🇺🇿🤝🇸🇪 Швеция илк бор Ўзбекистон билан миграция соҳасида ҳукуматлараро битим имзолади
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Швеция Қироллиги Ҳукумати ўртасида «Миграция ва мобиллик тўғрисида»ги Битим ҳамда миграция ва мобиллик бўйича пилот дастурни амалга ошириш юзасидан Қўшма декларация имзоланди.
📌 Мазкур хужатлар ўзбекистонликлар учун Швецияда қонуний ишлаш, ўқиш ва яшаш имкониятларини тартибга солувчи давлат томонидан кафолатланган ҳуқуқий механизм ҳисобланади.
Шунингдек, Халқаро миграция ташкилоти иштирокида пилот дастур амалга оширилиб, Швеция меҳнат бозори эҳтиёжлари ўрганилади, швед тили ва касбий тайёргарлик дастурлари йўлга қўйилади.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration

Унга кўра:▪️ тиббиёт, техника, хизмат кўрсатиш ва парваришлаш соҳаларида малакали мутахассисларни Швеция меҳнат бозорига тайёрлаш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади;▪️ ўзбекистонлик номзодларини швед иш берувчилари билан боғлаш механизмлари яратилади;▪️ талабалар, докторантлар ва ёш тадқиқотчилар учун академик алмашинув имкониятлари кенгаяди;▪️ миграция иштирокчилари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қўшимча кафолатлар жорий этилади.▪️ виза тартибларини соддалаштириш ва дипломатик паспорт эгалари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этилади;▪️ ноқонуний миграция, одам савдоси ва ҳужжатларни қалбакилаштиришга қарши қўшма механизмлар кучайтирилади.
Шунингдек, Халқаро миграция ташкилоти иштирокида пилот дастур амалга оширилиб, Швеция меҳнат бозори эҳтиёжлари ўрганилади, швед тили ва касбий тайёргарлик дастурлари йўлга қўйилади.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤112👍71🔥17🤩7😴6🤗3✍2🥰2🍾2🤷1
Беларусьдаги ёш ватандошлар билан мулоқот ўтказилди
Минск шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси Беларусь ҳудудида таҳсил олаётган ва меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёш ватандошларимиз ҳамда Ўзбекистон ёшлари кенгаши фаоллари билан учрашди.
Мулоқот давомида Миграция агентлиги масъуллари хориждаги ҳамюртларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги имкониятларни гапириб ўтди.
Шунингдек, Беларусьдаги ўзбекистонлик ёшлар билан ҳамкорликни янада кучайтириш, уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш ва Ватан тараққиётига қўшаётган ҳиссасини қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича таклифларини билдирди.

❤40👍21😴3👀2🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#филиал_фаолияти
Водийлик ёшлар билан очиқ мулоқот
🇺🇿 Ёшлар куни доирасида Миграция агентлиги раҳбари ўринбосари Э.Тоштемиров Наманган шаҳрида хорижда ишлаш ниятида тайёрланаётган ёшлар билан учрашди.
Шуниндек, Миграция агентлиги ва Бизнесни ривожлантириш банки ҳамкорлигида Марғилонда ташкил этилган Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази расман ишга туширилди.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Водийлик ёшлар билан очиқ мулоқот
🇺🇿 Ёшлар куни доирасида Миграция агентлиги раҳбари ўринбосари Э.Тоштемиров Наманган шаҳрида хорижда ишлаш ниятида тайёрланаётган ёшлар билан учрашди.
Учрашувда немис тилини ўрганаётган ёшлар халқаро сертификат имтиҳонлари учун навбат олишдаги қийинчиликларни тилга олди.
Шу муносабат билан Миграция агентлиги ҳамкорлигида Германиянинг TELC ва Австриянинг ÖSD сертификатлаш марказларининг расмий филиалларини жорий йил июль ойида Наманган вилоятида очиш режалаштирилгани маълум қилинди. Бу ёшларга имтиҳонларни ортиқча кутишларсиз топшириш имконини яратади.
Шуниндек, Миграция агентлиги ва Бизнесни ривожлантириш банки ҳамкорлигида Марғилонда ташкил этилган Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази расман ишга туширилди.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
❤47👍18🥰2🤨2🎉1🙏1👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇴 Юртдошларимиз Руминияда ишга жойлашди!
✈️ Бугун Миграция агентлиги орқали Руминияга ишлаш учун кетаётган 10дан ортиқ юртдошимиз кузатилди.
🔐 Сиз ҳам чет эл компанияларидан иш таклифини олмоқчи бўлсангиз XORIJDA ISH платформасида CV қолдиринг!
🔗 CV TO'LDIRISH
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
✈️ Бугун Миграция агентлиги орқали Руминияга ишлаш учун кетаётган 10дан ортиқ юртдошимиз кузатилди.
🚛 Улар логистика соҳасида, Е тоифадаги ҳайдовчи сифатида меҳнат фаолиятини олиб боришади.
📌 Барча жараёнлар — номзодларни танлаш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва ишга жўнатиш ишлари белгиланган тартибда амалга оширилди.
✈️ Эрта ва ундан кейинги рейсларда ҳам яна 20 нафар юртдошимиз Руминияга йўл олади.
🔐 Сиз ҳам чет эл компанияларидан иш таклифини олмоқчи бўлсангиз XORIJDA ISH платформасида CV қолдиринг!
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍91❤55🤨8😴6🤷♂4🙏4🔥3🥰3🤗3🫡3🤩1
ҚОНУНИЙ МИГРАЦИЯГА ЙЎЛ — ТАЪЛИМДАН БОШЛАНАДИ
Алфраганус университети ва АҚШнинг Logan университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
🌍 Ушбу ҳамкорлик тиббиётнинг замонавий йўналишларини ривожлантириш билан бирга, ёшлар учун истиқболли халқаро таълим ҳамда қонуний ва хавфсиз миграция имкониятларини кенгайтиради.
*Хиропрактика — умуртқа поғонаси ва асаб тизимига қўл орқали таъсир қилиш усули бўлиб, оғриқларни камайтириш, ҳаракатни тиклаш ва организм фаолиятини яхшилашга қаратилган замонавий тиббий йўналиш ҳисобланади.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Алфраганус университети ва АҚШнинг Logan университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
🏥 Logan University хиропрактика* соҳасида мутахассислар — спорт докторларини тайёрлашга ихтисослашган. Жорий йилда Алфраганус университетида пилот лойиҳа доирасида мазкур йўналишга 20–30 нафар талаба қабул қилиниб, улар АҚШда малака ошириш имкониятига эга бўлади.
🌍 Ушбу ҳамкорлик тиббиётнинг замонавий йўналишларини ривожлантириш билан бирга, ёшлар учун истиқболли халқаро таълим ҳамда қонуний ва хавфсиз миграция имкониятларини кенгайтиради.
*Хиропрактика — умуртқа поғонаси ва асаб тизимига қўл орқали таъсир қилиш усули бўлиб, оғриқларни камайтириш, ҳаракатни тиклаш ва организм фаолиятини яхшилашга қаратилган замонавий тиббий йўналиш ҳисобланади.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
❤46🔥6😴4🥰3👨💻3🤷3💯2☃1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#НаркожиноятларгаҚаршимиз
🚫 Гиёҳвандлик — нафақат бир инсон, балки бутун оила ва жамият келажагига таҳдид
Наркотик моддаларнинг тарқалишига қарши курашиш, ёшларни бу иллатдан асраш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳар биримизнинг масъулиятимиздир.
Бефарқ бўлмайлик. Атрофимиздаги шубҳали ҳолатларга эътиборли бўлайлик ва наркожиноятларга қарши курашда фаол иштирок этайлик.
⚠️ Ёшларни зарарли иллатлардан асрашга оид муҳим маълумотлар ва профилактик тавсиялардан хабардор бўлиб боринг.
📲 t.me/DFCAUZBEKISTAN

👍39❤27💊4🍾3🫡3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE
Ҳар бир катта мақсад пухта тайёргарликдан бошланади
Чет элда ишлаш учун йўл олишдан аввал ҳужжатларни расмийлаштириш, шартларни ўрганиш ва керакли маълумотларни аниқлаштиришга вақт ажратинг.
Шошилмасдан қилинган тайёргарлик келажакдаги кўплаб муаммоларнинг олдини олади. ✔️
#ҚонунийМиграция #ХавфсизМиграция #МиграцияАгентлиги

❤40👍31💯6😍2😴2🤷♂1🥰1👌1
🇺🇿🤝🇩🇪 Миграция агентлигининг Германия билан ҳамкорликдаги икки муҳим лойиҳасига старт берилди
Бугун Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер иштирокида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги қатор йирик лойиҳаларга тантанали равишда старт берилди.
📌 Миграция агентлиги томонидан амалга оширилаётган, ҳар бири 1 миллион АҚШ доллари қийматига эга бўлган икки муҳим лойиҳа ҳам шулар жумласидандир.
📹 Видеода старт маросими ва лойиҳалар ҳақида батафсил
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Бугун Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер иштирокида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги қатор йирик лойиҳаларга тантанали равишда старт берилди.
🚆 Биринчи лойиҳа — Германиянинг энг йирик темир йўл компанияси Deutsche Bahn билан ҳамкорликда 500 нафар мутахассисни Германия темир йўл соҳаси учун мақсадли тайёрлаш ва уларни юқори даромадли иш ўринларига йўналтириш дастури.
📚 Иккинчи лойиҳа — Германиянинг TELC имтиҳон марказлари тармоғини ташкил этиш ташаббуси. У ёшлар учун Гёте сертификатлари қаторида TELC сертификатини олиш имкониятини яратади. Лойиҳа доирасида ҳар йили 30 мингдан ортиқ юртдошимиз мамлакатимизда имтиҳон топшириб, халқаро даражада тан олинган сертификатга эга бўлиши мумкин.
📹 Видеода старт маросими ва лойиҳалар ҳақида батафсил
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍62❤46🔥5
Migratsiya agentligi
🇺🇿🤝🇩🇪 Миграция агентлигининг Германия билан ҳамкорликдаги икки муҳим лойиҳасига старт берилди Бугун Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер иштирокида Ўзбекистон…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎙 Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев интервьюсидан:
Германия билан миграция ва мобиллик бўйича старт берилган лойиҳалар доирасида
2 минг 500 нафар ўзбекистонлик автобус ва темир йўл мутахассислари Германияда ишга жойлаштирилади.
🔶Талаблар ҳақида видеода батафсил
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Германия билан миграция ва мобиллик бўйича старт берилган лойиҳалар доирасида
2 минг 500 нафар ўзбекистонлик автобус ва темир йўл мутахассислари Германияда ишга жойлаштирилади.
🔶Талаблар ҳақида видеода батафсил
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍88❤44🤷♂10🤩8🤨8🔥1🙏1