O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
1.01K subscribers
14.3K photos
938 videos
71 files
4.28K links
O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши расмий каналларига аъзо бўлинг:

https://www.facebook.com/ozlidep.buxoroviloyatkengashi

www.instagram.com/uzlidepbuxoro

youtube.com/channel/UCCQJEkUpib8xOBE6Gc9HjSw
Download Telegram
Вақтни – имкониятга, имкониятни – ютуққа, ютуқни тараққиёт пойдеворига айлантира олган халқ – буюк халқдир.

"Янги Ўзбекистон" боғида мустақиллигимизнинг 32 йиллигига бағишланган байрам тадбирида Президентимиз табрик сўзида шу ҳақида гапирдилар.

Байрам тадбирида ҳамкасбларимиз билан бирга қатнашдик.

Давлатимиз раҳбарининг чуқур таҳлилга асосланган, эришилган натижаларга танқидий баҳолаб, мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш йўлида улкан марраларга руҳлантирувчи нутқини тингладик.

Пухта тайерланган концерт дастурини томоша қилдик. Унда эрксевар аждодларимиз орзуси, бугунги озодлик шукуҳи, халқимизнинг келажакка ишончи ва умидлари ифодаланди.

Давлатимиз раҳбари нутқида Ўзбекистон турли синовларда тобланиб, тажриба орттириб, ўзининг аниқ мақсади ва йўли, позициясига эга бўлган катта давлат сифатида шаклланганини таъкидланди.

Мустақил юртимизга кўз тегмасин! Байрам барчамизга муборак бўлсин!

@a_xaitov
Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Қабр пойига гул қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Маросимда парламент ва ҳукумат аъзолари, жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари иштирок этди.

Тадбир якунлангач, давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди.

@uzlidep
XXI asr 35 (1033)-сон.pdf
5.3 MB
“XXI asr” газетасининг 2023 йил 31 август 35 (1033) -сонида босилган мақолаларнинг қисқача анонси билан танишинг:

* Мустақиллик, озодлик - абадиятга дахлдор байрамга айлансин!
* Муҳаммад Юсуфнинг мангу армони
* Мукофот муборак бўлсин қадрли партиядошлар!
* Самарқандга борсак ҳар сафар...
* Бизнес-омбудсман тадбиркорлар ҳуқуқини қай даражада ҳимоя қилмоқда?
* Боботоғ хазинаси ёхуд Деҳқонобод калий заводида айём шукуҳи
* Сурхондарёнинг энг баланд тоғ қишлоғига электр бормаганди...
* Муносибларнинг муносиби бўлиш осонми?
* 1 сенябрдан сўнг...нималар ўзгаради?
* Тоштурмадан Усмон Носирнинг ўрнига қочиб чиққан маҳбус ким эди?

Ишончли хабарлар: @XXIasr_yangiliklari
#_Тайинлов

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши раисининг тегишли буйруғига асосан партия вилоят Кенгаши Ташкилий-партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлими мудири лавозимига Мансуров Абдурасул Рахмат ўғли тайинланди.

Абдурасул Мансуров 1994 йилда Ғиждувон туманида туғилган. Маълумоти олий. 2017 йилда Навоий давлат педагогика институтини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси қошидаги “Ёшлар муаммоларни ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти” 4 ойлик қайта тайёрлаш ўқув курсини тамомлаган.

А.Мансуров бунга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилоят Кенгаши ташкилий кадрлар ва юридик хизмат бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

А.Мансуровнинг келгусидаги партиявий фаолиятига омад тилаймиз!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Оилавий тадбиркорлик тўғрисида"ги Қонуннинг 2та моддасига ўзгартириш киритилмоқда" - фракция йиғилишида бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

Батафсил видеолавҳада 👆

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Ҳудудларда 14 та кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ташкил этилади

✍️Президент томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга кўра “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки негизида Бизнесни ривожлантириш банки ҳамда унинг ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:

“Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” масъулияти чекланган жамияти;

ҳудудларда 14 та кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари.

💰 Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида Бизнесни ривожлантириш банки томонидан кичик бизнес лойиҳалари учун 7 йилгача муддатларда кредитлар ажратилади.

⬇️ Ижобий кредит ва солиқ тарихига эга тадбиркорларга гаров талаби 50 фоизга камайтирилади.

Қарорга кўра, саноат соҳаларида “140 та илғор саноат корхонаси” дастури амалга оширилади.

▶️ Шунга кўра, мазкур дастурга киритилган тарбиркорларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун хорижий валютада йиллик 4 % миллий валютада йиллик 10 % ставкада 10 йил муддатгача кредит маблағлари ажратилади.

📲 Бундан ташқари, дастурни амалга оширишни рақамлаштириш учун электрон платформа ишга туширилади.

📝 Қарорга мувофиқ:

ҚҚСнинг салбий суммаси ўрнини қоплашда (қайтаришда) солиқ узилиши (tax gap) коэффициентини қўллаш амалиёти тақиқланади;

ҚҚС бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тартиби бекор қилинади;

фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловчи тадбиркорлар даромадининг чегаравий миқдори 5 млрд сўмдан 10 млрд сўмга оширилади.

O'zLiDeP расмий канали