O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
1.03K subscribers
14.3K photos
938 videos
71 files
4.28K links
O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши расмий каналларига аъзо бўлинг:

https://www.facebook.com/ozlidep.buxoroviloyatkengashi

www.instagram.com/uzlidepbuxoro

youtube.com/channel/UCCQJEkUpib8xOBE6Gc9HjSw
Download Telegram
ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ: Бухоро ҳунармандчилигининг ривожланиш босқичлари, истиқболли режалар, муаммолар ва таклифлар

⚡️Бугун O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши мажлислар залида партия ишчи гуруҳлари томонидан ҳудудда ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг дастлабки якуний натижаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда ишчи гуруҳ аъзолари, бухоролик пешқадам ҳунармандлар, соҳанинг ёш вакиллари, бошловчи ҳунарманд аёллар, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва масъуллари иштирок этдилар.

📌Давра суҳбатида маҳаллий ҳунармандларнинг шу кунга қадар эришган ютуқлари билан бирга, улар фаолиятига тўсқинлик қилаётган айрим муаммолар хусусида ҳам сўз борди.

🔰Амалдаги қонунчиликда, Президент Фармон ва қарорларида соҳа ривожига самарали таъсир кўрсатувчи имтиёз ва имкониятлар хусусида атрофлича фикр алмашилди.

Партия фаолларининг маҳаллий ҳунармандларга бу борада яқин кўмакчи эканликлари таъкидланди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
O’zLiDeP ишчи гуруҳи аъзолари ҳунармандчилик марказлари фаолиятини ўрганяпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15523

Ўрганишлар чоғида ҳунармандчилик соҳасини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган айрим муаммолар ҳам муҳокама қилинди. Ҳунармандларга бериладиган хоналар учун тўланадиган ижара нархларининг қимматлиги, бу ўз навбатида уларнинг талаб даражасида фаолият олиб боришларига қийинчилик туғдирмоқда.
Ана шундай муаммолардан яна бири бешиксозлар фаолиятига таалуқли бўлиб, улар тол дарахтларидан тегишли ташкилотларининг рухсатисиз ўз эҳтиёжларига кўра фойдалана олишмаяпти.

#uzlidep #ishchiguruh

O'zLiDeP расмий канали
Бухоро ҳунармандчилигининг ривожланиш босқичлари, истиқболли режалар, муаммолар ва таклифлар

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15531

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашида партия ишчи гуруҳлари томонидан ҳудудда ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг дастлабки якуний натижаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мулоқотда ўрганишлар давомида ҳунармандлар учун ажратиб берилаётган жойлар учун ижара тўловлари нархининг баландлиги, солиқ қонунчилигига оид тартиб-қоидаларга ҳар доим ҳам риоя қилинмаётганлиги, бешиксоз ҳунармандларнинг фаолият кўрсатишларида муҳим ўрин тутадиган хомашё-тол дарахтларидан фойдаланишдаги айрим чекловлар борлиги аниқланганлиги айтиб ўтилди.

#uzlidep #hunarmandchilik

O'zLiDeP расмий канали
Депутатлар ва партия фаоллари ёшлар ҳузурида

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15535

O’zLiDePнинг “Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси доирасида Бухоро нефть ва газ саноати коллежида маҳаллий Кенгаш депутатларининг ёшлар билан учрашуви ўтказилди.

#uzlidep #deputatlar

O'zLiDeP расмий канали