Migratsiya agentligi
86.5K subscribers
585 photos
357 videos
291 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
🇺🇿🇷🇺Жорий йилнинг 24–25 март кунлари миграция соҳасидаги вазиятни ўрганиш бўйича Ўзбекистон–Россия идоралараро ишчи гуруҳининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

📋 Шунингдек, Россия Федерацияси Бош прокурори ўринбосари П. Городов бошчилигида — Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш, Фан ва олий таълим ҳамда Меҳнат вазирликлари масъулларидан иборат делегация Тошкент шаҳридаги Касбий кўникмалар марказида бўлди.

Расмийлар, хорижда ишлаш истагидаги ҳамюртларимизни касб ва тилга тайёрлаш, шунингдек, рус тили сертификатини бериш жараёнлари билан танишди.


✍️ Шу куни марказда бўлиб ўтаётган Россия иш берувчилари танлови иштирокчилари билан ҳам суҳбатлашиб мавжуд муаммолар ўрганилди.

Видеода батафсил

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
89👍28🤷20🤨16😴11👌4🔥3👻2😇2🤗2💊2
Migratsiya agentligi
Video
Миграция агентлиги Жаҳон матбуотида

🇮🇹 Италиянинг нуфузли — Il Resto del Carlino нашри Ўзбекистонлик мавсумий ишчиларнинг Италияга келиши ҳақида хабар берди.

📰Нашрга кўра:
▪️ҳамюртларимиз Италиянинг Феррара ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинади, иш жойи билан бирга яшаш шароитлари ҳам яратилади;

▪️ўзбекистонлик ишчилар интизомли ва ишга тайёр кадр сифатида баҳоланмоқда. Улар дастлаб мева саралаш ва қадоқлаш, кейинчалик далаларда ҳам фаолият юритади;

▪️ ишчилар махсус тайёргарлик ва мослашув жараёнларидан ўтади;

▪️лойиҳа пилот тарзда бошланган бўлиб, келгусида минглаб ишчиларни қамраб олиши кутилмоқда.

🔗 Манба:
https://www.ilrestodelcarlino.it/ferrara/cronaca/i-braccianti-arrivano-dalluzbekistan-i-6471d7bb

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥125👍10468😴9🆒6🎉5🥰3👌3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШДАГИ МАВСУМИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА МУҲИМ МУРОЖААТ

🇺🇿🇺🇸 Миграция агентлиги ва АҚШнинг USAFARMLABOR ташкилоти ўртасидаги дастур бўйича дастлабки талабномалар олинди. Ҳозирда жараёнлар босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда.

⚠️ Иш берувчининг маълумотига кўра, айрим фуқароларимиз томонидан ҳамкор ташкилот сайтларга ёки таркибидаги фермер хўжаликларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

❗️ ҚАТЪИЙ ЭСЛАТАМИЗ:

Иш берувчининг талабномаси асосида Миграция агентлиги танлов эълон қилганидан сўнг - белгиланган тартибда рўйхатдан ўтилади!

Тўғридан-тўғри мурожаат — натижа бермайди
Мустақил рўйхатдан ўтиш — фойдасиз.


‼️ Воситачилар ва пулли “таклиф”ларга алданманг!

📣 Расмий маълумотлар эълон қилинишини кутинг, фақат ишончли манбаларга таянинг.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
1👍73311924💯22🔥15🫡14🆒9🤗6🤩5💊5🤷‍♀4
🇮🇹 Ўзбекистонлик ўрта тиббиёт ходимлари Италияда ишлаш учун тайёрланмоқда

📌 10 нафар ўзбекистонлик ўрта тиббиёт ходими Миграция агентлиги томонидан Италияга 3 ой иш ва тажриба орттиришга юборилган эди. Муваффақиятли бошланган лойиҳа давом эттириладиган бўлди.

🤝 Бу масала Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ва Пьемонте ҳудуди соғлиқни сақлаш вазири Federico Riboldi учрашувида муҳокама қилинди.

🎓 Дастур доирасида Италиянинг “Perugia“ Университети билан ҳамкорликда Касбий таълим агентлиги тизимидаги техникумда 6 ойлик “Ҳамшираларни итальян тилига ўқитиш курси” йўлга қўйилди.

👩‍⚕️ Эълон қилинган танлов натижалари:
— 1615 нафар номзод Италияда ишлаш истагини билдириб ариза топширди
— 85 нафар олий маълумотли (бакалавр ва магистр) ўрта тиббиёт ходимлари танлаб олинди.

📚Қўшма таълимнинг биринчи босқичида: 41 нафар иштирокчи “double degree” дастури орқали ўқитилади ва сертификатлаш жараёнлари Ўзбекистонда ташкил этилади.

💼 Сертификат олганлар эса Италияда юқори даромадли иш ўринларига жойлаштирилади.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
119👍59🤨10🔥8🤷‍♂5😴3🥰2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇯🇵 Нега Япония? 19 та ҳикоя орқали жавоб

📊 Япония — шунчаки ишлаш жойи эмас. Бу ерда интизом — қонун, меҳнат — қадрият, ривож — кундалик одат

— Японияда ишчиларнинг ўртача умри дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири.
— Технология, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларида малакали кадрларга доимий эҳтиёж бор.
— Энг муҳими: ишга муносабат — жуда жиддий.

📌 Бу ерда “кейин қиламан” деган тушунча йўқ.
📌 Вақт — сониясигача ҳисобланади.
📌 Масъулият — шахсий масала эмас, умумий қадрият.


🎥 Биз 19 нафар ҳамюртимизнинг Япониядаги 19 хил ҳаёт йўлини видеоҳикояга айлантирдик:
кимдир заводда иш бошлади, кимдир ўқиш орқали йўл очди, кимдир тил ўрганиб янги босқичга чиқди.

💡 Агар сиз ҳам Японияда ишлашни ўйлаётган бўлсангиз, видеоларни албатта кўринг👇

https://www.youtube.com/watch?v=StZzELVs38g&list=PLzY114w12jvzGBeQXpfb7bsKqQVvjv2dT

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
75👍26👀8🔥2🤗1
Фарғонада ёшлар билан очиқ мулоқот

📍Фарғона Жамоат саломатлиги тиббиёт институтида Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев иштирокида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.

👨‍⚕️👩‍⚕️ Иштирокчилар Миграция агентлиги томонидан Германия, Саудия Арабистони, Италия, Чехия ва Болгария билан йўлга қўйилган тиббиёт йўналишидаги лойиҳалар доирасида ишлаш ва тажриба орттириш имкониятлари, шарт-шароитлари бўйича саволларига жавоб олдилар.


💬 Мулоқот давомида талабаларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватланиб, уларнинг келгуси режалари ва мақсадларига йўналтирувчи муҳим тавсиялар берилди.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
49👍206🤩4💊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
140 НАФАР ФУҚАРОНИ АЛДАГАНЛАР ҚАМАЛДИ

⚠️ Огоҳ бўлинг: ноқонуний миграция қурбонига айланманг

❗️Хорижга туризм визаси орқали ишга жўнатишни ваъда қилиб, 140 нафар ҳамюртимизни чув туширган фирмага нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Туризм визаси билан ишлаш — мумкин эмас
Бу — қонунга зид ва жиддий оқибатларга олиб келади

💡Хорижда ишлаш учун Миграция агентлиги
ёки
лицензияга эга хусусий бандлик агентликлари орқали ҳаракат қилинг.

📋 Лицензияга эга агентликлар рўйхати:
👉 https://gov.uz/oz/migration/activity_page/xususiy-bandlik-agentliklari_

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
👍15781🔥7🤨6🤩5👌5👀5🙏4🍾43🤓1