ХУК! – янги Ўзбекистон учун ОАВ
97 subscribers
309 photos
7 videos
209 links
Hook Report нашрининг ўзбек таҳририяти.

Веб-саҳифамиз: http://uz.hook.report
Инстаграм: https://instagram.com/uz.hook.report
Ютюб: https://hook.report/yt

Рус тилидаги каналимиз: https://t.me/hook_report

E-mail: editor@hook.report
Download Telegram
Fancast'нинг учинчи сонидан лавҳалар улашишда давом этамиз.

Жамиятимизнинг айрим қатламларида эволюция жараёнини нотўғри талқин этиш ё тушуниш ёки бу мавзудан умуман қочиш холлари кузатилади. Баҳтиёрниг шу масаладаги фикрлари бугунги матнимизда:

http://uz.hook.report/2022/09/fancast-evo/

@uzhookreport
1👍1🔥1
Июль ойида таҳририятимиз жадид педагог, адиб ва театр арбоби Абдулла Авлонийнинг авлодлари билан учрашиб, сухбатлашди.

Авлоний гарчи аксар жадидлар сингари қатағон қурбонига айланган бўлмасада, совет ҳукумати уни унча ҳуш кўрмаган. Кенг кўламли фаолиятининг фақат педагогик жабҳаси эътироф этилган. Авлонийнинг чевараси Гавҳар Зокирова айтишича, болалигида уйда бобоси тўғрисида деярли гаплашишмаган – қўрқишган.

Мақоламизда Авлонийнинг шаҳси, фаолияти ва ҳаёти тўғрисида ўқинг ва оилавий архивдан олинган суратларни томоша қилинг:

http://uz.hook.report/2022/09/avloniy2/

@uzhookreport
👏2
Суратда Ўзбекистон Республикаси Театр арбоблари уюшмасининг Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва Миллий гвардия бош бошқармасига Илхом театрида янги фаслни очиб бериши режалаштирилган “Подпольные девочки” спектакли юзасидан йўналтирган хати.
🤔1
Спектакль Женни Нордбергнинг “The Underground Girls of Kabul: In Search of a Hidden Resistance in Afghanistan” китоби, Афғонистонда яшовчи аёллар ва Афғонистонлик қочқинлар билан сухбатлар ҳамда Самарқанддаги “Раҳмдиллик” ижтимоий реабилитация марказидаги аёлларнинг ҳикоялари асосида турли мамлакат вакилларидан тузилган постановкачи жамоа томонидан тайёрланган. Унда аёлларга нисбатан зўравонлик, тенгхуқуқлик ва эркинлик учун кураш мавзулари кўтарилган.

Кеча соат 21:30 атрофида “Илхом” спектакльнинг премьераси номаълум муддатга қолдирилгани тўғрисида хабар берди.

Хатда ТАЮ таъкидлашича “Афғонистондаги ижтимоий,  диний ва сиёсий аҳволни Ғарб дунёқараши асосида кенг жамоатчиликка кўрсатиш, миллий ҳамда диний қадрият ва урф-одатларини қоралаш ўзбек-афғон ҳалқларининг тинч ва барқарор яшашини, икки томонлама давлат алоқаларига путур етказиши мумкин” (тўғридан-тўғри иқтибос, таҳрирсиз).

Уюшма спектакльни намойиш этишдан аввал Маданият вазирлиги ва уюшма ваъкилларидан ташкил топган эксперт қўмита тузиб, сценарийни ўрганиб чиқиш зарур деб ҳисоблайди.

Ушбу тўғрисида Facebook тармоғида хабар берилган постга шархда театрнинг директори Ирина Бхарат ёзишича, хатдан кейин Уюшмага спектаклни дархол қўйиб бериш таклиф этилган, аммо улардан жавоб бўлмаган.

Бугун, 10 сентябр соат 17:30да театрда ҳолат юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтади.

@uzhookreport
Адлия вазирлиги Театр арбоблари уюшмасининг “Илҳом” театри юзасидан хатига расмий муносабат билдирди.

Таъкидланишича, хат қонуним кучга эга эмас. Бундан ташқари, уюшманинг ушбу ҳаракати устав фаолиятидан четга чиқиш ва ноқонуний фаолият ҳисобланади, бундай холат такрорланса уюшмага маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилади ва фаолиятни тўхтатиш тўғрисида судга мурожаат этилади

Шунингдек вазирлик театрлар фаолиятига аралашиш ижод эркинлиги тамойилига зидлигини таъкидлаб ўтди.

@uzhookreport
👍6👎1
Глобаллашув, ҳалқаро алоқалар, ва албатта Интернет тармоғи натижасида тобора авж олиб бораётган маданий алмашинувнинг ғаройиб намоёндаларидан бири, шубхасиз, аниме жанридир. Бу ном остида яширинган япон мультипликацияси мухлислари дунёнинг ҳар бир чеккасида бор. Фақатгина анимени қийналмай кўриш учун япон тилини ўрганувчилар ҳам кам эмас.

Бугунги мақоламизда Лазиз Холиёров анименинг тарихи, ўзига хос томонлари ва унинг томошабинларга бунчалик манзур келишининг сирлари тўғрисида фикр юритади:

http://uz.hook.report/2022/09/anime/

@uzhookreport
👍2🔥2🥰2
«Демократия – бошқарувнинг жуда расво шакли. Аммо инсоният ҳали ундан яхшироғини ўйлаб топмаган.»
Бу сўзлар Буюк Британиянинг энг машхур бош ваъзирларидан бири Уинстон Черчилльга тегишли.

Бугун, 15 сентябрь – Халқаро демократия куни. Шу муносабат билан Черчилльнинг юқоридаги иборасини чуқурроқ англашга уриниб кўрмоқчимиз.

Ҳуқуқшунос Муроджон Нажмиддиновнинг мақоласида демократиянинг моҳияти, афзаллик ва камчиликлари тўғрисида ўқинг:

http://uz.hook.report/2022/09/democracy/

@uzhookreport
👍8🔥1
Кеча, 15 сентябрь Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммити бошланди.

Саммитнинг биринчи куни тафсилотлари билан бугунги материалимизда танишинг:

http://uz.hook.report/2022/09/shht-sammit-1/

@uzhookreport
👍1
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанддаги саммитининг иккинчи, якуний куни тафсилотлари – бугунги материалимизда:

http://uz.hook.report/2022/09/shht_sammiti_yakunlari/

@uzhookreport
👍2
Россия федерацияси президенти В.В. Путин бугун қисман ҳарбий сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади.

Россия мудофаа вазири С. Шойгу таъкидлашича сафарбарлик аввал ҳарбий кучларда хизмат қилган, жанг тажрибасига эга бўлган ва армия учун зарур ҳарбий мутахассисликка эга бўлган кишиларгагина тегишли, “гап аллақандай талабалар тўғрисида эмас”.

Шу билан бирга, Россиянинг қатор олий ўкув юртларида сафарбарлик пунктлари ташкиллаштирилиб, талабаларнинг рўйхатлари тузилмоқда.

Айни пайтда, Россия ҳарбий кучларида хизмат ўтаган хорижий фуқаролар учун мамлакат фуқаролигини олишни осонлаштириш тўғрисида қонун қабул қилинди, Москва мэрияси эса меҳнат мигрантлари учун чақириқ пунктларини ташкиллаштира бошлади.

Эслатиб ўтамиз – қонунчиликка кўра Ўзбекистон фуқароси хорижий ҳарбий кучларда хизмат этиши қонунбузарлик ҳисобланади ва бу учун ЎзР ЖК да жавобгарлик белгиланган.

@uzhookreport
👎3😁1
Кеча, 21 сентябрь куни Россияда “қисман ҳарбий сафарбарлик” тўғрисида президент фармони имзоланди.

Хук таҳририяти вазиятни ўрганди: кимлар сафарбар қилинади? Россиянинг Ўзбекистондаги фуқаролари сафарбарлик рўйхатига тушган бўлса, улар Россияга топшириладими? Иккала давлат фуқаролиги борлар нима бўлади?

http://uz.hook.report/2022/09/urushga-olga/

@uzhookreport
👍2
Бугун, 23-сентябрь – Ҳалқаро имо-ишора тиллари куни. Сана муносабати билан журналистимиз ихтисослашган 101-сонли мактаб-интернат мутахассиси билан суҳбатлашди.

Лазиз Ҳолиёровнинг мақоласида Ўзбекистонда имо-ишора тилларини ўқитиш тўғрисида ўқинг:

http://uz.hook.report/2022/09/imo-ishora/

@uzhookreport
👍5
Салом!

Чамаси ярим соатлар атрофида Хукнинг навбатдаги жонли эфири бошланади. Меҳмонимиз – мустақил журналист ва блогер Нозим Сафари.

Эфирга ҳаволани шу ерда эълон қиламиз.
👍5
Салом!

Ўтган ҳафта, 22-сентябрь куни Халқаро саратонга чалинган беморларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш куни ўтиб кетди. Бу сананинг арафасида журналистимиз Дилбар Ҳайдарова Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Халқаро алоқалар бўлими мудири, хоспис ва паллиатив ёрдамни ривожлантириш гуруҳи раҳбари, онколог Яхъё Фазлитдинович Зияев билан юртимизда онкологик хизматнинг ҳолати, унинг йўлидаги тўсиқлар, онкологик касалликлар ва уларнинг омиллари тўғрисида суҳбатлашди.

Суҳбатнинг натижаси билан қуйидаги ҳавола бўйича танишишингиз мумкин:

http://uz.hook.report/2022/09/saraton/

@uzhookreport
5
Кеча Россиялик балет раққоси Сергей Полунин ўзининг Инстаграмдаги каналида Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ходимларига бўлган эътирозлари жой олган видеомурожаатни жойлайтирди.

25-26-сентябрь кунлари Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида Фонд кўмагида Полунин иштирокидаги “Satori” балетининг постановка жараёнлари бўлиб ўтди.

Санъаткор ўз мурожаатида шундай дейди: “Мен ҳалок бўлган рус аскарлари ҳақидаги қўшиққа яккахон рақсга тушдим, қўшиқ, шунингдек, биз улардан ватанимизни ҳимоя қилишаётганлиги учун миннатдорлигимиз ва улар билан тез орада, албатта, учрашишимиз ҳақида эди. Менинг яккахон чиқишимдан сўнг Ўзбекистон маданий ташаббуслар жамғармаси ходимлари “Унга бу қўшиққа рақс тушишига ким руҳсат берди, уни тезда ўчириб қўйиш керак…” каби бир руҳда бутун театрга бақиришни ўзларига эп кўришди.

Полунин, шунингдек, Фонд ходимлари Полунин балети артистларига кунлик ҳақни тўламасликка қарор қилганликлари ва аллақачон тўланган пулларни суд орқали қайтариб олишмоқчилигини айтган.

Биз Фонддан бўлиб ўтган ҳодисага изоҳ беришини сўрадик. Ўзбекистрн маданият ва санъатни ривожлантириш фонди Полуниннинг сўзларини рад этиб, қуйидагича тушунтириш берди: “Биринчидан: Тараққиёт ва маданият жамғармасининг ҳар бир ходими давлат хизматчисининг аҳлоқ ва этика қоидаларига риоя қилади ва бу жамоат жойларидаги номақбул хатти-ҳаракларни мутлақо рал этади.

Жамғарма ходимлари томонидан С. Полунин ва унинг гуруҳи билан бўлган мулоқот ҳурмат руҳида ва жуда яхши тарзда ўтди, бунинг учун С. Полунин шахсан жамғарма ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди. Бу фонда С. Полуниннинг “Унга бу қўшиққа рақс тушишига ким руҳсат берди, уни тезда ўчириб қўйиш керак… каби бир руҳда бутун театрга бақиришни ўзларига эп кўришди” деган мурожаати таажжублантиради ва воқеилик билан мос келмайди.

Иккинчидан, С. Полуниннинг чиқиши дастури артист томонидан чиқишдан икки кун олдин тақдим этилган. Оҳир-оқибат С. Полуниннинг чиқиши жамғарманинг расмий саҳифасида тасдиқланган дастур бўйича ўтмаган ва С. Полуниннинг ўзи томонидан ўзаро келишувларнинг бузилиши бўлиб чиқди.”

Тўлов амалга оширилмаганлиги тўғрисида жамғарма шундай ёзди: “Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ўз фаолиятини қонун ҳужжатлари ва тузилган келишувларга қатъий амал қилган ҳолда олиб боради. Тошкентда “Сатори” балетини саҳналаштиришни ташкил этиш тўғрисидаги шартномада С. Полунин ва унинг жамоасига кунлик ҳақ тўланиши кўзда тутилмаган. Бу масала С. Полунин ва унинг агенти ўртасида тартибга солинади. Шундай қилиб, С. Полуниннинг юқоридаги мурожаати, жамғарманинг уни ва унинг жамоасини кунлик ҳақдан маҳрум қилмоқчи бўлганлиги, ва бундан ташқари судга бермоқчи бўлганлиги ҳақидаги гаплари ёлгон ва туҳматдир.

Жамғарманинг ушбу йўналишдаги фаолиятининг асосий ғояси “маданият ва санъат — сиёсаидан ташқари” тамойилига содиқликдир. Шу фонда С. Полуниннинг жамғарма манзилига бўлган мурожаатлари бир-бирига зид, воқеилик бтлан номутаносиб харантерга эга, шунингдек, фаолияти ҳалқаро маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, тинчлик ва маданий хилма-хилликни сақлашга қаратилган ташкилот сифатида жамғарма имиджи ва обрусига путур етказишдир”.

@uzhookreport
👍4🤔1
21-сентябрь тонгида Россия Федерациясида «қисман ҳарбий сафарбарлик» эълон қилинди. Россия конунчилигига кўра, сафарбарликдан бош тортиш жиноят ҳисобланади ва қамоқ билан жазоланади. Натижада, Россиянинг эркак аҳолисининг бир қисми қўшни давлатларга чиқиб кета бошлади, жумладан Ўзбекистонга ҳам.

Бу бир қатор саволларни кўтарди. Ўзбекистонда бўлиб турган Россия фуқароси хизматга чақирилса, у экстрадиция қилинадими? Икки фуқаролиги борларчи, уларнинг ҳоли не кечади?

Бугун тонгги 7:37 да Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнот эълон қилди. Унга кўра, Россия фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудида бўлиши маҳаллий қонунчилигимиз ва халқаро шартномалар асосида тартибга солинади.

Ҳўш, қонунларимиз ва шартномаларда ўзи нима дейилган? Ҳуқуқшунос Муроджон Нажмиддиновнинг мақоласи айнан шу ҳақда:

http://uz.hook.report/2022/09/extradition/

@uzhookreport
👍6
Тарих ва у билан манипуляциялар кўп ҳолларда давлат сиёсатининг воситаларидан бирига айланади. Тарихдан айрим ҳаракатлар, ҳолатлар ёки иддаоларни оқлаш ва асослаш учун фойдаланилади. «Бизнинг тарихий ерларимиз» ёки «булар миллат сифатида атиги 100 йил аввал шаклланди» каби иддаоларни кўпчилик эшитиб бўлган. Шу нуқтаи назардан тарихнинг фан сифатида ривожи муҳим.

Бугунги мақоламизда Шарқшунослик институтининг таянч докторанти Жаҳонгир Остонов Ўзбекистон тарихининг муаммоларидан бири – уни даврлаштириш тўғрисида сўз юритади:

http://uz.hook.report/2022/10/tarix/

@uzhookreport
👍4