ХУК! – янги Ўзбекистон учун ОАВ
97 subscribers
309 photos
7 videos
209 links
Hook Report нашрининг ўзбек таҳририяти.

Веб-саҳифамиз: http://uz.hook.report
Инстаграм: https://instagram.com/uz.hook.report
Ютюб: https://hook.report/yt

Рус тилидаги каналимиз: https://t.me/hook_report

E-mail: editor@hook.report
Download Telegram
Нукусдаги намойишчиларнинг бир қисми Жокарғы Кенес биноси томон йўл олди.

Кенес биноси ёнида оломонни тарқатувчи воситалар: водомётлар ва кўз-ёш гази қўлланилётгани ҳақида иддаолар бор.

@uzhookreport
⚡️ Маҳаллий аҳоли Қорақалпоғистонга Атырау (Қозоғистон) ва Хоразм вилояти орқали кириш ёпилганини айтмоқда.

@uzhookreport
Нукусдаги ҳодисалар тўғрисида нималарни биламиз?

Кечка яқин намойишчилар Даулетмурат Тажимуратовни кутиб, Нукус марказий деҳқон бозоридаги ер ости ўтиш йўли ёнида тўпланишди. Соат 19:00 атрофида у келди. Тажимуратов Жоқарғы Кенес раиси Мурат Камалов билан бирга Камалов автомобилининг устига чиқиб, микрофон ва карнайлар келтирилишини кутдилар. Аппаратура келмади.

Тўпланганлар орасида агрессия, зўравонлик ёки талончилик кузатилмади. ИИВ махсус отрядлари ҳам шу ерда бўлган, лекин ҳеч қандай фаолият кўрсатишмаган. Намойишчилар уларга ўз жонлари учун хавотирда эканликларини айтиб, улардан каска, қалқон ва тўқмоқларини беришларини сўраган. ИИВ ходимлари рози бўлган, намойишчилар эса бозордан кетаётганида буюмларни уларга қайтиб берган.

Бир оз вақт ўтиб, Даулетмурат Тажимуратов ва Мурат Камалов машинага минишди, намойишчилар эса уни Жоқарғы Кенес биноси томон турта бошлади. Машина бинога етиб боргач, Тажимуратов ва Камалов ичкарига кириб кетдилар, намойишчилар эса кўчада кутиб турди.

Тез орада оломон орасида низо чиқди. Кучишлатар тизим ходимлари тутун чиқарувчи шашкаларни ота бошлади, намойишчиларнинг баъзилари уларни ходимларга қайтариб отишди.

ИИВ махсус мобил отрядлари (ММО) ходимлари шовқинли таъсир воситаларини қўллай бошлади. Шашкаларнинг бири намойишчининг бошига тегди. Гувоҳлар унинг вафот этгани ҳақида айтишмоқда, аммо маълумот ҳали тасдиқланмади.

Ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ходимлари намойишчиларга қарши резина ўқлардан фойдаланишди. Ўқлар икки намойиш иштирокчисининг оёғига тегди. Улардан бирини Damas русумли автомобил, иккинчисини эса ЙҲХББ машинаси олиб кетди.

Гувоҳлар айтишича, кўп вақт ўтмай ходимлар кўзни ёшлантирувчи газ ва водомётларни ишга солган. Одамлар қоча бошлаган.

Намойшчиларнинг бир қисми Тажимуратовнинг уйи томон йўл олган.

Айни дамда журналистнинг уйи ёнида одамлар бор. Тажимуратов Жоқарғы Кенес биносини қачон тарк этгани номаълум, лекин, айтишларича у ҳозир ўз уйида.

Республикада интернет ишламаётгани сабабли ушбу маълумотни фото- ва видеоматериаллар билан тўлдириш имкони йўқ.

@uzhookreport
Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумати Нукусдаги ҳодисалар юзасидан баёнот берди.

Айтишларича, намойишлар давомида бир гуруҳ шахслар намойишчиларга таянган холда республиканинг маъмурий биноларини эгаллаб олишга уринишган.

Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Баёнот матни: https://joqargikenes.uz/oz/11171.html

@uzhookreport
👍4👎2
2 июль 14:00 да Нукусдаги холат

Хабарларга кўра, эрталаб соат 4 атрофида Даулетмурат Тажимуратовни уйи ёнига автобуслар келиб, Тажимуратов ва унинг уйи ёнида тўпланган одамларни бир қисмини олиб кетишди.

Эрта тонгда одамлар Марказий бозорда тўпланган. Бозорнинг ўзи ёпиқ, намойишчилар чиқарилмаган. Кета олганларнинг бир қисми уйларига қайтган.

Аҳоли чорраҳаларда блокпостлар навбатчилик олиб бораётганини айтяпти.

Ҳуқуқни сақлаш органлари ходимлари намойишчиларни бозор яқинидаги 27 кичик даҳага жўнатган.

Туман аҳолиси ходимлар резина ўқлари ва шовқинли таъсир воситаларидан фойдаланаётгани тўғрисида хабар берди. Намойишчилар ва атрофдан ўтиб кетаётганларнинг бир қисмини ушлаб, кўк рангдаги фургонларга ўтқазишяпти.

Нукус аҳолиси шаҳарда мобил ва стационар интернет ва нақд пулсиз тўлов воситалари ишламаётгани, банкоматлардан пул ечиб бўлмаётганини хабар қилишди.

Нукусга кириш Тахятош, Хўжайли, Ўроқ Болға шаҳарлари томонидан ёпиб қўйилгани айтилмоқда.

@uzhookreport
🔥2
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар беришича, Шавкат Мирзиёев Нукусдаги чиқишида Конституциянинг Қорақалпоғистон Республикаси тўғрисидаги моддаларини амалдаги кўринишда, ўзгартиришларсиз сақлаб қолиш зарурлигини таъкидлади.

@uzhookreport
👍3👎1
Президент фармонига кўра Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий йилнинг 3 июль кунидан 2 август кунигача фавқулодда холат жорий этилди.

Манба – https://t.me/Press_Secretary_Uz/2060

UPD: Қорақалпоғистон ҳудудига кириш ва чиқиш чекланади, оммавий тадбирлар таъқиқланади.

Ўзбекистон Миллий Гвардияси қўмондони Рустам Жўраев фавқулодда холат даврида комендант этиб тайинланди.

@uzhookreport
👍1
Бугун 3 июль 16:30 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда Миллий гвардия матбуот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров чиқиш қилди. Унинг айтишича, президент Шавкат Мирзиёвнинг 2 июльда Нукусдаги чиқишидан сўнг Қорақалпоғистон Республикасида вазият барқарорлашди.

Жуманазаров шунингдек фавқулодда холат тўғрисдаги Президент фармонини ўқиб эшиттирди. Унга кўра:

Қорақалпоғистон Республикасига кириш ва чиқишга чеклов ўрнатилди;

Жорий йилнинг 3 июлидан 2 августгача ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинди;

21:00дан 7:00га қадар комендантлик соати жорий этилди, Қорақалпоғистон комендатураси бошлиғи этиб Рустам Жўраев тайинланди;

Жисмоний ва юридик шахслар ихтиёридаги қурол-яроқ ҳамда портловчи моддалар олиб қўйилиши хабар қилинди;

Дори ҳамда алкоголь маҳсулотлари алоҳида назорат остига олинди;

Шунингдек, фуқаролар аниқ ва холис ахборотни фақатгина расмий сайт ҳамда саҳифалардан олишга чақирилди.

Шунингдек, Жуманазаров фавқулодда холатга мувофиқ саволларга махсус 1215 қисқа рақами орқали жавоб олиш мумкинлигини айтди.

@uzhookreport
👍3
Жамиятимизнинг энг оғир иллатларидан бири – оиладаги зўравонлик. Эр-хотин, қайнона-қайнота, болалар орасида ҳам жисмоний, ҳам руҳий зўравонлик ҳолатлари тез-тез учраб туради.

Жавоҳир Эргашевнинг зўравонлик тўғрисидаги мақолаларининг биринчисида оилада аёлларга қарши зўравонликнинг иқтисодий, ижтимоий ва руҳий омиллари тўғрисида ўқинг.

http://uz.hook.report/2022/07/ayol-baxti/

@uzhookreport
🔥3
Қорақалпоғистон воқеалари. Тўртинчи кун.

Makan.uz телеграм каналида 1 июлдан бери биринчи материал нашр қилинди. Аммо, мазкур материал реклама маълумоти бўлиб чиқди. Нашриёт муҳаррири Лолагул Қаллыханованинг қаерда эканлиги ҳақида маълумот йўқ.
• Қорақалпоғистон аҳолиси мамлакатда ҳануз бедарак йўқолган қариндошларни қидириш бўйича ишонч телефони йўқлигига эътибор беришди. Миллий гвардияда бу сўровларга жавоб берилмаяпти. Айни кунларда одамлар йўқолган қариндошларини таниш-билишларга қўнғироқ қилиб ёки ижтимоий тармоқлардан фойдаланиб топишга уринишмоқда.

• Қорақалпоғистонда барқарор интернет ва банк карталаридан маблағларни ечиб олишнинг имкони йўқлиги сабабли қорақалпоғистонликлар намойиш қурбонлари учун маблағ йиғишни ташкил қила олмаяптилар.

• Конституцияга киритилган ўзгартиришлар муҳокамаси 15 июлга қадар узайтирилди. Бу қарор Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида қабул қилинди. Шу билан бирга, янги Конституция лойиҳасидан Қорақалпоғистоннинг мақоми билан боғлиқ ўзгартиришлар олиб ташланди.

@uzhookreport
😱2
Даулетмурат Тажимуратовга қарши конституцион тузумга тажовуз учун жиноий иш очилди.
Бош прокуратура айтишича, журналист Қорақалпоғистон алоҳида ажралиб чиқиши учун митинг ўтказишга чақирган.

@uzhookreport
🎉2
Фавкулодда ҳолат жорий этилгач Қорақалпоғистон ҳудудига борган обуначиларимиз хабар беришича, респубика чегаралари Хоразм вилояти билан чегарадош ҳудудлар – Амударьё, Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларида очиқ.

Шунигдек, юқорида санаб ўтилган туманларда норозилик намойишлари, ва умуман, Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар лойиҳасига сезиларли ижтимоий муносабат бўлмаганлиги айтилмоқда.

Айтишларича ҳудуд коди 95 бўлган рақамли машиналар тўхтатилиб, юкхоналари текширилмоқда, бироқ уларнинг ҳудудга кириши чекланмаган. Фақат Нукус ва унга яқин жойлар ёпиқ.

@uzhookreport
👍1
Ҳар биримизни кўчада ички ишлар ходими тўхтатиши мумкин. Кимлардир бу ҳолатда хавотирга тушади, кимларнидир жаҳли чиқади, кимдир гангиб қолади.

Бундай пайт ўзингизни қандай тутишингиз кераглиги, сиз ва ходим нималарга ҳақли ва нималарга мажбур эканлигингиз тўғрисида мақолада ўқинг:
http://uz.hook.report/2022/07/melisa-qursin/

@uzhookreport
Баъзилар қора шоколадни маъқул кўради, бошқаларга эса сутли шоколад ёқади. Қандай шоколад шайдоси бўлманг, бугун сизнинг байрамингиз!

7 июль – Умумжаҳон шоколад куни муносабати билан шоколад ҳақида бир оз маълумот оламиз.

http://uz.hook.report/2022/07/choco-day/

@uzhookreport
👍2
Салом!

Эртага, 9 июль шанба соат 18:00 да Хукнинг Youtube-каналида ўзбек тилидаги биринчи жонли эфиримиз бўлади.

Меҳмонимиз – Хуршид Йўлдошев, файласуф, муҳаррир ва блогер. Фитна назариялари, уларнинг ахборот майдони ва ижтимоий дискурсдаги ўрни ва таъсири тўғрисида сухбатлашамиз.

Уланинг, томоша қилинг, қизиқ бўлади. Ўзингизни қизиқтирган саволларни ушбу пост остида шарҳ сифатида қолдиринг.

Эфирга ҳавола сухбатимиз бошланиши билан каналимизда эълон қилинади.

@uzhookreport
🔥5👍1
Фитна назариясига бағишланган жонли эфиримиз бошланди!

https://youtu.be/xaSr7dr0h0w

@uzhookreport
👍5👎3
«Лекин келуб кўраманки, яна эски ҳаммом, эски тос, турган еридан зиғирча ҳам қимирламағон, илгари босмағон, илм ва маорифдан асар йўқ. Эл бутун тошдек қотғон, тараққиёт, маданиятдан нишон ҳам йўқ. Халқ таассуб чуқурига қараб юз тубан кетғон. Оҳ…»

Бугун жадидчилик сиймоларидан бири, адиб, драматург, публицист ва педагог Абдулла Авлоний таваллудининг 144 йиллиги. Ушбу санага бағишлаб, «Жадидлар» канали муаллифи Диёра Абдужабборованинг Авлоний фаолиятига бир назарини тақдим этамиз.

http://uz.hook.report/2022/07/avloniy-didaktika/

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Тез орада сиз билан Абдулла Авлонийнинг авлодлари билан бўлиб ўтган интервьюни улашамиз.

@uzhookreport
👍3
1992 йилнинг 13 июль кунида Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотига аъзо бўлди. Ташкилот 1919 йилда Биринчи жаҳон урушидан сўнг тузилган Версал шартномасининг бир қисми сифатида яратилган. 1946 йилда эса у БМТ тизимига кирган биринчи ихтисослаштирилган муассаса бўлди.

Ноила Нурмаматованинг мақоласида Халқаро меҳнат ташкилоти тарихи, вазифа ва мақсадлари, унинг Ўзбекистонга таъсири ва фойдали томонлари билан танишамиз:

http://uz.hook.report/2022/07/xmt/

@uzhookreport
👍1
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига қараганда, дунёдаги ҳар юзинчи ўлим – суицид. Ҳар йили ўз жонига қасд қилиб вафот этадиганларнинг сони қотиллик қурбонлари сонидан икки баравар кўп. Ҳар 45 сонияда 1 киши, ҳар соатда 80, ҳар кун 1918, ҳар йил 750 мингдан ортиқ одам ўз жонига қасд қилади. Айни ҳозир, сиз ушбу постни ўқиётган пайт яна бир киши ўз жонига қасд қилди.

Муроджон Нажмиддиновнинг матнида суициднинг сабаблари, омиллари ва воситалари тўғрисида ўқинг:

http://uz.hook.report/2022/07/yechim-emas/

@uzhookreport
👍2
Синдзо Абэнинг ўлдирилиши, тўрт кунлик иш ҳафтаси ва 200 минг сўмлик купюралар – сўнги икки ҳафтанинг танланган янгиликлари Хук дайджестида.

http://uz.hook.report/2022/07/digest-160722/

@uzhookreport
👍2