ХУК! – янги Ўзбекистон учун ОАВ
97 subscribers
309 photos
7 videos
209 links
Hook Report нашрининг ўзбек таҳририяти.

Веб-саҳифамиз: http://uz.hook.report
Инстаграм: https://instagram.com/uz.hook.report
Ютюб: https://hook.report/yt

Рус тилидаги каналимиз: https://t.me/hook_report

E-mail: editor@hook.report
Download Telegram
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар беришича, Шавкат Мирзиёев Нукусдаги чиқишида Конституциянинг Қорақалпоғистон Республикаси тўғрисидаги моддаларини амалдаги кўринишда, ўзгартиришларсиз сақлаб қолиш зарурлигини таъкидлади.

@uzhookreport
👍3👎1
Президент фармонига кўра Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий йилнинг 3 июль кунидан 2 август кунигача фавқулодда холат жорий этилди.

Манба – https://t.me/Press_Secretary_Uz/2060

UPD: Қорақалпоғистон ҳудудига кириш ва чиқиш чекланади, оммавий тадбирлар таъқиқланади.

Ўзбекистон Миллий Гвардияси қўмондони Рустам Жўраев фавқулодда холат даврида комендант этиб тайинланди.

@uzhookreport
👍1
Бугун 3 июль 16:30 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда Миллий гвардия матбуот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров чиқиш қилди. Унинг айтишича, президент Шавкат Мирзиёвнинг 2 июльда Нукусдаги чиқишидан сўнг Қорақалпоғистон Республикасида вазият барқарорлашди.

Жуманазаров шунингдек фавқулодда холат тўғрисдаги Президент фармонини ўқиб эшиттирди. Унга кўра:

Қорақалпоғистон Республикасига кириш ва чиқишга чеклов ўрнатилди;

Жорий йилнинг 3 июлидан 2 августгача ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинди;

21:00дан 7:00га қадар комендантлик соати жорий этилди, Қорақалпоғистон комендатураси бошлиғи этиб Рустам Жўраев тайинланди;

Жисмоний ва юридик шахслар ихтиёридаги қурол-яроқ ҳамда портловчи моддалар олиб қўйилиши хабар қилинди;

Дори ҳамда алкоголь маҳсулотлари алоҳида назорат остига олинди;

Шунингдек, фуқаролар аниқ ва холис ахборотни фақатгина расмий сайт ҳамда саҳифалардан олишга чақирилди.

Шунингдек, Жуманазаров фавқулодда холатга мувофиқ саволларга махсус 1215 қисқа рақами орқали жавоб олиш мумкинлигини айтди.

@uzhookreport
👍3
Жамиятимизнинг энг оғир иллатларидан бири – оиладаги зўравонлик. Эр-хотин, қайнона-қайнота, болалар орасида ҳам жисмоний, ҳам руҳий зўравонлик ҳолатлари тез-тез учраб туради.

Жавоҳир Эргашевнинг зўравонлик тўғрисидаги мақолаларининг биринчисида оилада аёлларга қарши зўравонликнинг иқтисодий, ижтимоий ва руҳий омиллари тўғрисида ўқинг.

http://uz.hook.report/2022/07/ayol-baxti/

@uzhookreport
🔥3
Қорақалпоғистон воқеалари. Тўртинчи кун.

Makan.uz телеграм каналида 1 июлдан бери биринчи материал нашр қилинди. Аммо, мазкур материал реклама маълумоти бўлиб чиқди. Нашриёт муҳаррири Лолагул Қаллыханованинг қаерда эканлиги ҳақида маълумот йўқ.
• Қорақалпоғистон аҳолиси мамлакатда ҳануз бедарак йўқолган қариндошларни қидириш бўйича ишонч телефони йўқлигига эътибор беришди. Миллий гвардияда бу сўровларга жавоб берилмаяпти. Айни кунларда одамлар йўқолган қариндошларини таниш-билишларга қўнғироқ қилиб ёки ижтимоий тармоқлардан фойдаланиб топишга уринишмоқда.

• Қорақалпоғистонда барқарор интернет ва банк карталаридан маблағларни ечиб олишнинг имкони йўқлиги сабабли қорақалпоғистонликлар намойиш қурбонлари учун маблағ йиғишни ташкил қила олмаяптилар.

• Конституцияга киритилган ўзгартиришлар муҳокамаси 15 июлга қадар узайтирилди. Бу қарор Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида қабул қилинди. Шу билан бирга, янги Конституция лойиҳасидан Қорақалпоғистоннинг мақоми билан боғлиқ ўзгартиришлар олиб ташланди.

@uzhookreport
😱2
Даулетмурат Тажимуратовга қарши конституцион тузумга тажовуз учун жиноий иш очилди.
Бош прокуратура айтишича, журналист Қорақалпоғистон алоҳида ажралиб чиқиши учун митинг ўтказишга чақирган.

@uzhookreport
🎉2
Фавкулодда ҳолат жорий этилгач Қорақалпоғистон ҳудудига борган обуначиларимиз хабар беришича, респубика чегаралари Хоразм вилояти билан чегарадош ҳудудлар – Амударьё, Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларида очиқ.

Шунигдек, юқорида санаб ўтилган туманларда норозилик намойишлари, ва умуман, Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар лойиҳасига сезиларли ижтимоий муносабат бўлмаганлиги айтилмоқда.

Айтишларича ҳудуд коди 95 бўлган рақамли машиналар тўхтатилиб, юкхоналари текширилмоқда, бироқ уларнинг ҳудудга кириши чекланмаган. Фақат Нукус ва унга яқин жойлар ёпиқ.

@uzhookreport
👍1
Ҳар биримизни кўчада ички ишлар ходими тўхтатиши мумкин. Кимлардир бу ҳолатда хавотирга тушади, кимларнидир жаҳли чиқади, кимдир гангиб қолади.

Бундай пайт ўзингизни қандай тутишингиз кераглиги, сиз ва ходим нималарга ҳақли ва нималарга мажбур эканлигингиз тўғрисида мақолада ўқинг:
http://uz.hook.report/2022/07/melisa-qursin/

@uzhookreport
Баъзилар қора шоколадни маъқул кўради, бошқаларга эса сутли шоколад ёқади. Қандай шоколад шайдоси бўлманг, бугун сизнинг байрамингиз!

7 июль – Умумжаҳон шоколад куни муносабати билан шоколад ҳақида бир оз маълумот оламиз.

http://uz.hook.report/2022/07/choco-day/

@uzhookreport
👍2
Салом!

Эртага, 9 июль шанба соат 18:00 да Хукнинг Youtube-каналида ўзбек тилидаги биринчи жонли эфиримиз бўлади.

Меҳмонимиз – Хуршид Йўлдошев, файласуф, муҳаррир ва блогер. Фитна назариялари, уларнинг ахборот майдони ва ижтимоий дискурсдаги ўрни ва таъсири тўғрисида сухбатлашамиз.

Уланинг, томоша қилинг, қизиқ бўлади. Ўзингизни қизиқтирган саволларни ушбу пост остида шарҳ сифатида қолдиринг.

Эфирга ҳавола сухбатимиз бошланиши билан каналимизда эълон қилинади.

@uzhookreport
🔥5👍1
Фитна назариясига бағишланган жонли эфиримиз бошланди!

https://youtu.be/xaSr7dr0h0w

@uzhookreport
👍5👎3
«Лекин келуб кўраманки, яна эски ҳаммом, эски тос, турган еридан зиғирча ҳам қимирламағон, илгари босмағон, илм ва маорифдан асар йўқ. Эл бутун тошдек қотғон, тараққиёт, маданиятдан нишон ҳам йўқ. Халқ таассуб чуқурига қараб юз тубан кетғон. Оҳ…»

Бугун жадидчилик сиймоларидан бири, адиб, драматург, публицист ва педагог Абдулла Авлоний таваллудининг 144 йиллиги. Ушбу санага бағишлаб, «Жадидлар» канали муаллифи Диёра Абдужабборованинг Авлоний фаолиятига бир назарини тақдим этамиз.

http://uz.hook.report/2022/07/avloniy-didaktika/

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Тез орада сиз билан Абдулла Авлонийнинг авлодлари билан бўлиб ўтган интервьюни улашамиз.

@uzhookreport
👍3
1992 йилнинг 13 июль кунида Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотига аъзо бўлди. Ташкилот 1919 йилда Биринчи жаҳон урушидан сўнг тузилган Версал шартномасининг бир қисми сифатида яратилган. 1946 йилда эса у БМТ тизимига кирган биринчи ихтисослаштирилган муассаса бўлди.

Ноила Нурмаматованинг мақоласида Халқаро меҳнат ташкилоти тарихи, вазифа ва мақсадлари, унинг Ўзбекистонга таъсири ва фойдали томонлари билан танишамиз:

http://uz.hook.report/2022/07/xmt/

@uzhookreport
👍1
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига қараганда, дунёдаги ҳар юзинчи ўлим – суицид. Ҳар йили ўз жонига қасд қилиб вафот этадиганларнинг сони қотиллик қурбонлари сонидан икки баравар кўп. Ҳар 45 сонияда 1 киши, ҳар соатда 80, ҳар кун 1918, ҳар йил 750 мингдан ортиқ одам ўз жонига қасд қилади. Айни ҳозир, сиз ушбу постни ўқиётган пайт яна бир киши ўз жонига қасд қилди.

Муроджон Нажмиддиновнинг матнида суициднинг сабаблари, омиллари ва воситалари тўғрисида ўқинг:

http://uz.hook.report/2022/07/yechim-emas/

@uzhookreport
👍2
Синдзо Абэнинг ўлдирилиши, тўрт кунлик иш ҳафтаси ва 200 минг сўмлик купюралар – сўнги икки ҳафтанинг танланган янгиликлари Хук дайджестида.

http://uz.hook.report/2022/07/digest-160722/

@uzhookreport
👍2
2020-йилда Ўзбекистондаги ҳар юзинчи жиноят вояга етмаганлар томонидан содир этилган. Мутлоқ рақамларда 2020-йилда республикамизда вояга етмаганлар томонидан 739 марта қонун бузилган. Бу рақамлар унчалик каттадек туюлмаса ҳам, болалар жиноятчилигига эътибор қаратиш лозимлигига ишора қилади.

Жавоҳир Эргашевнинг янги мақоласида вояга етмаганлар жиноятчилигининг ижтимоий ва руҳий омиллари ҳақида ўқинг:

http://uz.hook.report/2022/07/mama-ama-criminal/

@uzhookreport
👍21😱1
Замонавий тиббиёт тақдим этаётган имкониятлардан бири – ЭКУнинг самарадорлиги қандай? Бу усулга мурожаат қилмоқчи бўлган жуфтликлар нималарга тайёр туриши керак?

Гинеколог ва репродуктолог Спартак Клычевнинг шифокорлар доим ҳам очиқлайвермайдиган фактлар тўғрисидаги мақоласини тақдим этамиз.

http://uz.hook.report/2022/07/bola-qani/

@uzhookreport
👍3😱1
Бугун, 20 июль – Ҳалқаро шахмат куни. Шахмат – спорт, илмий тафаккур ва санъат элементларини ўзида мужассам этган энг қадимги стратегик ва маданий ўйинлардан бири. Кичкина шахмат тахтаси сон-саноқсиз комбинациялар учун улкан майдондир.

Муроджон Нажмиддиновнинг мақоласида шахматнинг шаклланиши, Ўзбекистон ва жаҳон миқёсида тарқалиши ва халқаро даражада эътироф этилиши тўғрисида ўқинг.

http://uz.hook.report/2022/07/shaxmat/

@uzhookreport
🤯1😱1
Бугун, 21 июль буюк муҳаддис Муҳаммад ибн Исмоил Ал Бухорийнинг туғилган куни. Ал Бухорий умри давомида минглаб ҳадисларнинг ишончлилигини текшириб, жамлаган шаҳс сифатида мусулмонлар учун аҳамият касб этади. Шу билан бирга, ўз даврида Бухорий шаҳси атрофида айрим зиддиятлар ҳам бўлган.

Шарқшунослик институти илмий ходими Жаҳонгир Остонов мақоласида Бухорийнинг ҳаёти билан танишамиз.

http://uz.hook.report/2022/07/buxoriy/

@uzhookreport
4👍1
Ёқилғи экспортининг чеклови, Президент администрацисида янги бошлиқ, муддатидан аввал тугаган фавқулодда ҳолат, аномал иссиқ туфайли электр тармоғида авариялар ва ҳафтанинг бошқа танланган янгиликлари Хук дайджестида.

http://uz.hook.report/2022/07/digest-240722/

@uzhookreport