Migratsiya agentligi
86.9K subscribers
703 photos
412 videos
328 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#филиал_фаолияти

БУХОРОДА БОШЛАНГАН ЛОЙИҲА ЭНДИ БУТУН ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА

Аввалроқ Германиянинг «Premium Food Group» корхонасида ишлаш учун 140 нафар ҳамюртимиз меҳнат шартномасига эга бўлганди.

Эндиликда мазкур лойиҳа республика бўйлаб кенгайтирилди ва ўқув жараёнларига расман старт берилди.

📚 Иштирокчилар немис тили, касбий кўникмалар ҳамда Германия меҳнат муҳити бўйича тайёргарликдан ўтади. Ўқувлар якунида ишлаш учун зарур жараёнлар босқичма-босқич амалга оширилади.


📈 Лойиҳага 1600 дан ортиқ номзод қизиқиш билдирган бўлиб, дастлабки босқичда 241 иштирокчи саралаб олинди.

❗️Сизга ҳам қизиқ бўлса XORIJDA ISH платформасида CV яратинг ва бўш иш ўрнига ариза қолдиринг:

https://xorijdaish.uz/vacancy?vacancy_id=1388&is_agency=0

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
149👍40🙏5😴2🤷‍♂1🤨1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#филиал_фаолияти

🇺🇿🤝🇩🇪 Германияда ишлашни истаган ёшлар учун янги имкониятлар!

Навоий вилоятида ўтган семинарда Германиянинг 10 дан ортиқ етакчи компаниялари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Энг муҳими, вилоятдаги 27 та техникум ва Навоий Давлат Университетида Германия учун кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилмоқда.

Энди техникумларда махсус гуруҳлар ташкил этилади, ёшларга бепул немис тили ўргатилади, халқаро сертификат олиш ва касбий тайёргарликдан ўтиб Германияга муносиб иш ўринларига йўналтириш имконияти яратилади.


Германияда ишлаш истагида бўлган навоийлик номзодлар қуйидаги ҳаволалар орқали бепул тил курслари учун рўйхатдан ўтишлари мумкин:

Ҳамширалик соҳаси

Қурилиш соҳаси

Гўшт саноати

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍6343🤷‍♂8😴8🤷6🐳3👌1💊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚨 Носоз транспорт воситалари фожиага сабаб бўлиши мумкин

⚠️ Қозоғистондан Ўзбекистонга қайтиш учун йўлга чиққан ёш қиз йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида оғир тан жароҳати олди.

📌 Тиббий хулосага мувофиқ, ҳамюртимизни тиббий кузатув остида Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан махсус рейс орқали Ватанга қайтарилди ва кейинги даволаниш жараёнларини давом эттириши учун шифокорлар назоратига топширилди.

Шунингдек, Латвия республикасига якка тартибда ишлаш учун борган юртдошимиз ҳам орттирилган беморлик билан Ватанга қайтарилди.

❗️Азиз юртдошлар, хориждан қайтишда тасодифий ва хавфсизлиги кафолатланмаган транспорт хизматларидан фойдаланманг. Хорижда ишламоқчи бўлсангиз ташкиллаштирилган миграцияни танланг.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5037🙏13🤩3💔2🤗1
🇺🇿🤝🇸🇪 Швеция илк бор Ўзбекистон билан миграция соҳасида ҳукуматлараро битим имзолади

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Швеция Қироллиги Ҳукумати ўртасида «Миграция ва мобиллик тўғрисида»ги Битим ҳамда миграция ва мобиллик бўйича пилот дастурни амалга ошириш юзасидан Қўшма декларация имзоланди.

📌 Мазкур хужатлар ўзбекистонликлар учун Швецияда қонуний ишлаш, ўқиш ва яшаш имкониятларини тартибга солувчи давлат томонидан кафолатланган ҳуқуқий механизм ҳисобланади.

Унга кўра:

▪️тиббиёт, техника, хизмат кўрсатиш ва парваришлаш соҳаларида малакали мутахассисларни Швеция меҳнат бозорига тайёрлаш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади;
▪️ўзбекистонлик номзодларини швед иш берувчилари билан боғлаш механизмлари яратилади;
▪️талабалар, докторантлар ва ёш тадқиқотчилар учун академик алмашинув имкониятлари кенгаяди;
▪️миграция иштирокчилари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қўшимча кафолатлар жорий этилади.
▪️ виза тартибларини соддалаштириш ва дипломатик паспорт эгалари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этилади;
▪️ ноқонуний миграция, одам савдоси ва ҳужжатларни қалбакилаштиришга қарши қўшма механизмлар кучайтирилади.


Шунингдек, Халқаро миграция ташкилоти иштирокида пилот дастур амалга оширилиб, Швеция меҳнат бозори эҳтиёжлари ўрганилади, швед тили ва касбий тайёргарлик дастурлари йўлга қўйилади.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
112👍71🔥17🤩7😴6🤗32🥰2🍾2🤷1
Беларусьдаги ёш ватандошлар билан мулоқот ўтказилди

Минск шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси Беларусь ҳудудида таҳсил олаётган ва меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёш ватандошларимиз ҳамда Ўзбекистон ёшлари кенгаши фаоллари билан учрашди.

Мулоқот давомида Миграция агентлиги масъуллари хориждаги ҳамюртларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги имкониятларни гапириб ўтди.

Шунингдек, Беларусьдаги ўзбекистонлик ёшлар билан ҳамкорликни янада кучайтириш, уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш ва Ватан тараққиётига қўшаётган ҳиссасини қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича таклифларини билдирди.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
40👍21😴3👀2🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#филиал_фаолияти

Водийлик ёшлар билан очиқ мулоқот


🇺🇿 Ёшлар куни доирасида Миграция агентлиги раҳбари ўринбосари Э.Тоштемиров Наманган шаҳрида хорижда ишлаш ниятида тайёрланаётган ёшлар билан учрашди.

Учрашувда немис тилини ўрганаётган ёшлар халқаро сертификат имтиҳонлари учун навбат олишдаги қийинчиликларни тилга олди.
Шу муносабат билан Миграция агентлиги ҳамкорлигида Германиянинг TELC ва Австриянинг ÖSD сертификатлаш марказларининг расмий филиалларини жорий йил июль ойида Наманган вилоятида очиш режалаштирилгани маълум қилинди. Бу ёшларга имтиҳонларни ортиқча кутишларсиз топшириш имконини яратади.


Шуниндек, Миграция агентлиги ва Бизнесни ривожлантириш банки ҳамкорлигида Марғилонда ташкил этилган Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази расман ишга туширилди.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
47👍18🥰2🤨2🎉1🙏1👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇴 Юртдошларимиз Руминияда ишга жойлашди!

✈️ Бугун Миграция агентлиги орқали Руминияга ишлаш учун кетаётган 10дан ортиқ юртдошимиз кузатилди.

🚛 Улар логистика соҳасида, Е тоифадаги ҳайдовчи сифатида меҳнат фаолиятини олиб боришади.

📌 Барча жараёнлар — номзодларни танлаш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва ишга жўнатиш ишлари белгиланган тартибда амалга оширилди.

✈️ Эрта ва ундан кейинги рейсларда ҳам яна 20 нафар юртдошимиз Руминияга йўл олади.


🔐 Сиз ҳам чет эл компанияларидан иш таклифини олмоқчи бўлсангиз XORIJDA ISH платформасида CV қолдиринг!

🔗CV TO'LDIRISH

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9155🤨8😴6🤷‍♂4🙏4🔥3🥰3🤗3🫡3🤩1
ҚОНУНИЙ МИГРАЦИЯГА ЙЎЛ — ТАЪЛИМДАН БОШЛАНАДИ

Алфраганус университети ва АҚШнинг Logan университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

🏥 Logan University хиропрактика* соҳасида мутахассислар — спорт докторларини тайёрлашга ихтисослашган. Жорий йилда Алфраганус университетида пилот лойиҳа доирасида мазкур йўналишга 20–30 нафар талаба қабул қилиниб, улар АҚШда малака ошириш имкониятига эга бўлади.


🌍 Ушбу ҳамкорлик тиббиётнинг замонавий йўналишларини ривожлантириш билан бирга, ёшлар учун истиқболли халқаро таълим ҳамда қонуний ва хавфсиз миграция имкониятларини кенгайтиради.

*Хиропрактика — умуртқа поғонаси ва асаб тизимига қўл орқали таъсир қилиш усули бўлиб, оғриқларни камайтириш, ҳаракатни тиклаш ва организм фаолиятини яхшилашга қаратилган замонавий тиббий йўналиш ҳисобланади.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
47🔥6😴4🥰3👨‍💻3🤷3💯21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#НаркожиноятларгаҚаршимиз

🚫 Гиёҳвандлик — нафақат бир инсон, балки бутун оила ва жамият келажагига таҳдид

Наркотик моддаларнинг тарқалишига қарши курашиш, ёшларни бу иллатдан асраш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳар биримизнинг масъулиятимиздир.

Бефарқ бўлмайлик. Атрофимиздаги шубҳали ҳолатларга эътиборли бўлайлик ва наркожиноятларга қарши курашда фаол иштирок этайлик.

⚠️ Ёшларни зарарли иллатлардан асрашга оид муҳим маълумотлар ва профилактик тавсиялардан хабардор бўлиб боринг.

📲 t.me/DFCAUZBEKISTAN
👍3927💊4🍾3🫡3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

Ҳар бир катта мақсад пухта тайёргарликдан бошланади

Чет элда ишлаш учун йўл олишдан аввал ҳужжатларни расмийлаштириш, шартларни ўрганиш ва керакли маълумотларни аниқлаштиришга вақт ажратинг.

Шошилмасдан қилинган тайёргарлик келажакдаги кўплаб муаммоларнинг олдини олади. ✔️

#ҚонунийМиграция #ХавфсизМиграция #МиграцияАгентлиги

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
40👍31💯6😍2😴2🤷‍♂1🥰1👌1