O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
1.03K subscribers
14.3K photos
938 videos
71 files
4.28K links
O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши расмий каналларига аъзо бўлинг:

https://www.facebook.com/ozlidep.buxoroviloyatkengashi

www.instagram.com/uzlidepbuxoro

youtube.com/channel/UCCQJEkUpib8xOBE6Gc9HjSw
Download Telegram
Кенг қамровли ҳамкорлик даражасига эришиш йўлида

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15880

Умуман олганда, Ўзбекистон ва Малайзия музокаралари натижалари инвестициявий шерикликни кенгайтиришга, инновациялар, саноат, “яшил” энергетика, нефть-кимё, электр техникаси ва электроника, фармацевтика ва бошқа соҳаларда етакчи компаниялар кооперацияси йўналишларида кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз. Малайзия Бош вазирининг мазкур тарихий ташрифи икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очиши ва уларнинг ривожланишига кучли суръат бағишлайди.



Стремление
достичь уровня всеобъемлющего партнерства

👉https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/15880

В целом считаем, что итоги узбекско-малайзийских переговоров послужат углублении многопланового сотрудничества в сферах инвестиционного партнерства, кооперации ведущих компаний в сферах инноваций, промышленности, зеленой энергетики, нефтехимии, электротехники и электроники, фармацевтики и других. Прошедший исторический визит Премьер-министра Малайзии открывает новую страницу в истории двусторонних отношений и придаст мощный импульс их развитию.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

O’zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши режалаштирилган. Хусусан,

«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уларни иккиламчи ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда;

«Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги;

«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилиши режалаштирилган.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
🔴 #LIVE

Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги алоқалар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилади


Фракция йиғилишида дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим билан ўтказилган самарали музокараларнинг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтилди.

Музокараларда Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш, гуманитар ва таълим дастурларини амалга ошириш, туризм ва маданий алмашинувни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида амалий ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Қишлоқ хўжалигида, жумладан, сувни тежаш технологияларини жорий этиш, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш вазирининг қайта ишлаш, "Ҳалол" стандартлари бўйича сертификатлаштириш масалалари бўйича ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Ишончли, очиқ ва дўстона муҳитда ўтган музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Малайзия Бош вазири Кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги Қўшма баёнотни имзоладилар.

Фракция аъзолари Ўзбекистон ва Малайзия музокаралари натижалари инвестициявий шерикликни кенгайтиришга, инновациялар, саноат, “яшил” энергетика, нефть-кимё, электр техникаси ва электроника, фармацевтика ва бошқа соҳаларда етакчи компаниялар кооперацияси йўналишларида кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилишини алоҳида эътироф этдилар.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
24 Махсус репортаж

“Бухоро асл элита уруғчилик хўжалиги” МЧЖ ва “Заҳро юлдузи” фермер хўжалиги фаолияти ҳақида.

🔹Интервью: Амондулло Кенжаев-Вобкент туманидаги "Заҳро юлдузи" фермер хўжалиги раҳбари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати

🔹Анвар Кенжаев-"Заҳро юлдузи" фермер хўжалиги ҳузуридаги БПТ раиси
Депутат сайёр қабули: Бухоролик талабаларга ётоқхона зарур

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15884

#uzlidep #sayyor_qabul

@uzlidep
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#_Тайинлов

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашининг тегишли буйруғига асосан Бахронов Олим Давронович партия Бухоро туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари лавозимига тайинланди.

Олим Бахронов 1978 йил Бухоро туманида туғилган. Маълумоти олий. 2004 йилда Бухоро давлат университетини роман-гермон мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У O’zLiDePдан халқ депутатлари Бухоро туман Кенгаши депутатлигига сайланган.

Олим Бахроновнинг келгусидаги партиявий фаолиятига омад тилаймиз!
#_Тайинлов

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашининг тегишли буйруғига асосан Исломов Шахриёр Шарифович партия Ромитан туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари лавозимига тайинланди.

Шаҳриёр Исломов 1993 йил Вобкент туманида туғилган. Маълумоти олий. 2015 йилда Бухоро муҳандислик технология институтини электр энергетика мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Шаҳриёр Исломовнинг келгусидаги партиявий фаолиятига омад тилаймиз!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари электрон савдолар орқали ижарага берилади

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси юзасидан ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Хаитовнинг фикр-мулоҳазаси.

#uzlidep #qonun_loyiha

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хусусийлаштириш жараёнлари очиқ ва ошкора ўтказилади

Ер кодексининг ер участкаси ижараси тўғрисидаги 24-моддасига ўзгартириш киритилиб, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага бериш белгиланмоқда.

#uzlidep #jarayon

@uzlidep
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!💐💐💐

#_Бугун_туғилган_кун 🎉🎂🎉   
                                                          
Халқ депутатлари Ромитан туман кенгаши котибияти мудири, O‘zLiDePдан туман Кенгаши депутати, "Шуҳрат" медали соҳибаси Атоева Раҳима Камоловнани бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз!

Қутлуғ сана муносабати билан Раҳима Камоловнага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий хотиржамлик, касбий хамда депутатлик фаолиятига улкан  ривож тилаймиз !


Муҳтарама Рахима Камоловна! Халқ манфаатлари ва фаровонлигига эришиш ҳамда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлида олиб бораётган ишларингиз самарали ва бардавом бўлсин!

Ҳурмат билан,  O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши жамоаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“XXI asr” газетасининг 2024 йил 23 май сонида босилган мақолаларнинг қисқача шарҳи:

Хонқалик Камолиддин фермер электр муаммосига қандай ечим топди?

Яна Виктор Пак ибрат кўрсатяпти

Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумидан сўнг... У бизга нима беради?

Жиззахлик “Гулчи опа” нега бепул ўқув курслари очяпти?

#uzlidep #XXIasr

O'zLiDeP расмий канали
#BuxDU_yangiliklari

⚡️Buxoro davlat universiteti rektori professor O.X.Xamidovning Bolgariyaning Sofiya universitetiga rasmiy tashrifi boshlandi. Tashrif davomida rektorga Agronomiya va biotexnologiya fakulteti dekani O.H.Rahimov, universitet bir qator professor-o'qituvchilari va Qo'shma ta'lim dasturlarini muvofiqlashtirish bo'limi talabalari hamrohlik qilmoqda.

Eslatib o'tamiz: Buxoro davlat universiteti va Sofiya universiteti hamkorligida 2020-2021 o'quv yilidan buyon "Xorijiy til va adabiyoti" qo'shma magistratura dasturi doirasida kadrlar tayyorlab kelinmoqda.

@buxdu_uz