O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
1.01K subscribers
14.3K photos
938 videos
71 files
4.28K links
O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши расмий каналларига аъзо бўлинг:

https://www.facebook.com/ozlidep.buxoroviloyatkengashi

www.instagram.com/uzlidepbuxoro

youtube.com/channel/UCCQJEkUpib8xOBE6Gc9HjSw
Download Telegram
#_Ишбилармон_аёл_2024
#_МФЙлар_босқич
#_Пешку_тумани

Пешку туманидаги “Садир”, Ибн Сино ҳамда “Деҳча” МФЙларида O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл-2024” кўрик -танловининг маҳаллалар босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик –танлов доирасида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ушбу МФЙлар ҳудудидаги ишбилармон, тадбиркор, фермер, ҳунарманд хотин-қизлар фаолияти билан яқиндан танишилди.

Ўрганишлар якунига кўра “Садир” МФЙдан тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиб, 6 та иш ўрни яратган Зайнаб Ёриева, Ибн Сино МФЙдан миллий қандолот ва ширинликлар тайёрлаш билан шуғулланиб келаётган, “Ҳайдаробод ширинликлари” оилавий корхонаси раҳбари Ситора Ҳайдарова, “Деҳча” МФЙдан замонавий либослар тикиш цехида 7 нафар аёлни доимий иш билан банд қилган Муҳаббат Бақоеваларнинг фаолияти муносиб баҳоланиб, уларга кўрик-танловнинг кейинги босқичларига иштирок этиш ҳуқуқи берилди.
Депутат тадбиркор аёллар фаолиятини ўрганди

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15913

#uzlidep #faoliyat

#uzlidep
#_Ишбилармон_аёл_2024
#_МФЙлар_босқич
#_Бухоро_тумани

Барча ерда бўлганидек, Бухоро туман МФЙларида ҳам “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг МФЙлар босқичи қизғин давом этмоқда.

Куни кеча O'zLiDeP вилоят ҳамда Бухоро туман Кенгаши масъуллари, “Аёллар қаноти” ва МФЙлар фаолларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари ҳудуддаги “Новметан” ҳамда “Кунжи-қалъа” МФЙларида бўлиб, ҳудуддаги боғдорчилик, чорвачилик, деҳқончилик, гулчиллик билан шуғулланиб келаётган бир қатор ишбилармон, тадбиркор хотин-қизлар фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Фаолияти ўрганилган хотин-қизлар кўрик-танловнинг баҳолаш мезонларидан келиб чиккан ҳолда сараланиб, улар туман босқичида иштирок этишга тавсия қилиндилар.
“Carmen Plus” тиббиёт марказида O`zLiDeP қуйи бўғини ташкил этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мадина Баратова сайлов округидаги навбатдаги ўрганишлари доирасида O'zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши аппарати раҳбари Руслан Загретдинов ҳамда депутат ёрдамчиси Махбуба Джураевалар ҳамроҳлигида халқ депутатлари шаҳар депутати Дилмурод Ахатов раҳбарлик қилаётган “Carmen Plus” тиббиёт марказида бўлди.

Тиббиёт маркази шифокорлари билан ўтказилган суҳбат чоғида депутат М.Баратова халқимиз соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш борасидаги долзарб вазифалар, юртимизда аҳоли фаровонлигига эришиш, иқтисодиётда кичик бизнес ва хусусий секторнинг улушини юксалтириш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди.

Шу куни “Carmen Plus” тиббиёт маркази ходимларининг бир гуруҳи партия сафига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномалари ва эсдалик совғалар топширилди. Шунингдек, бу ерда O‘zLiDePнинг қуйи бўғини ҳам ташкил этилди.
Парламент қуйи палатаси депутати Бухородаги ишлаб чиқариш корхоналарида бўлди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15920

#uzlidep #faoliyat

@uzlidep
#Partiya_faoliyatidan

Ayni kunlarda "Ishbilarmon ayol-2024" ko‘rik-tanlovning saralash bosqichlari tumanlarda qizg‘in davom etmoqda.

❇️Ishchi guruh a’zolari partiyadan saylangan deputat Shamsiya Saidova tomonidan tuman markazida joylashgan “VIP TEKISTIL 2020” MChJ rahbari Zebiniso Saidova faoliyati yaqindan o‘rganildi.

➡️Asosan ayollar va erkaklar kiyimlarini tikishga ixtisoslashgan ushbu tikuv sexining sifatli mahsulotlarining xaridorlari kun sayin ortib bormoqda. Mahsulotlar Rossiya va Qirg'iziston Respublikalariga yetkazilmoqda. Hozirda mahsulotlarni Yevropaning boshqa mamlakatlariga olib chiqish rejalashtirilgan. Tikuv sexida bugungi kunda tumandagi MFYlardagi “Ayollar” va “Yoshlar” daftarida turuvchi xotin-qizlardan 100 nafarining bandligi ta’minlangan.

Z.Saidova ko‘rik-tanlovning viloyat bosqichida ishtirok etadigan bo‘ldi.

https://t.me/VobkentKengash