассисларнинг меҳнат шартномасига қатъий риоя қилиши муҳимлигини таъкидлади. Қайд этилишича, айрим ҳолларда ходимларни тайёрлашга сарфланган маблағларга қарамасдан, уларнинг бошқа иш берувчиларга ўтиб кетиши ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси тизимига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Учрашув якунига кўра — Kreiss компанияси ўқув-синов маркази учун техник талабларни тақдим этади, Миграция агентлиги Тошкент вилоятида полигон ва зарур инфратузилмани жойлаштириш имкониятларини ишлаб чиқади. Шунингдек, меҳнат миграцияси соҳасида ҳукуматлараро келишув лойиҳаси тайёрланади.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍4339🤨9👌6😍2😇2