O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
1.93K subscribers
13.5K photos
850 videos
66 files
4.13K links
O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши расмий каналларига аъзо бўлинг:

https://www.facebook.com/ozlidep.buxoroviloyatkengashi

www.instagram.com/uzlidepbuxoro

youtube.com/channel/UCCQJEkUpib8xOBE6Gc9HjSw
Download Telegram
#_Бухоро_шаҳри
#_БПТлар_фаолияти

“HIKVISION BUKHARA” МЧЖ O‘zLiDePни ТАНЛАДИ

Бухоро шаҳридаги 1700 дан ортиқ ташкилот ва массасаларга сифатли хизмат кўрсатиб, назорат-кузатув камералари ўрнатиб бераётган Жавохир Жахонгиров раҳбарлигидаги “HIKVISION BUKHARA” МЧЖ ходимлари партия сафига қабул қилиниб, бу ерда O‘zLiDePнинг қуйи бўғини ташкил этилди.

батафсил👉https://telegra.ph/HIKVISION-BUKHARA-MCHZH-OzLiDePni-tanladi-05-24
Сайёр дарс: Талаба-ёшлар O’zLiDeP фаолияти билан яқиндан танишдилар

O’zLiDeP вилоят Кенгашида БухДУ тарих ва юридик факультети Социология йўналиши талабалари иштирокида сайёр дарс ташкил этилди.

Учрашув давомида O’zLiDePнинг мамлакат сиёсий ҳаётидаги ўрни, ислоҳотлар бардавомлигини таъминлашдаги иштироки, партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари, истиқболли лойиҳалари хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбирда сўзга чиққан O’zLiDeP вилоят Кенгаши бўлими мудири Ш.Ахадов ҳамда партия шаҳар Кенгаши аппарати раҳбари Р.Загретдиновлар томонидан вилоят партия ташкилотининг иш фаолияти, кенг жамоатчилик, айниқса ёшлар сиёсий ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.

Зеро, ёш авлодни жамият ҳаётида сиёсий жиҳатдан фаол, ҳуқуқий маданияти юксак фуқаро сифатида тарбиялаш муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди.

Жонли мулоқот тарзида ўтказилган учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бухоролик тадбиркорлар диққатига!

“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ сизларга қуйидаги молиявий кўмакларни таклиф этмоқда:

🔹Хизматлар ипотекаси – 10 млрд сўмгача;
🔹Улуш киритиш – 3 млрд сўмгача.

Қолаверса, 5 млрд сўмгача кредит олсангиз, 5,6% гача компенсация, 5 млрд сўмгача кафиллик ёки ресурс ёрдами ҳам мавжуд.

Алоқа маркази: (+998) 71-238-69-06.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларга табрик йўллади

"Давлатимизнинг эртанги тақдири, унинг равнақи ва тараққиёти сизларнинг қўлингизда.

Ҳеч қачон орзу қилишдан
тўхтаманг, катта мақсадлар йўлида имкониятларингизни синаб кўришдан, бу йўлда хато қилиш ва улардан сабоқ олишдан қўрқманг. Чунки халқимиз сизларга катта умид ва ишонч билан қарамоқда.

Сизларнинг янги ғоя ва ташаббусларингиз, иштиёқингиз ва кучингиз нафақат Ўзбекистонни, балки бутун дунёни ўзгартириши мумкин. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз олдингизга қўйган эзгу мақсадингиздан ортга чекинманг",
дейилади табрикда.
Бугун, 25 май мактабларда сўнгги қўнғироқ янграйди

СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ🎊

Балоғат тонгининг нурлари иссиқ,
Балоғат тонгининг офтоби порлоқ.
Ёшликнинг биринчи ўйлари иссиқ,
Ёшликнинг биринчи ҳислари қайноқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Мактаб – ёруғ гўша, келажак йўли,
Биринчи ҳарф ва биринчи саноқ.
Бошимни силаган устознинг қўли,
Биринчи синфга биринчи сўқмоқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Болалик, ўсмирлик, хайр, бедор тун,
Илк бор киприкларни куйдирган чақмоқ.
Мактабга келганим, ҳув, биринчи кун,
Биринчи танишув, биринчи ўртоқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

«Алифбе» – биринчи китоб ва илк дарс,
Биз сув ичган биринчи булоқ.
Устозлар ва мактаб олдидаги қарз,
Меҳр тўла юрак ва гул бир қучоқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Биринчи муаллим, биринчи баҳо,
Эсимда, ёзишга қийналган бармоқ.
Бугун ўз бағрини очар ёш дунё,
Ёруғ манзилгача ҳали йўл, йироқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Китоблар, дафтарлар, бир кун дам олинг,
Жавонда терилган илмлар уйғоқ.
Биринчи дарсларим, умримда қолинг,
Биринчи имтиҳон, биринчи сўроқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Ўтган йилларимни дазмоллаяпман,
Тоза кўйлакларнинг ёқалари оқ.
Юрган йўлларимда қололмаяпман,
Биринчи ҳаяжон, биринчи титроқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Шамолда шовуллар ёшлик боғлари,
Умрдан узилар тўққизта япроқ.
Уфқда кўринган ҳаёт тоғлари,
Чўққига бошлаган биринчи ирмоқ.
Сўнгги қўнғироқ!..

Лабларни куйдирган биринчи изҳор,
Илк бора қизариб эгилган бутоқ.
Ширин из қолдирган биринчи озор,
Биринчи иштиёқ, биринчи чанқоқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Синфдош, кўзимга ўтдек кўриндинг,
Кутардим йўлингни интизор, муштоқ.
Яхши кўринишга сен ҳам уриндинг,
Биринчи муҳаббат, биринчи фироқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Ҳаётга кирмоқда қудратли тўлқин,
Ўғиллар – сор лочин, қизлар – кўзмунчоқ.
Навқирон қалбларда ловуллар ёлқин,
Барча синфдошлар эт билан тирноқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Ватан, вужудингда борми оғриғинг,
Ватан, фарзандларинг мендек тиришқоқ.
Биз учун муқаддас қоринг, ёмғиринг,
Ҳаёт денгизида йўқ эрур қирғоқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Ватан, оғирингни кўтарамиз биз,
Ватан, келажакка чорлаган маёқ.
Халқим, тақдирингда қолдирамиз из,
Бизни фидоликка бошлаган байроқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Суюб улғайтирган халққа ташаккур,
Ташаккур, сенга ҳам, эй, она тупроқ.
Энди ҳаётимда янгича сурур,
Энди ҳаётимда янгича бўёқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Мактаб, онамиздек бўлдинг меҳрибон,
Ёнғоқдек чақилди сенда кўп жумбоқ.
Хайр, синфдошлар, мактаб – қадрдон,
Кимдир бироз хафа, ким бироз қувноқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

Кўкракдан тошмоқда шиддат, ҳарорат,
Бизни чақирмоқда иқбол ярқироқ.
Салом, илм қасри, хайр, ҳаловат,
Хайр, мактаб, салом, мустақил сабоқ,
Сўнгги қўнғироқ!..

✍️Салим Ашур

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#факт

“Сўнгги қўнғироқ”
садолари янграётган ушбу қувончли ва ҳаяжонли кунда вилоятимиздаги 548 та мактабнинг 22 минг нафар 11-синф битирувчилари қадрдон мактаблари, меҳрибон устозлари билан хайрлашадилар.

Бу нафақат ўқувчилар, балки ота-оналар, устоз-мураббийлар учун ҳам ғоят қувончли ва ҳаяжонли воқеадир.

Фурсатдан фойдаланиб, ўз билим ва истеъдодини Ватанимиз ва халқимизга муносиб фарзанд бўлишдек олижаноб мақсадларга сарфлашга чоғланиб турган барча битирувчиларга оқ йўл тилаймиз!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Қоракўлда ҳам ишбилармон ва тадбиркор аёллар сафи кенгаймоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15901

#uzlidep #ayollar_qanoti

@uzlidep