ХУК! – янги Ўзбекистон учун ОАВ
97 subscribers
309 photos
7 videos
209 links
Hook Report нашрининг ўзбек таҳририяти.

Веб-саҳифамиз: http://uz.hook.report
Инстаграм: https://instagram.com/uz.hook.report
Ютюб: https://hook.report/yt

Рус тилидаги каналимиз: https://t.me/hook_report

E-mail: editor@hook.report
Download Telegram
77 йил аввал, айни шу дамда (Токио вақти билан 08:15, Тошкент вақти билан 04:15) АҚШ ҳаво кучларининг “Энола Гей” бомбардимончи самолёти Япониянинг Хиросима шаҳрига “Болакай” ядро бомбасини ташлади. Портлаш марказида ҳатто учаётган қушлар ҳам ёниб кул бўлди, асфальт эриб қора шишага айланди, зарб тўлқини 19 километр наридаги уйларнинг ҳам ойналарини синдирди.

Ҳозирда бу кун Хиросима куни ва Умумжаҳон ядро қуролларини таъқиқлаш учун кураш кунига айланган.

Муроджон Нажмиддиновнинг мақоласида ядро қуроллари яратилиши ва Хиросима фожеаси тўғрисида батафсил:

http://uz.hook.report/2022/08/hiroshima/

@uzhookreport
😱1😢1
Бугун, 9-август дунё бўйлаб Китобсеварлар куни сифатида нишонланади. Шу муносабат билан, сизга китоблар тақризи рукнидаги биринчи материалимизни тақдим этамиз. Бу тақриз бироз ноодатий: унда алоҳида бир асар эмас, бутун бир жанр кўриб чиқилади.

Лазиз Холиёров мақоласида антиутопия жанри ва унинг энг машҳур наъмуналари тўғрисида ўқинг:

http://uz.hook.report/2022/08/antiutopia/

@uzhookreport
👍3🔥1😱1
Айтишларича, Джеймс Ваттга ўзининг илк буғ машинаси босимини кузатиб ўтириб, ошиб кетганида ортиқча буғни чиқариб юборувчи ходим керак эди. Бу вазифа учун кунига бир шиллинг эвазига бола ёллаган. Бу жуда зерикарли иш, кузатувчи бола эса ё кўчада ўйнагиси, ё дам олгиси келади. Ана шундай болaлардан бири босим кўрсаткичини буғ чиқарувчи вентильга боғлаб қўйган, натижада босим ортиқча ошиб кетганида буғ вентили ўзи очилаверган. Шу йўсинда бир боланинг дангасалиги механизмларда тескари алоқа ихтиро қилинишига олиб келган.

10-август – дангасалар куни. Ноила Нурмаматова мақоласида бу кун тўғрисида батафсил ўқинг (агар эринмасангиз):

http://uz.hook.report/2022/08/dangasa/

P.S. Мақолани эртароқ чиқарардик, лекин дангасалигимиз йўл қўймади.

@uzhookreport
👍2😱1
Сўнгги икки йил кўпчиликка оғир келди. Кетма-кет локдаунлар, ижтимоий масофа, дўконлардаги истерикалар, ёпиқ маҳаллалар-у, "қизил" ва "сариқ" ҳудудларни унча-мунча одам яхши гап билан эсламаса керак. Бироқ, у вақтлар ҳам ўтиб кетди, ҳаёт аста-секин ўз изига қайтмоқда. Вақти келиб, пандемия ҳотирамиздан изсиз ўчиб кетади.

Ёки ундай эмасми?

Лазиз Ҳолиёров мақоласида пандемия кундалик ҳаётимизга олиб келган ўзгаришлар тўғрисида ўқинг:

http://uz.hook.report/2022/08/pandemic/

@uzhookreport
😱1
Технологиялар тараққий этгани сари ҳаётимизнинг бошқа жабҳалари каби жиноятчилик ҳам “замон билан ҳамнафас” ўзгариб бормоқда. Жумладан, замонавий наркобизнес алоқа ва тижорат технологиялари ривожидан тўлиқ фойдаланиб бормоқда – олди-сотди аноним онлайн режимда амалга оширилади, бунда маркетинг ва СММнинг сўнгги ютуқларидан фойдаланиб келинади – турли акциялар, чегараланган таклифлар ва ҳатто, қанчалик мантиққа зид бўлмасин, Қурбон Ҳайити муносабати билан чегирмалар бор.

Замонавий наркосавдо ва тақиқланган воситаларнинг юртимиздаги ҳолати ҳақида Муроджон Нажмиддиновнинг мақоласида батафсил ўқинг:

http://uz.hook.report/2022/08/narco/

@uzhookreport
😱1
Оммавий тартибсизликлар, рок-концертлар ва футбол ўйинлари томошасида бир нарсани сезишингиз мумкин: оломон шунчаки бир нечта одамнинг бирлашмаси эмас. У гўёки кўп танадан ташкил топган бир организмга ўхшайди. Оломон билан мулоқот қилиш ёки уни бошқаришда алоҳида шахсларга таъсир этадиган усуллар ишламайди, унинг ўз қонуниятлари бор.

Руҳшунос Жавоҳир Эргашев мақоласида оломон психологияси тўғрисида ўқинг:

http://uz.hook.report/2022/08/olomon/

@uzhookreport
👍2👎1🔥1😱1
Хукда янги ҳамкорлик!
Энди биз олим Рустам Ашуровнинг Fancast лойиҳаси доирасида ўтказиладиган сухбатлардан қизиқ лавҳаларни матн кўринишида сизларга тақдим этиб борамиз.

Бугунги матнимизда биолог Баҳтиёр Шералиев билан бўлиб ўтган сухбатдан янги турларнинг аниқланиши ва қайд этилиши тўғрисидаги парча билан танишинг:

http://uz.hook.report/2022/08/fancast-bs1/

Тез кунларда ушбу сухбатдан яна икки лавҳани сиз билан улашамиз.

@uzhookreport
👍4😱1
Ётоқхонадан жой ололмаган талаба, янги иш учун шаҳарга яқинда кўчиб келган оила, ота-онасидан ажралиб чиқиб мустақил хаёт бошлаётган фарзандлар – буларниг барчаси учун ижарага уй ё хона олиш масаласи катта аҳамият касб этади. Тошкентда бу билан боғлиқ қатор муаммолар (масалан ўта баланд нарх) ва ғалати ҳолатлар (“биз фақат чет элликларни ижарага қўямиз”) бор.

Лазиз Холиёровнинг мақоласида ижара турар жой бозорининг холати ҳақида батафсил ўқинг:

http://uz.hook.report/2022/08/ijara/

@uzhookreport
🔥3👍1
Уруш тинимсиз кўз ёшлар ва битмас бахтсизлик олиб келди. Aммo, урушдан аввал бундан ҳам ёмон эди: чунки ҳамма ўз яқини учун кўз ёш тўкишга мажбур, аммо буни ҳеч кимга кўрсата олмас эди.

Дмитрий Шостаковичнинг ушбу сўзлари Совет тузумининг энг дахшатли даври – Катта террор йиллари, Сталин қатағонлари тўғрисида ёзилган. Биз ушбу ҳафтани айнан қатағонлар мавзуга бағишлашга қарор қилдик.

Қатағон қурбонлари хотираси куни арафасида мавзунинг дебочаси сифатида Жаҳонгир Остоновнинг Сталин қатағонлари тўғрисидаги матнини ўқинг:

http://uz.hook.report/2022/08/qatagon/

@uzhookreport.
🔥7
“Бугун менинг номимга айтилаётганлар бўҳтон ва ёлғон эканини ҳужжатларимсиз қандай қилиб исботлайман?! Тўғри, судда менга қанча бўҳтон айтишса ҳам индамадим. Хўш, нимани гапираман? Кимгадир мен ҳам туҳмат қилайинми? Виждонсиз яшагандан мен учун пок виждон билан ўлим афзал.”

Саъдулла Қосимов, 1920 йилларда Ўзбекистон ССР Олий судининг раиси.

Одатда қатағон ҳақида сўз кетганда кўпроқ ундан жабр кўрган адиблар ва театр ҳодимларини эслаймиз. Бироқ, қатағон қатор ҳуқуқшунослар ва сиёсий арбобларни ҳам четлаб ўтмаган.

Муроджон Нажмиддиновнинг мақоласида “Қосимовчилар”, “18лар гуруҳи” ва “Иноғомовчилар” ишлари тўғрисида ўқинг:

http://uz.hook.report/2022/08/qosimovchilar/

@uzhookreport
Салом!

Бугун, 3 сентябр, соат кечки 6да бизнинг Youtube-каналимизда Хукнинг навбатдаги жонли эфирини томоша қилинг.

Меҳмонимиз – Asaxiy.uz асосчиси Фируз Аллаев. Китоблар, китобхонлик ва китоб бизнеси тўғрисида суҳбатлашамиз.

Эфир бошланиши билан унга ҳавола шу ерда ва бизнинг Instagram-саҳифамизда эълон қилинади.

@uzhookreport
👍3
Fancast'нинг учинчи сонидан лавҳалар улашишда давом этамиз.

Жамиятимизнинг айрим қатламларида эволюция жараёнини нотўғри талқин этиш ё тушуниш ёки бу мавзудан умуман қочиш холлари кузатилади. Баҳтиёрниг шу масаладаги фикрлари бугунги матнимизда:

http://uz.hook.report/2022/09/fancast-evo/

@uzhookreport
1👍1🔥1
Июль ойида таҳририятимиз жадид педагог, адиб ва театр арбоби Абдулла Авлонийнинг авлодлари билан учрашиб, сухбатлашди.

Авлоний гарчи аксар жадидлар сингари қатағон қурбонига айланган бўлмасада, совет ҳукумати уни унча ҳуш кўрмаган. Кенг кўламли фаолиятининг фақат педагогик жабҳаси эътироф этилган. Авлонийнинг чевараси Гавҳар Зокирова айтишича, болалигида уйда бобоси тўғрисида деярли гаплашишмаган – қўрқишган.

Мақоламизда Авлонийнинг шаҳси, фаолияти ва ҳаёти тўғрисида ўқинг ва оилавий архивдан олинган суратларни томоша қилинг:

http://uz.hook.report/2022/09/avloniy2/

@uzhookreport
👏2
Суратда Ўзбекистон Республикаси Театр арбоблари уюшмасининг Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва Миллий гвардия бош бошқармасига Илхом театрида янги фаслни очиб бериши режалаштирилган “Подпольные девочки” спектакли юзасидан йўналтирган хати.
🤔1
Спектакль Женни Нордбергнинг “The Underground Girls of Kabul: In Search of a Hidden Resistance in Afghanistan” китоби, Афғонистонда яшовчи аёллар ва Афғонистонлик қочқинлар билан сухбатлар ҳамда Самарқанддаги “Раҳмдиллик” ижтимоий реабилитация марказидаги аёлларнинг ҳикоялари асосида турли мамлакат вакилларидан тузилган постановкачи жамоа томонидан тайёрланган. Унда аёлларга нисбатан зўравонлик, тенгхуқуқлик ва эркинлик учун кураш мавзулари кўтарилган.

Кеча соат 21:30 атрофида “Илхом” спектакльнинг премьераси номаълум муддатга қолдирилгани тўғрисида хабар берди.

Хатда ТАЮ таъкидлашича “Афғонистондаги ижтимоий,  диний ва сиёсий аҳволни Ғарб дунёқараши асосида кенг жамоатчиликка кўрсатиш, миллий ҳамда диний қадрият ва урф-одатларини қоралаш ўзбек-афғон ҳалқларининг тинч ва барқарор яшашини, икки томонлама давлат алоқаларига путур етказиши мумкин” (тўғридан-тўғри иқтибос, таҳрирсиз).

Уюшма спектакльни намойиш этишдан аввал Маданият вазирлиги ва уюшма ваъкилларидан ташкил топган эксперт қўмита тузиб, сценарийни ўрганиб чиқиш зарур деб ҳисоблайди.

Ушбу тўғрисида Facebook тармоғида хабар берилган постга шархда театрнинг директори Ирина Бхарат ёзишича, хатдан кейин Уюшмага спектаклни дархол қўйиб бериш таклиф этилган, аммо улардан жавоб бўлмаган.

Бугун, 10 сентябр соат 17:30да театрда ҳолат юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтади.

@uzhookreport
Адлия вазирлиги Театр арбоблари уюшмасининг “Илҳом” театри юзасидан хатига расмий муносабат билдирди.

Таъкидланишича, хат қонуним кучга эга эмас. Бундан ташқари, уюшманинг ушбу ҳаракати устав фаолиятидан четга чиқиш ва ноқонуний фаолият ҳисобланади, бундай холат такрорланса уюшмага маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилади ва фаолиятни тўхтатиш тўғрисида судга мурожаат этилади

Шунингдек вазирлик театрлар фаолиятига аралашиш ижод эркинлиги тамойилига зидлигини таъкидлаб ўтди.

@uzhookreport
👍6👎1
Глобаллашув, ҳалқаро алоқалар, ва албатта Интернет тармоғи натижасида тобора авж олиб бораётган маданий алмашинувнинг ғаройиб намоёндаларидан бири, шубхасиз, аниме жанридир. Бу ном остида яширинган япон мультипликацияси мухлислари дунёнинг ҳар бир чеккасида бор. Фақатгина анимени қийналмай кўриш учун япон тилини ўрганувчилар ҳам кам эмас.

Бугунги мақоламизда Лазиз Холиёров анименинг тарихи, ўзига хос томонлари ва унинг томошабинларга бунчалик манзур келишининг сирлари тўғрисида фикр юритади:

http://uz.hook.report/2022/09/anime/

@uzhookreport
👍2🔥2🥰2
«Демократия – бошқарувнинг жуда расво шакли. Аммо инсоният ҳали ундан яхшироғини ўйлаб топмаган.»
Бу сўзлар Буюк Британиянинг энг машхур бош ваъзирларидан бири Уинстон Черчилльга тегишли.

Бугун, 15 сентябрь – Халқаро демократия куни. Шу муносабат билан Черчилльнинг юқоридаги иборасини чуқурроқ англашга уриниб кўрмоқчимиз.

Ҳуқуқшунос Муроджон Нажмиддиновнинг мақоласида демократиянинг моҳияти, афзаллик ва камчиликлари тўғрисида ўқинг:

http://uz.hook.report/2022/09/democracy/

@uzhookreport
👍8🔥1