Migratsiya agentligi
87K subscribers
634 photos
376 videos
305 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
🇨🇿 Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Чехия Бош вазири Андрей Бабиш пойтахтимиздаги Халқаро тиллар ва кўникмалар мактаби билан яқиндан танишди.

🏫 Олий мартабали меҳмон марказнинг замонавий ўқув корпуси, аудиториялари, тил лабораториялари ҳамда таълим жараёнини кўздан кечирди.

🤝 Шунингдек, делегация вакиллари тингловчилар билан халқаро дастурларда иштирок этиш имкониятлари ва келгусида хорижда ишлаш режалари ҳақида суҳбатлашди.

Бош вазир ёшларнинг интилишларини юқори баҳолаб, бундай ташаббуслар уларнинг келажаги учун муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

📌 Маълумот учун: Халқаро тиллар ва кўникмалар мактаби хорижда ишлаш истагидаги номзодларни замонавий талаблар асосида тўлиқ бепул тайёрлаш мақсадида Миграция агентлиги томонидан ташкил этилган.
🏢 Марказда 320 ўринли ўқув биноси, шунингдек, ҳудудлардан келиб таҳсил олаётганлар учун 350 ўринли, барча қулайликларга эга ётоқхона мавжуд.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
81👍33🔥13👌4🎉2💋1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇷 Е-9 ВИЗАСИ УЧУН АМАЛИЙ ИМТИҲОНЛАРДАН МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎТИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?

💪 Кореяда ишлашни ражалаштирган номзодлар учун жорий йил 6–22 апрель кунлари тест имтиҳонлари бўлиб ўтди.
📢 Тестдан ўтганлар рўйхати HRD Korea томонидан тақдим этилгач, “XORIJDA ISH” каналида эълон қилинади.

⛓️ Энди ҳал қилувчи босқич — амалий имтиҳон! Бу — Кореяда ишлаш орзуйингизга энг яқин қадам.

📌 Миграция агентлиги томонидан барча ҳудудий филиалларда сизлар учун бепул тайёрлов курслари ташкил қилинди, малакали устозлар, аниқ ва самарали дастур бор.

📍Ҳудудий филиаллар маълумотлари 👈

📱 Қўшимча равишда YouTube саҳифамиздаги амалий имтиҳонлар бўйича ўзбек тилидаги видео дарслар орқали мустақил тайёргарликни кучайтиринг, ҳаракат қилинг ва натижага эришинг!
👉 https://www.youtube.com/watch?v=C5PciSvivTs&list=PLzY114w12jvzsS6B2AwYEDFENbhYiGtLX


Яқинларингизга тарқатинг!

Сўнгги янгиликлардан XORIJDA ISH канали орқали хабардор бўлиб туринг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
62👍16🤨4👌3🫡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📣Юртдошларимиз диққатига!

Рўйхатда келтирилган давлатларда вақтинча меҳнат фаолиятингизни олиб боряпсиз, лекин муаммоли вазиятдамисиз? Ўйланиб ўтирманг, биз ёнингиздамиз!


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига 24/7 режимида бепул қўнғироқ қилинг, мутахассислар сиз билан боғланишга тайёр!

❗️Ҳуқуқий маслаҳат учун - @huquqiy_yordam_uzbot

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
67👍44🔥8👌4🤷‍♂3🤷2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌📌📌📌📌

🌍 "ХАЛҚАРО МИГРАЦИЯ ФОРУМИ 2026"

📅 2026 йил 18–19 май куни Тошкент шаҳрида “Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси” мавзусида Халқаро миграция форуми бўлиб ўтади.

Ташкилотчилар:
— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
— Халқаро Миграция ташкилоти

💬 Форум доирасида:

▪️ Халқаро даражадаги Миграция экспертлари иштирокида пленар сессиялар;
▪️ Меҳнат миграцияси, малакалар, гендер, ёшлар ва иқлим мавзуларида панеллар;
▪️ Иш берувчилар билан тўғридан-тўғри учрашувлар (B2B, B2G, G2G);
▪️Халқаро ва маҳаллий ОАВ вакиллари учун Матбуот анжумани;
▪️ Янги келишувлар ва ҳамкорлик имкониятлари.

👥 Кимлар қатнашади?


— БМТ тизими ва халқаро ташкилотлар;
— Ҳукумат ва вазирликлар вакиллари;
— Европа ва Осиёдан иш берувчилар;
— Фуқаролик жамияти ва экспертлар;
— Оммавий ахборот воситалари вакиллари.

Жами: 300+ халқаро иштирокчи

🔐 Асосий ғоя:
Хавфсиз, тартибли ва қонуний миграция — барқарор тараққиёт асоси.

📢 Форумда иштирок этиш учун ҳозироқ рўйхатдан ўтинг:

🔗https://timf.uz

Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
139👍15🔥5🤗2🫡1
Migratsiya agentligi
📌📌📌📌📌 🌍 "ХАЛҚАРО МИГРАЦИЯ ФОРУМИ 2026" 📅 2026 йил 18–19 май куни Тошкент шаҳрида “Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси” мавзусида Халқаро миграция форуми бўлиб ўтади. Ташкилотчилар: — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌📌📌📌📌

🌍 “INTERNATIONAL MIGRATION FORUM 2026”

📅 On May 18–19, 2026, Tashkent will host the International Migration Forum on the topic:
“Social and Legal Protection of Labor Migrants and Their Family Members.”

Organizers:
— Migration Agency under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan
— International Organization for Migration

💬 The forum will feature:

▪️ Plenary sessions with international migration experts;
▪️ Panel discussions on labor migration, skills, gender, youth, and climate;
▪️ Direct meetings with employers (B2B, B2G, G2G);
▪️Press conference for representatives of international and local mass media outlets;
▪️ New agreements and partnership opportunities.

👥 Participants include:

— Representatives of the UN system and international organizations;
— Government and ministry officials;
— Employers from Europe and Asia;
— Representatives of the mass media;
— Civil society representatives and experts.

Total: 300+ international participants

🔐 Key message:
Safe, orderly, and regular migration is the foundation of sustainable development.

📢 Register now to participate in the forum:
https://timf.uz

👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
25👍10🔥31🤷‍♂1🫡1
🇺🇿🇸🇦 Саудия Арабистони билан ҳамкорлик

💼 Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Саудиядаги элчихонаси масъулларидан иборат делегация Саудия Арабистони Подшоҳлигида ҳамюртларимизни қонуний ва тизимли ишга жойлаштириш масалалари бўйича қатор учрашувлар ўтказди.

🏛 Саудия Арабистони Инсон ресурслари ва ижтимоий ривожланиш вазири ўринбосари Ahmad Al-Sharqiy билан бўлиб ўтган мулоқотда меҳнат бозорининг янги стратегияси, хорижий ишчи кучини жалб қилишнинг замонавий механизмлари ҳамда меҳнат визаларини малака даражалари бўйича (бошланғич, ўрта, юқори) ажратиш тизими жорий этилгани маълум қилинди.

🤝 Учрашув якунларига кўра:

✔️ Миграция агентлиги ва Саудия Арабистони Меҳнат вазирлиги ўртасида қўшма ишчи гуруҳ ташкил этилади;
✔️ Ўзбекистонда тиббиёт, қурилиш, туризм ва муҳандислик соҳаларида халқаро стандартлар асосида кадрлар тайёрланади;
✔️ Малака имтиҳонлари ташкил этилади;
✔️ Номзодларни ушбу давлатда ишга жойлаштириш тизими йўлга қўйилади.


📝 Шунингдек, Саудия Арабистонида хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва иш берувчиларни кадрлар билан таъминлашга ихтисослашган KDOT рекрутинг ташкилоти ҳамда йирик иш берувчилар билан юқори талабга эга касблар бўйича мақсадли таълим ва касбий тайёргарлик дастурларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
64👍45🔥8🤨4🫡3🥰2🍾1
🇺🇿🇶🇦 ҚАТАР БИЛАН ЯНГИ КЕЛИШУВ: ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР "QATAR AIRWAYS"ДА ИШЛАЙДИ

💼 Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда мамлакатимизнинг Қатардаги элчихонаси масъуллари Доҳа шаҳрида миграцияга оид учрашувлар ўтказди.

🏛 Қатар меҳнат вазири
Ali bin Saeed билан мулоқотда ушбу мамлакат меҳнат бозорида талаб юқори соҳаларни (тиббиёт, туризм, авиация, ахборот технологиялари) малакавий талабларини ўрганиш ва Ўзбекистонда мақсадли тайёрлов курсларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

🤝 Учрашув якунларига кўра:

✔️ Қатар Бандлик ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилади;
✔️ идоралараро ишчи гуруҳ ташкил этилади;
✔️ тиббиёт ходимларини Қатар стандартлари асосида тайёрлаш бўйича махсус таълим дастури йўлга қўйилади.

📝 Қатарнинг давлат бандлик ташкилоти — Jusour раҳбари Abdulhadi Barkan билан ўтказилган музокаралар натижасида:

✔️ Қатарда ишлаш истагидаги ёшлар учун 2026 йил сентябрь ойида Тошкентда 50 дан ортиқ иш берувчилар иштирокида “Ўзбекистон — Қатар меҳнат форуми” ўтказилади.

✈️ "Qatar Airways" вице-президенти Fathi Atti билан учрашувда:

✔️ жорий йил май–июнь ойларида авиация соҳасида 65 нафар номзод (борт кузатувчиси, муҳандис, аэропорт ходимлари) танлаб олинади ва "Qatar Airways"да юқори маошли ишларга жойлаштирилади;
✔️ келгусида учувчилик, механика, электротехника ва муҳандислик соҳаларида 1 600 нафар олий маълумотли мутахассисни ишга жалб қилиш бўйича лойиҳани амалга оширишга келишилди.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
75👍32🔥24😴5🤗3🥰2🤩2🍾1