O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
1.01K subscribers
14.3K photos
938 videos
71 files
4.28K links
O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши расмий каналларига аъзо бўлинг:

https://www.facebook.com/ozlidep.buxoroviloyatkengashi

www.instagram.com/uzlidepbuxoro

youtube.com/channel/UCCQJEkUpib8xOBE6Gc9HjSw
Download Telegram
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

#_Бугун_туғилган_кун

“BCТ CLUSTER FAT AND OIL” МЧЖ раҳбари, O'zLiDeP Когон шаҳар Кенгаши раиси, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Ахмедов Муродилло Исраиловични бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз.

Муҳтарам Муродилло Исраилович !

Қутлуғ сана муносабати билан Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий хотиржамлик тилаймиз. Касбий, партиявий ва депутатлик фаолиятингиз доимо бардавом бўлишига тилакдошмиз.

Юртимиз иқтисодий ривожи, халқимиз фаровонлигини таъминлаш ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдек шарафли ҳамда машаққатли ишларингизга улкан зафарлар тилаймиз.

Ҳурмат ва эҳтиром билан O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши жамоаси
Қоракўлда “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг МФЙлар босқичи қизғин давом этмоқда

O‘zLiDeP Қоракул туман Кенгаши “Аёллар қаноти ” ҳамда “Дўстлик” МФЙ фаолларидан иборат ишчи гуруҳ ҳудуддаги ҳунарманд, ишбилармон, тадбиркор хотин-қизлар фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Жумладан: Ишчи гуруҳ аъзолари “Дўстлик” МФЙ Фурқат кўчасида яшовчи Мавжуда Ҳайитованинг тикув цехида бўлдилар. М.Ҳайитова 25 йилдан буён тикувчилик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. Ўтган давр ичида кўплаб шогирдлар тайёрлаб, эндиликда уларнинг мустақил иш олиб боришларини таъминлаган.

- Бугунги кунда МФЙдаги “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтари рўйхатида турувчи 11 нафар кам таьминланган хотин-қизларга тикувчиликнинг нозик сир-асрорларини ўргатиб, уларнинг бандлигини таъминлаб келмоқдаман-дейди М.Ҳайитова. Шогирдларим билан турли хил буюртмалар, асосан болалар кийими ва хотин-қизлар учун барча турдаги либосларни тайёрлаймиз. Келгусида фаолиятимни кенгайтириб, яна 30-35 нафар янги иш ўрни яратишни режалаштирганман.
Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари “Қувача” МФЙда бўлиб, 30 сотихли майдонда иссиқхона ташкил этган Руқия Авлиёқулова фаолиятини ҳам кўздан кечирдилар. Бугунги кунда иссиқхонада помидорнинг Модера, бодрингнинг эса Орзу номли тури етиштирилмоқда. Бундан ташқари иссиқхонада картошканинг эртапишар нави, булғор қалампири, баклажон, карам ва ҳар хил турдаги кўкатлар ҳам парваришланмоқда. Иссиқхонадан олинадиган йиллик даромад 17 миллионни ташкил этади.

Ишчи гуруҳ аъзолари М.Ҳайитова ҳамда Р.Авлиёкуловаларнинг фаолиятини ижобий баҳолаб, кўрик-танловнинг галдаги босқичига иштирок этишга тавсия қилдилар.
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

#_Бугун_ туғилган_ кун                                                              

АГНКС, АГЗС, АЗС ёқилғи қуйиш шахобчалари бошлиғи, Республика Озарбайжон миллий маданий марказининг Бухоро вилоят бўлими раҳбари, халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати Бабаев Камран Арифовични бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз!

Туғилган куни муносабати билан Камрон Бабаевга  мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий хотиржамлик, касбий хамда депутатлик фаолиятига улкан  ривож тилаймиз!

Ҳурмат билан,  O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши жамоаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳафта давомида партия фаолиятида юз берган энг муҳим янгиликлар

#uzlidep #dayjest

O'zLiDeP расмий канали
Ғиждувонлик ёшларнинг муаммолари ўрганилди

🇺🇿 Юртимизда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасида эканлиги барчамизга бирдек аён. Бу борада O‘zLiDePдан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатларининг ҳам зиммасида катта масъулият бор.

Яқинда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Обиджон Ҳамидов Ғиждувон туманидаги "Бобур" ҳамда "Бештуво" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ўзига бириктирилган 18 нафар ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш, таклиф ва ташаббусларини тинглаш мақсадида улар билан учрашди.

📌Учрашувда ёшларнинг олий таълимга қамраб олиниши, уларнинг бандлиги таъминлаш, орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, сиёсий дунёқарашини шакллантириш, юртимизда фаолият юритаётган сиёсий партиялар, хусусан, O‘zLiDeP ва унинг сайловолди дастури бўйича ҳам тегишли маълумотлар берилди. Уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

🔰 Учрашувда сўзга чиққан О. Хамидов юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар барчаси ёшлар келажаги учун эканлигини, ҳар жабҳада уларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

✍️Учрашув якунида ёшлар томонидан билдирилган муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Кенг қамровли ҳамкорлик даражасига эришиш йўлида

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15880

Умуман олганда, Ўзбекистон ва Малайзия музокаралари натижалари инвестициявий шерикликни кенгайтиришга, инновациялар, саноат, “яшил” энергетика, нефть-кимё, электр техникаси ва электроника, фармацевтика ва бошқа соҳаларда етакчи компаниялар кооперацияси йўналишларида кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз. Малайзия Бош вазирининг мазкур тарихий ташрифи икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очиши ва уларнинг ривожланишига кучли суръат бағишлайди.



Стремление
достичь уровня всеобъемлющего партнерства

👉https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/15880

В целом считаем, что итоги узбекско-малайзийских переговоров послужат углублении многопланового сотрудничества в сферах инвестиционного партнерства, кооперации ведущих компаний в сферах инноваций, промышленности, зеленой энергетики, нефтехимии, электротехники и электроники, фармацевтики и других. Прошедший исторический визит Премьер-министра Малайзии открывает новую страницу в истории двусторонних отношений и придаст мощный импульс их развитию.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

O’zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши режалаштирилган. Хусусан,

«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уларни иккиламчи ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда;

«Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги;

«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилиши режалаштирилган.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
🔴 #LIVE

Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги алоқалар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилади


Фракция йиғилишида дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим билан ўтказилган самарали музокараларнинг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтилди.

Музокараларда Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш, гуманитар ва таълим дастурларини амалга ошириш, туризм ва маданий алмашинувни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида амалий ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Қишлоқ хўжалигида, жумладан, сувни тежаш технологияларини жорий этиш, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш вазирининг қайта ишлаш, "Ҳалол" стандартлари бўйича сертификатлаштириш масалалари бўйича ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Ишончли, очиқ ва дўстона муҳитда ўтган музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Малайзия Бош вазири Кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги Қўшма баёнотни имзоладилар.

Фракция аъзолари Ўзбекистон ва Малайзия музокаралари натижалари инвестициявий шерикликни кенгайтиришга, инновациялар, саноат, “яшил” энергетика, нефть-кимё, электр техникаси ва электроника, фармацевтика ва бошқа соҳаларда етакчи компаниялар кооперацияси йўналишларида кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилишини алоҳида эътироф этдилар.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
24 Махсус репортаж

“Бухоро асл элита уруғчилик хўжалиги” МЧЖ ва “Заҳро юлдузи” фермер хўжалиги фаолияти ҳақида.

🔹Интервью: Амондулло Кенжаев-Вобкент туманидаги "Заҳро юлдузи" фермер хўжалиги раҳбари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати

🔹Анвар Кенжаев-"Заҳро юлдузи" фермер хўжалиги ҳузуридаги БПТ раиси
Депутат сайёр қабули: Бухоролик талабаларга ётоқхона зарур

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15884

#uzlidep #sayyor_qabul

@uzlidep