O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
1.01K subscribers
14.3K photos
938 videos
71 files
4.28K links
O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши расмий каналларига аъзо бўлинг:

https://www.facebook.com/ozlidep.buxoroviloyatkengashi

www.instagram.com/uzlidepbuxoro

youtube.com/channel/UCCQJEkUpib8xOBE6Gc9HjSw
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной Международному женскому дню

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Аёлларимиз бахти — халқимиз, жамиятимиз бахти

O‘zLiDeP ва партиянинг парламентдаги фракцияси оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган опа-сингилларимизни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни – эзгулик ва гўзаллик байрами билан муборакбод этади.

Ушбу қутлуғ айёмда опа-сингилларимизга энг самимий, эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.

Куни кеча Президентимизнинг "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига кўра бир гуруҳ хотин-қизларимиз давлат мукофоти билан тақдирландилар. Юксак эътирофга сазовор бўлганлар орасида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ташаббускор, ишбилармон, фермер ва депутат аёлларининг борлиги бизга юксак фахр-ифтихор туйғуларини бағишламоқда.

Мамлакатимизда хотин-қизлар тобора кўпроқ эъзозланаётгани, қўллаб-қувватланаётгани, уларнинг ҳаёт ва меҳнат шароитларини яхшилаш, уларга дахлдор ижтимоий муаммоларни ҳал этишга устувор аҳамият қаратилаётгани алоҳида эътиборга лойиқ.

O‘zLiDeP ҳам давлатимиз сиёсатига ҳамоҳанг иш юритиб, дастурий мақсадларини амалга ошириш – хотин-қизларнинг жамиятда тутган ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш, гендер тенгликни таъминлаш, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, улар учун янги иш ўринлари яратиш борасида қизғин фаолият олиб боряпти.

Тилагимиз — оилангиз, фарзандларингиз, эл-юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинглар! Зеро, аёлларимиз бахти — халқимиз, жамиятимиз бахти. Нафосат ва гўзаллик, лобарлик, зеболик Сизларни ҳеч қачон тарк этмасин!

@a_xaitov
💐 Эзгулик ва гўзаллик байрами — Хотин-қизлар куни муносабати билан O’zLiDeP жамоаси самимий муборакбод этади!

#uzlidep #tabrik

O'zLiDeP расмий канали
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
🌸 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни

Барча мўътабар онажонларимизни, меҳрибон опа-сингилларимизни, гўзалликда тенгсиз қизларимизни байрам билан табриклаймиз! 🎉

Бахтимизга ҳар доим соғ-омон бўлинг! 💐

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹"Севимли" телеканалининг "Замон" информацион дастурида:

🔹"ПАРЛАМЕНТДАГИ АЁЛЛАР"

🎙Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, "Дўстлик" ордени соҳибаси Аслонова Эмма Сергеевна
Етакчининг яна ўзи сайланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15582

Шофиркон тумани марказида фаолият олиб бораётган “Дилрабо чеварлари” хусусий корхонасида 55 нафар аъзоси бўлган партия қуйи бўғинининг сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди.

#uzlidep #BPT

O'zLiDeP расмий канали
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#БуМуҳим

Қонунчиликка кўра, “Аёллар дафтари” га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари давлат мактабгача таълим ташкилотларига устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
🔴 #LIVE

O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади


Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Унда қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши режалаштирилган. Хусусан,

«Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмлари ҳамда ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби янада такомиллаштирилгани муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги;

«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига божхона брокери ва халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида»ги;

«Ўзбeкистон Рeспубликаси Савдо-саноат палатаси фаолиятининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Киберхавфсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги тўғрисидаги;

«Ижрочилар, фонограмма тайёрловчилар ва эшиттириш ташкилотлари ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияни (Рим, 1961 йил 26 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда муҳокама қилинади.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назоратини таъминлаш борасидаги қатор муаммолар олди олинмоқда


Фракция йиғилишида “Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмлари ҳамда ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби янада такомиллаштирилгани муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Бугунги кунда ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назоратини таъминлаш борасида бир қатор тизимли муаммолар сақланиб қолмоқда. Жумладан, ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқаришдан бошлаб истеъмолчига етказиб берилгунга қадар бўлган жараёнларни назорат қилишда замонавий ахборот-коммуникация воситалари тўлиқ татбиқ этилмаганлиги инсон омилининг юқори даражада сақланиб қолишига олиб келмоқда.

Қонун лойиҳасига кўра, истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш ва қарздорликни ундиришни такомиллаштириш йўллари кўрсатилмоқда. Хусусан, истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун мажбурий тўловларни ундириш ҳақида ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби қарздор жисмоний шахслардан почта харажатлари учун мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатларига нисбатан ҳам татбиқ этиш назарда тутилмоқда.

Яна ижро ишини соддалаштирилган тартибда юритишда агар ижро ҳужжатини беришга асос бўлган суд ҳужжати ёки бошқа органнинг ҳужжати бекор қилинганда ёхуд қонунга кўра ижро ҳужжати бўлган ҳужжат бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда, бу ҳақида тегишли маълумот олинган кундан кейинги кундан кечиктирмай ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа орган хабардор қилиш тартиби жорий этилмоқда.

Депутатлар ушбу қонун лойиҳасини муҳокамалардан сўнг, қўллаб-қувватлашди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
#LIVE

Брокерлик бўйича қоидабузарликлар олди олинади

Фракция йиғилишида депутатлар "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига божхона брокери ва халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси бўйича ҳам муҳокама олиб боришди.

Айтиш керакки, бугунги кунда божхона брокерлари фаолияти йўналишда ҳам айрим муаммоли ҳолатлар мавжуд. Жумладан, декларациялаш бўйича хизмат кўрсатиш бозорида нақд пул олиш орқали “қора брокерлар” ортиб, ушбу фаолият йўналишида яширин иқтисодиёт улуши тобора ортиб бормоқда, яъни ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси билан декларацияловчи шахс ўртасида шартнома имзоланмайди ва солиқ органларида ҳисобга олинмайди.

Шунингдек, халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб берувчи тадбиркорлик субъектлари билан ҳам муаммолар мавжуд. Шу билан бирга курьерлик ташкилотлари томонидан фуқароларнинг шахсий маълумотларидан ноқонуний фойдаланган ҳолда божсиз олиб кириш нормаси доирасида тижорат мақсадидаги товарларни республикага олиб кириш каби ҳолатларга имкон яратиб, яширин иқтисодиётнинг улуши ортишига сабаб бўлмоқда.

Қонун лойиҳаси билан эса божхона брокери ва халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятларини ваколатли органни хабардор этиш асосида такшил этиш ҳамда божхона брокери ва халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятларини ваколатли органни хабардор этмасдан бошлаганлик учун жавобгарлик чораларини белгилаш белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш ва божхона брокери сифатида фаолиятни амалга оширишда мавжуд қоидабузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади. Депутатлар ушбу қонун лойиҳасини долзарблигини инобатга олган ҳолда қўллаб-қувватлашди.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
🔴 #LIVE

Савдо-саноат палатасига тадбиркорларнинг аъзо бўлиши ихтиёрий этиб белгиланяпти

Йиғилишда фракция аъзолари “Ўзбeкистон Рeспубликаси Савдо-саноат палатаси фаолиятининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқишди.

Айтиш керакки, лойиҳа Президентимизнинг 2023 йил 23 январдаги “Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш, уларнинг манфаатларини судларда самарали таъминлаш, республикада бизнес муҳитнинг жозибдорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилди.

Қонун лойиҳаси Палата томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини судларда ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтиришга ва самарали таъминлашга, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг Палатага аъзо бўлишини ихтиёрий этиб белгиланишига олиб келади.

Шунингдек,тадбиркорларни Палата аъзолигига аъзолик бадалларидан озод қилинган ҳолда, текин қабул қилинишига, ташқи беғараз грант лойиҳаларини амалга оширишни соддалаштирган ҳолда маҳаллий тадбиркорларни халқаро ишбилармонлик ҳамжамияти билан интеграциялашувини жадаллашишига хизмат қилади.

Депутатлар ушбу лойиҳани тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилишини инобатга олган ҳолда биринчи ўқишда қўллаб-қувватладилар.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
#народное_слово_#50 (8628)

⚡️С уверенностью в завтрашнем дне


"Народное слово" газетасининг 2024 йилги 50-сонида Бухоро давлат университети ректори, O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Обиджон Хамидовнинг "С уверенностью в завтрашнем дне " номли мақоласи чоп этилди.
Аҳолининг эҳтиёжманд вакиллари депутат эътиборида

O’zLiDeP дан Бухоро шаҳар Кенгаши депутатлигига сайланган Дилмурод Аҳадов 30-Абдухолиқ Ғиждувоний сайлов округига қарашли С.Рахимов МФЙда бўлиб, Наврўзолди хайрия тадбирлари доирасида ҳудуддаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди ҳамда уларга 10 турдаги озиқ овқат-маҳсулотларини тарқатди. Шу куни депутат Д.Аҳадов саъй-ҳаракати билан камхарж оилаларнинг аъзолари учун малакали шифокорлар томонидан бепул тиббий кўрик ҳам ташкил этилди. Бир қатор оғир аҳволдаги беморларнинг шифохонада ётиб даволанишлари учун тегишли шароитлар яратилди.

Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида МФЙ ҳудудида ташкил қилинган ҳашар чоғида ҳам депутат бошчилигида 30 дан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Депутат ташаббуси билан шу куни нафақат С.Рахимов, балки сайлов округидаги Ширбудин МФЙда ҳашарчилар учун дастурхон ёзилиб, миллий таом ош тортилди.
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

#Бугун_туғилган_кун

“Бухоро Дори-дармон” МЧЖ директори, Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Аҳадов Дилмурод Бекмуродовични бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз!

Туғилган кун муносабати билан Дилмурод Аҳадовга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий хотиржамлик, касбий ва депутатлик фаолиятига улкан ривож тилаймиз!

Ҳурматли Дилмурод Бекмуродович! Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашдек шарафли ҳамда масъулиятли ишларингизга ҳамиша муваффақият ёр бўлсин!


Ҳурмат ва эҳтиром билан, O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши жамоаси
2024 - йилнинг "Ёшлар ва бизнесни қўллаб - қувватлаш йили" деб эълон қилиниши юртимизда Ёшлар сиёсати биринчи ўриндаги масалалардан бири эканлигининг яққол исботидир. Бу ўз ўрнида ёшларга улкан масъулият юклаши билан бирга улар учун кенг имкониятлар эшигини ҳам очиб берди.

✍️ Яқинда Пешку туманидаги тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар ҳамда "Ёшлар қаноти" аъзолари учун Пешку Лимончилик мактабининг асосчиси , маҳаллий Кенгаш депутати Нусрат ака Саидов раҳбарлик қилаётган иссиқхонада бизнес саёҳат ташкил этилди.

☝️Саёҳат давомида ёшларга Н.Саидов томонидан цитрус меваларни етиштириш сирлари, лимоннинг инсон саломатлигини тиклашдаги фойдали аҳамияти, Ўзбекистон шароитида сақланиши ва аҳолига етказиб берилиши ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди.

Иссиқхона фаолияти билан танишган ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга ҳам жавоб олдилар.