Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестициялар ҳажмида қайси давлатнинг улуши юқорилиги маълум қилинди
2022 йилда Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми қарийб 270 трлн. сўм бўлиб, шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитларнинг улуши 41,6 % ни ташкил этган.
Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган давлатлар:
— Россия – 20 ,3 %
— Хитой – 16,4 %
— Туркия – 10,1 %
— Германия – 6 %
— Саудия Арабистони – 6 %
— АҚШ – 3,8 %
https://t.me/uzhookreport

🤔1
Мамлакатда жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши туфайли жиноятлар сони ортди – Адлия вазирлиги
Адлия вазирлиги жиноятлар сонининг кўпайишини Ўзбекистон жиноят қонунчилигининг ўта либераллаштирилгани билан боғловчи таҳлилий эслатмани эълон қилди.
Жиноий ҳуқуқбузарликлар учун жазо оғирлигининг камайиши, жабрланувчилар билан ярашиш имкониятининг жорий этилиши ва амнистиянинг тез-тез қўлланилиши (хусусан, шартли равишда озодликдан маҳрум этиш) сўнгги етти йилда жиноятларнинг 46 мингдан 105 мингга кўпайишига олиб келди, дея ёзади Адлия вазирлиги
Шу сабабли, жиноятларнинг такроланиш ҳолатлари ортиб бормоқда. Хусусан, 2022-йилда жиноятларнинг 12 фоизидан ортиғи муқаддам судланганлар томонидан содир этилган.
«Ўтказилган ислоҳотларни қайта кўриб чиқиш вақти келди, чунки жиноят назоратдан чиқиб, уюшган ва профессионал тус олиши мумкин бўлган хавфли чизиққа яқинлашдик», — дейилади хабарда.
Эслатма муаллифи Дилдора Базарованинг фикрича, бу мавзу жиддий профессионал ва жамоатчилик муҳокамасини талаб қилади.
@uzhookreport

😱1
Нейрон тармоқлар билан бирга ишлаш тажрибаси бизда олдиндан мавжуд.
Бугун биз Ўзбекистон шаҳарларини инсон қиёфасида мужассамлаштиришга қарор қилдик. Ушбу суратлар шаҳарларга ChatGPT берган таъриф асосида Midjourney тармоғи ёрдамида яратилган.
Шаҳрингизга нейрон тармоқ кўзидан назар ташланг ва гўзалликдан баҳраманд бўлинг!

👍3🔥3🥰2❤1
«Ҳудудий электр тармоқлари» 2022 йилда истеъмолчиларга 68 млрд кВт-соат электр энергияси етказиб берди
2022 йил давомида жамият таркибий корхоналари тассаруфидаги 35-110 кВ кучланишли 1 787 та подстанциядан электр узатиш тармоқлари орқали 390,3 минг юридик ҳамда 7,4 млн. маиший истеъмолчиларга 68,0 млрд кВт-соат электр энергияси етказиб берилган бўлиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 105,6 фоизни ташкил этган.
Шунингдек, жамият матбуот хизматига кўра 2022/2023 йил куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида «28 020,8 км электр тармоқлари ва 9 685 та трансформатор пункти мукаммал таъмирдан чиқарилган ва бу борада белгиланган кўрсаткичлар ижроси тўлиқ таъминланган».

⚡1
Табиат ҳодисалари бизни азалдан ўзига жалб қилиб, оламни ўрганишга илҳомлантириб, ўз билимларимизни оширишга ундаб келган. Улар гўзаллиги, кутилмаганлиги баъзан эса даҳшати билан эътиборимизни ўзига қаратади. Сўнгги пайтда шундай кенг эътиборда бўлган ҳодисалардан бири шубҳасиз Яқин Шарқдаги зилзилалар бўлди.
Биз эса бугунги мақоламизда бироз яқинроққа — МДҲ давлатлари ҳудудига, ва бироз ортга — Совет Иттифоқи пайтига назар ташлаб ўша даврдаги айрим вайронкор зилзилалар хроникасини сиз билан улашишга қарор қилдик. Хўш ўшанда қандай талафотлар бўлган? Фалокатнинг ўзига қандай муносабатда бўлишган? Табиат офатига дош берганлар бўлганми?
Буларнинг барчаси ҳақида мақолада ўқинг
http://uz.hook.report/2023/02/earthquakes/

👍4😱3🤔1
Иш берувчиларга ўзини ўзи банд қилган шахсларни касаначи сифатида жалб қилишга руҳсат берилди
Президентнинг «Касаначиликни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан иш берувчиларга ўзини ўзи банд қилган шахсларни касаначи сифатида жалб қилишга рухсат берилди.
«Huquqiy axborot» билдиришича, ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати ҳам тўлдирилиб 19 тани ташкил қилган.
Шунингдек, қарорга кўра 2023 йил 1 мартдан 2026 йил 1 январгача 3 ойдан кўп 30 тадан ортиқ касаначиларни жалб қилган ва у асосида ишлаб чиқарган маҳсулотлардан олган даромади жами даромадининг 60 фоизидан кўпни ташкил этган тадбиркорлар учун:
фойда ва айланмадан олинадиган солиқнинг солиқ базаси 50 фоизга камайтирилиб ҳисобланиши;
айрим давлат мулкларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови 50 фоиз миқдорда белгиланиши;
давлат харидлари доирасида тузиладиган шартномаларда буюртмачилар томонидан 50 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилиши белгиланган.

Ўзбекистон Литва билан юк автомобиллари транзити бўйича музокаралар олиб бормоқда
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Литва ҳукумати билан юк автомобилларини мамлакат ҳудуди орқали ўтказиш имкониятлари бўйича музокаралар олиб бормоқда дея хабар қилган вазирлик матбуот хизмати.
21-февралдан бошлаб Польша ҳукумати Польша-Беларусь чегарасининг «Кукурыки-Козловичи» ўтиш жойида юк машиналарининг ҳаракатланишини тақиқлаганидан сўнг, муқобил сифатида Транспорт вазирлиги Литвадаги назорат пунктлари орқали юк машиналарининг узлуксиз ҳаракатланишини таъминлашни мақсад қилган.

❤1😱1
Мулкни хатлашга санкция бериш ваколати прокурорлардан судларга ўтказилади — UzReport.news
Ўзбекистонда мулкни хатлашга санкция бериш ваколати прокурорлардан судларга ўтказилиши президентнинг «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида имзолаган фармонида кўзда тутилган.
Фармонда «жиноятларни тергов қилиш жараёнида Хабеас корпус институтини қўллаш амалиётини янада кенгайтириш мақсадида тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувларини эшитиб туриш ва мулкни хатлашга санкция бериш ваколатини прокурорлардан судларга ўтказиш», «жиноят ишини судларга айблов хулосаси ва ҳимоячи фикри билан бирга тақдим этиш тартибини жорий этиш» ҳамда «адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиш талабини бекор қилиш» кабиларни назарда тутувчи қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳақида сўз борган.

👏1😱1
Диний нашида учун 5 йилга қамалган Сардор Раҳмонқулов озодликка чиқарилди
Синфдошига Telegram мессенжери орқали диний нашида юборгани ортидан 5 йилга қамалган 21 ёшли Сардор Раҳмонқуловга тайинланган 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилган ҳолда шартлига ўзгартирилиб, 2 йил синов муддати белгиланган ва суд залида қамоқдан озод қилинган.
Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида Раҳмонқуловнинг 7 ой 9 кун қамоқда сақлангани инобатга олиниб, асосий жазодан чегириб ташланган.
Олий суд ўз баёнотида таъкидлашича, суд ҳукм чиқаришда: «жамоатчиликнинг кенг муҳокамаси эмас, балки қонунчиликда назарда тутилган адолат ва шахсни ахлоқан қайта тарбиялаш сингари тамойилларга асосланган».

«Ўзбекнефтгаз»га тегишли кўчмас мулкларнинг аукционга қўйилиши, Шавкат Мирзиёевнинг АҚШ давлат котибини қабул қилгани, Финландия парламентининг НАТОга аъзоликни қўллаб-қувватлагани, Молдова тили румин тилига ўзгартирилгани ва бошқа муҳим янгиликлар билан Хук дайджестида танишинг.
@uzhookreport
@uzhookreport
😱3❤1