🇺🇿🤝🇩🇪 Германия Президенти ўзбекистонлик ёшлар учун яратилаётган янги имкониятлар билан танишди
Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Германия Федерал Президенти Frank-Valter Shtaynmayer ва Германия Биринчи хоними Elke Byudenbender мамлакатимизда меҳнат миграцияси ва профессионал таълим соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишдилар.
Ташриф давомида Frank-Valter Shtaynmayer немис тили ва замонавий касбларни эгаллаётган ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг билим ва малака оширишга бўлган интилишини юқори баҳолади.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration

Тақдимотда хорижда меҳнат фаолиятини юритишни мақсад қилган ёшлар учун яратилган имкониятлар, халқаро стандартлар асосидаги тайёргарлик дастурлари, немис тилини ўқитиш ҳамда Германия меҳнат бозори билан тўғридан-тўғри боғловчи ҳамкорлик механизмлари намойиш этилди.
Бугунги кунда Германиянинг 38 та йирик компания ва ташкилоти билан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, ўзбекистонлик мутахассислар учун 73 мингдан ортиқ бўш иш ўрни таклиф қилинган. Ҳозирга қадар 5,5 минг нафар номзод мазкур вакансиялар бўйича танлаб олинган.
Ташриф давомида Frank-Valter Shtaynmayer немис тили ва замонавий касбларни эгаллаётган ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг билим ва малака оширишга бўлган интилишини юқори баҳолади.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
❤88👍44😴7🍾5✍3🔥3👨💻3👌2
Миграция агентлиги раҳбарияти ва ходимларига нисбатан тарқатилаётган асоссиз маълумотлар юзасидан
Сўнгги вақтларда айрим Telegram каналлари ва бошқа интернет ресурсларида Миграция агентлиги раҳбарияти ҳамда ходимларига нисбатан ҳақиқатга тўғри келмайдиган, текширилмаган ва бир томонлама талқин қилинган маълумотлар тарқатилмоқда.
Мазкур ҳолатлар бўйича ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда текширув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув натижаларига кўра барча ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилади.
Шу муносабат билан жамоатчилик эътиборини шу нарсага қаратамизки, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятига оид ҳар қандай маълумотлар фақат расмий манбалар ва ишончли далилларга асосланган ҳолда баҳоланиши лозим.
Айрим интернет ресурслари орқали шахсий маълумотларни тарқатиш, шаън ва қадр-қимматга путур етказувчи маълумотларни эълон қилиш, шунингдек, жамоатчиликни чалғитишга қаратилган ҳаракатларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.
Миграция агентлиги ўз фаолиятини очиқлик, қонунийлик ва жавобгарлик тамойиллари асосида давом эттирмоқда ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда барча ҳолатларга ойдинлик киритилишини таъминлайди.
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакилларини фақат расмий ахборот манбаларига таянишга чақирамиз.
Миграция агентлиги матбуот хизмати
20 июнь 2026 йил.

10💊540🤨141❤76👍68😴39👀22🔥13🤓12😐8👨💻2😎2
#Migration_Update
🇩🇪 Пенсияга чиқувчилар сони ортиб бормоқда: Германияга яна миллионлаб ходимлар керак
Германиянинг Иқтисодиёт институти (IW) таҳлилларига кўра, 2036 йилга бориб мамлакатда ишчи кучи салоҳияти 4,3 миллионга қисқариши мумкин.
📌 Миграция агентлиги томонидан Германияда ишлашни режалаштираётган ҳамюртларимиз учун қонуний ва хавфсиз меҳнат миграцияси доирасида 200 дан ортиқ иш ўринлари таклиф этилади 👇
1. Қурилиш соҳаси
2. Юк машинаси ҳайдовчиси
3. Автобус ҳайдовчиси
4. Ҳамширалик 1
5. Ҳамширалик 2
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
🇩🇪 Пенсияга чиқувчилар сони ортиб бормоқда: Германияга яна миллионлаб ходимлар керак
Германиянинг Иқтисодиёт институти (IW) таҳлилларига кўра, 2036 йилга бориб мамлакатда ишчи кучи салоҳияти 4,3 миллионга қисқариши мумкин.
Қарийб 20 миллион “беби-бумер” авлоди вакиллари босқичма-босқич пенсия ёшига етиб бормоқда. 2036 йилгача ҳар йили ўртача 1,3 миллион ходим пенсияга чиқса, меҳнат бозорига кириб келаётган ёшлар тахминан 800 мингни ташкил этаяпти.
Мутахассислар мамлакат иқтисодиёти ва ижтимоий тизимини барқарор сақлаш учун хорижий малакали кадрларни жалб қилиш муҳим аҳамият касб этишини таъкидламоқда.
1. Қурилиш соҳаси
2. Юк машинаси ҳайдовчиси
3. Автобус ҳайдовчиси
4. Ҳамширалик 1
5. Ҳамширалик 2
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤94👍54💯9😴9💊2🤷1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқдаги бир пост инсон тақдирини ўзгартирди
Москвада оғир аҳволда яшаб келаётган ўзбекистонлик ҳақида бефарқ бўлмаган маҳаллий фаол Facebook’да пост қолдирди.
📌 Миграция агентлиги томонидан қисқа муддатда унинг шахси аниқланди, Ўзбекистондаги яқин қариндошлари топилди, қайтиш учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди, авиачипта олиб берилди ва Ватанга қайтарилди.
🫶 Бугун у 23 йиллик айрилиқдан сўнг ўз уйида, оиласи бағрида. Бир инсоннинг тақдирига бефарқ бўлмаганлар саъй-ҳаракати натижа берди.
❗️ Хорижда ишлаш даврингизда мушкул вазиятга тушсангиз Миграция агентлигининг 📞 1282 қисқа рақами ёки
телеграмдан @huquqiy_yordam_uzbot га мурожаат қилинг.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Москвада оғир аҳволда яшаб келаётган ўзбекистонлик ҳақида бефарқ бўлмаган маҳаллий фаол Facebook’да пост қолдирди.
Аниқланишича, оққўрғонлик Абдувоҳид ака 2003 йилда Ўзбекистондан чиқиб кетган, вақт ўтиши билан ҳужжатларини йўқотган ва оғир ҳаётий шароитда қолиб кетган.
🫶 Бугун у 23 йиллик айрилиқдан сўнг ўз уйида, оиласи бағрида. Бир инсоннинг тақдирига бефарқ бўлмаганлар саъй-ҳаракати натижа берди.
телеграмдан @huquqiy_yordam_uzbot га мурожаат қилинг.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍129❤71🔥13😐5🤷♂3☃3🥰3🙏3🎉2🕊1🤗1
🇺🇿🇮🇹 ИТАЛИЯДА ИШЛАШ УЧУН ЯНГИ ДАСТУР!
💶 ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР УЧУН ЙИЛИГА 200 МИНГ ЕВРО АЖРАТИЛМОҚДА
Миграция агентлиги ва Италиянинг “Sviluppo Lavoro Italia” ташкилоти ўртасида янги лойиҳа йўлга қўйилди.
🔹 Лойиҳа ташаббускори:
Италия Республикаси Меҳнат ва ижтимоий сиёсат вазирлиги
💶 Молиялаштириш:
Европа Иттифоқининг “FAMI 2021–2027” (Asylum, Migration and Integration Fund) жамғармаси ҳисобидан жами 13 миллион евро.
🔹 Мақсади:
хорижий давлатлар фуқароларининг Италияга қонуний меҳнат миграцияси каналлари орқали киришини рағбатлантириш, уларни малакали мутахассис сифатида тайёрлаш ҳамда Италия меҳнат бозорига муваффақиятли интеграция қилиш.
🔹 Қандай имкониятлар берилади?
✔️ касбий тайёргарлик
✔️ итальян тили бўйича курслар
✔️ жўнаб кетишдан олдин комплекс тайёргарлик
✔️ Италия меҳнат бозорига мослашиш
🔹 Қамров:
3 та мамлакатдан жами 300 нафар иштирокчи (ҳар бир давлатдан 100 нафардан)
🔹 Ўзбекистон учун: 200 000 евро ажратилган
🔥 ЭЪТИБОРЛИ ЖИҲАТ:
Италия иш берувчилари томонидан юқори даромадли иш ўринлари бўйича дастлабки буюртмалар аллақачон шаклланган.
Батафсил
📲 Бизни кузатиб боринг мазкур вакансиялар “XORIJDA ISH” канали орқали эълон қилинади.

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi
ITALIYADA ISHLASH IMKONIYATLARI
Rasmiy vebsayt: O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi
1❤89👍86😴11🤷♂4🥰4🎉4🔥3🤷1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#БирМамлакатБирТаҳлил
🇱🇻 Латвияда ишлаш қандай имкониятларни тақдим этади?
Европада расмий меҳнат фаолиятини бошлашни режалаштираётганлар учун Латвия сўнгги йилларда энг талаб юқори бўлган йўналишлардан бирига айланмоқда.
📹 Агар сиз ҳам Латвияда расмий ишлаш имкониятлари ҳақида ишончли маълумот излаётган бўлсангиз, ушбу видеони албатта кўринг ва XORIJDA ISH телеграм каналимизда берилган вакансия бўйича рўйхатдан ўтинг.
💬 Саволларингизни инстаграм саҳифамида изоҳларда қолдиринг. Кейинги сонларда бошқа давлатларнинг меҳнат бозорини ҳам таҳлил қилиб борамиз.

❤49👍29🔥9😴9🤷♂4
🇬🇧Англияда мавсумий иш дастурида ишлаётганлар учун ҳуқуқий ёрдам хизмати
Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги Элчихонаси ҳамда Unseen ва Seasonal Worker Scheme Taskforce ҳамкорлигида, Seasonal Worker Support Line — мавсумий ишчилар учун бепул ва интерфаол ёрдам хизмати ишга туширилди.
⚠️ Агар сиз хавфли вазиятда бўлсангиз, дарҳол 999 рақамига қўнғироқ қилинг.
📞Қўнғироқ қилинг ва расмдаги QR-кодни сканер қилиш орқали боғланинг:
Телефон: 0800 315 049
Telegram: https://t.me/SeasonalWorkersScheme_Bot
WhatsApp: https://wa.me/447783524846
Email: swsline@unseenuk.org
Веб: unseenuk.org/seasonal-worker-support-line
Иш вақти: 08:00 – 21:00
🌐 Хизмат 260 дан ортиқ тилда маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатади.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги Элчихонаси ҳамда Unseen ва Seasonal Worker Scheme Taskforce ҳамкорлигида, Seasonal Worker Support Line — мавсумий ишчилар учун бепул ва интерфаол ёрдам хизмати ишга туширилди.
📌 Хизмат мақсади:
Мавсумий ишчиларнинг иш ҳақи, иш соатлари, турар жой, хавфсизлик ва иш шароитлари бўйича муаммоларини қабул қилиш ҳамда тегишли ташкилотларга тезкор йўналтириш.
⚠️ Агар сиз хавфли вазиятда бўлсангиз, дарҳол 999 рақамига қўнғироқ қилинг.
📞Қўнғироқ қилинг ва расмдаги QR-кодни сканер қилиш орқали боғланинг:
Телефон: 0800 315 049
Telegram: https://t.me/SeasonalWorkersScheme_Bot
WhatsApp: https://wa.me/447783524846
Email: swsline@unseenuk.org
Веб: unseenuk.org/seasonal-worker-support-line
Иш вақти: 08:00 – 21:00
🌐 Хизмат 260 дан ортиқ тилда маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатади.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
2👍29❤24🔥2🤩1😴1
❗️ ОТА-ОНАСИЗ БЕГОНА ЮРТДА ҚОЛИБ КЕТГАН 6 ЁШЛИ БОЛАЖОН ВАТАНГА ҚАЙТАРИЛДИ
Москва шаҳрида фарғоналик 6 ёшли Абубакр ота-онасининг нолегал ҳолатда бўлгани сабабли депортация қилингач, қўшнилар қўлида қолиб кетган.
Унинг аҳволи ҳақидаги мурожаатдан сўнг, Миграция агентлигининг Фарғона вилояти филиали ва Москва шаҳридаги Ваколатхонаси томонидан зудлик билан ташкилий ва ҳуқуқий чоралар кўрилди.
Самарали саъй-ҳаракатлар натижасида болажон авиация ходимлари кузатуви остида хавфсиз тарзда Ўзбекистонга қайтарилиб, яқинларига топширилди.
‼️ Хорижий давлатларда бўлиб туриш қоидаларига риоя қилинг.
Ноқонуний миграция — фақат сиз эмас, фарзандингиз тақдирига ҳам хавф!

👍138❤41🥰7🙏6⚡2🔥2