МТТ муаммоларига ечим изланди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15583
Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати И.Шодиевнинг ташаббуси билан O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, Мактабгача ва мактаб таълими, Соғлиқни сақлаш бошқармалари, Инсон ижтимоий хизматлар маркази масъуллари ҳамда ота-оналардан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, Навоий шаҳар ҳокими ҳамроҳлигида ҳудуддаги 16-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотининг муаммолари ўрганилди.
#uzlidep #MTT
➖O'zLiDeP расмий канали ➖

Депутат – устоз, профессор ва...
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15584
Майманоқликлар бирор муаммо пайдо бўлиб қолса, ҳеч иккиланмасдан, Бобоназар муаллим ҳузурига йўл олишади. Чунки у қишлоқ аҳолисининг ҳар қандай мурожаати бўлса қараб ўтирмайди, одамларнинг турмуш шароитини яхшилаш бўладими ёки бандликни таъминлаш билан боғлиқ ишларми, барибир беминнат шуғулланади. Ишонсангиз, бутун ҳудудни пиёда кезиб чиққан.
#uzlidep #murojaat

Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15585
O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими ҳамда Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нурафшон филиали ўзаро ҳамкорлигида очиқ мулоқот ташкил қилинди.
Партиянинг Тошкент вилоят Кенгашида 1000 дан ортиқ бошланғич партия ташкилотлари бўлиб, шундан 245 тасида ёшлар раҳбарлик қилиши, партия аъзоларининг 34 минг нафарини ёшлар ташкил этиб, шундан 10 мингдан ортиқ талабалар партия сафларида ягона маслак атрофида жипслашгани фахр билан тилга олинди.
#uzlidep #muloqot

Маслакдошларимиз партия тарғиботида фаол бўлмоқда
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15586
Шайхонтоҳур тумани “Ипакчи” МФЙ қошида ташкил этилган бошланғич ташкилотнинг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Тадбирда қуйи бўғиннинг ўтган йилги фаолияти таҳлил қилинди.
Шунингдек, Чилонзор тумани “Бешчинор” МФЙ қошидаги БПТнинг ҳисобот тадбирида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва 2024 йил – “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда устуворликлар белгиланиб олинди.
#uzlidep #faoliyat

Оилалар фаровонлигига эришиш — муҳим мақсад
👉 Батафсил
Аёлнинг доимо эътибор ва эътирофдан кўнгли тўлади, яқинларига, борлиққа меҳр-муҳаббат ва эзгулик улашишда тенгсиз кучга эга бўлади. Президентимизнинг юртимиздаги аёлларимиз учун йўллаган табригини тинглаб, рости, бошим осмонга етди.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep

Инклюзив таълим — барча учун мўлжалланган таълим
👉 Батафсил
Биз ижтимоий давлат эканлигимизни энг аввало таълим тизимидаги амалий ишлар билан кўрсатишимиз лозим. Ушбу мақсад нафақат инклюзив таълимни, балки ўқитувчи ва мураббийлар, барча ўқувчилар учун ижтимоий адолатни таъминлашдек ўта долзарб мақсадларни ҳам қамраб олади. Зеро, юртимизда ҳеч бир инсон меҳр ва эътибордан, сифатли таълимдан бебаҳра қолиши мумкин эмас.

🔴 #LIVE
O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Унда қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши режалаштирилган. Хусусан,
➖«Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмлари ҳамда ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби янада такомиллаштирилгани муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги;
➖«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига божхона брокери ва халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида»ги;
➖«Ўзбeкистон Рeспубликаси Савдо-саноат палатаси фаолиятининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;
➖«Киберхавфсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги тўғрисидаги;
➖«Ижрочилар, фонограмма тайёрловчилар ва эшиттириш ташкилотлари ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияни (Рим, 1961 йил 26 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда муҳокама қилинади.
#uzlidep #fraksiya

Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назоратини таъминлаш борасидаги қатор муаммолар олди олинмоқда
Фракция йиғилишида “Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмлари ҳамда ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби янада такомиллаштирилгани муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Бугунги кунда ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назоратини таъминлаш борасида бир қатор тизимли муаммолар сақланиб қолмоқда. Жумладан, ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқаришдан бошлаб истеъмолчига етказиб берилгунга қадар бўлган жараёнларни назорат қилишда замонавий ахборот-коммуникация воситалари тўлиқ татбиқ этилмаганлиги инсон омилининг юқори даражада сақланиб қолишига олиб келмоқда.
Қонун лойиҳасига кўра, истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш ва қарздорликни ундиришни такомиллаштириш йўллари кўрсатилмоқда. Хусусан, истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун мажбурий тўловларни ундириш ҳақида ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби қарздор жисмоний шахслардан почта харажатлари учун мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатларига нисбатан ҳам татбиқ этиш назарда тутилмоқда.
Яна ижро ишини соддалаштирилган тартибда юритишда агар ижро ҳужжатини беришга асос бўлган суд ҳужжати ёки бошқа органнинг ҳужжати бекор қилинганда ёхуд қонунга кўра ижро ҳужжати бўлган ҳужжат бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда, бу ҳақида тегишли маълумот олинган кундан кейинги кундан кечиктирмай ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа орган хабардор қилиш тартиби жорий этилмоқда.
Депутатлар ушбу қонун лойиҳасини муҳокамалардан сўнг, қўллаб-қувватлашди.

#LIVE
Брокерлик бўйича қоидабузарликлар олди олинади
Фракция йиғилишида депутатлар "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига божхона брокери ва халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси бўйича ҳам муҳокама олиб боришди.
Айтиш керакки, бугунги кунда божхона брокерлари фаолияти йўналишда ҳам айрим муаммоли ҳолатлар мавжуд. Жумладан, декларациялаш бўйича хизмат кўрсатиш бозорида нақд пул олиш орқали “қора брокерлар” ортиб, ушбу фаолият йўналишида яширин иқтисодиёт улуши тобора ортиб бормоқда, яъни ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси билан декларацияловчи шахс ўртасида шартнома имзоланмайди ва солиқ органларида ҳисобга олинмайди.
Шунингдек, халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб берувчи тадбиркорлик субъектлари билан ҳам муаммолар мавжуд. Шу билан бирга курьерлик ташкилотлари томонидан фуқароларнинг шахсий маълумотларидан ноқонуний фойдаланган ҳолда божсиз олиб кириш нормаси доирасида тижорат мақсадидаги товарларни республикага олиб кириш каби ҳолатларга имкон яратиб, яширин иқтисодиётнинг улуши ортишига сабаб бўлмоқда.
Қонун лойиҳаси билан эса божхона брокери ва халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятларини ваколатли органни хабардор этиш асосида такшил этиш ҳамда божхона брокери ва халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятларини ваколатли органни хабардор этмасдан бошлаганлик учун жавобгарлик чораларини белгилаш белгиланмоқда.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш ва божхона брокери сифатида фаолиятни амалга оширишда мавжуд қоидабузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади. Депутатлар ушбу қонун лойиҳасини долзарблигини инобатга олган ҳолда қўллаб-қувватлашди.

Савдо-саноат палатасига тадбиркорларнинг аъзо бўлиши ихтиёрий этиб белгиланяпти
Йиғилишда фракция аъзолари “Ўзбeкистон Рeспубликаси Савдо-саноат палатаси фаолиятининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқишди.
Айтиш керакки, лойиҳа Президентимизнинг 2023 йил 23 январдаги “Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш, уларнинг манфаатларини судларда самарали таъминлаш, республикада бизнес муҳитнинг жозибдорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилди.
Қонун лойиҳаси Палата томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини судларда ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтиришга ва самарали таъминлашга, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг Палатага аъзо бўлишини ихтиёрий этиб белгиланишига олиб келади.
Шунингдек,тадбиркорларни Палата аъзолигига аъзолик бадалларидан озод қилинган ҳолда, текин қабул қилинишига, ташқи беғараз грант лойиҳаларини амалга оширишни соддалаштирган ҳолда маҳаллий тадбиркорларни халқаро ишбилармонлик ҳамжамияти билан интеграциялашувини жадаллашишига хизмат қилади.
Депутатлар ушбу лойиҳани тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилишини инобатга олган ҳолда биринчи ўқишда қўллаб-қувватладилар.

Кичик ва ўрта бизнес субектлари учун муҳим янгилик
👉 Батафсил
Қонун лойиҳаси билан божхона брокери ва халқаро курерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятларини ваколатли органни хабардор этиш асосида ташкил этиш ҳамда божхона брокери ва халқаро курерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятларини ваколатли органни хабардор этмасдан бошлаганлик учун жавобгарлик чораларини белгилаш назарда тутилмоқда.

Чиноз тажрибаси: ихчам иссиқхоналар оммалашмоқда
👉 Батафсил
Чиноз туманида томорқа хўжаликларидан самарали фойдаланиш ва сабзавот маҳсулотлари етиштириш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Унда партия раҳбари Актам Хаитов, Тошкент вилояти ҳокимлиги масъуллари, Кенгашнинг вилоят ва туман кенгаши раислари ва ходимлари, ҳоким ёрдамчилари, “Томорқа хизмати” корхоналари ва соҳага тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Президентимизнинг 2024 йил 5 мартдаги “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида бир қатор вазифалар белгиланган эди.
Амалий семинарда мазкур ҳужжат ижроси муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиладиган бўлди ва ижросига киришилди.
#uzlidep #Xaitov