O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
1.01K subscribers
14.3K photos
938 videos
71 files
4.28K links
O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши расмий каналларига аъзо бўлинг:

https://www.facebook.com/ozlidep.buxoroviloyatkengashi

www.instagram.com/uzlidepbuxoro

youtube.com/channel/UCCQJEkUpib8xOBE6Gc9HjSw
Download Telegram
#BuxTRBI_Yoshlari
#koordinator_faoliyati

⚡️Buxoro tabiiy resurslarni boshqarish institutining axborot resurs markazida 17 ta jamoa o'rtasida"Zakovat Quiz"intellektual o'yini bo'lib o'tdi.

O'zLiDePdan saylangan Oliy Majlis Qonunchilik palatasi huzuridagi Yoshlar parlamenti a'zosi Bobojonov Saidjon ham ishtirok etib, ishtirokchilarga eng ezgu niyatlarini izhor etdi.

Qizg'in bahs va munozaralarga boy tarzda bo'lib o'tdi

@BuxTRBI
Тобланиш ва ибратли тажриба мактаби

👉 http://uzlidep.uz/news-of-party/15041

Партиянинг таъсис съездида қатнашганим кечагидек ёдимда. 2003 йил 15 ноябрда ўтказилган анжуманга бухоролик делегатлар билан бирга борганман. Бошқа сафдошларим ва маслакдошларим қатори менинг ҳам қалбимда O‘zLiDePнинг эртанги кунига бўлган юксак ишонч ўшандаёқ мустаҳкам эди.

#uzlidep #uzlidep20yoshda

O'zLiDeP расмий канали
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 ”Ахборот 24” информацион дастури

Бухорода «Яшил макон» лойиҳасининг кузги мавсумига тайёргарлик тадбирлари бошлаб юборилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг Хитойдаги “Яшил ташаббуслари”

👉 http://uzlidep.uz/news-of-party/15047

Бўлиб ўтган “Бир макон, бир йўл” халқаро форуми якунлари инсониятнинг “яшил” келажагини барпо этиш йўлида муҳим ҳисса бўлади. Бу айниқса, минтақамизда аномал об-ҳаво шароитлари, тез-тез юз бераётган қурғоқчилик ва чанг бўронлари, ерларнинг шиддат билан деградацияга учраши ва чўлланиши, биохилма-хилликнинг йўқолиши кўринишида намоён бўлаётган мураккаб экологик вазият сабабли юазага келаётгани учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, Марказий Осиё жаҳондаги иқлим ўзгариши оқибатларидан энг кўп зарар кўраётган минтақалардан бирига айланмоқда ва “яшил” ечимларга муҳтож.

«Зеленые» инициативы Узбекистана в Китае

👉 http://uzlidep.uz/ru/news-of-party/15047

Плодотворные результаты прошедшего Международного форума «Один пояс, один путь» станут важным вкладом в общее дело строительства зеленого будущего человечества. Это тем более важно, что в нашем регионе складывается сложная экологическая ситуация, проявляющуюся в виде аномальных погодных условий, засух, пыльных бурь, деградации земель и опустынивания, утраты биоразнообразия. Поэтому Центральная Азия становится одной из наиболее уязвимых к последствиям изменения климата, а значит нуждается в «зеленых» решениях.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
ОНА ТИЛИМ


Кўҳна тарих қатларидан
Янграб турган садоларим,
Энасойнинг жилғасидан
Сизиб чиққан наволарим.


Қошғарийнинг «Девони»да
Ярқиллаган жавоҳирим,
Ўрхун тошнинг битигида
Илдиз отган маржонларим.

Навоийнинг «Хамса»сида
Ширин, Лайли ғазалларим,
Фарход, Қайснинг қалбларида
Оташ ёққан муҳаббатим.

Нафис, гўзал латифингдан
Лол қолдилар ағёрларим,
Кетди улар ҳар ёқлара
Сен тириксан, Она тилим.

Сен туғросан бошимизда
Мағрурланар жону дилим,
Жаранг сочдинг дунёларга,
Мангу бор бўл, Ўзбек тилим!

Раъно Рахимова, Жондор туман ҳокими маслаҳатчиси,
O'zLiDeP фаоли, фахрийлар Кенгаши аъзоси
#_халқ_сўзи_222

⚡️🗞✍️"Ромитаннома" газетаси муҳаррири, O'zLiDePдан халқ депутатлари Ромитан туман Кенгашига сайланган Махфират Атоеванинг 21 октябрь-Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кунга атаб ёзган "Тили борлар эмас, тилни билганлар гапирсин" номли мақоласи "Халқ сўзи" газетасининг 2023 йил 19 октябрдаги 222-сонида чоп этилди.
#LIVE
#ONLINE

⚡️⚡️⚡️ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ (ШҲТ) ДАВЛАТЛАРИ ТУРИЗМ ИНДУСТРИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА БАҒИШЛАНГАН ҚЎШМА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ

Айни вақтда Самарқанд шаҳридаги “SILK ROAD” халқаро туризм ва маданий мерос университетида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари туризм индустриясини ривожлантиришга бағишланган қўшма илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

Унда O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши раиси, Бухоро давлат университети ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Обиджон Хамидов ҳам иштирок этди ҳамда мавзу юзасидан маъруза қилди.

Анжуманда О.Хамидовга Франциянинг машҳур Vatel меҳмонхона ва туризм олий олийгоҳи фахрий профессори унвони топширилди.
Бухоро шаҳри: O'zLiDeP таянч бўғинлари сони 98 тага етди

Бухоро шаҳрида аҳолига хизмат кўрсатиш йўналишида фаолият олиб бораётган субъектлардан бири - “JOYIZAR FAYZ” оилавий корхонаси бўлиб, бу ерда бугунги кунда 10 нафар ишчи хизматчилар меҳнат қилмоқда.

O'zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши раиси биринчи ўринбосари –аппарати раҳбари Р.Загретдинов иштирокида партия ташкил этилганлигининг 20 йиллиги муносабати билан бу ерда ўтказилган давра суҳбатида ушбу сиёсий тузилманинг мамлакатимиз сиёсий майдонидаги ўрни, етакчи партия сифатида обрў-эътибори, унинг асосий электорати ҳисобланган тадбиркорлар, фермер ва ҳунармандларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, партиявий лойиҳаларнинг амалдаги ижроси юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Партия сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш ҳар бир маслакдошимиз зиммасига алоҳида масъулият юклайди,-дейди Р.Загретдинов. –Партия аъзолари сафини тобора кенгайиб боришига эришиш доимий эътиборимизда бўлиб, ушбу давра суҳбатидан кўзланган асосий мақсад ҳам шудир.

Тадбир якунида корхона ишчи-хизматчиларидан 8 нафари партия сафига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди ва шу тариқа бу ерда янги партия қуйи бўғини ўз фаолиятини бошлади. Бухоро шаҳри бўйича O'zLiDeP таянч бўғинлари сони эндиликда 98 тага етказилди.