O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
1.01K subscribers
14.3K photos
938 videos
71 files
4.28K links
O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши расмий каналларига аъзо бўлинг:

https://www.facebook.com/ozlidep.buxoroviloyatkengashi

www.instagram.com/uzlidepbuxoro

youtube.com/channel/UCCQJEkUpib8xOBE6Gc9HjSw
Download Telegram
❗️O'zLiDePнинг муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишига расман ижозат берилди

15 май куни Марказий сайлов комиссиясининг муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишланган навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда O'zLiDePнинг ваколатли вакили ҳам иштирок этди.

Йиғилишда сиёсий партияларнинг муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишига ижозат бериш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Сайлов кодексига мувофиқ Марказий сайлов комиссияси томонидан O'zLiDePнинг муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишга ижозат беришни сўраб тақдим қилган ҳужжатлари кўриб чиқилди ва партиямизга 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиши учун ижозат берилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, мажлис доирасида, O'zLiDePнинг ваколатли вакилига сайловда иштирок этишга ижозат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда белгиланган намунадаги имзо варақалари бланкалари топширилди.

📎 Марказий сайлов комиссияси қарори

#uzlidep #saylov2023

O'zLiDeP расмий канали
Ромитанда БПТ йиғилишлари бўлиб ўтмоқда

"BST CLUSTER" Агрокомплекс МЧЖ да 100 нафардан зиёд O'zLiDeP аъзолари мехнат килиб, халкимиз турмуш фаровонлиги оширишда ўзларининг муносиб хиссаларини қўшиб келмоқдалар. Агрокластер жамоаси бугунги кунда Ромитан туманида 5700 гектар майдонда пахта, буғдой, соя ўсимлиги ҳамда картошка ва бошқа полиз маҳсулотларини етиштирмоқда.Бугунги кунда мазкур комплексда 4 мингга яқин ишчи-ходимлар фаолият олиб бормоқдалар.

БПТ аъзолари, МЧЖ ишчи-ходимлари, OzLiDeP туман Кенгаши масъуллари иштирокида ўтказилган йиғилишда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, барча соҳаларда рўй бераётган улкан ўзгаришлар, хусусан кластер тизимининг афзалликлари хусусида сўз борди . O'zLiDeP Ромитан туман ташкилотининг навбатдаги Конференциясига делегат сайлаш тўғрисидаги масала кўрилди.

Йиғилишда туман Кенгаши аппарат раҳбари Н.Воҳидов сўзга чиқиб, айни пайтда O‘zLiDePнинг барча бўғинларида муҳим сиёсий жараённи ўтказиш билан боғлиқ тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ҳолда иш олиб борилаётганлиги, бўлажак туман партия ташкилоти Конференциясига делегатларни сайлаш тартиби тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди.

Бўлиб ўтган йиғилишда туман партия ташкилоти Конференциясига делегатлар сайланди. Мажлисда кўрилган масалалар юзасидан тегишли карорлар кабул килинди
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистон 24” телерадиоканали | “Ахборот 24” информацион дастурида:

Жорий йилнинг 15 май куни Президент Ш.Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда янги босқичга ўтиш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалаларга бухоролик тадбиркор, "Замин мадад тайёрлов савдо" МЧЖ таъсисчиси, Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги "Тадбиркор аёллар" клубининг раҳбари Мамлакат Содиқованинг муносабати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️''TIQXMMI'' milliy tadqiqotlar universiteti Buxoro tabiiy resurslarni boshqarish instituti talabasiga "Yoshlar parlamenti a’zosi" guvohnomasi topshirildi

Joriy yilning 11-may sanasida Oliy Majlis binosida Qonunchilik palatasi huzuridagi Yoshlar parlamentining yangi tarkibdagi birinchi ta’sis yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi.

Unda Oliy Majlis Qonunchilik palatasi Spikeri o‘rinbosari O.Tojiyev, Qonunchilik palatasining Yoshlar masalalari bo‘yicha komissiyasi raisi M.Valiyev, komissiya a’zolari, deputatlar, uch bosqichli saylovning yakuniy natijalariga ko‘ra siyosiy partiyalar tomonidan g‘olib deb topilgan 150 nafar yoshlar hamda OAV vakillari ishtirok etdi.

Yoshlar parlamenti a’zolari safida O'zbekiston yoshlar ittifoqi Buxoro tabiiy resurslarni boshqarish instituti boshlang'ich tashkiloti yoshlar yetakchisi Bobojonov Saidjon O’tkirovich ham e’tirof etildi.

Ma'suliyat va ishonchni oqlash, yoshlar manfaatlari uchun xizmat qilish nasib etsin.

@BuxTRBI | Facebook | Instagram | YouTube | tiiamebb.uz
#_Тайинлов

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашининг тегишли буйруғига асосан партия вилоят Кенгаши Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири Загретдинов Руслан Фуатович 2023 йил 10 майдан эътиборан O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари лавозимига тайинланди.

Руслан Загретдинов 1989 йилда Бухоро туманида туғилган. Маълумоти олий. 2011 йилда Бухоро озиқ- овқат ва енгил саноат технологияси институтини муҳандис- технолог мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Руслан Загретдиновнинг келгусидаги партиявий фаолиятига омад тилаймиз!
#_Тайинлов

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашининг тегишли буйруғига асосан партия вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими мудири Пирназаров Фирдавс Юнусбаевич 2023 йил 10 майдан эътиборан Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири лавозимига тайинланди.

Фирдавс Пирназаров 1995 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2017 йилда Бухоро мухандислик технология институтини муҳандис- технолог мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Фирдавс Пирназаровнинг келгусидаги партиявий фаолиятига омад тилаймиз!
БПТ умумий йиғилишларида партия туман, шаҳар кенгашлари конференциясига делегатлар сайланмоқда

Мамлакатимизда жорий йилнинг 9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муддатидан илгари сайлов бўлиб ўтади. O‘zLiDeP Бухоро вилоят, туман ва шаҳар ташкилотларида ушбу муҳим сиёсий тадбирни юқори савияда ташкил этиш учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Айни пайтда жойларда бошланғич партия ташкилотларининг умумий йиғилишлари бўлиб ўтяпти. Уларда туман (шаҳар) партия ташкилотининг Конференциясига делегат сайлаш тўғрисидаги масала муҳокама этиляпти.

Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси БПТ да ўтказилган йиғилишда бугун Ўзбекистонда янги давр бошлангани ва унинг ҳуқуқий асоси яратилгани, Президент сайловини муддатидан олдин ўтказиш зарурат сифатида эътироф этилганлиги, Давлат ва жамият ҳаёти, келгуси тараққиёти, юрт истиқболи йўлидаги улуғвор ишлар давлат ҳокимияти тизимини янгилашни тақозо этаётганлигини алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, йиғилишда ушбу муҳим сиёсий жараённи ўтказишда БПТ ҳамда партия фаолларининг олдида турган долзарб вазифалар ҳам атрофлича муҳокама этилди.

Умумий йиғилишда туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари, маҳаллий Кенгаш депутати, БПТ раиси Азиз Носиров партия Шофиркон туман Кенгашининг навбатдаги Конференциясига делегат этиб сайланди.
Вобкентда имзо тўплаш жараёнлари уюшқоқлик билан давом этмоқда

O’zLiDeP Вобкент туман Кенгаши томонидан шу йилнинг 9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муддатидан илгари бўлиб ўтадиган сайлов муносабати билан мазкур сиёсий кампанияни юқори савияда ташкил этиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Партия туман Кенгаши масъуллари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O‘zLiDePдан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаш борасида сайловчилар имзосини тўплаш ишларини уюшқоқлик билан ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқдалар.

Имзоларни тўплаш жараёнида сайловчиларга имзо варақаларини тўлдириш тартиб-таомиллари аниқ-равшан тушунтирилмоқда.
O'zLiDeP Ғиждувон Кенгашида ҳам сайловолди ҳаракатлари қизғин паллага кирган.

Айни кунларда туманда БПТларнинг умумий йиғилишларини ўтказиш билан бирга O‘zLiDePдан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаш борасида имзо варақалари ҳам тўлдириляпти.

Имзо тўплаш жараёнида сайловчиларга имзо варақаларини тўлдириш тартиб тамойиллари батафсил тушинтириб берилмоқда.