Migratsiya agentligi
86.9K subscribers
703 photos
412 videos
328 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
🌍 ХАЛҚАРО ЭКСПЕРТЛАР ЎЗБЕКИСТОННИНГ МИГРАЦИЯ СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАРИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ

🤝 Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ва Халқаро маслаҳатчилар кенгаши аъзолари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Кенгаш аъзолари:

Александр Квасьневский Польша давлат ва сиёсий арбоби, Польша Республикасининг собиқ Президенти (1995–2005).

Штефан Фюле

Европа Иттифоқи Комиссиясининг кенгайиш ва Европа қўшничилик сиёсати масалалари бўйича собиқ аъзоси.

Альфред Гузенбаур –
Австриянинг собиқ Федерал канцлери, «Cudos Advisors» компаниясининг ҳаммуассиси.

🇪🇺 Учрашувда Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан виза жараёнларини енгиллаштириш, Ғарбий Европа мамлакатлари иш берувчилари ва тармоқ уюшмалари билан ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

✍️ Шунингдек, миграция иштирокчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хавфсиз ва қонуний миграция механизмларини кенгайтириш бўйича халқаро экспертларнинг таклиф ва тавсиялари кўриб чиқилди.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
57👍42🙏5🤗2👌1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миграция агентлиги жамоаси барчангизни муқаддас Қурбон ҳайити байрами билан муборакбод этади.

Ушбу қутлуғ кунлар юртдошларимизга тинчлик, соғлиқ-саломатлик, хонадонларимизга файзу барака олиб келсин.

Мусофирликдаги ҳамюртларимизга омад, хавфсизлик ва муваффақиятлар тилаймиз!

👉 @uzmigration
👍15175🤗13👌6🔥41
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ ЧЕТ ЭЛГА ИШГА КЕТАМАН ДЕБ АЛДАНИБ ҚОЛМАНГ

Хорижга ишга бориш жараёнида лицензияга эга Хусусий бандлик агентлиги билан шартнома тузиб, тўловни эса бошқа фирма ёки воситачилар ҳисоб рақамига амалга оширманг!

❗️Лицензия бир ташкилот номи учун берилади ва бошқа фирма ёки “консалтинг” хизматларига татбиқ этилмайди.

🚨 Қуйидагилар ХАВФЛИ:
— нақд пул бериш
— жисмоний шахс картасига ўтказиш
— “консалтинг хизмати” номи билан бошқа фирмага тўлов қилиш

Тўлов ФАҚАТ хусусий бандлик агентлигининг махсус депозит ҳисоб рақамига амалга оширилиши ва албатта тўловни тасдиқловчи чек бўлиши керак.


‼️ Эътиборли бўлинг:

🔎 лицензияни текширинг
📄 шартнома ва тўловдаги фирма номини солиштиринг
💾 тўлов чеклари, хужжатлар, реклама ва ёзишмаларни барчасини сақланг.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6452🫡10💯8🔥5😍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҚУРБОН ҲАЙИТИ – МЕҲР ВА САХОВАТ АЙЁМИ

Қурбон ҳайити муносабати билан хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамюртларимиз учун бир қатор давлатларда хайрия тадбирлари ташкил этилмоқда.

🎥 Видеода — Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган байрамона жараёнлар лавҳалари.

Бу каби эзгу ишлар халқимизга хос бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва инсонпарварликнинг ёрқин ифодасидир.

👉 @uzmigration
53👍33🥰3🔥2🤗21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КОРЕЯДАГИ ЎЗБЕК ОТАСИ

📺 Кореянинг KBS телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган таъсирли кўрсатув қаҳрамони — Андижонлик ҳамюртимиз Шуҳрат.

🇺🇿 Бугун у Кореянинг "Hyundai Motor Group" корхонасининг энг ишончли ва энг истеъдодли ходимлардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Аммо бу ҳикоя меҳнат ҳақида эмас...

Бу — йиллар давомида оиласи учун ўзини аямай меҳнат қилган отанинг ҳикояси.

Бу — отасининг меҳнати ортидан орзуларига интилаётган фарзандлар ҳақида.

Бу — соғинч, сабр ва меҳр ҳақида.


😍 “Surprise” кўрсатуви ижодкорлари Шуҳрат акадан яширин тарзда унинг турмуш ўртоғи ва уч нафар фарзандини Кореяга олиб келишади.

🫶 Кўп йиллик соғинчдан кейинги учрашувни эса сўз билан тасвирлаб бўлмайди...

Ушбу лавҳа яна бир ҳақиқатни намоён этади: бугун ўзбекистонлик кадрлар нафақат меҳнати, балки ҳалоллиги, масъулияти ва инсоний фазилатлари билан ҳам хорижда юксак қадрланмоқда.

🎥 Видеони томоша қилинг. Бефарқ қололмайсиз.

👇Кўрсатувни тўлиқ кўриш учун ҳавола:
https://youtu.be/MOwd4lKDtPA?si=eOZ_IaH3VR131JJ0

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
305👍211🔥30🤩15🤗13😍10🥰8👌7🎉65🤷‍♂3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌍 ГЛОБАЛ МИГРАЦИЯ: ЧЕГАРАЛАР ЭМАС, ИМКОНИЯТЛАР МУҲИМ

Халқаро миграция оддий ижтимоий жараён эмас, геосиёсий ва иқтисодий инструментга айланмоқда.

📊 Дунёда миграция иштирокчилари 300 миллиондан ошди (жаҳон аҳолисининг ~3,7%)

📉 Ривожланган давлатлар — чекловларни кучайтирмоқда

Европа Иттифоқида ноқонуний чегара кесиб ўтишлар 35% га камайди

👉 Тренд: “Очиш эмас, саралаш” сиёсати (selective migration)

📊 Миграция иқтисодий ўсиш ва меҳнат бозорини тўлдирувчи асосий омилга айланди.

⚠️ Бироқ, қонуний каналлар қисқариши сабабли ноқонуний миграция ва хавфли йўллар сақланиб қолмоқда.

ХУЛОСА

Дунёда миграция сиёсати 3 асосий йўналишда ўзгармоқда:

🔹 Чеклов + назорат
🔹 Малакали кадрлар учун рақобат
🔹 Қонуний миграция каналларини шакллантириш.

🇺🇿 Ўзбекистон учун аҳамияти:

Глобал ўзгаришлар шароитида энг муҳим вазифа —
✔️ Хорижда ишламоқчи бўлган фуқароларни тайёрлаш
✔️ қонуний каналларни кенгайтириш
✔️ рақобатбардош кадрлар етиштириш.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
34👍28🤷‍♂2🎉2🤗1🫡1
🇺🇿 СУРХОНДАРЁДА ИЛК “ЯГОНА МИГРАЦИЯ МАРКАЗИ” ОЧИЛДИ

Термез шаҳрида ҳудудларда очилаётган биринчи “Ягона миграция маркази” иш бошлади.

💼 Марказ имкониятлари:

▪️ жахон меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитади;
▪️ хорижий тилларни ўргатади;
▪️ халқаро сертификат олиш учун имтихонлар ташкил қилади;
▪️ ҳужжат ва виза масалаларида амалий ёрдам беради;
▪️ бепул консалтинг хизматларини кўрсатади;

🏢 Марказ инфратузилмаси:

▪️ 100 ўринли ўқув хоналари;
▪️ 18 ўринли музокаралар хонаси;
▪️ 50 ўринли танловлар зали;
▪️ бир вақтнинг ўзида 10 дан ортиқ фуқарога хизмат кўрсатувчи фронт офис.


🌍 Хорижда ишлашни истаган ҳамюртлармиз учун муносиб ва юқори даромадли ишга чиқиш учун барча босқичлар ўзаро боғланган ушбу ягона экотизим:

✔️кадрлар рақобатбардошлигини оширади;
✔️ хавфсиз ва тартибли меҳнат миграциясини таъминлайди;
✔️ ортиқча оворагарчиликларни бартараф этади.

📍 Манзил: Термиз шаҳри, Боғзор МФЙ, Маржон кўчаси 2 уй Миграция агентлиги вилоят филиали.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8346🔥12🥰52
📢 “VIZA LAB XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI" МЧЖнинг фаолияти тугатилди!

“VIZA LAB XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI" га Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2025 йил 29 июлда берилган 926213 сонли лицензия ушбу хусусий бандлик агентлигининг 2026 йил 29 майдаги 2766728-сонли аризасига асосан тугатилди.

❗️“Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, МЧЖга фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш таъқиқланади.


📌 Ҳурматли фуқаролар!

Агар “VIZA LAB XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI" билан боғлиқ мурожаат ёки шикоятларингиз бўлса, уларни жорий йил 3 июльга қадар Миграция агентлигига тақдим этишингизни сўраймиз.

☎️ Мурожаат учун: 71 202 33 55 (қисқа рақам
171, 711)

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
34👍25🔥4👀3👌1🏆1🍾1
Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Россия Федерациясида бўлиб турибди.

Хизмат сафари давомида маҳаллий ҳокимиятлар, таълим муассасалари ва иш берувчилар билан юртдошларимизнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини таъминлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Жумладан, Новосибирск шаҳар адвокатлар коллегияси билан фуқароларимизнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилган ҳолларда малакали адвокатлик хизматларини кўрсатиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Новосибирск вилояти раҳбарияти билан Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридаги қурилиш техникуми негизида малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда уларни Новосибирскдаги йирик қурилиш лойиҳаларида иш билан таъминлаш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ Новосибирск вилоятидаги «ТехноПан», «Азия-Сибирь», «Ғарбий Сибирь саноат компанияси», шунингдек, Кемерово вилоятидаги «Стройтрансгаз» корхоналарида вақтинча меҳнат қилаётган юртдошларимиз билан учрашиб, уларнинг меҳнат шароитлари, ижтимоий ҳимояси, ҳуқуқий кўмак ва қонуний меҳнат фаолиятини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
44👍16🤩3😴3🥰1🎅1