Migratsiya agentligi
86.8K subscribers
756 photos
429 videos
344 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
🇺🇿🇺🇸 Миграция агентлиги ва АҚШ Элчихонаси ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилади

🤝 Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Jonathan Henick ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимизда халқаро стандартлар асосида йўлга қўйилаётган меҳнат миграцияси тизими, хорижий меҳнат бозорларини диверсификация қилиш, номзодларни тайёрлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдим этилди.

Томонлар АҚШда қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлашга доир пилот лойиҳаларнинг бориши ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари юзасидан фикр алмашдилар.

Элчи қонуний меҳнат миграцияси жараёнларида номзодларни ҳар томонлама пухта тайёрлаш муҳимлигини қайд этиб, уларнинг иш жойи, меҳнат ва яшаш шартлари, кўзда тутилаётган харажатлар, кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистонга қайтиш муддати юзасидан тўлиқ хабардор бўлиши зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, ҳужжатларни белгиланган талаблар асосида расмийлаштириш ва номзодларнинг визавий ҳамда миграция тарихини олдиндан ўрганиш бўйича тавсиялар берилди.


Учрашув якунида Миграция агентлиги ва АҚШ Элчихонасининг консуллик хизмати ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, маълумот алмашиш ҳамда иш берувчилар билан суҳбат ва ҳужжатларни топшириш жараёнларини олдиндан мувофиқлаштириб бориш масалалари белгилаб олинди.

Томонлар қонуний меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни пилот ва босқичма-босқич ёндашув асосида ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1146👍90🤷‍♂20😴10😍8🆒5💔4🔥3🤗3🥰2👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🤝🇰🇷 Яна 114 нафар юртдошимиз Жанубий Кореяда меҳнат фаолиятини бошлади

✈️ Жўнаб кетганларнинг 100 нафари ишлаб чиқариш (Manufacturing) соҳасида меҳнат фаолиятини олиб боради. Уларнинг 49 нафари Улсан шаҳри учун малакали кадрлар тайёрлаш лойиҳаси битирувчилари ҳисобланади.

🏨 Шунингдек, ҳамюртларимизнинг 12 нафари хизмат кўрсатиш соҳасида, 2 нафари эса қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият олиб боради.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍6640🤨7👌4😴3🥰2
⚠️ ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ижтимоий тармоқларда, хусусан Telegram мессенжерида «XORIJDA ISH (rasmiy)», «MIGRANT-UZ», «Chet-Elda Ishlar Rasmiy kanal» ва шунга ўхшаш номлар билан фаолият юритаётган норасмий каналлар ваколатли ахборот манбаси ҳисобланмайди ва ҳеч қандай кучга эга эмас.

Мазкур каналларда эълон қилинаётган хориждаги иш ўринлари Миграция агентлиги томонидан тасдиқланмаган. Улар бўйича ариза қолдиришдан олдин маълумотнинг ишончлилигини албатта текширинг ҳамда хабарларга танқидий ёндашинг.

📌 Миграция агентлигининг Telegram каналлари фақат:

🔹 Migratsiya agentligi
🔹 Xorijda ish
🔹 Худудий филиаллар каналлари

📢 Хабарни яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @uzmigration
👍4738🤷‍♂5😴5🔥4👌3💯3🫡1💊1
🤝 Белорусда хизмат сафарида бўлиб турган Миграция агентлиги раҳбари ўринбосари Элёр Тоштемиров Ўзбекистоннинг Беларусдаги Элчихонаси вакиллари билан биргаликда Минск автомобиль заводида (МАЗ) бўлди .

Учрашувда Ўзбекистон фуқароларини МАЗга ишга қабул қилиш тартиби, номзодлар билан суҳбат жараёнлари, иш жойида ўқитиш ва янги муҳитга мослаштириш масалалари муҳокама қилинди.

🏭 Шунингдек, яшаш ва ишлаш шароитлари билан танишиш мақсадида ишлаб чиқариш цехлари, ошхона, ётоқхона ва бошқа ижтимоий объектлар кўздан кечирилди.

Бугунги кунда мазкур корхонада 120 дан ортиқ ҳамюртимиз ўртача 800 - 1000 АҚШ доллари миқдорида маош олган ҳолда иш фаолиятини олиб бормоқда. Улар билан ҳам учрашув ўтказилиб меҳнат ва миграция қонунчилигига риоя этиш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍5949🤨30😴10🔥3🤷‍♀2🤷‍♂22🏆2🥰1👀1
Migratsiya agentligi
🇨🇿 Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Чехия Бош вазири Андрей Бабиш пойтахтимиздаги Халқаро тиллар ва кўникмалар мактаби билан яқиндан танишди. 🏫 Олий мартабали меҳмон марказнинг замонавий ўқув корпуси, аудиториялари, тил лабораториялари ҳамда…
🇺🇿🇨🇿 Чехияда ишлашингиз учун янги имконият!

Чехия Бош вазири Андрей Бабишнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида бошланган мулоқотлар амалий босқичга ўтмоқда.

🤝 Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев, Ўзбекистоннинг Чехиядаги элчихонаси вакиллари ва Чехия Республикасининг соғлиқни сақлаш вазири Адам Войтех билан бўлиб ўтган музокара якунига кўра, ўзбекистонлик тиббиёт сохаси мутахассисларини Чехиянинг давлат ва хусусий клиникаларида ишлашга тайёрланади ва юқори лавозимли ишларга жойлаштирилади.

📚 Номзодларни чех тили ва касбга тайёрлаш, дуал таълим дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда диплом ва малакаларни тан олиш жараёнларини енгиллаштириш масалалари ҳал қилинади.


Мазкур жараён жорий йилнинг сентябрь ойидан ишга туширилади.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍6150🍾8😴4👌3🙏2🤨2🔥1🤩1👻1👨‍💻1
🚨 ДИҚҚАТ! Россиядаги ватандошларимиз учун муҳим огоҳлантириш!

❗️Сўнгги кунларда Россиянинг айрим ҳудудларида ёнғинлар кузатилмоқда.

⚠️ Агар сиз хавфли ҳудудда бўлсангиз:
🔹 дарҳол хавфсиз жойга кўчинг;
🔹 қутқарув хизматлари кўрсатмаларига амал қилинг.

🆘 Агар ёнғин оқибатида жабрланган ёки жароҳат олган ватандошларимиз бўлса, зудлик билан Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасига мурожаат қилинг.

🤝 Биз ҳар доим сиз биланмиз.

📞 Колл-марказ:
+7 499 230 00 32
+7 499 230 00 76

☎️ Ишонч телефони:
+7 925 045 47 44

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍6953🫡11😐5🔥4💊21🤩1🏆1🤨1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇯🇵 Японияда ишлаш ёки таълим олишни режалаштираяпсизми? Ишончли маълумотни расмий манбадан олинг!

Japan Career Portal — Миграция агентлигининг Японияда ишлаш, таълим олиш ва яшаш бўйича расмий ахборот платформаси.

📌 Порталда сиз:
Японияда ишлаш ёки ўқиш учун тайёргарлик;
Виза ва ҳужжатларни расмийлаштириш;
Япониядаги ҳаёт ҳақида фойдали маълумотлар;
Ўзбекистонга қайтгач карьера имкониятлари ҳақида ахборот олишингиз мумкин.

🤖 Шунингдек, порталда 24/7 ишлайдиган AI чатбот ҳамда ўзбекистонликларнинг Япониядаги ҳақиқий тажрибалари жойлаштирилган.

🌐 Портал ўзбек, рус ва япон тилларида фаолият юритади.

Юклаб олиш👇

📱iOS
👽 Android
🔗 Веб сайт
📱 Telegram
🌐 Instagram

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
64👍18😍4💯3🤨3👌2👻2👀2🤗21🎉1