O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
1.93K subscribers
13.5K photos
850 videos
66 files
4.13K links
O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши расмий каналларига аъзо бўлинг:

https://www.facebook.com/ozlidep.buxoroviloyatkengashi

www.instagram.com/uzlidepbuxoro

youtube.com/channel/UCCQJEkUpib8xOBE6Gc9HjSw
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⁉️ ЎзЛиДеП қандай аъзо бўлиш мумкин?
Нега айнан ЎзЛиДеП?

☝️ ЎзЛиДеП - бу ижобий ўзгаришлар тарафдори бўлган юртдошларимизни бирлаштирувчи кучдир.

Видеони томоша қилинг, аъзо бўлиш йўл-йўриқларни ўрганинг ва бугуноқ ЎзЛиДеП аъзосига айланинг!

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Азиз ҳамюртлар, қадрли партиядошлар!

O'zLiDeP вилоят Кенгаши жамоаси номидан барча юртдошларимизни, партиямизнинг фидойи, фаол аъзоларини мустақиллигимизнинг ўттиз уч йиллик байрами билан самимий муборакбод этаман!

Ушбу фарахбахш кунларда қалбимизда шу муқаддас заминга бўлган чексиз муҳаббатимиз ва садоқатимиз жўш урмоқда.

“Инсон қадри учун” тамойили эса бу йилги мустақиллик байрамининг бош шиори - “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” ғоясига ҳамоҳанглиги билан янада аҳамиятлидир.

Партиямиз бундан буён ҳам амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этиб, Янги Ўзбекистон қиёфасини яратишда муносиб ҳисса қўшишига ишончим комил.

Қадрли ҳамкасблар!

Янги обод ва ёруғ манзиллар сари дадил одимлаётган жонажон Ватанимизни тараққий эттиришда, O'zLiDeP нинг мақсад- вазифаларини амалга оширишдаги фаолиятингиз бардавом бўлаверсин.

Осмонимиз ҳамиша мусаффо, халқимиз тинч ва омон, мустақиллигимиз абадий бўлсин!


Ҳурмат билан,
Обиджон Хамидов,
O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси
#Бир_бўлсак_ягона_халқмиз_бирлашсак_Ватанмиз!

Қадрли партиядошлар, муҳтарам юртдошлар!

Сиз азизларни юртимиздаги энг улуғ, энг азиз байрам- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллик байрами билан самимий муборакбод этамиз.

Юртимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган фидокорона меҳнатингизда катта муваффақиятлар, мустаҳкам соғлик ва оилавий бахт-саодат тилаймиз.

Эришаётган ютуқларимиз бардавом, турмушимиз фаровон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!


Ҳурмат ва эҳтиром билан O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши жамоаси
#_ҚУТЛОВ

Мустақиллигимизнинг қутлуғ 33 йиллик шодиёналари арафасида, Қонун ижодкорлиги йўналишидаги  сермаҳзул меҳнати, парламент назорати шаклларидан фойдаланишдаги фаоллиги, Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, унинг фаолиятини самарали йўлга қўйишда, парламенлараро ҳамкорликнинг ривожлантиришда қўшган муносиб ҳиссаси учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси  депутати  Баратова Мадина Ҳасановнага Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фахрий ёрлиқи ҳамда рамзий эсдалик нишони топширилди.

Муносиб рағбат билан Мадина Ҳасановнани самимий табриклаб,келгусидаги фаолиятига улкан зафарлар ёр бўлишини тилаймиз!

Ҳурмат билан O‘zLiDeP вилоят Кенгаши жамоаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹Бухоро давлат университетида ЎзЛиДеП сайловолди дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишлаб утказилган тадбирдан лавха
“Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам шодиёнаси бўлиб ўтмоқда.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам тантанасини Президент матбуот хизматининг Тelegram мессенджери, YouTube видеохостинги, Facebook ва Х ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида томоша қилинг.

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яшасин Ўзбекистон Республикаси! Яшасин Ўзбекистон халқи!

Давлатимиз мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам шодиёнаси маросимида Президентимиз нутқ сўзлаб, кўп миллатли халқимизни улуғ айём билан табриклади, барчага ўзининг юксак ҳурмати, эзгу тилакларини изҳор этди.

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Мустақиллигимиз мангу ва бардавом бўлсин!

Барча юртдошларимизни партиямизнинг миллионлаб аъзолари, хайрихоҳлари номидан мамлакатимиз ва халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

Бу йилги айёмнинг “Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!” шиори остида нишонланаётгани барчамизга ўзгача шукуҳ бағишламоқда.

Айниқса, “Инсон қадри учун” деган эзгу ғоянинг ҳаётимизга жорий қилинаётгани ҳар биримизни руҳлантиряпти,  беқиёс  ғайрат-шижоат бағишлаяпти.

Сизларни мустақиллик байрами билан яна бир бор чин дилдан табриклайман!

Халқимиз, мамлакатимизнинг тинчлиги ва тараққиёти манбаи –  азиз ва мукаррам Мустақиллигимиз мангу ва бардавом бўлсин!

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸 Сайлов кампанияси фаол давом этмоқда. Шу кунларда ҳудудларда партияларнинг сайловолди дастурлари лойиҳаларининг муҳокамаси ўтказилмоқда.

Тафсилотлар репортажда.

#uzlidep #saylov2024

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг