"O'zbekiston milliy elektr tarmoqlari" AJ
3.55K subscribers
15.8K photos
3.97K videos
4 files
17.8K links
Каналга аъзо бўлинг! 👉 🌏 t.me/uzmetaxborotxizmati Call centre рақами +998 (55) 500-5545 9:00 дан 18:00 гача, тушлик 13:00 дан 14:00 гача — юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанциялар фаолияти билан боғлиқ саволларга жавоб берилади.)
Download Telegram
Forwarded from Energetika xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ ва Россиянинг «Россети» АК стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани амалга ошириш бўйича Йўл харитасини тасдиқлади.

Унда 2021-2022 йилларда икки мамлакат юқори кучланишли электр тармоқлари комплексини ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш, рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда илғор тажриба алмашиш каби чора-тадбирлар тартиби келтирилган.

Видео: Санкт-Петербург телеканали

👉Энергетика хабарлари
Forwarded from MINENERGY.UZ
#инфографика

2021 йилда Ўзбекистон электр станциялари қувватининг ўсиб бориш суръати тўғрисида қисқача маълумот
.

@minenergy_uz, @Clearenergy
Forwarded from MINENERGY.UZ
#инфографика

Коротко и информативно о росте мощностей электростанций Узбекистана в 2021 году.

@minenergy_uz, @Clearenergy
Forwarded from MINENERGY.UZ
Ўзэнергоинспекция: юқори кучланишли электр узатиш тармоғининг муҳофаза майдонида ноқонуний қурилиш қилинаётганлиги аниқланди


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Twitter
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ ҳамда “Россети” АК ўртасидаги ҳамкорлик ижроси доирасида йўл харитаси тасдиқланди

📍http://uza.uz/posts/273778

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Forwarded from MINENERGY.UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика вазирлиги ҳафта янгиликлари (31 май ва 5 июнь кунлари)

——————

Минэнерго за неделю 31 мая и 5 июня 2021 г.



Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Twitter
Маълумки, асосан юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларни эксплуатация қилиш билан шуғулланувчи «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида Хавфсизлик техникаси бўйича тез-тез турли тадбир ва машғулот ҳамда назорат ўрганишлари ўтказиб турилади.

📝 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Х.Б.Элмуродовнинг махсус кўрсатмасига биноан бугун, 8 июнь — “Хавфсизлик техникаси куни” этиб белгиланган. Айни пайтда ушбу назорат-ўрганиш тадбирларига масъул мутахассислар 5 та магистрал электр тармоқлари филиаллари таркибидаги подстанцияларда хавфсизлик техникаси талабларини ўрганишмоқда.

🛠 Мисол учун, «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги 220 кВ кучланнишли «Оби ҳаёт» подстанциясида Электр тармоқларидан фойдаланиш бошқармасининг 2-тоифали муҳандиси А.Фозилов ҳамда Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати сектор бошлиғи К.Миралиевлар подстанция мутахассислари иштирокида хавфсизлик техникасига тайёргарлик даражасини ўрганишмоқда.

✍️ Ахборот хизмати
“Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали: “Адолат” ва “Чирчиқ” подстанцияси амалга оширилаётган модернизация-реконструкция ишлари тўғрисида ҳисобот

📝 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги «Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари нимстанцияларини модернизация ва реконcтрукция қилиш тўғрисида»ги 3284-сонли қарорига асосан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги “Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали таркибидаги подстанцияларда олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари тўғрисида маьлумот (2021 йил 1 июнь ҳолатига).

🛠 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги 3284-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган инвестиция дастурига асосан «Тошкент МЭТ» филиалининг “Адолат” ва “Чирчиқ” подстанцияларидаги 2 дона 125 МВАли трансформаторларни 200 МВАли, бундан ташқари, 2 дона 200 МВАли трансформаторларни 2 дона 250 МВАли трансформаторларига алмаштириш назарда тутилган.

☑️ 2021 йилнинг 1 май ҳолатига “Адолат” подстанциясидаги 2 дона 200 МВА трансформаторлар 250 МВАли трансформаторларига алмаштирилди. Шунингдек, “Чирчиқ” подстанциясидаги 2 дона 125 МВА трансформаторлар 200 МВАли трансформаторларига алмаштирилди.

📌 Жумладан:

I. 220/110/10 кВ кучланишли “Адолат” подстанцияси бўйича:
✔️200 МВАли 2 та автотрансформатор 250 МВАли 2 та автотрансформаторларга алмаштирилди;
✔️Ёнғин ўчириш тизими насослари биноси ва Назорат ўтказиш пункти биноси таъмирланди;
✔️220 кВли очиқ тақсимловчи қурилмага 9 дона, 110 кВли очиқ тақсимловчи қурилмага 18 дона замонавий элегаз ўчиргичлар ўрнатилди;
✔️220 кВ ва 110 кВ очиқ тақсимловчи қурилмаларда ҳамда подстанция ҳудудида 500 метр йўлаклар капитал таъмирланди, бетон девор ўрнига евро тўсиқлар ўрнатилди. 900 метр кабел лотоклари таъмирланди ва 1650 дона бетон қопқоқлар ёткизилди;
✔️220 кВ ва 110 кВ кучланишли очиқ тақсимловчи қурилмалар ҳудудида ёритиш тизими тўлиқ энерготежамкор ёриткичларга алмаштирилди;
✔️220 кВ очиқ тақсимловчи қурилмага 6 дона, 110 кВ очиқ тақсимловчи қурилмага 6 дона ва 10 кВ очиқ тақсимловчи қурилмага 6дона ўта кучланиш чегаралигичлари ўрнатилди.
✔️Ёрдамчи бинолар тўлиқ капитал таъмирланди.
✔️108 элементли АКБ ва қувватлаш ускунаси ўрнатилди (аккумлятор).

II. 220/110/35 кВ кучланишли “Чирчиқ” подстанцияси бўйича:
✔️125 МВАли 2 та трансформатор 200 МВАли 2 дона трансформаторларига алмаштирилди;
✔️Ёнғин ўчириш тизими насослари биноси ва Назорат ўтказиш пункти биноси тўлиқ қуриб битказилди, барча жиҳозлар билан таъминланди.
✔️Очиқ тақсимловчи қурилма — 220 кВ 10 дона, 110 кВ 14 дона ва 35 кВ 12 дона элегаз ўчиргичлар ўрнатилди;
✔️220 кВ ОТҚ ҳудудида кабель лотоклари ўрнатилди;
✔️220 кВ ОТҚ юқори кучланиш ва иккиламчи кабеллар ётқазилди;
✔️220 кВ ОТҚда - 6 дона, 110 кВ ОТҚ да-9дона ва 35кВда-9дона ОПН ўрнатилди.
✔️Очиқ тақсимловчи қурилма — 220 кВ 15 дона, 110 кВ 6 дона ва 35 кВ 6дона трансформатор ток ўрнатилди.
✔️108 элементли АКБ ва қувватлаш ускунаси ўрнатилди (аккумлятор);
✔️ОПУ биносида шкафлар ўрнатилиб созлаш ишлари амалга оширилди;
✔️200 метр/куб сиғимга эга бўлган 2 дона сув сақлаш резервуарлари тўлиқ қуриб битказилди.

📊 А.Боймуҳаммедов, “Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали директори

✍️
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
👉 🌏 t.me/uzmetaxborotxizmati
📢 Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Х.Б.Элмуродовнинг махсус кўрсатмасига биноан бугун, 8 июнь — “Хавфсизлик техникаси куни” этиб белгиланган бўлиб, айни пайтда масъул мутахассислар 5 та магистрал электр тармоқлари филиаллари таркибидаги подстанцияларда хавфсизлик техникаси талабларини ўрганишмоқда.

📝 Мисол учун, «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги 220 кВ кучланишли «Денов» подстанциясида Электр тармоқларидан фойдаланиш бошқармаси бош мутахассиси Ш.Тўраев, Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати ходими Х.Бўриевлар подстанция мутахассислари иштирокида хавфсизлик техникасига тайёргарлик даражасини ўрганишмоқда.

📌Қўшимча маълумот:

📎 500 кВли “Тошкент” ва 220 кВли «Сирғали» подстанциясида аварияга қарши машғулотлар ўтказилди

📎 ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ МАСАЛАСИГА БЕПАРВОЛИК, ЛОҚАЙДЛИК ВА ЭЪТИБОРСИЗЛИК — ЭНЕРГЕТИКЛАРНИНГ БИРИНЧИ РАҚАМЛИ ДУШМАНИ

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Forwarded from MINENERGY.UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Эффективное использование энергосберегающих технологий


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Twitter
8 июнь — Хавфсизлик техникаси куни

📝 «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги 220 кВ кучланишли «Чирчиқ» подстанциясида Электр тармоқларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Ш.С.Кулибоев подстанция мутахассисларининг хавфсизлик техникаси талаблари бўйича тайёргарлик даражасини ўрганмоқда.

📌 «Оби ҳаёт» подстанцияси

📌 «Денов» подстанцияси

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
👉 🌏 t.me/uzmetaxborotxizmati
8 июнь — Хавфсизлик техникаси куни

📝 Акциядорлик жамиятининг 2021 йил 4 июндаги буйруғи асосида “Жиззах МЭТ” филиали таркибидаги “Жиззах”, “Сарибозор” ва “ДНС-2” подстанцияларида Хавфсизлик техникаси тадбирлари қуйидаги мавзулар асосида ўтказилди:

✔️Ишни тўғри ташкил қилиш, созлаш ишларини олиб боришга ижозат бериш тартиби тўғрилигини текшириш, ижозат хати ва фармойишларни тўғри расмийлаштирилишини текшириш;

✔️Подстанция ҳудудида жойлашган бино-иншоотлардаги бирламчи ўт ўчириш воситаларининг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқлигини текшириш;

✔️Хизмат кўрсатувчи бригадаларда барча ҳимоя воситалари борлиги ҳамда синов муддатлари ўтмаганлигини текшириш;

✔️Ишлаб чиқариш бинолари ва ҳудудларнинг эстетик ҳолатини ўрганиш;

✔️Бино-иншоотларнинг ёпилмалари, ёритиш чироқлари, кириш-чиқиш йўлаклари, зинапоялар, ўтиш жойларининг ҳолатини текшириш, эвакуация режаси мувофиқлигини ўрганиш;

✔️Йўриқномалардан фойдаланиш ва унинг мавзулари хавфсизлик шартларига мослигини текшириш.

✍️ «Ўз МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
📚...Шу ўринда ўзбекча муқобили бўлмаган, бўлса-да халқ тилига тушмаган ўзлаштирма сўзлар ҳақида тўхталиб ўтсак.

✏️ Масалан,
«нимстанция» сўзи умумхалқ эътирофидан ўтмади, деб ҳисоблаймиз. Боиси «под» русча олд қўшимчасини «ним», «…дан кейин» тарзида маъно таржима қилингани билан — асли лотин, кейин инглиз, бизга эса рус тилидан кириб келган «станция» сўзига мос келадиган муқобил йўқ.

«Станция» — бекат, турғун жой, тугун.

❗️«Станция» деганда энергетика соҳасида, электр энергетика тармоғида ИЭС — иссиқлик электр станциялари ёки ГЭС — гидро электр станцияларини тушунсак (қуёш электр ҳамда шамол электр станциялари ҳам мавжуд), ундан кейинги бўғинни — ИЭС ёки ГЭС «остидаги тугун» деб айтмоқчи бўлсак, «подстанция» сўзининг маъно таржимаси «тугун ости» (тугуности) деб шартли аталиши мумкин. Аммо «нимстанция» сўзи, юқорида айтилганидек, умумхалқ эътирофидан ўтмади (ёзма ва оғзаки нутқда кенг фойдаланилмади).

Худди: самолёт — «тайёра», республика — «жумҳурият», факультет — «куллиёт» бўлиб эл оғзига тушиб кетмагани каби.

‼️Хулоса: «Нимстанция» сўзини ўзлаштирма сўз (олинма сўз) туркуми шартларига биноан «подстанция» шаклида қабул қилганимиз маъқул.

📖 «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти кутубхонаси, "Ахборот хизмати тавсиялари" қўлланмасидан парча

✍️ У.П.Урунов, Ахборот хизмати раҳбари
👉 🌏 t.me/uzmetaxborotxizmati
Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Анна Бьерде Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Анна Бьерде ўз мактубида мамлакатимизга ташрифи давомида кўрсатилган самимий ва илиқ қабул учун миннатдорлик билдирган.

“COVID-19 пандемияси келтириб чиқарган қийинчиликларга қарамай, менинг ташрифим Ўзбекистоннинг трансформация жараёнларини давом эттиришга қаратилган иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги қатъияти ҳар доимгидек юқори даражада эканини яққол кўрсатди.

Сизни ва мамлакатингиз ҳукуматини ишонтириб айтаманки, биз Ўзбекистон халқи фаровонлиги йўлида қудратли, кенг қамровли ва барқарор иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг янги босқичини қўллаб-қувватлашда давом этамиз”, - дейилади, жумладан, мактубда.

Facebook|Instagram|Twitter
Вице-президент Всемирного банка по региону Европы и Центральной Азии Анна Бьерде направила послание Президенту Узбекистана Шавкату Мирзиёеву

В своем послании Анна Бьерде выразила благодарность за чрезвычайно теплый и сердечный прием во время ее визита в нашу страну.

“Несмотря на затруднения, вызванные пандемией COVID-19, мой визит ясно показал мне, что решимость Узбекистана продолжать экономические реформы, направленные на поддержку продолжающейся трансформации, остается на неизменно высоком уровне.

Я хотела бы еще раз заверить Вас и правительство в нашей приверженности дальнейшей поддержке новой фазы реформ с целью развития мощной,
всеохватывающей и устойчивой экономики на благо народа Узбекистана”, - говорится, в частности, в послании.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун муҳим ер ислоҳотига старт берилди

Сегодня дан старт важной земельной реформе

Facebook|Instagram|Twitter