O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
1.03K subscribers
14.3K photos
938 videos
71 files
4.28K links
O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши расмий каналларига аъзо бўлинг:

https://www.facebook.com/ozlidep.buxoroviloyatkengashi

www.instagram.com/uzlidepbuxoro

youtube.com/channel/UCCQJEkUpib8xOBE6Gc9HjSw
Download Telegram
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бухоролик тадбиркорлар диққатига!

“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ сизларга қуйидаги молиявий кўмакларни таклиф этмоқда:

🔹Хизматлар ипотекаси – 10 млрд сўмгача;
🔹Улуш киритиш – 3 млрд сўмгача.

Қолаверса, 5 млрд сўмгача кредит олсангиз, 5,6% гача компенсация, 5 млрд сўмгача кафиллик ёки ресурс ёрдами ҳам мавжуд.

Алоқа маркази: (+998) 71-238-69-06.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларга табрик йўллади

"Давлатимизнинг эртанги тақдири, унинг равнақи ва тараққиёти сизларнинг қўлингизда.

Ҳеч қачон орзу қилишдан
тўхтаманг, катта мақсадлар йўлида имкониятларингизни синаб кўришдан, бу йўлда хато қилиш ва улардан сабоқ олишдан қўрқманг. Чунки халқимиз сизларга катта умид ва ишонч билан қарамоқда.

Сизларнинг янги ғоя ва ташаббусларингиз, иштиёқингиз ва кучингиз нафақат Ўзбекистонни, балки бутун дунёни ўзгартириши мумкин. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз олдингизга қўйган эзгу мақсадингиздан ортга чекинманг",
дейилади табрикда.
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Бугун, 25 май мактабларда сўнгги қўнғироқ янграйди

СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ🎊

Балоғат тонгининг нурлари иссиқ,
Балоғат тонгининг офтоби порлоқ.
Ёшликнинг биринчи ўйлари иссиқ,
Ёшликнинг биринчи ҳислари қайноқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Мактаб – ёруғ гўша, келажак йўли,
Биринчи ҳарф ва биринчи саноқ.
Бошимни силаган устознинг қўли,
Биринчи синфга биринчи сўқмоқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Болалик, ўсмирлик, хайр, бедор тун,
Илк бор киприкларни куйдирган чақмоқ.
Мактабга келганим, ҳув, биринчи кун,
Биринчи танишув, биринчи ўртоқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

«Алифбе» – биринчи китоб ва илк дарс,
Биз сув ичган биринчи булоқ.
Устозлар ва мактаб олдидаги қарз,
Меҳр тўла юрак ва гул бир қучоқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Биринчи муаллим, биринчи баҳо,
Эсимда, ёзишга қийналган бармоқ.
Бугун ўз бағрини очар ёш дунё,
Ёруғ манзилгача ҳали йўл, йироқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Китоблар, дафтарлар, бир кун дам олинг,
Жавонда терилган илмлар уйғоқ.
Биринчи дарсларим, умримда қолинг,
Биринчи имтиҳон, биринчи сўроқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Ўтган йилларимни дазмоллаяпман,
Тоза кўйлакларнинг ёқалари оқ.
Юрган йўлларимда қололмаяпман,
Биринчи ҳаяжон, биринчи титроқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Шамолда шовуллар ёшлик боғлари,
Умрдан узилар тўққизта япроқ.
Уфқда кўринган ҳаёт тоғлари,
Чўққига бошлаган биринчи ирмоқ.
Сўнгги қўнғироқ!..

Лабларни куйдирган биринчи изҳор,
Илк бора қизариб эгилган бутоқ.
Ширин из қолдирган биринчи озор,
Биринчи иштиёқ, биринчи чанқоқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Синфдош, кўзимга ўтдек кўриндинг,
Кутардим йўлингни интизор, муштоқ.
Яхши кўринишга сен ҳам уриндинг,
Биринчи муҳаббат, биринчи фироқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Ҳаётга кирмоқда қудратли тўлқин,
Ўғиллар – сор лочин, қизлар – кўзмунчоқ.
Навқирон қалбларда ловуллар ёлқин,
Барча синфдошлар эт билан тирноқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Ватан, вужудингда борми оғриғинг,
Ватан, фарзандларинг мендек тиришқоқ.
Биз учун муқаддас қоринг, ёмғиринг,
Ҳаёт денгизида йўқ эрур қирғоқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Ватан, оғирингни кўтарамиз биз,
Ватан, келажакка чорлаган маёқ.
Халқим, тақдирингда қолдирамиз из,
Бизни фидоликка бошлаган байроқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Суюб улғайтирган халққа ташаккур,
Ташаккур, сенга ҳам, эй, она тупроқ.
Энди ҳаётимда янгича сурур,
Энди ҳаётимда янгича бўёқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Мактаб, онамиздек бўлдинг меҳрибон,
Ёнғоқдек чақилди сенда кўп жумбоқ.
Хайр, синфдошлар, мактаб – қадрдон,
Кимдир бироз хафа, ким бироз қувноқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Кўкракдан тошмоқда шиддат, ҳарорат,
Бизни чақирмоқда иқбол ярқироқ.
Салом, илм қасри, хайр, ҳаловат,
Хайр, мактаб, салом, мустақил сабоқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

✍️Салим Ашур

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#факт

“Сўнгги қўнғироқ”
садолари янграётган ушбу қувончли ва ҳаяжонли кунда вилоятимиздаги 548 та мактабнинг 22 минг нафар 11-синф битирувчилари қадрдон мактаблари, меҳрибон устозлари билан хайрлашадилар.

Бу нафақат ўқувчилар, балки ота-оналар, устоз-мураббийлар учун ҳам ғоят қувончли ва ҳаяжонли воқеадир.

Фурсатдан фойдаланиб, ўз билим ва истеъдодини Ватанимиз ва халқимизга муносиб фарзанд бўлишдек олижаноб мақсадларга сарфлашга чоғланиб турган барча битирувчиларга оқ йўл тилаймиз!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Қоракўлда ҳам ишбилармон ва тадбиркор аёллар сафи кенгаймоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15901

#uzlidep #ayollar_qanoti

@uzlidep
#халқ_сўзи_103

🇺🇿 ЎЗБEКИСТОН ОҒИР СИНОВЛАРНИ ЕНГИБ ЎТАДИГАН СЦЕНАРИЙЛАРНИ ТЎҒРИ ТАНЛАЯПТИ

🗞✍️"Халқ сўзи" газетасининг 2024 йил 27 майдаги 103- сонида БухДУ ректори, O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Обиджон Хамидовнинг "ЎЗБEКИСТОН ОҒИР СИНОВЛАРНИ ЕНГИБ ЎТАДИГАН СЦЕНАРИЙЛАРНИ ТЎҒРИ ТАНЛАЯПТИ" мавзусидаги мақоласи чоп этилди.
#народное_слово

🇺🇿 Инвестор отмеряет семь раз

В газете «Народное слово» 24 мая 2024 года за №102 опублекована статья ректора Бухарского государственного университета, председателя обласного Кенгаша УзЛиДеП Обиджона Хамидова под заголовком «Инвестор отмеряет семь раз»
ХИРМОНИНГИЗГА БАРАКА, ҚАДРЛИ ҒАЛЛАКОРЛАР!

Элимизнинг ризқ-насибасини мўл бўлиши ва ҳаётимизнинг фаровонлиги Сиз азиз ғаллакорларнинг машаққатли меҳнатингиз эвазига етиштирилган ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олишга боғлиқ. Бинобарин, бугун юртимизда, энг аввало жанубий вилоятимиз Сурхондарёда ғалла ўрим-йиғими бошланиб кетди. Серҳосил ва етилган башоқлардаги дон саранжомланиб, хирмонлар юксалмоқда. Фермеру деҳқонларимиз ўзи бунёд этган бу қут-барака ва насибамизни кўриб, қанчалик қувонаётганини сўз билан ифодалаш ниҳоятда қийин.

Жонажон диёримиздаги барча янгиланишлар, ҳаётбахш ўзгаришлар ризқ-насибамизнинг мўл-кўллиги ва маъмурчилик билан чамбарчас боғлиқ. Мамлакатимизда Президентимиз раҳномалигида ғаллачиликни ривожлантириш, ғаллакор фермер ва деҳқон хўжаликлари манфаатдорлигини ошириш мақсадида нархлар бозор иқтисодиёти шароитига мувофиқлаштирилди, юқори ҳосил олган фермерлар имкониятлари янада кенгайтирилди. Ғаллачиликдаги бундай ислоҳотлар фермерларни ҳосилдорликни ошириш ҳамда ғаллани ўз вақтида йиғиб-териб олишга илҳомлантирмоқда.

Қадрли ғаллакорлар! Куз ва баҳор ойлари серёғин келган бу йилги шароитда сизлар мардонавор меҳнат қилиб, мисли кўрилмаган даражада ҳосил етиштиришга муваффақ бўляпсиз. Эндиги вазифа буғдойни нес-нобуд қилмасдан қабул пунктларига етказиш ва хирмонларни юксалтиришдан иборат. Бу вазифа қанчалик машаққатли бўлса, шунчалик шарафли ҳамдир. Қолаверса бу жонажон диёримиз, Янги Ўзбекистон равнақи ва келажаги учун ҳам муҳим вазифадир.

Мамлакатимизнинг бепоён кенгликларида пишиб етилган мўл ҳосилга ўроқ тушди. Бу тўқлик, тўкинлик ва ҳаётимиз фаровонлиги манбаидир.

Шундай экан, Сиз азиз фермерлар бир ғайрат қилиб, ризқу рўзимиз, насибамиз ва улкан бойлигимиз бўлган ғаллани тез кунларда саранжомлаб олиб, юзингиз ёруғ бўлади, деб ишонамиз. Бу масъулиятли мавсум ишларида Сизларга омад куч-ғайрат ва ишларингизга унум ҳамда барака тилайман!

@a_xaitov
⚡️⚡️Халқ депутатлари Ғиждувон туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши

🔰Ғиждувон туман ҳокимлиги мажлислар залида O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Уни партия туман Кенгаши раиси, маҳаллий Кенгаш депутати Замира Сафарова олиб борди.

📌Унда Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилаётган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Йиғилишда:

Туманда автомобил йўлларини қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш ва сақлаш ҳолати юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида туман йўллардан фойдаланиш корхонаси раҳбари И.Исроиловнинг

Ҳудудда “Маҳаллабай” ишлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Ж.Шариповнинг ҳисоботи тингланди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан фикр-мулоҳаза ва таклифлар билдирилди.

Йиғилишда якунида муҳокама қилинган масалаларга доир тегишли қарор қабул қилинди.
#_Ишбилармон_аёл_2024
#_МФЙлар_босқич
#_Пешку_тумани

Пешку туманидаги “Садир”, Ибн Сино ҳамда “Деҳча” МФЙларида O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл-2024” кўрик -танловининг маҳаллалар босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик –танлов доирасида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ушбу МФЙлар ҳудудидаги ишбилармон, тадбиркор, фермер, ҳунарманд хотин-қизлар фаолияти билан яқиндан танишилди.

Ўрганишлар якунига кўра “Садир” МФЙдан тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиб, 6 та иш ўрни яратган Зайнаб Ёриева, Ибн Сино МФЙдан миллий қандолот ва ширинликлар тайёрлаш билан шуғулланиб келаётган, “Ҳайдаробод ширинликлари” оилавий корхонаси раҳбари Ситора Ҳайдарова, “Деҳча” МФЙдан замонавий либослар тикиш цехида 7 нафар аёлни доимий иш билан банд қилган Муҳаббат Бақоеваларнинг фаолияти муносиб баҳоланиб, уларга кўрик-танловнинг кейинги босқичларига иштирок этиш ҳуқуқи берилди.
Депутат тадбиркор аёллар фаолиятини ўрганди

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15913

#uzlidep #faoliyat

#uzlidep