O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
1.01K subscribers
14.3K photos
938 videos
71 files
4.28K links
O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши расмий каналларига аъзо бўлинг:

https://www.facebook.com/ozlidep.buxoroviloyatkengashi

www.instagram.com/uzlidepbuxoro

youtube.com/channel/UCCQJEkUpib8xOBE6Gc9HjSw
Download Telegram
🏆 “Қишлоқни ижтимоий ривожлантиришда фаоллик кўрсатган фермер аёл” номинацияси бўйича ўзининг шахсий томоркасида иссиқхона ташкил килиб унда хил цитрус мевалар ва рангба-ранг гуллар етиштиришни самарали йулга куйган туманнинг Ушот МФЙ да яшовчи Мукаррам Азимовага тенг келадиган рақобатчи топилмади.

Ташкилотчилар томонидан ишбилармон аёлларга партия ва ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилди.

💐Танловнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳукукини қўлга киритган иштирокчилар муборакбод этилди.

Мазкур танловининг ҳудудий босқичлари туман ва шаҳар Кенгашларида давом этмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zLiDeP фаоллари Конститутцияга ўзгартиш ва қўшимча киритиш бўйича 1минг 200 дан ортиқ таклиф берди

#uzlidep #konstitusiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
“Ишбилармон аёл-2022”: Ғиждувонлик тадбиркор аёллар маҳорати

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12390

Кўрик-танлов Низомига мувофиқ иштирокчилар томонидан ишлаб чиқарилган ва қўлда тайёрланган махсулотлар ҳакамлар ҳайъати томонидан кўздан кечириб чиқилгач, холисона қарор чиқарилди ҳамда якуний натижаларга асосан ғолиб ва совриндорлар эълон қилинди.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#_Конституцияга_ менинг таклифим.

(O'zLiDeP Бухоро шахар Кенгаши раисининг ешлар масалалари буйича уринбосари, вилоят телевилениеси БПТ раиси Дилфуза Сулаймонова)
“Ишбилармон аёл-2022”: Бухоро туманида янги ишбилармон аёллар кашф этилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12403

Кўрик - танловда фахрли биринчи ўринни “Нозанин” гўзаллик салони раҳбари Чамангул Саидова қўлга киритди.

Иккинчи ўринни ҳудуддаги пишириқлар тайёрлаш йўналиши бўйича якка тартибдаги тадбиркор Нодира Қурбонова эгаллаган бўлса, учинчи ўрин тикувчилик йўналиши бўйича якка тартибдаги тадбиркор Наргиза Файзиевага насиб этди.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

#_Бугунтуғилганкун

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ижроия аппарати Сиёсий таълим ва депутатлик гурухлари билан ишлаш булими мудири Загретдинов Руслан Фуатовични туғилган куни муносабати билан табриклаймиз! Руслан Загретдиновга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига ривож тилаймиз!

Ҳурмат билан, O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши жамоаси
“Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштиришда маҳаллий Кенгаш депутатлари ва O'zLiDeP фаолларининг ўрни”

O'zLiDeP Қоровулбозор туман Кенгашида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ислоҳ қилиш жараёнига бағишлаб, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштиришда маҳаллий Кенгаш депутатлари ва O'zLiDeP фаолларининг ўрни” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда O'zLiDeP вилоят Кенгаши ҳамда туман Кенгаши масъуллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, БПТ раислари ҳамда аъзолари иштирок этди.

📌Мазкур тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад – Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда O'zLiDeP фаоллари ҳамда маҳаллий кенгаш депутатларининг ўз ўрни ва юксак масъулияти борлигини, мазкур жараёнда улар ҳам фойдали таклифлари билан фаол иштирок этишлари ва ҳудудларда бу борадаги тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришлари зарурлигини тингловчилар онгига етказиш, улар саводхонликларини оширишдан иборатдир.

Тадбирни партия вилоят Кенгаши аёлларнинг сиёсий фаоллиги жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Р.Салихова очди ва олиб борди.

📌Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва ислоҳотлар энг аввало очиқлик ва шаффофлик сиёсатининг юритилишида, инсон қадрини юксалтириш борасидаги ишларда, фуқаролик жамияти институтларини янада такомиллаштириш, оила ва хотин-қизлар, ногиронлар ва кексалар билан ишлаш тизимининг ислоҳ қилинишида, келажагимиз эгалари бўлган ёшлар билан ишлашга оид давлат сиёсатининг кучайтирилишида, мажбурий меҳнатни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишларда, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлашга доир ишларнинг кенгайтирилишида, шунингдек, мактабгача таълим, халқ таълими, олий таълим ва илм-фанни ривожлантириш борасида Асосий Қонунимиз – Конституцияни бугунги жамиятимиздаги реал воқеликка, шиддатли ислоҳотларимиз мантиғига мослаштиришни тақозо этаётганлиги, “Янги Ўзбекистон – Ижтимоий давлат” деган тамойилни конституциявий қоида сифатида мустаҳкамлаш заруратини келтириб чиқараётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Давра суҳбати якунида иштирокчилар мавзу юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди, бўлаётган жараёнларга бефарқ эмасликларини, ушбу муҳим жараёнга бундан кейин ҳам фаол иштирок этишларини маълум қилдилар.
Конституциявий ислоҳотлар: Хусусий мулк дахлсизлигини қатъий белгилаб қўйиш борасида таклиф билдирилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12394

Тадбир кун тартибидаги “Бош Қомусимизни бугунги реал воқеликка мослаштириш - Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевордир" мавзуси юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

#uzlidep #konstitutsiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube