ХУК! – янги Ўзбекистон учун ОАВ
97 subscribers
309 photos
7 videos
209 links
Hook Report нашрининг ўзбек таҳририяти.

Веб-саҳифамиз: http://uz.hook.report
Инстаграм: https://instagram.com/uz.hook.report
Ютюб: https://hook.report/yt

Рус тилидаги каналимиз: https://t.me/hook_report

E-mail: editor@hook.report
Download Telegram
Бугун ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг «Беморга меҳр билан ёндошсангиз, рози бўлиб, ўзи сизга бериб кетади» мазмунидаги баёни юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ўз муносабатини билдирди.

Маълум қилинишича, 25-январ куни масъул тузилмалар ҳамда Агентлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, ОАВ вакиллари иштирокида соғлиқни сақлаш тизимида коррупцияни камайтиришга бағишланган мулоқот ташкил этилиб, коррупцияни бартараф этишга қаратилган аниқ чоралар белгилаб олинган.

Кенгаш «шарафли касб эгалари – шифокорларни рағбатлантириш йўлларидан бири сифатида беморлар берган маблағнинг  эътироф этилишини қонунчиликка ва мамлакатда олиб борилаётган коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат сифатида» қайд этишини маълум қилган.

Юқоридаги таклиф эса «тизимда коррупциявий жиноятлар сонининг ортишига ҳамда шифокор касби мавқеининг пасайишига, соғлиқни сақлаш тизимига халқнинг ишончи камайишига» сабаб бўлиши мумкинлиги қайд этилган.

Шунингдек, Жамоатчилик кенгаши шифокорларни рағбатлантиришда беморлардан пул олиш сингари ноқонуний хатти-ҳаракатларни бартараф этиш ҳамда ҳақ тўлашнинг тоифаланган механизмини жорий этиш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосий мақсади бўлиши лозимлигини билдирган.

https://t.me/uzhookreport
🤔1
Январ ойининг 8 кунида Ўзбекистон давлат бюджети тақчиллиги 5,5 триллион сўмга етиб, бу йил учун кутилаётган камомаднинг бешдан бир қисмини ташкил этмоқда.

Бу ҳақда «Газета.uz» ИМВ маълумотларига таяниб хабар бермоқда. Маълум бўлишича, январ ойининг 8 кунида давлат бюджети харажатлари даромадлардан 2,3 баравар ортган ва бунинг натижасида дефицит 5,5 триллион сўмга етган. Бу 2023-йилга мўлжалланган барча дефицитнинг бешдан бир қисмидан кўпроқ (25,1 триллион сўм) дегани.

Қайд этилишича, Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги бюджет даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотларни чоп этишни тўхтатган.

Олдинги йилларга таққосланганда, 2021 йилнинг 8 кунида тақчиллик 270,8 миллиард сўмни, 2022 йилнинг 8 кунида эса 318 миллиард сўмни ташкил этганини кўриш мумкин. Жорий йилда бу кўрсаткич аллақачон 5,54 триллион сўмни (мос равишда 17,4 ва 20,4 баравар кўп) ташкил этяпти. Бу 2023-йилга мўлжалланган давлат бюджети тақчиллигининг (25,13 триллион сўм) 22 фоизидир.

https://t.me/uzhookreport
😱1
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича дунё рейтингида 122-ўринни банд этмоқда

Speedtest Global Index ҳисоб-китобларига кўра Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича 7 поғона пастлаб, 2022-йилда дунёда 122-ўринни эгаллаган.

141 мамлакатдаги интернет тезликлари солиштирилган рейтингда Қатар энг тез мобил интернетга эга деб топилган бўлса, қўшниларимиз Қозоғистон 5 поғона пастлаб, 95-ўриндан, Қирғизистон 3 поғона пастлаб, 100-ўриндан, Тожикистон 1 поғона пастлаб, 137-ўриндан жой олган.

https://t.me/uzhookreport
👍1🤔1
Нейрон тармоқлар нима? Улардан нималарда фойдаланамиз? Имкониятлари қандай?

Бугунги мақоламиз бироз ноодатий. Биз нейрон тармоқлар ҳақида мақола ёзишга қарор қилдик, муаллиф сифатида эса айнан шундай тармоқлардан бири – ChatGPT га мурожаат қилдик. Ўз навбатида у бизнинг сўровимизга жавобан ушбу мақолани ёзди.

Хукнинг инсон қўли билан ёзилмаган биринчи мақоласида нейрон тармоқлар ва уларнинг қобилиятлари ҳақида ўқинг:

http://uz.hook.report/2023/02/neural-networks/

https://t.me/uzhookreport
😱4🔥2🤯21👍1
Ўзбекистон Афғонистонга шартномада белгиланган электр энергиясини етказиб беришни бошлади

Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни қайта тиклагани ҳақида Bugun.uz Афғонистоннинг Tolo News нашрига таяниб хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Кобул аҳолиси ҳозирда суткасига 9 соат электр энергияси билан таъминланмоқда.

Бироқ Афғонистон Саноат ва тоғ-кон палатаси корхона ва заводларга ажратилаётган 9 соатлик электр таъминоти уй хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун етарли бўлмаяётганини билдириб ўтган.

https://t.me/uzhookreport
👍1🤔1
GRI ва SASB стандартларига мувофиқ тайёрланган ҳисобот, аномал совуқ натижасида келиб чиққан муаммоларни бартараф этиш учун 584 миллиард сўм, Афғонистон билан темир йўл бўйича келишув ва бошқа муҳим янгиликлар билан Хук дайджестида танишинг.

https://t.me/uzhookreport
1😱1
Ўзбекистонда ОТМда таълим олаётган талабалар сони бир миллиондан ошган. Бу ҳақда статистика агентлиги маълумот беряпти.

Агентликка кўра, 2022/23-ўқув йили бошига республикада фаолият юритаётган 191 та олий таълим ташкилотида ўқиётган талабаларнинг 544,8 минг нафарини йигитлар, 495,6 минг нафарини эса қизлар ташкил қиляпти.

Маълум қилинишича, ЮНЕСКОнинг статистика институти маълумотларига кўра 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига хорижда таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабалар сони 85,9 минг нафарни ташкил этган.

https://t.me/uzhookreport
1😱1
Ўзбекистонда янги истеъмолчиларни юкламанинг белгиланган миқдордан ошиб кетиш ҳолатларида газ ва электр тармоқларига улаш тақиқланди

Эндиликда уй-жой қурувчилар кўп қаватли уйларни шундоқ ҳам ўз қуввати чегарасида ишлаётган инфратузилмаларга улай олмайди, дея хабар беради Podrobno.uz корреспондентига таяниб. Таъкидланишича, ушбу чоралар президентнинг 15 феврал куни имзоланган фармонида кўзда тутилган.

Шунингдек, мазкур фармон доирасида “Ўзэнергоинспекция”га “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Худудгазтаъминот”, “Миллий электр тармоқлари” ҳамда “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятлари билан биргаликда ҳар ойда электр ва газ тармоқлари ҳамда қурилмаларнинг юкланиши ва яроқлилигини текшириб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш топширилган.

Ушбу янгиликлар қаторида ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ижросини назорат қилиш учун масъул бўлган Бош прокурор ўринбосари лавозимининг пайдо бўлгани ҳам алоҳида қайд этилган.

https://t.me/uzhookreport
👍1😱1
Маълум бўлишича, 2023-йил январ ойи давомида “Солиқ” мобил иловаси орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 10 989 та мурожаат келиб тушган.

Мос равишда улардан:

10 204 таси харид чекини бермаслик;
394 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
15 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
376 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича қайд этилган.

Қайд этиш керакки, мурожаатлар асосида 4 808 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99% ҳолатда ҳуқуқбузарликлар тасдиқланган.

https://t.me/uzhookreport
😐2
Қайта тикланадиган энергия манбалари ускуналарини ўрнатган фуқаролар ва тадбиркорлар солиқ имтиёзларига эга бўлади

1 апрелдан умумий қуввати 100 кВт гача бўлган ҚТЭМ учун ускуналарни ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар баъзи солиқларни тўлашдан озод этилди. Бу Президентнинг 16-февралдаги 2023-йилда «Қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш тўғрисида» ги қарорида кўзда тутилган.

Хусусан, тадбиркорлик субъектларига (шу жумладан хорижий инвесторлар) ҚТЭМдан ишлаб чиқарилган электр энергиясини давлат органларига ва ҳудудий электр тармоқларига белгиланган тарифлар бўйича, бошқа истеъмолчиларга – ўзаро келишилган нархларда сотишга руҳсат бериш ҳам назарда тутилган.

https://t.me/uzhookreport
👍2
Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов фармойиши билан Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Эргашев, Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев ҳамда Юнусобод тумани ҳокими Баҳодир Абдувалиевга интизомий жазо қўллангани хабар қилинмоқда.

Ҳокимлар «ҳудудда қишга тайёргарлик кўрмагани ва уни беталафот ўтказиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмагани, маҳаллаларга чиқиб, аҳоли билан мулоқот ҳамда тушунтириш ишларини олиб бормагани» учун «ҳайфсан» олишган.

https://t.me/uzhookreport
🤔2
Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестициялар ҳажмида қайси давлатнинг улуши юқорилиги маълум қилинди

2022 йилда Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми қарийб 270 трлн. сўм бўлиб, шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитларнинг улуши 41,6 % ни ташкил этган.

Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган давлатлар:

— Россия – 20 ,3 %
— Хитой – 16,4 %
— Туркия – 10,1 %
— Германия – 6 %
— Саудия Арабистони – 6 %
— АҚШ – 3,8 %

https://t.me/uzhookreport
🤔1