ХУК! – янги Ўзбекистон учун ОАВ
97 subscribers
309 photos
7 videos
209 links
Hook Report нашрининг ўзбек таҳририяти.

Веб-саҳифамиз: http://uz.hook.report
Инстаграм: https://instagram.com/uz.hook.report
Ютюб: https://hook.report/yt

Рус тилидаги каналимиз: https://t.me/hook_report

E-mail: editor@hook.report
Download Telegram
Салом!

🥳 Бугун, матбуот ва оммавий ахборот воситалари ишчилари кунида биз, Hook Report онлайн нашрининг жамоаси уч йиллик узоқ йўлдан сўнг ўзбек таҳририятини ишга туширдик.

💌 Биз ҳақимизда батафсилроқ таҳририятнинг сизга – ўқувчиларимизга йўлланган мактубида ўқишингиз мукин.

Сизлар билан турфа мавзулардаги лонгридлар, таҳлилий мақолалар ва ҳажвий ҳикоялар улашиб борамиз. Умид қиламизки, ишимиз сизга манзур бўлади.

Бизнинг Instagram-саҳифамизга ҳам обуна бўлинг, у ерда баъзан сайтда йўқ нарсалар ҳам чиқади.

Биз билан қолинг!

@uzhookreport
6🔥1
Бугун – матбуот ва оммавий ахборот воситалари ишчилари куни. Одатда бу куни мамлакатимизда ОАВ тарихи ва истиқболлари, ютуқ ва камчиликлари тўғрисида мақолалар чоп этилади. Биз ушбу материалимизда анъанани бир оз бузиб, ўзбек тилидаги ОАВни таҳлил қилишга қарор қилдик.

Лазиз Холиёров ўзбекзабон онлайн нашрларни ўрганиб чиқиб, улардаги умумий "тренд" мавзулар тўғрисида сўзлаб беради.

http://uz.hook.report/2022/06/media/

@uzhookreport
🔥1
Тошкент Ботаника боғи, Мустақиллик майдони ва Жасорат Монументи атрофлари, Губкин номидаги Россия нефт ва газ университети филиалининг боғи ва бошқа айрим жойларда олмахонларни учратиш мумкин. Кўплар уларги кўникиб бўлган, гўё жониворлар доим шу ерларда яшагандек. Лекин аслида олмахонлар Тошкентга 70-йиллар Ғарбий Сибирдан кетирилган.

Зоолог Мария Грицинанинг матнида бу ёқимтой жониворларнинг Тошкентдаги ҳаёти тўғрисида батафсил ўқинг.

http://uz.hook.report/2022/06/olmaxonlar/

@uzhookreport
👍2🥰1
Маҳаллий телеканалларимизда «маънавиятга тўғри келмайди», «миллий менталитетимизга тўғри келмайди» кабилидаги сабабларни рўкач қилган ҳолда фильмлардан саҳналарни кесиб олиш урфи бор. Маҳаллий ва чет эл фильмлари эфирга кесиб узатилади, айрим ҳолларда саҳна кесилмасада, ундаги "кўзни қамаштирган" жойлар фильтрланади. Қонун нуқтаи назаридан бундай амалиёт қанчалар тўғри?

Телевидениедаги цензура ва муаллифлик ҳуқуқи тўғрисида ҳуқуқшунос Муроджон Нажмиддинов мақоласида ўқинг.

http://uz.hook.report/2022/06/uyat-manaviyat/

@uzhookreport
👍4😱1
Хукнинг ҳажвиячиси, жаноб Профессордан навбатдаги ҳикоя.

Арулько қироллиги билан қонли уруш даврида Кракозия халқи нимадан нажот кутиб яшаётгани тўғрисида ўқинг.

http://uz.hook.report/2022/06/oynani-qoraytiring/

Рус тилида: https://hook.report/2022/06/stop-war-make-tonirovka/

@uzhookreport
🔥3😱1
Нукусдан хабар беришларича, ҳуқуқшунос ва мустақил журналист Даулетмурат Тажимуратовнинг ҳибсга олинишидан норозилар кўчаларга чиқишди.

Эслатиб ўтамиз, конституцияга киритиладиган ўзгаришлар лойиҳаси оммага эълон қилинганидан сўнг қорақалпоқ фаоллари республика суверенитетига тегишли ўзгаришларга қарши чиқишган эди.

Гувоҳлар республикада Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари сони ортгани ҳақида хабар беришди.

Бугун фаол Даулетмурат Тажимуратов 5 июль куни тинч митинг ўтказиш зарурлигини айтганидан сўнг, қўшнилар ва бошқа гувоҳлар айтишича, уни уйидан олиб чиқиб, автобусда қаергадир олиб кетишди.

@uzhookreport
🤬5🔥3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нокис O´райлық Дийхан Базары – Нукус марказий деҳқон бозори

Одамлар «Даулет» деб қичқирмоқда

UPD: бозорнинг қорақалпоқча номи тўғирланди.

@uzhookreport
Айтишларича, Нукусдаги намойишга Жоқарғы Кенес раиси Мурат Камалов келди

@uzhookreport