Migratsiya agentligi
86.7K subscribers
724 photos
421 videos
336 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
🇺🇿🇮🇹 ИТАЛИЯДА ИШЛАШ УЧУН ЯНГИ ДАСТУР!

💶 ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР УЧУН ЙИЛИГА 200 МИНГ ЕВРО АЖРАТИЛМОҚДА

Миграция агентлиги ва Италиянинг “Sviluppo Lavoro Italia” ташкилоти ўртасида янги лойиҳа йўлга қўйилди.

🔹 Лойиҳа ташаббускори:
Италия Республикаси Меҳнат ва ижтимоий сиёсат вазирлиги

💶 Молиялаштириш:
Европа Иттифоқининг “FAMI 2021–2027” (Asylum, Migration and Integration Fund) жамғармаси ҳисобидан жами 13 миллион евро.

🔹 Мақсади:
хорижий давлатлар фуқароларининг Италияга қонуний меҳнат миграцияси каналлари орқали киришини рағбатлантириш, уларни малакали мутахассис сифатида тайёрлаш ҳамда Италия меҳнат бозорига муваффақиятли интеграция қилиш.

🔹 Қандай имкониятлар берилади?
✔️ касбий тайёргарлик
✔️ итальян тили бўйича курслар
✔️ жўнаб кетишдан олдин комплекс тайёргарлик
✔️ Италия меҳнат бозорига мослашиш

🔹 Қамров:
3 та мамлакатдан жами 300 нафар иштирокчи (ҳар бир давлатдан 100 нафардан)

🔹 Ўзбекистон учун: 200 000 евро ажратилган

🔥 ЭЪТИБОРЛИ ЖИҲАТ:
Италия иш берувчилари томонидан юқори даромадли иш ўринлари бўйича дастлабки буюртмалар аллақачон шаклланган.

Батафсил

📲 Бизни кузатиб боринг мазкур вакансиялар “XORIJDA ISH” канали орқали эълон қилинади.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
1104👍93😴12🤷‍♂6🎉5🥰4🔥3🤷1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#БирМамлакатБирТаҳлил

🇱🇻 Латвияда ишлаш қандай имкониятларни тақдим этади?

Европада расмий меҳнат фаолиятини бошлашни режалаштираётганлар учун Латвия сўнгги йилларда энг талаб юқори бўлган йўналишлардан бирига айланмоқда.

📹 Агар сиз ҳам Латвияда расмий ишлаш имкониятлари ҳақида ишончли маълумот излаётган бўлсангиз, ушбу видеони албатта кўринг ва XORIJDA ISH телеграм каналимизда берилган вакансия бўйича рўйхатдан ўтинг.

💬 Саволларингизни инстаграм саҳифамида изоҳларда қолдиринг. Кейинги сонларда бошқа давлатларнинг меҳнат бозорини ҳам таҳлил қилиб борамиз.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
59👍36🔥12😴9🤷‍♂5
🇬🇧Англияда мавсумий иш дастурида ишлаётганлар учун ҳуқуқий ёрдам хизмати

Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги Элчихонаси ҳамда Unseen ва Seasonal Worker Scheme Taskforce ҳамкорлигида, Seasonal Worker Support Line — мавсумий ишчилар учун бепул ва интерфаол ёрдам хизмати ишга туширилди.

📌 Хизмат мақсади:
Мавсумий ишчиларнинг иш ҳақи, иш соатлари, турар жой, хавфсизлик ва иш шароитлари бўйича муаммоларини қабул қилиш ҳамда тегишли ташкилотларга тезкор йўналтириш.


⚠️ Агар сиз хавфли вазиятда бўлсангиз, дарҳол 999 рақамига қўнғироқ қилинг.

📞Қўнғироқ қилинг ва расмдаги QR-кодни сканер қилиш орқали боғланинг:

Телефон: 0800 315 049
Telegram: https://t.me/SeasonalWorkersScheme_Bot
WhatsApp: https://wa.me/447783524846
Email: swsline@unseenuk.org
Веб: unseenuk.org/seasonal-worker-support-line
Иш вақти: 08:00 – 21:00

🌐 Хизмат 260 дан ортиқ тилда маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатади.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
2👍4034🔥3😴3🤩1
❗️ ОТА-ОНАСИЗ БЕГОНА ЮРТДА ҚОЛИБ КЕТГАН 6 ЁШЛИ БОЛАЖОН ВАТАНГА ҚАЙТАРИЛДИ

Москва шаҳрида фарғоналик 6 ёшли Абубакр ота-онасининг нолегал ҳолатда бўлгани сабабли депортация қилингач, қўшнилар қўлида қолиб кетган.

Унинг аҳволи ҳақидаги мурожаатдан сўнг, Миграция агентлигининг Фарғона вилояти филиали ва Москва шаҳридаги Ваколатхонаси томонидан зудлик билан ташкилий ва ҳуқуқий чоралар кўрилди.

Самарали саъй-ҳаракатлар натижасида болажон авиация ходимлари кузатуви остида хавфсиз тарзда Ўзбекистонга қайтарилиб, яқинларига топширилди.

‼️ Хорижий давлатларда бўлиб туриш қоидаларига риоя қилинг.
Ноқонуний миграция — фақат сиз эмас, фарзандингиз тақдирига ҳам хавф!


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍19774🙏9🥰8🔥5🤨32😇1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#жараён

🤝 Франциядаги мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари учун навбатдаги муҳим босқич ўтказилди!

Иш берувчи давлат вакили номзодлар билан тўғридан-тўғри суҳбат ўтказди.

🌾 Унда пилот лойиҳа иштирокчиларининг иш тажрибаси, мулоқот маданияти ҳамда тил билиш даражаси баҳоланди.

💬 Хўш, ўзбек мутахассисларига қандай баҳо берилди?

🎥 Бу ҳақда видеода билиб олинг!

🇺🇿➡️🇫🇷 Хавфсиз ва қонуний меҳнат миграцияси йўлидаги яна бир муҳим жараёндан лавҳалар.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
58👍38🤨14🤷‍♂9😴9😇3🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎙 ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШЛАР УЧУН КАТТА ИМКОНИЯТ!

🇺🇿 Хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва ватандошлар ўртасида “Ватан садоси” республика кўрик-танловига старт берилди.

🤝 Миграция агентлиги ҳамда Маданият вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур танлов миллий қўшиқчилик ва чолғу ижрочилиги санъатини тарғиб қилиш, истеъдодли юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижодий салоҳиятини намоён этишга хизмат қилади.

🎶 Агар сиз қўшиқ ижро этсангиз ёки миллий чолғу асбобларида маҳорат билан куй чалсангиз, ушбу танловда иштирок этиш имкониятини қўлдан бой берманг.

🏆Муносиблар қуйидаги пул мукофотлари билан тақдирланади:
🥇 1-ўрин — 100 миллион сўм
🥈 2-ўрин — 80 миллион сўм
🥉 3-ўрин — 50 миллион сўм


📆 Аризалар июль ойи охирига қадар қабул қилинади.

Ғолиблар Маданият вазирлигининг маҳсус комиссияси томонидан аниқланади ва Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида тантанали равишда эълон қилинади!

📌 Танловда иштирок этиш тартиби:

1⃣ Аввало xorijdaish.uz платформасида рўйхатдан ўтинг;

2⃣ Шахсий кабинетиингиз орқали “Ватан садоси” республика кўрик-танлови учун ариза тўлдиринг ва иштирок йўналишини (қўшиқчилик ёки чолғу ижрочилиги) танланг;

3⃣ Ижро этадиган асарингиз номини киритинг;

4⃣ Жонли ижро қилинган видеони YouTube, Instagram, Telegram, TikTok, Facebook, VK, Odnoklassniki, Rutube ёки Google Drive платформаларидан бирига юкланг;

5⃣ Видео ҳаволасини (линкини) аризадаги «Видео ҳаволаси» майдонига киритиб, аризангизни юборинг.


👉АРИЗА ЮБОРИШ👈


🌍 Қаерда бўлишингиздан қатъи назар, истеъдодингизни намоён этинг, миллий санъатимизни янада кенг тарғиб қилинг ва “Ватан садоси” республика кўрик-танловининг ғолиби бўлинг!

📢 Хабарни хорижда ишлаётган дўстингизга юборинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
63👍19😍6😴6🍾4👀3🤷‍♂22🏆2🔥1🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фаол ёшлар — кучли жамоанинг асоси

🤝 Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари билан учрашиб, меҳнат миграцияси соҳасини такомиллаштириш ҳамда хорижда ишлаш истагида бўлганларни тайёрлашда қайси жиҳатларга эътибор қаратиш лозимлиги бўйича таклифларини тинглади.

💬 Мулоқотда талабаларнинг ташаббуслари, замонавий ёндашувлари ва соҳага оид фикрлари муҳокама қилинди.

👏 Шунингдек, Агентликда 3 ойдан буён амалиёт ўтаётган ва ишга бўлган иштиёқини намоён этган талабалардан бирини белгиланган тартибда ишга қабул қилиш тавсия этилди.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍3826🤨6🔥5🤷‍♂3😴2💊2🤩1
#сайёр_қабул

📌 Миграция агентлиги раҳбари ўринбосари Элёр Тоштемиров бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро вилоятида сайёр қабул ўтказди ва халқаро меҳнат бозори учун мутахассислар тайёрлашга қаратилган лойиҳалар билан танишди.

📝 Қабулда 48 нафар фуқаро иштирок этди. Мурожаатларда асосан - хорижда ишга жойлашиш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хориждан қайтган фуқароларни бандликка йўналтириш, касб-ҳунар ва тил курсларида ўқиш ҳамда хорижда ишлаш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш масалалари кўтарилди. Улардан 20 таси жойида ҳал этилди, қолган мурожаатлар бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

📚 Шунингдек, раҳбар ўринбосари халқаро Россиянинг «Обнефтремонт» ва «Еврокор» ташкилотлари билан ҳамкорликда йўлга қўйилган бепул касбий ўқув курслари ҳамда Руминиянинг«Remarkable Consulting» компанияси талаблари асосида ташкил қилинган Код-95 дастурининг ўқув жараёнлари кўздан кечирилди.


🚛 Код-95 дастури - Европа давлатларида халқаро юк ташувларида фаолият юритиш учун зарур малака ва сертификатни қўлга киритиш имконини берса, бошқа ўқув курслари нефть-газ, қурилиш ва бошқа талаб юқори бўлган соҳалар учун мутахассисларни тайёрлаш ҳамда хорижда юқори даромадли иш ўринлари билан таъминлашга қаратилган.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
46👍17🔥3👌1🫡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇹 Италия ОАВ: Ўзбекистон — Италия учун ишончли меҳнат ҳамкори

📰 Италиянинг етакчи иқтисодий нашрларидан бири Il Sole 24 Ore Ўзбекистон ва Италия ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида йўлга қўйилаётган ҳамкорликка бағишланган махсус лавҳани эълон қилди.

🤝 Лавҳада Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлиги Италия иш берувчилари учун ишончли давлат ташкилоти сифатида тилга олиниб, номзодларни танлаш ва ишга жалб қилиш жараёнларини тўғридан-тўғри ҳамкорлик асосида ташкил этиш муҳимлиги, бу ўзбекистонликлар учун қонуний, хавфсиз ва муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш, Италия иш берувчилари учун эса ишончли кадрлар базасини шакллантиришга хизмат қилиши таъкидланган.


Сиз ҳам Италияда ишлашни режалаштираётган бўлсангиз XORIJDA ISH
платформасида берилган вакансия учун ариза қолдиринг!

Манбаа

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
58👍25😍5🔥4🤨3🥰2👌1🫡1
⚠️ «JOBEX XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI» МЧЖ ЛИЦЕНЗИЯСИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛДИ

Миграция агентлигининг 2026 йил 6 июлдаги 5-сон қарорига асосан «Jobex xususiy bandlik agentligi» МЧЖга берилган лицензиянинг амал қилиши 10 (ўн) кун муддатга тўхтатилди.

Ушбу қарор Агентлик томонидан ўтказилган текширувда қонунчилик талаблари бузилганлиги аниқланиб, қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича берилган кўрсатмалар белгиланган муддатда бажарилмаганлиги муносабати билан қабул қилинди.


❗️Фуқаролардан мазкур хусусий бандлик агентлиги лицензиясининг амал қилиши тиклангунига қадар хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ шартномалар тузмаслик ҳамда ушбу хизматлар учун тўловларни амалга оширмаслик сўралади.

📌 Эслатиб ўтамиз, хусусий бандлик агентликларининг лицензия ҳолати ҳақидаги маълумотларни Миграция агентлигининг расмий манбалари орқали текширишингиз мумкин👇

https://gov.uz/uz/migration/activity_page/xususiy-bandlik-agentliklari_

🤝 Хавфсиз меҳнат миграциясини танланг! Хорижда ишга жойлашишда фақат расмий ва ишончли манбаларга мурожаат қилинг.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍5422😴8👀2💊2🔥1🐳1🤨1😐1🍾1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🤝🇰🇷 Миграция агентлиги томонидан яна 120 нафар юртдошимиз Жанубий Кореяга ташкилий тарзда кузатилди

🚢 Жўнаб кетганларнинг 80 нафари Фарғона вилоятида амалга оширилган Улсан шаҳри учун малакали кадрлар тайёрлаш лойиҳаси битирувчилари бўлиб Hyundai Heavy Industries корхонасида иш бошлайдилар.

🏭 Қолган 40 нафари одатдаги танловларда иш берувчилар томонидан танланган ва Кёнггидо, Кангвондо провинциялари ҳамда Инчхон шаҳарларидаги ишлаб чиқариш корхоналарида фаолият олиб борадилар.


Маълумот учун:
2026 йил 4-мартдан 17-мартгача бўлган йилнинг 1 танловида Кореянинг SPAS электрон базасидаги 253 нафар номзод, 22-майдан 11-июнгача бўлган 2-танловда 470 нафар номзод Корея иш берувчилари томонидан танланиб Агентликка меҳнат шартномалари келган.
Жорий йилда яна 3 та танлов бўлиб ўтиши кутилмоқда.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍8049🤷10🥰7🤷‍♂6👌2😍2😴2💊2🎉1👀1
#Алдов_Ваъдалари

Миграцияни режалаштираётганлар учун қайси ваъда хавф белгиси эканини биласизми?

🎯 Ҳар қандай гапга ишонишдан олдин шу карточкани бир марта ўқиб чиқинг.

📢 Хабарни хорижда ишламоқчи бўлган дўстингизга юборинг!

👉 @uzmigration
👍4821🤷‍♂73💯3🤨3🍾3💊1
📚 Таълимдан ишгача: Германия ва Япония дастурлари иштирокчилари билан учрашув

🤝 Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Японияда логистика ҳамда Германияда тиббиёт соҳасида меҳнат фаолиятини бошлаш учун тил ва касб ўрганаётган ёшлар билан учрашув ўтказди.

📚 Унда ёшлар томонидан дам олиш кунлари ҳам ўқув хоналаридан фойдаланиш имкониятини яратиш бўйича таклифлар билдирилди. Мазкур ташаббус қўллаб-қувватланиб, масала ижобий ҳал этилди.


🇩🇪 Германиянинг Globogate дастури натижалари:

▪️1287 нафар номзод дастурга жалб қилинган;
▪️737 нафар В2 даражадаги халқаро немис тили сертификатини олган;
▪️ 540 нафар Германия клиникаларида иш бошлаган;
▪️ 232 нафарнинг виза расмийлаштириш жараёни давом этмоқда;
▪️ 550 нафар тил курсларида таҳсил олмоқда.

👉Иштрок этиш учун ҳавола

🇯🇵 Япониянинг Willer Express дастури:

▪️ Дастурда 50 нафар номзод иштирок этмоқда;
▪️Улар япон тили ва касбий тайёргарлик бўйича таълим олмоқда;
▪️ 8 ойлик ўқув курслари якунлангач, иштирокчилар Япониядаги юқори маошли иш ўринларига жойлаштирилади.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
47👍24😴3👀3😍2🤓2💔1🤗1